
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Хоразмдаги “Дарпанди палов” маросими қандай ўтади.
Ҳомиладор аёл “Болам қимирлади!” деб яқинларига айтади. Хоразмчада “дарпанди” деб аталади ва катта хушхабар сифатида қабул қилинади.
Шу куниёқ ёки эртасига уйда дарпанди палов пиширилади. Бу паловни кўпроқ қайнота-қайни, холалар, қўни-қўшни аёллар пиширади.
Асосан аёллар: қайнона, қайнисингилар, холалар, амаки-амисингиллар, яқин қўни-қўшнилар аёлга бола кийими, бешик безаклари, рўмол, мато, ширинликлар олиб келади.
Энг қизиқ жойи — ҳазил-ҳузул:
Каттаёши аёллар хомилага ишора қилиб :
«Дарпанган ким экан? Футболистми, лазгичими?» деб сўрайди.
Яъни «ўғилми, қизми?» деган гап.
Кўпинча айтилган жавоб тўғри чиқади ҳам!
😄
Дастурхон атрофида дуо қилинади, тилаклар айтилади, хурсандчилик билан овқатланади.
Бола ҳали туғилмаган, лекин аллақачон бутун маҳалланики бўлиб улгурган бўлади.
Жуда илиқ, чиройли одат!
❤️
Бошқа вилоятларда борми бу удум ?
Шухрат Сапаров
Музейимизга Калифорниялик меҳмон ташриф буюрди
Яқинда Урганчдаги Авеста музейимизга Лос-Анжелесдан келган сайёҳ Жон Сев ташриф буюрди. У музей ҳақида Google Maps’да илиқ фикрлари билан ўртоқлашди ва ҳатто менинг суратимни ҳам у ерда жойлаштирди.
Жон Сев музейимиздаги экспонатларга катта қизиқиш билан қаради. У рус ва ўзбек ёзувлари орқали маълумот олди, мен эса унга ўзимнинг билимларим билан ёрдам бердим. Унинг таърифича, бу учрашув унга жуда ёққан ва Зардуштийлик тарихини янада чуқурроқ ўрганишга илҳом берган.
Музейимиздан сўнг, у Зардуштийлик меросини давом эттириб ўрганиш мақсадида Покистон ва Ҳиндистонга йўл олди. Бу эса, ўз навбатида, Авеста музейининг халқаро даражадаги аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.
Мен учун бу жуда қувонарли ҳолат! Бизнинг музей нафақат маҳаллий, балки хорижий меҳмонларни ҳам ўзига жалб қилаётгани, уларга илмий ва маънавий ғоялар бериб, катта таъсир кўрсатаётгани – мен учун фахрли.
Барчага музейимизга ташриф буюришни ва буюк тарихимизга шоҳид бўлишни таклиф қиламан
Шухрат Сапаров
Ichanqal’a majmuasi jahonda yagona bo‘lgan immersiv va “aqlli” muzey-shaharga aylantiriladi
Bundan tashqari, Samarqand shahridagi eng muhim tarixiy obyektlarni bog‘lovchi 6,6 km uzunlikdagi turistik marshrutni tashkil etish bo‘yicha “Samarqandning meros yo‘li” loyihasi amalga
oshiriladi
.
@daryo_live
Turkmenportal нашри савдо «Шовот-Тошҳовуз» зонаси билан боғлиқ қоидаларни тушунтирди. Қайд қилинишича, зонага кириш алоҳида назорат пунктлари орқали ташкил этилган. Зона чакана савдо операцияларини амалга оширишга имкон берувчи «эркин божхона зонаси» сифатида фаолият юритади. Унга 15 кунгача визасиз кириш мумкин.
Савдо зонасининг умумий майдони 6 гектарни ташкил этади - чегаранинг ҳар икки томонида 3 гектар. Ҳудуд алоҳида халқаро келишув асосида кенгайтирилиши мумкин. Зона 30 йилга ташкил этилган бўлиб, уни янада кенгайтириш имконияти мавжуд.
Ҳудудда чакана савдо павильонлари, омборлар, контейнер майдончалари ва тадбиркорлар учун иш жойлари мавжуд. Замонавий технологиялар ёрдамида товарларни сақлаш, саралаш, сотиш ва ташиш тизимлари яратилган.
Тадбиркорлар учун божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринария ва транспорт хизматларини кўрсатувчи ягона марказ очилди. Шунингдек, ҳудудда дирекция, божхона, карантин, фитосанитария ва ветеринария хизматлари учун маъмурий бинолар жойлашган.
Банк хизматлари ва валюта айирбошлаш шохобчалари, меҳмонхоналар, тиббиёт маркази, кенг автотураргоҳ ва бошқа инфратузилма учун шароитлар яратилмоқда. Давлат хизматларини кўрсатиш учун интерактив тизимлар жорий этилди.
Таъкидланишича, зонада фақат Туркманистон ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилади.
Тайёрлаган: Сардор Юсупов
Бу хайкаллар кимлар?
Нега хозир бу ерда турибди?
⭕️
Facebook:
https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️
YouTube :
https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️
Instagram :
http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar
Хоразмда вирусли дастур орқали фуқаролар пулини ўғирлаб келган гуруҳ қўлга олинди. Улардан бири IT Park ходими бўлган
Жиноий гуруҳ “apk” вирусли файлларини яратиб, фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган. Улар нечта фуқарога зарар етказгани ва қанча маблағни қўлга киритгани ҳозирча аниқ эмас.
👉
https://kun.uz/kr/22240051
Kun.uz расмий канали
#Xurshida_Hasanova
Tafakkur yo’li bizni birlashtirsin!
Islombek Marksov
O’zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi boshqarma prokurori
Bugunning prokurori ongida – adolat, tilida – haqiqat va dilida – poklik ustuvor bo‘lishi shart"!
Telegram