
Azamat Akbar | Lektorium
France, Uzbekistan deepening ties through education and culture – Ambassador Walid Fouque
Cooperation between Uzbekistan and France is steadily expanding, with education, cultural exchange, and youth engagement emerging as key drivers of bilateral relations, French Ambassador to Uzbekistan Walid Fouque said in an interview with
Kun.uz
.
📹
👉
https://kun.uz/en/10938876
Telegram | Instagram
Биринчи навбатда энг қимматли нарсаларни қутқариш керак:
Трамп билан журналистлар учрашуви вақтидаги отишмадан сўнг, Оқ уй мухбирлари стол устида ичимликларни қолдирмасликка қарор қилишди.
2021 йилда бошлаган подкастимнинг янги босқичи бошланаяпти, “Таянч нуқтаси” номли подкастим эндиликда Ўзбекистоннинг етакчи онлайн медиа платформаси —
Kun.uz
студияси томонидан ёзиб олинмоқда.
Бугун
Kun.uz
студиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Бахтиёр Юлдашев, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги мамлакат директори ва Марказий Осиё бўйича кластер раҳбари жаноб Майкл Хоулгейт ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Валид Фук билан интервью ўтказдим.
Бу подкаст учун мутлақо янги босқич ҳисобланади. Илгари мен етакчи давлат университетлари ректорлари ва Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосарини меҳмон сифатида таклиф этгандим.
Биринчи интервью ўзбек тилида, қолган иккитаси эса инглиз тилида ёзиб олинди. Яқин кунларда сиз уларни икки хил форматда томоша қилиш имконига эга бўласиз: ўзбек тилига таржима қилинган версия ва асл инглиз тилидаги суҳбатлар.
Янги интервьюларда янада кўплаб янги сиймолар бор.
Японлар ниҳоят қиличбозликнинг томошабоплигини оширишди: энди оқ либосдаги тартибсиз қимирлашлар тарихга айланди.
Fencing Visualized тизими реал вақтда компьютер кўриш орқали шпага ҳаракатини кузатиб, ҳеч қандай датчиклар ёки маркерларсиз рангли излар чизиб боради. Илгари тезлик сабаб ким қаерга зарба берганини тушуниш қийин эди, энди эса фантастик филмлардагидек ёруғлик қиличлари дуэлига ўхшайди.
Қолаверса, нейротармоқ аллақачон қиличбозларнинг усулларини танишни ҳам бошлаган.
Энди фақат тўпга оловли дум қўшиш қолди — шунда футбол ҳам янада эпик бўлади.
Япония жамияти ҳақиқий инновациялар ҳақида бош қотираётган бир пайтда, биз эса “инновация”нинг бошқа турлари билан бандмиз: катта пора билан ичкарига кирган генераллар қандай қилиб қамоқдан чиқиб кетиши мумкин ва ўртача маош шароитида давлат амалдори қандай қилиб 50.000 долларлик соат тақиши мумкин.
“Улардан фанга нима фойда?” — ЎзФА президенти дарров илмий даража олаётган мансабдорлар ҳақида
Фанлар академияси президенти Шавкат Аюпов лавозимга тайинланган мансабдорлар кўп ўтмай илмий даражали бўлиб қолишидан ҳайронлигини
билдирди
.
“
Ҳозир раҳбар кадр бўлдими, икки йилда PhD бўляпти.
Яна икки-уч йил ўтмасдан фан доктори бўляпти... У раҳбар одам қачон илм қилади? Ўзининг иши [кўп бўлса]... Улардан нима фойда фанга?”
ЎзФА раҳбари
“қароқчи” илмий журналлардаги
мақолалар сони бўйича Ўзбекистон юқори ўринларда туриши
“катта шармандалик”
эканини айтди.
Kun.uz расмий канали
Тадқиқотларга кўра, музқаймоқ фойдали бўлиши мумкин.
Музқаймоқни яхши кўрадиганларда диабет, ортиқча вазн ва юрак муаммолари камроқ учрайди.
Олимлар буни сут ёғи билан боғлайди: у «ёмон» холестеринни камайтиришга ва қондаги қанд миқдорини барқарорлаштиришга ёрдам беради.
Лекин эртадан нон ўрнига музқаймоқ ейиб, касалхонага тушиб қолишга ҳожат йўқ.
Японияда роботлар энди баскетбол ҳам ўйнайди: Toyota ҳақиқий «снайпер» CUE7’ни намойиш этди.
Токиода бўлиб ўтган ўйинда темир баскетболчи танаффус пайтида майдонга чиқиб, хотиржамлик билан тўпларни саватга ташлай бошлади. Робот нейротармоқлар ёрдамида тўп отиш техникасини мустақил равишда ўзлаштирган.
Ўзбекистон эса дунё бозор талаби ва инновацияни ўйлаган ҳолда магистратурага тил сертификати керакми керак эмасми деган қонун лойиҳаси билан банд.
“Мия фаолиятидаги ўзгаришлар смартфонлардан фойдаланиш билан боғлиқ”: телефонлардан доимий фойдаланиш кулранг модда ҳажмининг камайишига олиб келади.
“Нейровизуализация тадқиқотлари шарҳи шуни кўрсатдики, смартфонлардан муаммоли фойдаланиш мия фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ — айниқса, завқланиш, ўзини назорат қилиш ва эмоциялар учун масъул тизимларда бу яққол сезилади. Бундай одамларда импульсларни назорат қилиш ва диққатни жамлашга ёрдам берадиган соҳалар заифроқ ишлайди, ва аксинча смартфон “сигналлари”га масалан, смс’ларга реакция кучаяди. Бу ҳолат қарамлик механизмларига ўхшайди.
Олимларнинг фикрича, асосий омил ижтимоий таъсирдир — смартфонлар доимо боғлиқлик, маъқулланиш ва бирор нарсани ўтказиб юборишдан қўрқиш ҳиссини беради. Айнан шу омил одатни мустаҳкамлайди ва уни назорат қилишни қийинлаштиради. Шу билан бирга, тадқиқотчилар гап ҳар қандай фойдаланиш ҳақида эмас, балки ортиқча фойдаланиш ҳақида кетаётганини таъкидлашмоқда.”
P.S. Демак масала телефон бангилари ҳақида кетмоқда.
30 миллионлик Непал қизиқарли давлат. 2025-йилда давлатнинг коррупцияга ботгани ва ишсизликдан тўйган зуммер талабалар инқилоб уюштириб, бош вазирни лавозимидан кетказишди. 35 ёшли собиқ реппер ва муҳандис Балендра Шаҳ янги бош вазир бўлди, аввалгисини эса ҳибсга олиб, қамоққа ташлашди. Ёшларнинг жасорати таҳсинга лойиқ.
Дипломатияда сўз билан ифода этилмайдиган жараёнлар бор, масалан қучоқлашиб саломлашиш.
Эрон ва Америка делегациялари Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашмоқда.
Доктор Қолибоф, Саййид Аббос Ароқчи ва Жей Ди Вэнс.