
Yangi obod jome Masjidi
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.
Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.
Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.
Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.
Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.
Аз - Замахшарий.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
💬
Telegram
📹
Instagram
Yangi obod jome Masjidi
pinned a photo
🌹
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🕋
🌙
💐
Ҳафта ичра турли кун,
💐
Турли саҳар, турли тун.
💐
Энг муқаддас, нурли кун
💐
Жума айём муборак!
💐
Динимиз доим омон,
💐
Дилларда ишқу иймон.
💐
Эй муҳтарам мусулмон,
💐
Жума айём муборак!
🌹
🍃
ЖУМА МУБОРАК!
🍃
🌹
⏳
Намоз вақтлари:
Муддати: 30-июль
🕋
⏲️
Бомдод 04:40;
🕋
⏲️
Пешин 13:00;
🕋
⏲️
Аср 17:45;
🕋
⏲️
Шом 20:00;
🕋
⏲️
Хуфтон 21:25.
📖
«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🗝
"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
Telegram:
Yangi obod masjidi
Instagram:
Yangi obod masjidi
ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ
❓
2175-САВОЛ: Халқимизда “Онасига қараб қизини ол” деган гап бор. Бу гап динда қанчалик тўғри, ҳар доим ҳам она ахлоқсиз бўлса, қиз ҳам шунақа бўладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аввало шуни айтиш керакки, бу ибора оят ёки ҳадис ёки диний ҳукм ёки шариат қоидаси эмас, балки халқ тажрибасидан келиб чиққан умумий кузатувдир. Она фарзанд учун энг яқин тарбиячи ва намуна бўлгани сабабли, аксар ҳолларда қизлар онасидан кўп нарсани ўрганади. Бу ибора ана шу маънодан келиб чиқиб айтилган. Лекин бу гапни ҳамма ҳолатга татбиқ қилиш тўғри эмас. Чунки Ислом динида ҳар бир инсон алоҳида шахс ҳисобланади ва ўз қилган амали учун ўзи жавоб беради. Айрим ҳолларда яхши ота-онадан ноқобил фарзандлар туғилиши ёки аксинча ёмон кишиларнинг фарзанди солиҳ инсон бўлиб етишиши ҳам мумкин. Масалан, Нуҳ алайҳиссаломнинг фарзанди кофир бўлган бўлса, Али розияллоҳу анҳунинг отаси Абу Толиб мусулмон бўлмаган. Бу эса шуни кўрсатадики, инсоннинг ахлоқи фақат ота-онага боғлиқ эмас.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “
Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топгур”
(
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
).
Бу ҳадисдан билинадики, никоҳда энг асосий мезон қизнинг ўзи қандай инсон эканидир, фақат онасига ёки оиласига қараб ҳукм чиқариш тўғри эмас.
Аммо бегона қизнинг иймон эътиқоди, тақво ва диндорлик даражасини аниқлаш осон иш эмас. Қизнинг ҳолатини била олмаган киши унинг оиласидагилар, хусусан онасига қараб тахминий хулоса қилиши мумкин. Халқимиздаги мазкур мақол шу маънода айтилган. Шу билан бирга, бу тахминий хулоса хато бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
💬
Telegram
📹
Instagram
ВАФОТ ЭТГАН АЁЛГА ЮВИЛГАНДАН КЕЙИН ХУШБЎЙЛИКЛАР СУРТИЛАДИМИ?
❓
2169-САВОЛ: Эркак киши вафот этса, унинг сажда қиладиган аъзоларига хушбўйлик суртилади. Аёл киши вафот этса ҳам шу иш қилинадими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, қилинади. Чунки бу масалада эркак ва аёл тенг ҳисобланади. Иккисининг ҳам сажда қиладиган аъзолари, яъни пешонаси, қўллари, тиззалари ва оёқ кафтларига хушбўйлик суртилади.
Бу борада Умму Атийя розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга кирдилар, биз у зотнинг қизларини юваётган эдик. “Уни сув ва сидр билан уч ё беш марта, лозим топсангиз, ундан ҳам кўп ювинглар. Охиргисида кофур ёки кофур аралашган бирон нарса қўшинглар. Тугатганингизда менга айтинглар”, дедилар. Тугатганимизда у зотни чақирдик. У зот бизга изорларини узатиб, “Танасини мана бунга ўранглар”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
💬
Telegram
📹
Instagram
Имом Бухорийнинг оналари ҳақида
Исмоил Муҳаммад Содиқ
©️
Islom.uz
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
💬
Telegram
📹
Instagram
#Диққат
⚡️
⚡️
Олий суд томонидан интернет тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати
(Июл .2026 йил ҳолатига)
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
💬
Telegram
📹
Instagram
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯ
Ҳунарли бўлиш фазилати
Тарихда бир бой савдогар бўлган экан. Унинг бойлиги етти пуштига етар экан. Шунга қарамасдан у ўғлига гилам тўқиш ҳунарини ўргатибди. Бир куни бола дўстлари билан сайрга чиқибди. Пул ундириш илинжида пойлаб юрган қароқчилар уни ўғирлаб, олиб қочишибди. Шаҳар четидаги бир хароба уйга олиб бориб қамаб қўйишибди. Отасига хат юбориб ўғлининг эвазига катта пул сўрашибди. Лекин савдогар пулни беришга шошилмабди. Қароқчиларнинг тоқати тоқ бўлиб, болани ўлдирмоқчи бўлишганда бола уларга шундай дебди: "Мени ўлдирсангиз, ҳеч нарсасиз қоласиз. Агар айтганларимни қилсангиз, мендан фойда кўришингиз мумкин. Менга гилам тўқиш учун ип ва дастгоҳ олиб келинглар. Мен гилам тўқийман, сиз уни бозорга олиб чиқиб сотасиз ва яхшигина пул ишлаб оласиз".
Қароқчилар тез орада биринчи гиламни бозорга олиб чиқишибди. Бозор айланиб юрган савдогар ўғлининг тўқиган гиламини танибди ва бир киши орқали катта пулга сотиб олибди. Уйга келиб гиламни диққат билан текширибди. Ўғли гиламдаги нақшлар орасига ўзи турган жойнинг харитасини усталик билан жойлаштирган экан. Савдогар дўстларини олиб ўша жойга борибди ва ўғлини тутқунликдан халос этибди.
Ҳунар бойга ҳам, камбағалга ҳам бирдек керак экан. Агар бой бўлсангиз, эртаю кеч бойлигингизни сақлайсиз. Агар ҳунарманд бўлсангиз, ҳунарингиз сизни асрайди.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
💬
Telegram
📹
Instagram
Yangi obod jome Masjidi
pinned a photo