
Azamat Akbar | Lektorium
Эрон “Исроил”ни Ғазога айлантирмоқда. Агар улар ўртасида ҳеч қандай фарқ қолмаса, унда нега Европа ва АҚШдан келган бу сайқалланган яҳудийлар бу харобалар орасида қолиши керак? Ахир улар бир ғоя учун бундай шароитларда яшашга тайёр бўлган фаластинликлар эмас-ку...
Аслида, Ислом Республикаси сионистларни ўз ватанларига қайтариш учун кутилмаган дастурни ишга туширгандек.
Эрон Ҳўрмоз бўғози орқали чекланган миқдордаги нефть танкерларининг ўтишига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда, лекин фақат нефть АҚШ долларида эмас, балки Хитой юанида тўланади.
Эрон устидан Трампнинг “ҳар кунги якуний ғалабаси” аста-секин Иероним Босх* ижодига хос манзараларга ўхшаб бормоқда. Триптихнинг* чап панелида содир бўлаётган воқеалар, гўёки, ўнг панелидаги воқеаларга мутлақо алоқаси йўқдек — гарчи аслида алоқадор бўлса ҳам.
Бир зарба билан:
▪️
Япония ва Тайванни газсиз қолдирди,
▪️
“Бой араб давлатлари — ишончли ва нуфузли ҳамкор” деган тезисни амалда ўз қўли билан йўққа чиқарди,
▪️
энди эса яна
дедолларизация
билан ҳам шуғулланмоқда,
▪️
Deutsche Bank маълумотига кўра: АҚШ – Исроил уруши туфайли самолёт ёнилғиси нархи
58% га ошган
. Бу эса дунё бўйлаб барча авиакомпаниялар учун жиддий огоҳлантириш ҳисобланади,
▪️
Эронга қарши бошлаган урушнинг биринчи ҳафтасида
қитъалараро парвозлар
учун олдиндан сотиладиган авиачипталар нархи
икки баравардан ҳам кўпроқ ошган
.
Ақл бовар қилмас
турбо-қария
, баҳорги ҳасталикларнинг кескинлашуви билан курашмоқда.
P.S.
*
Иероним Босх
— 15-16 асрларда яшаган машҳур нидерландиялик рассом. У жуда ғаройиб, рамзларга тўла ва баъзан ҳатто тушга ўхшаш манзаралар тасвирланган картиналари билан танилган.
*
Триптих
— битта ғояни ифодалайдиган учта боғланган расм:
1. Чап панель — ҳикоянинг бошланиши
2. Ўрта панель — асосий воқеа
3. Ўнг панель — якуни ёки натижа
Ким кимга улпон тўлайди?
Агар Эрон сабр-тоқат ва қатъият кўрсатса, ҳамда музокараларга шошилмаса, минтақада янги конфигурация шаклланиши мумкин.
Араб давлатлари аллақачон Эрондан уларга зарба бермасликни сўрамоқда. Лекин янада қизиқроқ хабар шундаки, Европа давлатларининг бир қисми ҳам Эронга:
“Илтимос, урманг ва ўтказиб юборинг”,
деб мурожаат қилиб, Ҳўрмоз бўғози орқали ўз кемаларини ўтказиш имконияти ҳақида Эрон билан музокараларга киришган.
Бу маълумотни, албатта,
Financial Times
(яъни англосакслар, аниқроғи британияликлар) тарқатмоқда. Табиийки, буни ошкор қилиб, келишувларни бузиш мақсадида. Нашр ёзишича, кўп давлатлар нефть ва газ экспортини қайта тиклаш бўйича маслаҳатлашувларни бошлаган, бироқ можарони кескинлаштирмасликка ҳаракат қилмоқда. Жуда айёрона йўл…
Франция музокара олиб бормоқда, Италия эса бу масалани Эрон билан анча аввал муҳокама қила бошлаган (бундан ажабланмаса ҳам бўлади), шунингдек Греция ҳам.
Бу схема Эрон учун ишлайдиган ва жозибали кўринади. Европа бундай усулдан аввал ҳам фойдаланган. Аввало Афғонистон мисоли эсга тушади.
Эслатиб ўтаман: НАТОнинг Афғонистонга қарши операцияси (2001–2021) давомида маълум бўлишича, Италия разведкаси Суробий ҳудудидаги толибларга ўз аскарларининг хавфсиз ўтиши учун пул тўлаган. Қизиғи шундаки, французлар бу ҳақда билмаган ва пул тўламаган — натижада 2008 йил ёзида Узбин водийсида пистирмага тушиб қолган.
«Синдириб бўлмас озодлик» (“Enduring Freedom”) деб аталган НАТОнинг операция шунчалик “мустаҳкам” эдики, толибларга америкаликлар ҳам пул тўлашган. Шу боис Афғонистонда совет қўшинлари (1979–1989) ва АҚШ қўшинлари (2001–2021) иштирокини таққослашда шу омилни ҳам ҳисобга олиш керак.
АҚШ Конгресси текширувлари аниқлаганидек, Пентагоннинг логистика шартномалари (Host Nation Trucking дастури) орқали афғон қўриқлаш компаниялари ва “йўл қўмондонлари”га тўланган миллиардлаб маблағларнинг бир қисми талибларга америкалик колонналарнинг хавфсиз ўтиши учун берилган. Бошқалар ҳам тўлашган, фақат италияликлар ҳолати британияликлар томонидан ошкор қилинган.
Кейин НАТО ҳарбийларини бурчакка сиқиштиришганда, буни “беихтиёр молиялаштириш” деб аташган. Жуда чиройли ибора…
Умуман олганда, бу минтақа учун одатий ҳолат. Пентагон билан ишлаган транспорт компаниялари ҳам Ироқда маҳаллий гуруҳларга пул тўлашган — акс ҳолда колонналар мунтазам портлатилар, америкалик юк эса маҳаллий аҳоли қўлига ўтиб кетарди.
Алоҳида кейс — АҚШ пудратчилари билан Маҳдий армияси (маҳаллий шиа милицияси) ўртасидаги келишувлар. Нақд пул эвазига компаниялар уларнинг юк машиналаридан фойдаланган ва колонналар милиция назоратидаги ҳудуддан тинч ўтиши учун воситачи қўмондонга ҳақ тўлашган.
Сурияда эса америкаликлар “Inherent Resolve” операцияси доирасида ИШИД жангари гуруҳларига ҳам пул тўлагани ҳақида маълумотлар бор.
Денгиздаги ҳужумлар масаласи эса бироз мураккаброқ.
1980–1988 йиллардаги Эрон-Ироқ уруши 1984 йилдан денгизга ҳам кўчган. Шунда Эрон ва Ироқ Форс кўрфазида бир-бирининг танкерлари ва порт инфратузилмасини нишонга ола бошлаган — бу “танкерлар уруши” деб аталган.
Ўша пайтда Эрон Ҳўрмоз бўғозини тўлиқ ёпа олмаган, фақат қисман мина қўйиш билан чекланган. АҚШ эса конвой тизимини жорий қилган ва ҳарбий хавфдан суғурта орқали даромад олган. Лекин асосий молиявий оқим Лондонга кетган.
21-асрда эса янги бир ғоя шакллана бошлади — 1980-йилларда бундай нарса йўқ эди. Қизиғи шундаки, Ҳўрмозда “хавфсизлик учун расмий тўлов” концепциясини айнан ғарб таҳлил марказлари шакллантира бошлаган. Улар буни Эроннинг АҚШ ва унинг иттифоқчиларига босим ўтказиш воситаси сифатида тавсифлашган.
Яъни аслида Теҳронни шундай механизмга ундаган. Ғарб таҳлилларида бу “Hormuz toll premium” — яъни Ҳўрмоз орқали ўтиш учун ўзига хос бож сифатида талқин қилинган.
Таъкидланишича, Эрон буни ҳуқуқий жиҳатдан “навигация хизматлари”, “экологик хизматлар”, “қўриқлаш ва кузатув” каби тўловлар сифатида расмийлаштирмоқчи. Шу орқали эркин ҳаракат принципини расман бузмасдан, аслида ҳужум қилмаслик учун улпон жорий этиш мумкин.
БАА Эрон билан можаро бошланган дастлабки 14 кун ичида
15–25 млрд доллар
йўқотди. Агар ҳужумлар интенсивлиги шу ҳолатда давом этса, мамлакат
кунига тахминан 1 млрд доллар
атрофида зарар кўришда давом этади. Бунинг барчаси — Амирликлар ҳудудида жойлашган
АҚШ ва Исроил ҳарбий базалари
учун тўланаётган нарх бўлиб, айнан уларга Эрон ҳужум қилмоқда.
Бу сумманинг
10–15 млрд доллари
Дубай ва Абу-Даби аэропортлари даромадларининг камайиши ҳисобига тўғри келади. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, ёпилган аэропортлар
дақиқасига тахминан 1 млн доллар
зарар кўрмоқда.
Emirates, Etihad Airways ва Qatar Airways
авиакомпаниялари рейслар сонини
1,5–2 баробарга
қисқартирди. БАА, Қатар ва Баҳрайнга амалга ошириладиган рейсларнинг
70% дан ортиғи бекор қилинган
.
Миллиардлаб зарар туфайли фонд бозоридаги пасайиш ҳам сабаб бўлди: биржалар икки кунга савдони тўхтатди ва қайта очилганда
5% га тушиб кетди
.
БААнинг глобал логистика маркази сифатидаги мақоми ҳам заифлашди — ракета таҳдидлари сабабли минтақадаги энг йирик портлардан бири
Жабал Али
узилишлар билан ишламоқда.
Шунингдек,
Ҳўрмуз бўғози
ёпилгани туфайли Дубайнинг нефть экспортининг катта қисми тўхтаб қолди. Таҳлилчилар прогнозига кўра, мамлакат
ЯИМ ўсиши ҳозирги 4–5% дан 1–2% гача тушиб кетиши
мумкин.
Ҳозиргача
50–100 млн доллар
ҳарбий харажатларга сарфланган. Асосан бу
1600 га яқин эрон дронлари, 275 та баллистик ва 15 та қанотли ракета
ни тутиб қолиш ва йўқ қилиш билан боғлиқ.
Мутахассислар маълумотига кўра, Эрон
“Шаҳед” дрони
га сарфлаган ҳар
1 доллар
учун БАА уни тутиб қолишга
20–28 доллар
сарфламоқда.
WTTC баҳосига кўра, БАА туризм соҳаси
кунига тахминан 300 млн доллар
йўқотмоқда. Бу
“Бурж аль-Араб” меҳмонхонаси, “Бурж Халифа” осмонўпар биноси ва “Пальма Жумейра” ороли
га берилган зарбалар билан боғлиқ.
Прогнозларга кўра,
2026 йилда Амирликлар тахминан 35 млн хорижий туристни йўқотиши
мумкин, бу эса
56 млрд долларга яқин зарар
келтиради. Аллақачон меҳмонхона ва ижара нархлари
40% га туширилган
.
Туркомпаниялар туристларни жалб қилиш учун бонуслар ва маҳаллий диққатга сазовор жойларга — океанариумлар ва аквапаркларга — бепул ташрифлар таклиф қилмоқда, аммо бу ҳам вазиятни тўлиқ қутқармаяпти.
Агар можаро ҳозирги суръатда давом этса, БАА
кунига 800 млн — 1,2 млрд долларгача
зарар кўришда давом этади:
400–600 млн
— авиация соҳаси
200–300 млн
— туризм
100–150 млн
— молия сектори ва кўчмас мулк
50–100 млн
— ҳаво мудофааси харажатлари
50–150 млн
— капитал чиқиб кетиши
Мен учун қадрли машҳур турк тарихчиси, профессор Ильбер Ортайлы 78 ёшида вафот этди. У сўнгги кунларини Стамбулдаги Коч университети шифохонасининг реанимация бўлимида ўтказганди — аҳволи кескин ёмонлашгани учун сунъий нафас олиш аппаратига уланишга тўғри келди. Бугун шифокорлар унинг вафот этганини эълон қилишди.
Туркия учун бу катта йўқотиш. Ортайлы охирги ўн йилликларда мамлакатда энг танилган ва севимли интеллектуаллардан бири эди. У фақат академик эмас эди: телевидение, китоблар, маърузалар ва газеталардаги мақолалар орқали у тарихни оддий одамлар учун жонли ва тушунарли қилиб тақдим қиларди.
Сўнгги эълон қилган мақолаларидан бири: «Сув учун урушлар» эди.
“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига ечим бериш ўрнига юзаки жавоб бериш билан чекланган”,
– Ш. Мирзиёев. 13.03.2026
Шармандали ҳолат! Вазирликлар орасида энг ёмон кўрсаткич — уят сизларга! Халқнинг солиқларидан ойлик оласизлар. У ерда қанча
ўринбосарлар, бошқарма бошлиқлари бор.
Кўк жинси кийиб мажлисдагиларни беҳурмат қилгандан кўра, офисингда ўтириб аризаларни битта-битта кўриб чиқсанг нима бўлади?
Вилоятма-вилоят юришдан фойда йўқ, фақатгина командировка пуллари исроф бўлади. Қўл остингдагиларни ишлатгин. Баъзи бошқарма бошлиқларинг 2019 йилда: “Кредит-модул тизимига ўтиш — давр талаби.
Бу тизимда ўқитувчиларни талабалар танлайди”,
деб берган, лекин бажарилмаган ваъдалар бор. Шуларнинг бурнини ерга ишқалаб, ваъдасини бажартиришга ҳаракат қилгин.
Ўтган ҳафта, бутун Ўзбекистонни ларзага келтирган
100 доллар билан қўлга тушган ходим
ҳақида хабар бера олмаган матбуот котибининг ҳам офисига бориб қарагин: қани, у нима ишлар билан банд?
Ахир, мурожаатларга жавоб бериш ўрнига юзаки хат ёзишнинг ўзи ҳам вазирлик номи сингари катта
“инновация”
бўлса керак.
Кеча тунда Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудида ғалати воқеалар содир бўлди ва бу АҚШ ҳамда Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари учун ҳақиқий даҳшатга айланди.
АҚШ ёки Исроилга тегишли
KC-135 ёқилғи қуювчи самолёт
Ироқ устидан уриб туширилгани айтилди. Зарар кўрган яна бир KC-135 эса Исроилда фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Савол туғилади: нега айнан кеча Исроил ва АҚШ авиацияси бундай йўқотишларга дуч келди? Эҳтимол, Эрон ва уни қўллаб-қувватлаётган кучлар янги тактикани синовдан ўтказаётгандир. Агар бу янги усул ўзини оқласа, АҚШ ва Исроил самолётлари аввалгидек Эрон ҳудудига эркин зарба бера олмаслиги мумкин.
Ўтган йилги 12 кунлик уруш давомида Эрон янги электрон уруш усулларини қўллаган эди. Кеча уриб туширилган
KC-135 самолётининг нархи тахминан 65 миллион долларга тенг; бу эса тахминан 2
.
166 та Shahed-136 дронлари қийматига тенг.
Қисқаси, таълим ва инновация ҳар бир давлатга ўз қудратини мустаҳкамлаш имконини беради. Буни Эрон мисолида ҳам кўриш мумкин.
Эронга қарши уруш 13 кундан бери давом этмоқда — бу 2025 йил ёзги урушидан ҳам узоқроқ.
Ҳозирча шуни қайд этиш мумкинки, АҚШ ва Исроил ўз стратегик мақсадларига эриша олмади.
1. Эронда режимни алмаштиришга эришилмади. Аксинча, у янада қатъийлашганга ўхшайди. Эрон нафақат ён беришга бoрмади, балки талабларини кучайтириб, ультиматумлар қўймоқда.
2. Эронни «рангли сценарий» орқали эгаллашга ҳам эришилмади — оятуллоларга қарши кўча намойишлари ўрнига мамлакатда байроқ атрофида жипслашиш кузатилмоқда.
3. Эронни бутун минтақада зарба бериш имкониятидан маҳрум қилишга эришилмади. Эрон узоқ муддатли ва тизимли ракета уруши олиб бориш имкониятини сақлаб қолмоқда.
4. Эрон нефти устидан назорат ўрнатишга эришилмади — аксинча, Эрон жаҳон нефть нархлари устидан ўз назоратини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.
5. Эроннинг асосий ядровий объектлари ҳозиргача бутун ва йўқ қилинмаган. Аслида, Фордо ва Исфаҳондаги объектларга жиддий бомбардимонларни ҳам кўрмаяпмиз.
6. Бир неча юз килограмм бойитилган уран ҳали ҳам Эрон қўлида ва қаерда экани номаълум. Трампнинг таъкидлашича, март ўрталарига келиб улар ядровий жанговар каллакларга айланиши керак.
7. “Ҳизбуллоҳ”ни тор-мор этишга эришилмади. Унинг ҳозирги қудрати нотўғри баҳолангани маълум бўлди, буни Исроил аллақачон ҳис қилди ва ҳозир Ливандаги уруш режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда.
8. Эрон осмонида тўлиқ ҳаво устунлигини қўлга киритиш ҳам уддаланмади. Эрон ПВО тизимларининг бир қисмини сақлаб қолди; улар пистирма усулида ишлаб, рақибнинг қиммат дронларига катта йўқотишлар етказмоқда.
Ҳа, Эрон бир қатор муҳим раҳбарларини йўқотди, кемалар ва турли ҳарбий техникаларда оғир йўқотишларга учради. Бироқ шу билан бирга у ички жиҳатдан бирлашди, узоқ муддатли уруш олиб бориш учун етарли ресурсларни сақлаб қолди ва тажовузкорларга улкан моддий зарар етказишга муваффақ бўлди. Буни айтмаган тақдирда ҳам, Эрон стратегиясининг Ғарб ва минтақадаги иқтисодий оқибатлари жуда катта бўлди.
2025 йил ёзида бўлгани каби, тажовузнинг биринчи кунидаёқ Эронни “кўмганлар” унинг салоҳияти ва қаршилик кўрсатиш қобилиятини жиддий нотўғри баҳолаган бўлиб чиқди. Аммо бундай адашишда фақат айрим “Эрон бўйича экспертлар” эмас, балки америкалик ҳарбий-сиёсий раҳбарият ҳам бўлган. Улар Исроилнинг “оятуллолар режими мўрт” деган баҳоларига эргашиб кетди ва натижада уруш режаси муваффақиятсизликка учраган вазиятга тушиб қолди. Энди эса янги режани шошилинч равишда қайта тузишга тўғри келмоқда.
Сўнгги кунларда ҳаммамиз Вашингтоннинг бир томондан шошилинч сулҳ ҳақидаги ёпиқ таклифлар, иккинчи томондан эса “тўлиқ ғалаба” ҳақидаги баёнотлар ўртасида сарсон бўлаётганини кўриб турибмиз. Бу ҳатто АҚШнинг ўзида ҳам кулги уйғотмоқда.
Бу уруш қандай ва қачон тугашидан қатъи назар, Эрон биринчи босқични муносиб ўтказди ва кучлироқ рақибга қарши курашда “осон нишон”га айланмади. Бу рақиб бундай даражадаги қаршиликни аниқ кутмаган эди.
Яна бир жиҳатни қайд этиш керак: агар Эронга қарши операция сунъий интеллект ёрдамида режалаштирилган бўлса, бу “темир нодон”ни ҳали урушни режалаштириш ва унинг оқибатларини ҳисоблаш каби мураккаб масалаларга ишониб топширишга эрта эканини кўрсатади.
Ҳозир Москвадан Дубайга учиб бораётган
Emirates
самолётининг борти, бум-бўш.
Эътиборлиси шундаки, чипта нархлари пасаймаган, чунки парвоз вақти узайган: аввал 5 соат бўлган парвоз энди 8 соатга чўзилган.
Чет элларда ҳам инсонпарварлик ёрдами сифатида бинолар, мактаблар ва маҳаллалар қуришни бошладик. Сўнгги йилларда қурилишдаги бу ўпирилишларни кўриб, ишқилиб, уларнинг «100 йиллик кафолати» бизни дунёга шарманда қилмасин дейман. Аллоҳ сақласин, агарда четда бинолар йиқилиб, қурбонлар бўлса…