Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

"Ҳазрати Ибн Аббос"

Hazrati_ibn_Abbos
Чортоқ туман "Ҳазрати ибн Аббос" жомеъ масжиди имом хатиби Юнусов Шарифжон @Savollar2 Qiroatlar bu yerda: https://t.me/joinchat/yrCKO9PtmXc0YTMy
Подписчики
1 060
24 часа
30 дней
50
Просмотры
197
ER
18,58%
Посты (30д)
206
Символов в посте
1 278
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
April 08, 00:47

Масжидул Ҳаром ҳақида
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид Масжидул-Ҳаром (Байтул-Ҳаром) деб аталади. Бундай ном олишига масжид ва унинг атрофида ҳар хил гуноҳ ва ёмон ишлар, уруш қилиш, қон тўкиш, ов овлаш, кўкатларни юлиш, дарахтларни кесиш-синдириш каби ишлар ҳаром этилгани сабаб бўлган. Бу ҳукм фақат Каъба атрофидаги Масжидул Ҳаромгина эмас, балки Маккаи Мукаррама атрофидаги белгиланган муайян ҳудудга тегишли.
1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.
2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради.
3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.
4. Туну кун, 24 соат давомида очиқ бўлади.
5. Ҳеч қачон қулфланмайди.
6. 1800 та фаррош, тозалик ходимлари ишлайди.
7. 40 та электр токида ишлайдиган тозалаш машиналари ишлайди.
8. 60 та ташқи саҳнни тозалаш ускунаси бор.
9. 2000 та чиқиндилар учун контейнерлар бор.
10. Масжиди Ҳарам ичида 40.000 та жойнамоз солинган бўлиб, уларнинг узунлиги жамланса, Макка ва Жидда шаҳарлари ўртасидаги масофадан 89 километрга узунроқдир.
11. 13.000 сув ҳовузчаси бўлиб, кунига тўрт маротаба тозаланади.
14. 25.000та сув сақланадиган (ёмкость) катта ҳавзалар бўлиб, улар дунёдаги энг катталаридан ҳисобланади.
15. Сув таркибини текшириб туриш учун 1000та кичик таҳлил жўмраклари ўрнатилган.
16. Масжид ҳудудида  1.700.000 дона 10 литрлик замзам сувлари қўйилган сув бурчаклари ўрнатилган.
17. Ҳарамайн китоб бурчакларида 24 соат давомида мутолаа қилиш мумкин ва улар бепул хизматдир.
18. 2000 дан ортиқ буюмларни сақлаш қутилари (камера хранения) мавжуд.
19. Ҳарам ичида юзлаб махсус музлатгич ускуналари ўрнатилган.
20. Маълумотлар бўлимидан масжиднинг қайси еридан бўлсада маълумот олиш имкони яратилган.
21. 6000 та овоз кучайтиргич ўрнатилган.
22. 4 та катта овоз ускуналари бор.
23. 50 та овоз ускуналари мутахассиси ишлайди.
24. Ҳарамда Мусҳафи шарифнинг дунёнинг 25 тилидаги таржималари мавжуд.
25. Жума хутбаси 5 турли тилларга тўғридан -тўғри таржима қилиб узатилади.
26. Ёрдамга муҳтожларга алоҳида хизмат бўлимлари бор.
27. 10.000 та оддий аравачалар бепул фойдаланишга қўйилган.
28. 400та электр аравачалар мавжуд.
29. Рамазон ойида рўзадорлар учун 4.000.000 ифторлик тайёрланади.
30. Масжидул Ҳаром ичида 50.000 та, ташқарисида 50.000 та хурмо бепул тарқатилади.
31. Ифтордан сўнг дастурхонлар бир неча дақиқалар ичида йиғиштириб олинади.
Аллоҳим, Байтул Ҳаром - муқаддас уйингни асрагин, Уйингни ҳожилар ва умра зиёратчилари қаторида зиёрат қилишни бизга осон айла, муяссар эт!
Аллоҳим, масжиди Набавийда бўлиб, ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларини зиёрат этишни ҳам насиб эт!
Бу 2021 йилги маълумот
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

April 08, 00:43
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Омонмисиз,  қадрдоним
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!
Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!
Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"
Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!
Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!
Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

April 07, 12:49
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#МАҚОЛА
#МЎМИН
#ИНСОН
МЎМИН ИНСОНЛАРГА ХОС СИФАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Мусулмон инсон ҳар бир ибодат ва яхши амални фақат Аллоҳ розилигини кўзлаб бажариши лозим. Ихлос билан қилинган амал кичик бўлса ҳам Аллоҳ наздида улуғ бўлади. Шунинг учун ҳар биримиз амалларимизда ихлосни мустаҳкам қилиб, барча ишларимизни холис Аллоҳ учун адо этишга ҳаракат қилишимиз керак
Батафсил.....
Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон тумани “Абдулхамид хожи Абдуррахмон ўғли” жоме масжиди имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

April 07, 12:46
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#МАҚОЛА
#НЕЪМАТ
#ШУКР
НЕЪМАТЛАРНИ АНГЛАШ — ШУКРНИНГ ЮКСАК МАРТАБАСИ.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Неъматлар ичида яшаб туриб, уларни сезмаслик — энг катта камчиликлардан биридир. Ҳаётимизда “янгилик йўқ” эмас, балки ҳар лаҳза янги неъмат бор. Фақат уни кўра олиш, ҳис қила олиш ва шукр айта олиш керак.
Батафсил.....
Муҳиббуллоҳ Худойбердиев,
Тўрақўрғон туман бош имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

April 07, 03:30

​Эслатма
🔳
Аллоҳ таолодан қўрқишнинг самаралари
Банда ҳар бир лаҳзада, ошкор ва махфий ҳолда Аллоҳ таолонинг муроқабасини ҳис этиб туради. Қалбда бу қўрқув мустаҳкамланиб бораркан, инсон Аллоҳ таолога итоатлироқ, содиқроқ ва амали яхшироқ бўлади.
1. Ҳидоят ва салоҳият.
Аллоҳ таоло айтади: “...ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар”, Тавба сураси, 18-оят.
2. Ютуқ ва муваффақият.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшалар – ўзлари ютуққа эришувчилардир”, Нур сураси, 52-оят.
3. Мағфират ва улуғ ажр.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир", Мулк сураси, 12-оят.
4. Аллоҳ азза ва жалланинг розилиги ва жаннатга кириш.
Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Бу Роббидан қўрққанлар учундир”, Баййина сураси, 8-оят.
Энди кимки Аллоҳ таолодан қўрқмас ва тақво қилмас экан, Аллоҳ ундан илм нурини ва басиратни тўсиб қўяди. У энди қалбида ваҳшат, кўксида торлик, ишларида қийинчилик ва тавфиқдан маҳрумлик, ризқда, умрда бараканинг кетишини ҳис этади. Шунингдек, одамларнинг қалбида уни ёмон кўриш, душман тутиш пайдо бўлади. Наъузу биллаҳи мин залик!
Изоҳ: Қуръондаги, умуман, Ислом динидаги бир тушунча, яъни Аллоҳ таолодан қўрқиш маъноси бизнинг тушунчамиздаги қўрқоқликдан тубдан фарқ қилади. Дунёвий қўрқоқлик мусулмонга хос нарса эмаслиги оят ва ҳадисларда таъкидлаб айтилган.
Аллоҳ таолодан қўрқиш эса Уни улуғлаш билан бўлади. Бу қўрқув бандаларни катта гуноҳлардан қайтаради. Бу қўрқоқлик кишига уни назорат қилувчи Зот борлигини эслатиб туради ва унинг охирати учун улуғ бир неъмат тайёрлайди.
Бу дунёдаги зоҳирий қўрқоқлик охират иши учун бўлган ботиний қўрқоқликка сира-сира тенглаштирилмайди.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
Каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

April 07, 01:24
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин, мўминаларим.
Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизларим.
Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.
Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

April 06, 14:05
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#МАҚОЛА
#ҚУРЪОН
#АМАЛ
ҚУРЪОНГА АМАЛ ҚИЛСАК, АСЛО БУНДАЙ ГУНОҲГА МУБТАЛО БЎЛМАЙМИЗ
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Мўмин ҳамиша бошқалар ҳақида яхши фикрда бўлади. Ҳеч қачон биров ҳақида ёмон хаёлларга бормайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисда шундай деганлар:
{ إيَّاكم والظَّن، فإنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الْحَدِيثِ}
«Ёмон гумон қилишдан сақланинглар. Чунки ёмон гумон қилиш сўзларнинг энг ёлғонидир».
Батафсил.....
Фазлиддин Салимов
Мингбулоқ туман “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

April 06, 14:02
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#МАҚОЛА
#ҲАДИС
#ҲУКМ
ҲАДИС КИТОБЛАРИНИ ЎҚИБ, МУСТАҚИЛ ҲУКМ ЧИҚАРИШ ДАЪВОСИ ҲАҚИДА...
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Бугунги кунда баъзи кишилар Саҳиҳ ал-Бухорий ва Саҳиҳ Муслим каби ҳадис тўпламларини таржима ёки асл араб тилида ўқиб, “энди мен ҳам шариат ҳукмларини мустақил чиқара оламан” деган даъвога бормоқда. Бу эса илмий жиҳатдан хато, балки жуда хавфли йўлдир.
Батафсил.....
Муҳамадхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳар “Мулла Исмоил” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

April 06, 01:49

Ҳаромдан қочганнинг мукофоти — ҳалолнинг баракасидир!
Инсон баъзан нафснинг алдовига учиб, «тезроқ ва осонроқ» йўл билан — ҳаромга қўл уриб, нимадир топаман деб ўйлайди. Лекин ҳақиқий саодат ва бойлик фақат Аллоҳнинг розилигидадир.
Ҳикмат шундаки:
Сиз ҳаромдан бир қадам чекинсангиз, Аллоҳ сизга ҳалол эшикларини кенг очиб қўяди. Сиз Аллоҳ учун воз кечган ўша «озгина ҳаром» ўрнига, У Зот сизга баракали ва кўп-кўп ҳалол неъматларни инъом этади.
Ким Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, бунинг эвазига Аллоҳ ундан яхшироқ нарсани беради.
Нима учун ҳалолга интилиш керак?
1. Хотиржамлик: Ҳаром луқма қалбни қорайтиради, ҳалол эса руҳга нур ва оилага тинчлик беради.
2. Дуолар ижобати: Ҳалол луқма — дуонинг қабул бўлиши учун бош шартдир.
3. Зурриёт тарбияси: Фарзандларимизнинг солиҳ бўлиши биз едираётган луқманинг поклигига боғлиқ.
🤲
«Аллоҳим! Бизни ҳалолинг ила ҳаромингдан беҳожат қилгин. Ўз фазлинг ила Ўзингдан бошқаларга муҳтож қилмагин!»
Агар сизга бирор «фойдали» лекин шубҳали иш таклиф қилинса, эсланг: Аллоҳнинг хазинаси чексиз! Ундан тақво орқали сўранг, хиёнат орқали эмас.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

April 06, 01:20

🌼
Муносиб келин
🌼
«Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир», – дейилди.
«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», – дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:
1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».
Демак, эр назар солса, кўнглини хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёлларда бўладиган сифатларга эга бўлар экан.
Бу таъриф аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак. Куёв ва эрларининг кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.
2. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани».
Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан биридир.
Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасидаги итоаткорлик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.
Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари, жумладан, аёл киши унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир.
Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.
3. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».
Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлишни истаган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки шу хилоф туфайли оилада уруш-жанжал чиқиши, эр‑хотиннинг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.
Яна, аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлларнинг яна бир сифатига эга бўлади.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.
Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этишлари лозим. Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.
Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлаганлар:
1. Диндорлик.
2. Серфарзандлик. Бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади.
3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.
4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.
5. Насаби яхши бўлиши.
6. Ҳуснли бўлиши. Шунда эрнинг кўнгли тўқ бўлади, муҳаббат қўяди, бошқаларга қарамайди.
7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига зарар етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўл-са, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар риво-жланади.
8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки кўпхотинлиликнинг машмашаси ҳам кўп бўлади, шартларини бажо қилиш ҳам осон эмас.
"Бахтиёр оила" китобидан...
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos