Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Azamat Akbar | Lektorium

AzamatAkbar_Lektorium

Тилшунос Aзамат Aкбаровнинг канали. Aмалий тилшунослик, социолингвистика, дискурс, педагогика бўйича таҳлиллар, ҳамда олий таълимнинг замонавий трендлари ҳақида илмий-таҳлилий маълумотлар каналига хуш келибсиз!
https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov

Subscribers
2 840
Post views
910
ER
32,3%
Posts
9 804
October 01, 02:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни!
Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этаман!
Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар!

September 30, 14:16
Media unavailable
1
Show in Telegram

Z авлоди (1997-2012) вакилларининг кўпчилиги телевизорни субтитрлар билан кўришади — нима сабаблигини айтайми? Ҳар учинчи зумер бугун аллақачон эшитиш қобилиятидан маҳрум бўлган.
18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшларнинг 80 фоизи доимий равишда ёки вақт-вақти билан субтитрлардан фойдаланишади. Шунингдек, бир стриминг сервиси томонидан ўтказилган сўровга кўра, Британиялик ёшларнинг 87 фоизи аввалгига нисбатан субтитрлардан кўпроқ фойдалана бошлаган. Бу авлод эшитиш муаммоларига кўпроқ дуч келмоқда.
Бундан ташқари, бундай тенденция зумерларга хос бўлган диққатни жамлай олмаслик, пассивлик ва ялқовлик билан эмас, балки субтитрлар билан видеоларни кўриш маълумотни тезроқ қабул қилиш ва қайта ишлаш имконини бериши билан ҳам боғлиқ. Шунингдек, зумерларнинг 30 фоиздан кўп қисми эрта эшитиш қобилиятини йўқотишдан шикоят қилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, 1 миллиарддан ортиқ ёшлар — хусусан, концертлар, клублар ва бошқа шовқинли жойларда тез-тез бўлиб туриши, шунингдек, баланд овозда мусиқани эшитиши сабабли эшитиш қобилияти йўқолиши хавфи остида қолмоқда.
ЖССТ, шунингдек, 2050 йилга бориб, бутун дунё бўйича тахминан 1 миллиард киши эшитиш қобилияти билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда — бунга шовқин, қулоқчинлардан нотўғри фойдаланиш ва бошқа турли омиллар сабаб бўлади.

September 30, 10:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

Чечен ахлоқий кодекси —
"Къонахалла"
.
"Къонахалла"
— бу чечен халқининг анъанавий шараф ва ахлоқ қоидалари мажмуасидир. У инсонпарварлик, мардлик, адолат, аёлларга ва заифларга нисбатан ҳурмат каби тамойилларга асосланган.
Аёлнинг ҳаёти къонах учун икки карра дахлсиздир. Ҳеч қандай ҳолатда къонах унга қарши қурол кўтармайди, ҳатто таҳдид сифатида ҳам.
П.С. Кучли “маънавиятимиз”да аёлларнинг кунлик ҳаёти билан Къонахалла ўртачида анча фарқ бормуш.

September 30, 05:52
Media unavailable
5
Show in Telegram

Муваффақиятли Илмий Конференция: Маҳаллий ва Халқаро Тажрибаларни Бирлаштириш
Ўтган ҳафта АИФУда бўлиб ўтган 6-Халқаро Таржимашунослик Конференцияси (ICTS) дунёнинг турли мамлакатларидан қатнашган олимлар ва мутахассисларни бирлаштириб, таржимашунослик соҳаларида билим ва тажриба алмашишга ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилди. Тадбир ўзининг мазмунли нутқлари ва иштирокчиларнинг фаол иштироки билан катта муваффақиятга эришди.
Пленар маърузачиларнинг (Keynote speakers) аҳамияти
Пленар маърузачилар конференциянинг асосий устунларидан бири ҳисобланади. Улар соҳаларида етакчи мутахассислар сифатида, қатнашувчиларга илҳом ва янги фикрларни тақдим этишади. Улар томонидан тақдим этилган маърузалар конференцияга интеллектуал мазмун бағишлаб, инновацион мулоқот ва фикр алмашишга туртки бўлади.
ICTS 2025 конференциясида қуйидаги нуфузли олимлар keynote speakers сифатида чиқиш қилишди:
д-р Арзу Маммадова
, ADA университети, Озарбайжон
д-р Гулноза Одилова
, Тошкентдаги Kimyo International University
д-р Муртаза Амиршейбани
, Тошкент Иқтисодиёт ва Педагогика Университети
д-р Самида Мустафоева
, Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети
д-р Луис Трейн
, Webster University, Тошкент
Шохиста Шокирова
, Тошкентдаги Аниқ ва Ижтимоий Фанлар Университети
Шунингдек, онлайн тарзда қуйидаги олимлар ҳам фаол иштирок этишди:
д-р Зарнигор Хаёт
, Webster University, Тошкент
д-р Гули Эргашева
, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
д-р Насиба Жакбарова
, Наманган давлат чет тиллар институти
д-р Афроза Ахтер Тина
, Флорида Марказий Университети, АҚШ
Ушбу мутахассисларнинг билим ва тажрибаси конференциянинг илмий даражасини ошириб, халқаро илмий ҳамкорликка мустаҳкам пойдевор яратди.
Конференциянинг нетворкинг роли
ICTS 2025 каби илмий конференциялар илм-фанни ривожлантириш ва касбий ўсиш учун муҳим имкониятдир. Уларда нафақат тадқиқот натижалари тақдим этилади, балки нетворкинг яратиш, халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва янги ғояларни кашф этиш учун кенг имкониятлар мавжуд. Маҳаллий олимларни хорижлик мутахассислар билан боғлаш орқали бу каби тадбирлар маданий ва илмий алмашувни кучайтириб, қўшма лойиҳалар учун имкониятлар яратади.

September 30, 03:35
Media unavailable
10
Show in Telegram

6-Xalqaro Tarjimashunoslik Konferensiyasi (ICTS) AIFUda o‘tkazildi
2025-yil 27-sentabr kuni Aniq va ijtimoiy fanlar universitetida 6-ICTS konferensiyasi bo‘lib o‘tdi.
— Joriy yilgi mavzu:
“Tillar, madaniyatlar va fanlarni bog‘lash: tarjimada muammolar va innovatsiyalar”
— Konferensiyada
10 mamlakatdan 130 nafar
delegat ishtirok etdi

12 nafar asosiy ma’ruzachi,
jumladan Ozarbayjonning ADA universitetidan professor va diplomat Arzu Mammadova, bosh ma’ruzachilardan biri bo‘ldi
📌
ICTS
bugungi kunda tarjimashunoslik sohasida
O‘zbekistondagi eng yirik ilmiy anjuman
sifatida e’tirof etilmoqda.

Keyingi, 7-ICTS konferensiyasi 2026-yilda o‘tkazilishi rejalashtirildi.
🔖
Qabul uchun:
qabul.aifu.uz
🤖
Telegram bot:
@aifu_qabul_bot
☎️
Axborot markazi: +99878-555-21-21
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Facebook
|
Linkedln
|
Veb-sayt

September 29, 15:20

Юзта одамдан "йўқ" жавобини эшитиш, ҳамма нарса тугади дегани эмас. Баъзан фақатгина битта "ҳа" бутун ўйинни ўзгартириши мумкин.
“Йўқ" дейишлик — дунёдаги энг кенг тарқалган реакциялардан бири. Шунинг учун рад этилишдан қўрқиш ўрнига, уни жараённинг табиий қисми деб қабул қилишга ҳаракат қилинг.
Ўша ягона “ҳа”нинг навбати келганда, барча рад этишларнинг таъсири йўқолади. Гап “йўқ” эшитмасликда эмас. Сабрли бўлиш, таслим бўлмаслик ва тўғри пайтни кутиш керак. Чунки баъзан биттагина позитив жавоб, ҳаётингиздаги кўплаб мувозанатларни ўзгартириши мумкин.
Аслида ҳар бир рад этиш — сизни керакли нуқтага бир қадам яқинлаштиради. Шунинг учун тўхтамасдан олдинга қараб умид билан юриш керак.

September 29, 12:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

Инсонлар севилиш учун яратилган, нарсалар эса фойдаланиш учун. Аммо бугунги кунда дунёдаги энг аччиқ ҳақиқат шундаки — нарсалар севилиб, инсонлардан фойдаланаётганлари учун ҳар томонда беқарорлик ва тартибсизлик ҳукм сурмоқда.

September 29, 11:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

АИФУ университетида бўлиб ўтган
Таржимашунослик бўйича 6-Халқаро конференциянинг
раиси сифатида президиумда ўтирганимда, ушбу тадбирни ташкил этиш ғояси туғилган дақиқалардан то мутахассисларни таклиф қилиш ва барча бэкофис ишларни назорат қилишгача бўлган давр ҳақида ўйладим. Бунақа тадбирларни амалга ошириш учун қанчалик фидойилик ва яхши ҳамкорлик керакдур.
Бу тадбир фақат илмий алмашинув эмас, балки академик бирдамликни мустаҳкамлаш, касбий нетворкингни кенгайтириш ва
жамият тараққиётига ҳисса қўшиш масъулиятияни
эслатадиган платформадир.
Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби Абхижит Банержига кўра:
“Ҳамкорликсиз билимимиз фақат ўзимиз кашф этганларимиз билан чекланади. Ҳамкорлик орқали эса бошқаларнинг кашфиётларидан фойдаланамиз.”
Физика бўйича Нобел мукофоти соҳиби Питер Хиггс шундай дейди:
“Академик ҳамкорлик янги ғоялар ва илмий ютуқларнинг калитидир.”
Марказий Осиё каби минтақаларда илмий жамоалар ривожланаётган шароитда бундай ҳамкорлик нафақат муҳим, балки ўта зарурдир. Олимлар бирлашганда, фақат тадқиқотларни олға суришмайди, балки яхшироқ ва билимли келажакни шакллантиришади.

September 28, 11:55
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇦🇿
🇺🇿
Халқ дипломатияси нима деб сўрасангиз шундай жавоб берардим
Бу — вақтингиз, энергиянгиз, кучингиз, билимингиз ва сабррингизни мамлакатнинг халқаро майдондаги кўриниши ва нуфузини ошириш, унга нисбатан муносабатни ўзгартириш ва меҳмондўстликни китоблардан ёки ривоятлардан эмас, балки шахсан ўз хулқингиз орқали кўрсатиш учун сарфлаш демакдир. Энг асосийси —
бу ишни ҳеч қандай манфаат кутмасдан, сидқидилдан амалга оширишдир.
Охирги 25 йил давомида мен айнан шундай ишлар билан шуғулланиб келаман — юзлаб хорижий олимларни Ўзбекистонга таклиф этганман.
Тошкентдаги Аниқ ва ижтимоий фанлар университетда бўлиб ўтган ажойиб конференциядан сўнг, профессор ва дипломат Арзу Маммедовани ўзимнинг она шаҳрим Самарқандга олиб келдим. Профессор Маммедова — Боку шаҳрида жойлашган, дипломатия соҳасида ном қозонган ADA университетининг сиёсий таржимашунослик бўйича мутахассисидир.

September 27, 13:13
Media unavailable
10
Show in Telegram

Таржимашунослик бўйича 6-Халқаро конференцияни (ICTS) ҳам бошладик. Жорий йилги мавзу: "Тиллар, маданиятлар ва фанларни боғлаш: Таржимадаги муаммолар ва инновациялар". Конференция гибрид форматда ўтказилди.
Бу лойиҳани
10 йил олдин
,
2015 йили Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида
бошлагандим. Иккинчи конференция
2017 йили Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида
, учинчи конференция ҳам
2018 йили
шу шаҳарда ташкил этилганди.
Тўртинчи ICTS конференцияси 2019 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида
ташкил этилди.
Бешинчи конференция эса 2024 йили онлайн шаклда
, Тошкентда жойлашган
Аниқ ва Ижтимоий Фанлар Университети
томонидан ўтказилганди.
Пандемиядан сўнг,
2025 йилдаги 6-конференция

илк
бор яна анъанавий шаклда
ўтказилмоқда. Бу гал ҳам ICTS конференциясига
Тошкентдаги Аниқ ва Ижтимоий Фанлар Университети
мезбонлик қилди. ICTS таржимашунослик соҳасида
Ўзбекистоннинг энг катта конференцияси
ҳисобланади.
Бугунги тадбирга
12 нафар асосий пленар маърузачи
ларни, жумладан
Озарбайжоннинг ADA университетидан профессор ва дипломат Арзу Маммадова
ни бош маърузачилардан бири сифатида таклиф этгандик.
Бу йилги конференцияда
10 мамлакатдан 130 нафар делегатлар
иштирок этмоқда: булар
Алжир, Озарбайжон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Марокаш, Туркия, АҚШ ва Ўзбекистон
. Конференциянинг ишчи тиллари —
ўзбек, озарбайжон, рус, турк ва инглиз тилларидир
.
Бу тадбирни амалга оширишда кўмак берган барчага чуқур миннатдорлигимни билдираман. Айниқса,
Тошкентдаги Аниқ ва Ижтимоий Фанлар Университети ректори профессор Ғолибжон Ботиров
га қўллаб-қувватлагани ва 2025 йилги ICTS конференцияни муваффақиятли ташкил этишдаги беқиёс ҳиссаси учун алоҳида ташаккур билдирмоқчиман.
2026 йилдаги 7-ICTS конференцияни катта интизорлик билан кутиб қоламиз!