
"Ҳазрати Ибн Аббос"
ДЎСТНИНГ ҲАҚИ
Мусулмоннинг мусулмон биродари устида ўттиз ҳақи борки, уларни адо этмай ёки розилик истамай киши маъсулиятдан фориғ бўлмайди.
Бу ҳақлар қуйидагилардир
:
1. Янглишса, кечиради.
2. Кўз ёшларига раҳм қилади.
3. Ошкор этилишини истамаган сирини яширади.
4. Узрини қабул қилади.
5. Ёнида ғийбат қилинса, рад этади.
6. Керак бўлганда насиҳат қилишда давом этади.
7. Дўстлигини муҳофаза этади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя этади.
9. Касал бўлганида аҳволидан хабар олади.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул қилади.
12. Совғасини қабул этади.
13. Яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшиликлари эвазига ташаккур билдиради.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Номусини ҳимоя этади.
17. Эҳтиёжини қондиради.
18. Орзу-ниятларининг амалга ошишида ёрдам беради.
19. Ражосини (илтимосини) қабул қилади.
20. Истакларини инкор қилмайди.
21. Аксирганида "Ярҳамукаллоҳ" дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиради.
23. Саломига алик олади.
24. Суҳбатини ёқтиради.
25. Яхшилигини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиқлайди.
27. Золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беради. Золимга ёрдам - уни зулм қилишдан қайтаришдир. Мазлумга эса бировдан унинг ҳаққини олиш билан ёрдам беради.
28. Дўст бўлади, душман бўлмайди.
29. Уни ҳимоя этади, ёрдам бермасдан ёлғиз ўзини ташлаб қўймайди.
30. Ўзига раво кўрган яхшиликни унга ҳам раво кўради. Ўзига истамаган ёмонликни унга ҳам раво кўрмайди.
Мўминлар ўзаро дўстлашишда, раҳму шафқатда ва меҳру оқибатда гўёки бир вужуднинг аъзоларидир. Кишининг эса бирор аъзоси оғриса, бошқа аъзолари ҳам азоб тортади.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушгани учун фаришталарнинг афзали бўлди.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига нозил бўлгани учун Муҳаммад уммати энг яхши уммат бўлди.
– Қуръон Рамазон ойида нозил бўлгани учун Рамазон ойи энг яхши ой бўлди.
– Қуръон Қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кеча бўлди.
Энди шу Қуръон қалбимизга нозил бўлса нималар бўлишини бир ўйлаб кўринг…
Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
#BOSH_IMOM_MINBARI
🎬
ALLOHNING ZIKRI ILA QALBLAR OROM OLADI!
🎤
ABDULLOH DOMLA SAMATOV
Namangan viloyati bosh imom xatibi
📹
➡️
FULL HD:
https://youtube.com/shorts/QU_9tpT39Ng?si=ExTS2_ItsIvetEwf
🌐
➡️
Saytdan ko'rish
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
🚀
Telegram
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
|
🎬
Youtube
#МАҚОЛА
#РАМАЗОН
#САХОВАТ
САХОВАТ ОЙИ — РАМАЗОН
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Рамазон ойи — меҳр-оқибат, саховат ва эҳсон ойидир. Бу ойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан ибрат олиб, муҳтожларга ёрдам бериш, садақа қилиш, одамларга яхшилик улашиш ҳар бир мусулмон учун катта фазилатдир
Батафсил.....
Жаъфархон Суфиев,
Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжид имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#МАҚОЛА
#РАМАЗОН
#ЗИЙНАТ
АХЛОҚИМИЗНИ ЗИЙНАТЛАЙДИГАН ОЙ
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Луқмони Ҳакимга фарзандларига берган одоб ва насиҳатларини гувоҳи бўлганлар нега ўғлингизга насиҳатни кўп қиласиз деган пайтда, “У киши, чунки, кексаларни ёшларга насиҳати боғбон ниҳолини тарбия қилгани кабидир” деган эканлар.
Батафсил.....
Анвархон Акрамов,
Наманган шаҳридаги “Мулла Бозор Охунд” жоме масжиди имом-ноиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#МАҚОЛА
#РАМАЗОН
#ҚАДР
ҚАДР КЕЧАСИДА ҚАДР ТОПГАНЛАР
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Қадр кечаси — инсоннинг ўз тақдирини яхшилик томонга ўзгартириш кечасидир. Бу кечада "қадр топганлар" қаторида бўлиш учун фақатгина жисмоний бедорлик кифоя қилмайди. Бунинг учун ихлос, самимият ва гўзал хулқ керак.
Батафсил.....
Ҳабибуллоҳ Муминжонов,
Косонсой тумани “Исломхон” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Закот бермайдиганларнинг гуноҳи
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, унинг закотини адо этмаса, у қиёмат куни унга яйдоқбош илон бўлиб гавдалантирилади. Унинг икки қора нуқтаси бор. У қиёмат куни (эгасининг) бўйнига ўралиб олади. Кейин икки жағ суягидан – яъни оғзининг икки четидан – тишлаб туриб: «Мен сенинг мол-дунёингман! Мен сенинг хазинангман!» дейди», дедилар. Сўнгра: «Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар» оятини тиловат қилдилар». (Оли Имрон сураси, 180‑оят).
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: «Икки қора нуқта»дан нима назарда тутилгани ҳақида асосан икки хил фикр бор:
1. Илоннинг икки кўзи тепасида бўладиган майиздек қора доғ. Илонларнинг бу тури ғоятда хунук ва қўрқинчли бўлади.
2. Илоннинг заҳри тўлиб-тошганда оғзининг икки четидан қора майиздек бўлиб чиқиб туради.
Ҳар икки маъно ҳам вазиятнинг қанчалар даҳшатли эканини тасвирлайди.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
🌱
🌱
⏺
🌱
🌱
⏺
🌱
🌱
🌱
🌱
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ
🌙
🕋
😀
🌹
💕
РАМАЗОННИНГ
🌱
🌱
-КУНИ ВА ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ!
✨
🌟
😀
🍀
Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин
🌙
!
Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🕌
🌙
🌿
РАМАЗОННИНГ
🌱
-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРДОНЛАРИМ!
🤲
✨
Аллоҳнинг саломи
✨
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨
Қуръоннинг нури
✨
Рамазоннинг таровати
✨
Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos