
YOSIN SURASI
ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
Ёсин сурасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбар эканлари, Исо алайҳиссалом томонидан Антокия шаҳрига юборилган элчилар кўрган-кечиргани, Ҳабиб Нажжор исмли киши имон йўлида жонини фидо қилиши, қуёш, ой, юлдузлар илоҳий қонуният асосида ҳаракатланиши баён этилган. Шунингдек, жаннат ва дўзах аҳлларининг қиёмат кунидаги ҳолатлари, тавҳид масаласи, қайта тирилиш ҳақлигига далолат қилувчи оятлар келтирилган.
Ёсин сураси фазилатлари тўғрисида кўп ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Уларда айтилишича, кимда-ким бу сурани ихлос билан ўқиса, ҳожати раво бўлади, хавф-хатарда бўлса хотиржамлик топади, камбағал бўлса бойликка эришади, маҳбус бўлса озодликка чиқади, қарздор бўлса қарзини осон узади .
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳ (розилиги)ни, охират кунини истаб тиловат қилса, гуноҳлари кечирилади. Уни ўликларингизга ўқинглар ”.
Ёсин сурасини ўликларга ўқиш икки хил изоҳланган:
1. Ўлим тўшагида ётганларга ўқилади;
2. Ёсин сураси савоби маййитларга бағишланади.
Жумҳур уламолар биринчи қавлни маъқуллашган .
Нима учун ўлим тўшагида ётганларга Ёсин сураси ўқилади? Бунинг ҳикмати нимада?
Гап шундаки, Ёсин сураси қийин дамда ўқилса, Аллоҳ таоло банда аҳволини енгиллаштиради. Хусусан, жон чиқиш пайтида тиловат қилинса, раҳмат тушади, руҳнинг танадан чиқиши осон бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир маййит ҳузурида Ёсин сураси ўқилса, Аллоҳ унга енгил қилади”, деб айтганлар .
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсин сурасидир. Ким уни (ихлос билан) ўқиса, Аллоҳ ўша кишига Қуръонни ўн марта ўқиш савобини беради”, деганлар .
Ёсин сураси “Қуръоннинг қалби” дейилишига сабаб сурада қалб билан боғлиқ масалалар – Аллоҳнинг ваҳдонияти, рисолат, қайта тирилиш баён этилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким Ёсин сурасини тунда ўқиса, ўша кечада гуноҳлари мағфират этилади”, дейилган .
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар .
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади.
Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади ”.
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунёда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.
Яҳё ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир ”.
Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:
1. Ёсин – Қуръоннинг қалби;
2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
5. Тонгда ёки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар .
Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ёд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.
👉
ЁСИН-СУРАСИ
канали
Ҳаромдан топилгани ҳаромга кетади...
❗️
Обуна бўлинг
⬇️
⬇️
➡️
ЯСИН СУРАСИ
...
РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЖАНОБИМИЗНИНГ ТУШЛАРИ...!
....“
Тушимда ажойиб нарсаларни кўрдим...
...Умматимнинг бирини АЗОБ фаришталари келиб тутдилар...
Олган ТАҲОРАТлари келиб, уни бу қийин аҳволдан қутқарди...
....Бир одам кўрдим, қабри уни сиқарди...
Ўқиган НАМОЗлари келиб уни қабр азобидан қутқарди...
....Бирини ШАЙТОНлар безовта қилмоқда эди...
Айтган ЗИКРлари келиб, уни шайтондан холос қилди..
....Биттасини эса чанқоқдан МАЖОЛИ қолмаганди... Тутган "РЎЗАСИ" келиб уни сувсизликдан қутқарди...!
....Бирига ЗУЛМАТ ёпишганди...
Қилган "ҲАЖ" амали келиб уни қоронғиликдан қутқарди...
....Биттасига ўлим фариштаси келганди...
Ота~онасига қилган яхшиликлари келиб, ўлимини КЕЧИКТИРДИ...!
....Яна бир одамни мусулмонлар билан гаплаштиришмаётганди... Силаи~ раҳм келиб, унга ШАФОАТ қилди...
....Бир кишига Пайғамбарларнинг ёнига боришга йўл бермаётгандилар...
Олган ҒУСЛИ уни ~ менинг ёнимга олиб келди...
....Бир мўминга қилган садақаси келиб, ОТАШдан парда бўлди...
Бирини забонийлар жаҳаннамга олиб кетаётганда, қилган АМРИ~МАЪРУФИ ва наҳи~ мункари келиб қутқарди...!
....Бир мусулмон жаҳаннамга ташланганди... АЛЛОҲ қўрқуви билан тўккан КЎЗ ЁШлари келиб уни қутқарди...!
....Бирига АМАЛ ДАФТАРИ дафтари ЧАП тарафдан берилаётганда АЛЛОХ қурқуви келиб, дафтарини ўнгга олди...!
....Савоблари гуноҳларидан енгил келган бир "УММАТИМГА" ўзидан аввал ўлган фарзандлари келиб, САВОБларини оғирлаштирди....
....Жаҳаннамнинг олдида қўрқувдан ТИТРАБ турган бир одамни ёнига АЛЛОХ Таолога бўлган ҳусни занни (ҳамма нарсада ЯХШИ ТАРАФИНИ.кўриш) етиб келгач, титроғи тўхтади...!
....СИРОТдан ТАШВИШЛАР билан ўтган бир УММАТИМ Жаннатга келганида дарвозалари ёпиқ эди...!
....Ўшанда АЙТГАН КАЛИМАИ ШАҲОДАТЛАРИ~ келиб, уни Жаннатга киритди!"
Имом Байҳақий Абу Умомадан қилган ривоят.
✔️
АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!
📲
❗️
Обуна бўлинг
⬇️
⬇️
➡️
ЯСИН СУРАСИ
Ака ва сингиллар ўртасидаги меҳр оқибат...
❗️
Обуна бўлинг
⬇️
⬇️
➡️
ЯСИН СУРАСИ
Ҳақиқий эркак:
• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...
❗️
Обуна бўлинг
⬇️
⬇️
➡️
ЯСИН СУРАСИ
❕
АЁЛ СОЧИ.
#САВОЛ
: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
👈
https://t.me/yosin_surasi_yasin/392
Ушбу лавҳани қайта-қайта кўрдим. Ҳар кўрганимда юрагимгача титроқ босди...
❗️
Обуна бўлинг
⬇️
⬇️
➡️
ЯСИН СУРАСИ
ОНАЛАР ҲАҚИДА
1.
Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
2.
Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
3.
Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари - сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
4.
Сенга берган оқ сути лутфу - хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
5.
Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
6.
Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг, армондан ҳоли бўласан.
7.
Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
❗️
Обуна бўлинг
⬇️
⬇️
➡️
ЯСИН СУРАСИ
❕
АЁЛ СОЧИ.
#САВОЛ
: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
👈
https://t.me/yosin_surasi_yasin/392
Ушбу дуони бир марта ўқисангиз фаришталар савоб ёзишга ожиз қолишади...
❗️
Обуна бўлинг
⬇️
⬇️
➡️
ЯСИН СУРАСИ
Шайтон қочиб кетган одам...
❗️
Обуна бўлинг
⬇️
⬇️
➡️
ЯСИН СУРАСИ
Дуоси қабул бўлмайдиган одам...
✔️
АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!
📲
❗️
Обуна бўлинг
⬇️
⬇️
➡️
ЯСИН СУРАСИ