Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

ZAMON | Расмий канал

zamon
🔞 КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️ Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️ Реклама: @zamonga_reklama
Подписчики
66 865
24 часа
-87
30 дней
-3 035
Просмотры
7 837
ER
11,72%
Посты (30д)
229
Символов в посте
554
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
July 28, 16:51
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

⚠️
Энди Тошкентда пробка бўлмайди!
🏗
Тошкент атрофида 1 миллиард долларга 100 километрлик, икки қаватли пуллик автомагистраль қурилади ва бу тирбандликка чек қўяди!  Лойиҳани Хитой корпорацияси билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилган
Сўнгги йиллардаги энг йирик йўл лойиҳаларидан бири пойтахтда бошланмоқда. 100 километрлик, икки қаватли пуллик автомагистраль қурилишидан ташқари, янги транспорт инфратузилмасини ривожлантириш режалаштирилган.
Лойиҳа шунингдек, 7 та туннель, 5 та йўл ўтказгич, 57 км БРТ линияларини қуриш ва 279 км йўлларни реконструкция қилишни ўз ичига олади.
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

July 28, 16:51
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🩺
👨‍⚕
Оғир аҳволдаги беморлар текин даволанади
Президентнинг 2026 йил 21 майдаги қарорига кўра, оғир беморларда тиббий текширув, даволаш ва жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.
Бундай ёрдамлар оғир касалликка чалинганлар, онкологик ва гематологик беморлар ҳамда жигар-буйрак кўчириб ўтказишга муҳтож фуқароларга кўрсатилади.
Беморлар операция қилинади, даволанади ҳамда транслантация амалга оширилади. Барчаси бепул, давлат ҳисобидан.
Бу ёрдамларни олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирилигининг
Dmed
иловаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёки Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қилиш мумкин.
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

July 28, 14:29
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Сурхондарёда вояга етмаган қизга тажовуз қилган собиқ инспектор 15 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди вояга етмаганлар ишлари бўйича собиқ инспектор-психолог А.Р.ни номусга тегиш ҳамда мансаб ваколати доирасидан четга чиқишда айбдор деб топди.
Суд ҳукмига кўра, унга 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у 2 йил давомида ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Маҳкум жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
Аввалроқ А.Р.га нисбатан 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш ва мансаб ваколатидан четга чиқиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. Кейинчалик суд уни ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми ва 206-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топди.
Айни пайтда, ҳимоя томони суд жараёнида айрим процессуал қоидалар бузилганини иддао қилмоқда. Адвокатлар бир қатор гувоҳ ва экспертлар сўроқ қилинмагани, шунингдек, ашёвий далилларни экспертизага топшириш тартиби бўйича саволлар борлигини билдирган.
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

July 28, 14:29
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Тошкентда 1 млрд долларга 100 км.лик 2 қаватли Тошкент ҳалқа автомобил йўли қуриларкан. Уни Хитой компанияси қурар экан.
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

July 28, 10:13
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

❗️
Қумқўрғонда қизига тезак едирган отага жиноий иш қўзғатилди
Ота 9 ёшли қизини жазолаш мақсадида ўз уйида молхонадан тезак олиб келишни буюрган ва уни мажбурлаб қизнинг оғзига солишга уринган.
Бўлиб ўтаётган машъум воқеани отанинг ўзи телефонида видеога олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ота процессуал тартибда ушланган
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

July 28, 10:13
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Киев Россиянинг энг йирик бозорларини йўқ қилмоқчи, дейди Fire Point бош директори Штилерман
"Биз Wildberries'ни тугатамиз, кейин Ozon'ни йўқ қиламиз", — деди у.
Штилерманнинг қўшимча қилишича, бу зарбалар Россия бизнесини йўқ қилиш ва тинчликни бузишга қаратилган.
Шунингдек, у 1991 йилги чегаралар тикланмагунча ва Россия парчаланмагунча уруш тугамаслигини айтган.
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

July 28, 06:16
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🇨🇳
Хитой дунёдаги энг йирик термоядровий магнит тизими қурилишини якунлади
Global Times хабар беришича, бу орқали улар инсониятни деярли чексиз энергия билан таъминлаш йўлидаги асосий тўсиқлардан бирини енгди.
Маълум қилинишича, Хитой термоядро реактори учун иккита суперўтказгичли магнит, жумладан, оғирлиги 582 тонна бўлган дунёдаги энг йирик магнитни ишлаб чиқишни якунлаган.
Ҳар икки магнит ҳам тўлиқ Хитой технологияси асосида яратилган. Улар 100 млн даража Цельсийдан юқори ҳароратдаги плазмани ушлаб туриш ва барқарор термоядровий синтез реакциясини таъминлаш учун мўлжалланган.
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

July 28, 06:16
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

❗️
Сурхондарёда ўз фарзандини жазолаш мақсадида унга мол тезагини едирган ота қўлга олинди
Маълум бўлишича, ҳолат 2025 йил декабрь ойида содир бўлган. Ота ўзининг 10 ёшли қизига тазйиқ ва зўравонлик қилиб, уни мол тезагини ейишга мажбурлаган.
Айни пайтда ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

July 27, 16:59
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🇺🇿
🇦🇫
Ўзбекистон Афғонистондан 100 минг тонна пахта сотиб олади.
Кобулда бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация 100 минг тонна афғон пахтасини харид қилиш, шунингдек, ўғит ва уруғлик етказиб бериш ҳамда Транс-Афғон темир йўли лойиҳасини давом эттиришини маълум қилди.
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

July 27, 16:59
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

⚡️
⚡️
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026нинг иккинчи энг чиройли голи деб топилди.
ФИФА мухлислари овоз бериш натижаларига кўра турнирнинг энг чиройли учтa голи:
🇨🇻
Сидни Лопес Кабрал —
🇦🇷
Аргентинага қарши (1/16 финал)
🇺🇿
Элдор Шомуродов —
🇨🇩
Конго Демократик Республикасига қарши (гуруҳ босқичи)
🇭🇹
Уилсон Исидор —
🇲🇦
Марокашга қарши, гуруҳ босқичи.
👉
@ZAMON
- ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!