
Ziyomadrasasi
Channel photo updated
Channel created
🔊
ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТДА ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!
🟡
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жума куни ўн икки соатга бўлинган. Улардан бир соатда бирор мусулмон Аллоҳ таолодан бирор нарса сўраса, албатта Аллоҳ уни унга беради. Уни аср намозидан кейинги охирги соатда изланглар."
📚
Сунан Абу Довуд, 1048
🟡
Демак, Жума куни бирор дуонинг қабул бўлиши аниқ бўлган соат бор экан. Бу вақт аср намозидан кейинги охирги соатга тўғри келади, шунинг учун айнан шу вақтда дуо қилиш тавсия этилади.
@ziyomadrasasi
Live stream finished (31 minutes)
Live stream started
❗️
Бугун жума, Расулуллоҳ ﷺ га кўпроқ саловот айтишни унутманг
"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтадилар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтиб,салом йу́лланг". (Қурон 33-56).
اللهم صل وسلم على نبينا محمد
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
@ziyomadrasasi
Аллоҳни зикр қилиш фитналар келганда, бошга мусибатлар тушганда (изтиробга тушмай) собит туришга сабаб бўлади:
﴾Эй иймон келтирганлар! Душманга йўлиққан пайтингизда саботли бўлингиз ва Аллоҳни кўп зикир қилинг. Шояд шунда нажот топсангиз﴿¹.
1) Анфол: 45
Шайх Абдулазиз Торифий
@ziyomadrasasi
Йиллар инсонни Аллоҳнинг ҳузурига етакловчи йўлак.
Ҳар бир қадам инсонни ҳисоб-китобга яқинлаштиради.
Ҳисоб-китоби яқинлашган сайин фисқу фасоди зиёда бўлаётган кимсанинг ҳолати ўта ҳайратомуз!
✍🏻
Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
@ziyomadrasasi
Фитналар денгиз тўлқини каби қаттиқ бўлса оқиллар ҳам нажот топиш сабабларини излаб, ҳайрон қолади. Нажот сабабларининг энг буюги Аллоҳга дуо қилиш.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтганлар:
«Одамларга қаттиқ (
фитнали
) кунлар келадики. У кунда чўкаётган одам дуо қилганидек дуо қилувчи инсонларгина нажот топади» ¹.
(1) "Мусаннаф Ибн Абу Шайба", 29173
✍🏻
Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
@ziyomadrasasi
Тонг отгандан кейин фойдасиз нарсалар борасида сўзлашни тарк этишлик
كان عزيزًا على عبد الله بن مسعود أن يتكلَّم بعد طلوع الفجر إلا بذكر الله.
«Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га тонг отгандан кейин фақат Аллоҳни зикр қилиш билан айтилган сўзлар хуш келарди».
📚
Абдурраззоқ «Мусаннаф» (4797).
@ziyomadrasasi