
"ZAYNUL OBIDIN" MASJIDI
Оила ва тарбия
🔖
Фарзанд тарбияси ва Аллоҳнинг тавфиқи
Агар бир кишининг фарзандлари унинг тарбияси ва ахлоқига мос келмаётганини кўрсанг, уни асло айблама, устидан кулма ва
«болаларининг тарбиясини қўлдан чиқарибди
» дея уни ғийбат қилма.
Зеро, отамиз
Одам алайҳиссалом
икки ўғлининг тарбиясида асло камчиликка йўл қўймаган эдилар, бироқ улардан бири иккинчисини
(Қобил Ҳобилни)
ўлдирди.
Нуҳ алайҳиссалом
ҳам ўғилларининг тарбиясини ташлаб қўймаган эдилар, лекин улардан бири кофир ҳолида вафот этди.
Яъқуб алайҳиссалом
ҳам ўғилларининг тарбиясида сусткашлик қилмаган эдилар, бироқ улар ўз биродарлари Юсуф алайҳиссаломни ёмон кўриб қолишди ва ундан қутулиш учун уни қудуқ тубига ташлашди.
🔖
Ҳидоят фақат Аллоҳдандир
Буларнинг барчасининг сабаби:
«Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билувчидир»
,
Қосос сураси, 56 - оят.
Агар Аллоҳ сени солиҳ фарзандлар билан ризқлантирган бўлса, Аллоҳга тинимсиз ҳамд ва шукроналар айт.
«Мен болаларимни яхши тарбияладим, фалончи эса буни уддалай олмади» дея
асло фахрланиб, мақтанма.
Зеро, инсониятнинг энг афзали
(Муҳаммад)
соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон бўлмаган боболари ва амакилари бағрида тарбия топдилар.
Якунда эса Роббилари у зотни мақтаб, шундай деди:
«Ва албатта, сен буюк хулқдасан»
,
Қалам сураси, 4 - оят.
Хўш, унда бу буюк хулқ қаердан келди?!
🔖
Ота-оналарга тавсия
Фарзандингни солиҳлигини ва яхши тарбиясини ўзингга нисбат берма ва унутмаки, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавфиқидир.
Шунингдек,
тарбияси учун бор кучингни, молингни ва ҳаётингни сарфлаган фарзандинг
(баъзи ҳолларда)
ҳали ҳам сендан ва тўғри йўлдан узоқда эканлигидан умидсизликка тушма.
Аксинча, унинг ҳаққига дуо қилишда давом эт ва тиришқоқлик кўрсат. Зеро, Аллоҳ таоло ҳидоятни Ўзи хоҳлаган лаҳзада беради.
Доимо Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини чин қалбдан, ёлбориб, қайта-қайта дуо қил:
«...Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил»
,
Фурқон сураси, 74 - оят.
Шайх Муҳаммад Воил
Zaynul Obidin masjidi
МАСЖИДГА БОСИЛГАН ҲАР БИР ҚАДАМНИНГ САВОБИ
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кишини билардим, унинг уйичалик масжиддан узоқ уй йўқ эди. У бирон намозни қолдирмасди. Бир куни ундан:
—
«Миниш учун бирон улов олсанг бўлмайдими?»
деб сўрашган эди, у:
—
«Уйим масжидга яқин бўлишини истамайман, чунки масжидга бораётганда босган ҳар бир қадамим учун ва масжиддан уйимга қайтаётганимда босган ҳар бир қадамим учун савоб ёзилишидан умидворман»
, деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло ўша босган барча қадамларингни тўплаб қўяди»
, дедилар».
(Имом Муслим ривояти)
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Уйимиз масжиддан узоқроқ эди. Масжидга яқинроқдан уй олмоқчи бўлган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни қайтариб:
«Масжид сари босган ҳар бир қадамингиз эвазига бир даражот ёзилади»
, дедилар».
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
Zaynul Obidin masjidi
#mutolaa
#baxtiyor
#muvaffaqiyat
📚
СИЗ МАЗЛУМА ЭКАНИНГИЗ ҲАҚИДАГИ ХАЁЛЛАРНИ ТАРК ЭТИНГ
📈
Бу сизга изтиробларни синдириш, муваффақият томон юриш, дўстликни сақлаш ва оилада бахтиёр бўлишга ёрдам беради.
🌍
Чунки дунёқараши кенг инсон
бошқаларнинг табиатларини тушунадиган, ўзгаришлар қилишга қодир, ўзини бошқалар ўрнига қўйиб кўрадиган ва вазиятларга ўз ҳолича баҳо бера оладиган инсон бўлади.
✅
Дунёқараши кенг инсон турли ишларни аъло даражада тушунади, бошига бирор қийинчилик тушган ёки ўзи орзу қилган нарса амалга ошмай қолган вақтда ҳаёт табиатини, унда кам-кўстсиз маза қилиб яшаётган инсон йўқлиги ҳамда гоҳида инсон ёмон кўрган нарсасида яхшилик бўлиши ва гоҳида эса яхши кўрган нарсасида ёмонлик бўлиши мумкинлигини, яхшилик Аллоҳ ирода этган нарсада эканини яхши англайди.
⚡️
Дунёқараши кенг инсон ушбу кенг борлиқнинг бир парчаси эканини, бу борлиқнинг аламлари ва шодликларидан унга бир насиба борлигини яхши билади.
Шунинг учун ҳам оғир зарбалардан довдираб қолмайди. Дунёқараши тор инсон эса бу ёмонлик ёки мушкул иш унгагина етган, ўзини доим зулм қилинадиган ва унга доим ёмонлик етадиган инсон деб ҳис қилади. Дунёқараши кенг инсон эса бундай нарсаларни ҳис қилмайди, бор кучини энг яхши нарсага эришишга сарф этади ва ўзига берилган нарсага рози бўлади.
🤝
Шуъла:
Бугун бахтиёр бўлинг, эртага эмас!
Доктор Оиз ал-Қарний
нинг
📖
"Дунёдаги энг бахтли аёл"
китобидан
Zaynul Obidin masjidi
УНУТИБ АЙТИЛМАГАН ТАКБИРИ ТАШРИҚНИ КЕЙИН АЙТИБ ҚЎЙИШ
#намоз
❓
САВОЛ: Намоздан сўнг ташриқ такбирини айтиш эсдан чиқиб кетса, зикрлар пайтида ёки масжиддан чиққанидан кейин эсига тушган заҳоти айтиладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ташриқ такбири фарз намози якунлангач, намозни бузувчи бирор амал аралашмасдан дарҳол айтилиши лозим. Агар намозхон масжиддан чиқиб кетган, гапирган ёки қасддан таҳоратини бузган бўлса, такбир айтиш вақти ўтган ҳисобланади ва у қайта айтилмайди. Аммо жойидан жилмай ёки дунёвий сўзларни гапирмай, турли зикрлар билан машғул бўлиб турган вақтида эсига тушиб қолса, намозга тегишли ҳолат бузилмагани учун дарҳол такбирни айтиб қўяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
#mutolaa
#oyat
🤲
Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир
...
📖
"Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз"
(Наҳл сураси, 90-оят)
💬
БАТАФСИЛ
Zaynul Obidin masjidi
#muftiy_minbari
Янги ҳижрий йил муборак!
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
Ҳаё бошни эгиш ёки юзнинг қизариши эмас.
Ҳаё – Аллоҳ сени қайтарган нарсаларида топмаслиги, буюрган нарсаларида йўқотмаслигидир!
Zaynul Obidin masjidi
Бахтли бўлишни ўзингдан бошла..
Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди. У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган, ҳолдан тойган экан. Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.
- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман. Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.
- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?
- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...
- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади. Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг энг катта совғанг бўлади - деган экан.
Zaynul Obidin masjidi
ШОМ НАМОЗИДАН 45 ДАҚИҚА ЎТГАНДАН КЕЙИН ХУФТОН ВАҚТИ КИРАДИМИ?
#намоз
❓
САВОЛ: Шу кунларда (Ёз фаслида) баъзи масжидларда соат кечки 21:00 бўлмай хуфтонга азон айтилар экан. Тақвим бўйича Хуфтон 21:26 да кираркан. Чунки баъзи илмли кишилар хуфтоннинг вақти шомдан 45 дақиқа ўтиб киради, бемалол ўқиш мумкин деган гап айтишар экан. Бу қанчалик тўғри?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шом намозининг вақти қуёш ботгандан бошлаб, шафақ ғойиб бўлгунича давом этади. Бу барча фиқҳий китобларнинг жавоби ҳисобланади. Шафақ борасида имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ билан икки шогирдлари ўртасида икки хил фикр мавжуд бўлиб, шогирдлари уфқдаги қизилликни шафақ десалар, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шу қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликни шафақ деганлар. Мутааххир уламолар қизиллик деган сўзни фатво учун қабул қилганлар ва ана шу қизиллик йўқолгандан кейин хуфтон вақти киради деганлар.
Аллома Абдулғаний Майдоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай деганлар:
وفي شرح المنظومة: وقد جاء عن أبي حنيفة أنه رجع عن قوله وقال: إنه الحمرة؛ لما ثبت عنده من حمل عامة الصحابة الشفق على الحمرة، وعليه الفتوى
“Шарҳи манзума”да шундай келган: Батаҳқиқ, Имом Абу Ҳанифа (раҳмаҳуллоҳ) ўз қарашидан қайтгани ва шафақ қизилликдир, деб айтгани ривоят қилинган. Бунга сабаб саҳобаларнинг оммаси шафақ сўзини қизиллик деб тушунганликлари у кишининг ҳузурида собит бўлганидир”. (“Лубоб” китоби).
Фатво ҳам мана шу қарашга кўра берилади” Мазкур қизиллик мамлакатларнинг географик жойлашуви ва фаслларга қараб турли вақтда йўқолади. Айнан бизнинг ҳудудларда 45 дақиқада йўқолиши кузатилмайди, балки энг ками 1 соату 15 дақиқа бўлиб, бу асосан қиш кунларига тўғри келади. Энг узоғи эса 1 соату 39 дақиқа бўлиб, бу асосан ёз кунларига тўғри келади.
Ҳеч қандай илмий асосга таянмасдан қоронғу тушди, бўлди, хуфтон вақти кирди деб хуфтонни ўқиб қўйиш битта намозни қазо бўлишига олиб келади. Чунки вақти кирмасдан ўқилган намоз нафлга ўтади. Сабаби Аллоҳ таоло ояти каримада ҳар бир намозни вақтида адо этишга буюрган ва бу нарса унинг вақтини тўғри топиш билан бўлади.
Шом вақтида уфқни кузатиб осмондаги қизиллик ва оқликни ажратиш оддий одамлар учун қийинчилик туғдиради. Шу боис, намоз вақтлари масаласида масъул уламолар томонидан тасдиқланган тақвимлардан фойдаланиш, яъни ишончли тақвимга қараб намоз вақтларига риоя қилиш лозим.
Фатво маркази уламоларидан бир қисми турли фаслларда, уфқни тўлиқ кузатиш мумкин бўлган минтақаларга бориб, уфқни кузатиб, шомдан кейинги шафақнинг ғойиб бўлиши ҳамда субҳи содиқнинг киришини бир неча бор кузатганлар ва уларнинг хулосаси асосида ҳозирги кундаги тақвим тузилган. Юртимиз мўмин-мусулмонлари ибодатларини ана шу тақвим асосида адо этсалар, иншааллоҳ, ўз вақтида адо этган ҳамда турли хил ихтилофдан, бефойда тортишишлардан омонда бўладилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
#Мўминларга_эслатма
Жоиз ва мубоҳ ишларни тарк қилиш ҳам мужоҳададир
Аслида, мужоҳада (нафсга қарши курашиш) инсон ножоиз ва шариатга хилоф ишлардан ўзини сақлаши ва нафсини улардан тийишидир. Лекин бизнинг нафсимиз лаззатларга, орзуҳавас ва роҳатларга одатланиб бўлган. Шунчалик кучли одатланганки, агар уни Аллоҳнинг йўлига, шариат тарафга буришни хоҳласангиз, у осонлик ила бурилмайди. Катта машаққат ва қийинчилик бўлади. Шу сабабли нафсни бўйсундириш ва Аллоҳ таоло буюрган аҳкомларга эргаштириш учун уни баъзи мубоҳ ва жоиз ишлардан ҳам тийишга тўғри келади. Чунки нафсни жоиз ишлардан қайтарганингизда, у лаззатларни тарк қилишга одатланади, кейин ножоиз ишлардан сақланиш ҳам осон бўлади.
Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Нафс ҳам гуноҳлар тарафига букилиб қолса, уни тўғрилаш учун қарама-қарши букинг ва баъзи мубоҳ нарсаларни ҳам тарк қилинг. Шундагина у тўғри бўлади ва йўлга юради...».
Бу ҳам мужоҳададир. Рўза ҳам ҳалол ва мубоҳ нарсалардан нафсни тийишни ўргатадиган ибодатдир. Унинг натижасида нафс ҳаром ва гуноҳлардан тийила олади.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-сонли хулосаси
Zaynul Obidin masjidi