"Ҳазрати Ибн Аббос"
Чортоқ туман "Ҳазрати ибн Аббос" жоме масжиди имом хатиби Юнусов Шарифжон
@Savollar2
Qiroatlar bu yerda:
https://t.me/joinchat/yrCKO9PtmXc0YTMy
#VIDEO
#QOSHNI
📹
Qoʻshnichilik
haqqi
🎙
Ismoilxon Nosirov,
Namangan shahri "Usta Kamol hoji" jome masjidi imom xatibi
🎞
👉
FULL HD:
https://youtu.be/0XiIYA-Rd3w?si=vxHGbvCWQrd40bIQ
🌐
👉
Saytdan ko'rish
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
#
МАҚОЛА
#
ЖОНИГА
#
ҚАСД
ИСЛОМДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШГА МУНОСАБАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Ўз жонига қасд қилиш – ҳалол йўл эмас. Бу нафақат инсон ҳаётини охирлатади, балки охиратда оғир жавобгарликка ҳам сабаб бўлади. Ҳар бир инсон қийин дамларда сабр қилиши, дуо қилиши, ва ундан ҳам муҳими – ёрдам сўрашни ор деб билмаслиги керак.
Батафсил......
Осимхон Муҳиддинов,
Наманган тумани “Саид Жалолиддин” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
БИР ЯХШИЛИККА ЎН ЯХШИЛИК
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди. Негадир кўнгли анор тусади.
Буни эри—ҳазрати Алига айтди.
Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.
Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради
Иймон ва ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар.
Тиланчи хурсанд бўлди.
Уйга келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар.
Ҳазрати Фотима узрни қабул қилиб:
—Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин,—деди.
Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди.
Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий турибдилар.
Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.
—Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бериб юбордилар,-дедилар Салмон.
—Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.
Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:
—Барокат учун олиб қолган эдим,—дедилар.
"Ривоятлар" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
БОЛАНГИЗГА ВАҚТНИНГ ҚАДРИГА ЕТИШНИ ЎРГАТИНГ
Инсон ҳаётининг ҳар бир дақиқаси бебаҳодир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг хос бандалари вақтларини асло беҳуда ўтказмайдилар. Вақтнинг қадрига етишни боланинг зеҳнига имкон қадар эртароқ сингдиринг. Уларнинг вақтини доимо фойдали, манфаатли ишларга сарфлашга ҳаракат қилинг. Уларни ўз вақтини зое қилишга, исроф қилишга одатлантирманг.
Комил муршидларимизнинг биз муридларига ҳар доимги насиҳатлари шу эди: «Ҳеч қачон вақтингизни беҳуда, бўш ўтказманг».
Зеро, вақтини машғулиятсиз, бўш ўтказадиган одамнинг хаёлини ҳар доим ёмон одатлар эгаллай бошлайди. Кейинчалик унга бир ишнинг бошини ушлаш жуда қийин бўлиб қолади, бир ишни охирига етказишга сабр-тоқати етмайдиган бўлиб қолади. Вақтини бекорга ўтказадиган одам стресс ва тушкунликка тез тушиб қолади. Доим бир иш билан банд бўлиш эса кишининг ҳар доим сергак, ҳушёр, тетик бўлиб юришини таъминлайди, унинг бадани ҳам соғлом ривожланади.
Ота-она болаларининг вақтини режалаштирсин. Ҳар бир ишни, масалан, ухлаш, уйқудан туриш, овқатланиш, дарс қилиш вақтини тайинлаб қўйинг. Бола муносиб вақтда ўйнаб олиши учун ҳам, албатта, вақт белгилаб қўйинг.
Фарзандларимизнинг жисмоний ҳолати ҳам аъло бўлишига эътибор беришимиз лозим. Сиз уни доимо ўйин ўйнашдан тўсаверсангиз, унинг жисмоний ҳолати таназзулга учрайди, нафақат жисмоний, балки руҳий тушкунликка ҳам тушиб қолади.
Шундай экан, фарзандларимизни руҳан ва жисмонан ногирон, заиф қилиб қўймайлик. Ўйнаш вақтида бола маза қилиб ўйнасин, ўқиш вақтида яхшилаб ўқисин, овқатланиш вақтида овқатлансин, ухлаш вақтида мириқиб ухласин. Болага яхши тарбия – унда соғлом тана ҳосил қилиш билан бўлади. Боланинг бадани соғлом бўлса, шундагина соғлом ақлга эга бўлади. Соғлом ақл ва яхши тарбия учун соғлом тана лозим.
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Омонмисиз, қадрдон!
Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...
Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

Тўрт ҳадис борки, улар ўта муҳим тўрт маҳоратни касб қилиш сари юксалтирувчи тўрт поғонадир. Зеро, улар ахлоқ ва одоб асослари бўлсада, ҳар бир мусулмон бўйсуниши лозим бўлган қонунлардир.
• Тилни тийиш маҳорати.
Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхши гап (топса) айтсин, йўқса, жим бўлсин.
• Кераксиз нарсадан тийилиш маҳорати.
Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Кишининг кераксиз нарсани тарк этиши исломининг гўзаллигидандир.
• Нафсни жиловлаш маҳорати.
Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломга, менга йўл кўрсатинг, деган эди, ғазабланма, деб жавоб бердилар. У саволини бир неча марта ткрорласа ҳам, айнан шу жавобни айтдилар.
• Қалб тозалигига эришиш маҳорати.
Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Биронтангиз то ўзига раво кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўлмайди.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
#Биласизми
?
“Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари.
- Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;
- Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;
- Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;
- Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;
- Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;
-  Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;
- Унда дунё ва охират саодати мавжуд;
- Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;
- Унда ризқни келтириш бор.
Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради.
Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
#
МАҚОЛА
#
ОИЛА
#
ОМИЛ
ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН ОМИЛ
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Бундай ажримларни олдини олиш ва камайтириш мақсадида ота-оналарнинг ҳуқуқий саводхонлигини  оширишга ҳисса қўшмоқлик, ажримлар юзага келган ҳолатларда фарзандлар ҳаққига риоя қилишда керак бўладиган зарур кўрсатмаларни тақдим қилмоқлик бу куннинг долзарб масалаларидандир
Батафсил......
Аброрҳўжа Рашидов,
Чортоқ тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube