
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
⌨
Чат
@HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵
Реклама
👉
@kanallrekllama
Жума тонгида ўқиладиган дуо
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурларга тўлсин.
Сизни ҳамиша Аллоҳ асрасин
Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Ибодатларимизни бекаму бекўст қилинган ибодатлар қаторида қабул этиб, дуоларимиз ижобатига етишишимизни насибаи рўз айласин. Кунингиз барокатли ўтсин.
Каҳф сурасини ўқишни унутманг.
⚡️
HIKOYANEW
Тақводор ва ихлосли қалбларга берилувчи неъматлар
Парвардигорга ихлос билан солиҳ амаллар қилган ва тақво ила ибодат қилган қалбларни Аллоҳ қирқ неъмат билан мукаррам қилур. Бу кароматларнинг йигирматаси бу дунёда, йигирматаси охиратда берилади. Шунингдек, мазкур неъматлар ортида неча-неча ҳикматлар яширингандир. Бу дунёда берилувчи неъматлар:
1. Холис ибодат қилувчи банда доим Аллоҳни зикр қилади ва ҳамд-сано айтади. Аллоҳ азза ва жалла ҳам доим у бандасини балолардан асрайди.
2. Аллоҳ сендан рози бўлади, сени улуғлайди.
3. Аллоҳ мўминнинг вакили бўлади. Барча ишларнинг тадбирини Аллоҳ ҳукм қилади ва мўминнинг ишлари ривож олишини таъминлайди.
4. Аллоҳ сени яхши кўради. У меҳрибон Зотга суюкли банда бўлишдан ортиқ улуғ саодат йўқдир.
5. Аллоҳ ризқ-насиба, ҳар нарсанинг чиройлиси, яхшисини сенга ато қилади.
6. Аллоҳ сенга яқин бўлади, доим мададкор бўлади. Ҳидоят йўлида адашишингдан сени асрайди.
7. Роббим инояти туфайли зафарга эришасан. Душманларнинг ёмонлигидан Ўзи сени асрайди.
8. Аллоҳ сенга иззат ва шараф беради. Дунё зиллатини сенга муносиб кўрмайди.
9. Юксак мартабалар соҳиби қилади.
10. Аллоҳ сени қалбан бошқалардан бой, комил ва оилада саодатли қилади. Қалбингга ҳузур-ҳаловат беради.
11. Аллоҳ қалбингга ҳидоят нури, ҳикмат, маърифат ато этади.
12. Қалбингга бахт, қувонч нашидасини берадики, мусибат, инсонларнинг адовати, шайтон васвасаси туфайли қайғуга тушмайсан.
13. Аллоҳ инояти ила инсонлар сендан ҳайиқади ва иззат-икром қиладилар.
14. Қалбларнинг меҳри бўласан. Шафқатингдан неча-неча инсонлар меҳр-муҳаббатни ҳис этадилар.
15. Аллоҳ ризқ-насибангга насиба, покизалик беради.
16. Ер-у кўкдаги барча мавжудот сенинг измингда бўлади.
17. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам сенга итоат қилади. Меҳр-ла парваришласанг, сенга дўстлик қилади.
18. Дунёнинг калити қўлингга берилади. Аллоҳ лутфи ила истасанг хазина, истасанг сув чиқарасан.
19. Аллоҳ ила инсонлар орасида ришта пайдо қиласан. Инсонлар ҳам сендан яхшилик, тақво, маърифатни ўрганади. Сен Аллоҳдан мадад оласан. Инсонлар эса сендан.
20. Сенинг дуоларинг ижобат бўлади. Аллоҳ наздида ибодатинг мақбул бўлади ва қилган ниятларингга эришасан. Кимни мағфират сўраб, гуноҳларини кечиришини сўрасанг, Аллоҳ ўша банданинг ҳам гуноҳидан ўтади.
⚡️
HIKOYANEW
Ҳайратланарли туюлиши мумкин, аммо тимсоҳлар ростдан ҳам тош ейишар экан — аслида бу уларнинг тирик қолиш стратегиясининг бир қисми экан.
Олимлар бу тошларга гастролитлар деб ном беришган ва уларнинг икки асосий вазифасини аниқлашган.
Биринчиси — бу тошлар тимсоҳларга сувда шўнғишга ёрдам беради. Тимсоҳлар тош ейиш орқали осонроқ шўнғишади ва сув остида жимжит ҳаракатланишади — ҳеч қандай чўкин, ҳеч қандай пуфаклар — фақат яширин ҳаракат, худди тирик сув ости кемаси каби.
Иккинчиси — бу тошлар ҳазм қилиш жараёнида ёрдам беради. Тимсоҳларнинг ошқозонидаги тошлар ички майдалагич вазифасини бажаради, ов “қурбонларининг” суяклари, териси ва қаттиқ тузилмаларини парчалашда ёрдам беради — худди табиий чиқиндиларни қайта ишловчи ускуна сингари.
Энди эса янада қизиқарли факт: бу хулқ-атвор туғма — тимсоҳлар буни ўрганмайди, улар шунчаки шундай қилишади. Айримлар бир вақтнинг ўзида ошқозонида 5 килограммгача тош олиб юради.
Ва бу фақат тимсоҳларга хос эмас: аллигаторлар, тюленьлар, денгиз тошбақалари, ҳатто баъзи динозаврлар ҳам шунга ўхшаш эволюцион усулдан фойдаланишган.
200 миллион йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, бу қадимий стратегия ҳали ҳам ишламоқда — ва ҳали ҳам ҳайратланарли даражада самаралидир.
Azamat Akbar
⚡️
HIKOYANEW
Қуръон қироатига бериладиган ажр
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлади” деганларини эшитдим”. Муслим ривояти.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ёзилганда ҳам ўн баробар қилиб ёзилади. “Алиф лам мим” битта ҳарф демайман. Балки, “Алиф” битта ҳарф, “Лам” битта ҳарф, “Мим” битта ҳарфдир”.
Термизий ривояти.
Агар Қуръони каримдаги ҳарфларнинг сони тахминан 340740 та деб олсак, Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилган кишининг ажри жуда улкан бўлишини билиб оламиз. Яъни, ҳар бир ҳарфига бир яхшилик ўн баробар қилиб ёзилишини ҳисобга олсак, Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан одамга бериладиган ажр 340740 та бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир ҳасана ўн баробар қилиб ёзилишини унутмайлик. Демак, 340740 ни 10 га кўпайтирсак, натижа 3407400 бўлади. Бунча ажр Қуръонни бир марта ўқиган кишига берилади. Агар биз ҳар ойда Қуръонни бир мартадан хатм қилиб борсак, у ҳолда Аллоҳнинг изни билан бир йилда 40888800 та ажрга, ҳасанага эга бўламиз.
Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажру мукофотларга албатта эришамиз.
Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Омин!
⚡️
HIKOYANEW
ҚЎШНИНИНГ ҲАҚИ
Тақий Усмоний ҳикоя қилади: «Маккаи мукаррамада бозорга кириб, бир матони сўрадим. Дўкондор ўша матони топгунга қадар олдимга 20 тача ўрамдаги газламаларни тўкиб солди. Уларнинг ичидан биттаси менга маъқул тушиб, шуни сотиб олмоқчи бўлдим. Нархиям маъқул келди. Сотувчи:
— Сизга шу маъқул келди-а?
— Албатта маъқул келди.
— Унда йўлнинг у томонига ўтсангиз, ҳув анави дўконда ҳам шу газламадан бор. Ўша ердан сотиб олинг.
— Ие, нега энди. Ҳамма нарсани шу ерда савдо қилдим, сизнинг ҳам қанча вақтингизни олдим. Нега энди ундан сотиб оларканман. Бунинг сири нимада?
— Тўғридаги сотувчи менинг қўшним, кўряпманки, эрталабдан бери ҳеч нарса сотмади. Мен эса анча нарса сотиб қўйдим…»
П.С.: Саҳобалар орасидаги савдогарлари биродарига шунақа бўлишган. Биздачи?! Бизда бўлса дўконларга кааатта катта қилиб ёзиб қўйилади, сотилган нарса қайтиб олинмайди деб. Бунақа ёзиб қўйишлик мусулмонга тўғри келмайди. Савдо илмини ўрганмасдан савдо қилган одам барака топмайди. Савдогар саҳобалар Сотилган молни қайтариб олиб келса ҳурсанд бўлиб қайтиб олишган экан. Аллоҳнинг хазинасидан биродаримизга келган ризқга ҳам ҳасад қиламиз. Инсоннинг энг яқин душмани бу ҳасад. Инсоннинг душманлиги билинса қочиб қутулиш мумкин, аммо ҳасаддан инсон ўлибам қутила олмайди. Чунки ҳасад абадий бўлган ҳаётда ҳам бошига битган бало бўлади. Аллоҳ ҳаммамизни ҳасадгўйликдан, бахилликдан, зиқналикдан асрасин.
Muslim PG
⚡️
HIKOYANEW
Menga bir miltiq kerak - tafakkurdan bo'lsin o'qlari, va men nafsimni nishonga olayin.
Tohir Malik
⚡️
HIKOYANEW
МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР
🍃
1️⃣
Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва
жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.
2️⃣
Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.
3️⃣
Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!
4️⃣
1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...
5️⃣
Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.
6️⃣
Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.
7️⃣
Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга
кўр бўлиб қолади.
8️⃣
Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.
9️⃣
Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.
1️⃣
0️⃣
Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...
1️⃣
1️⃣
Инсон организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу
хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...
Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг....
⚡️
HIKOYANEW
Ақли 7 ёшидан кейин ривожланмай қолган масъулиятсиз эркакларни кўрсам ачинаман.
Буларга халқ тилида маминкин сыночек дея таъриф берилади.
Ақл, масъулият, жавобгарлик деган туйғулар нолга тенг. Лекин, эрлик даъвоси бўйича олдинги қаторларни эгаллашади.
Эрка, инжиқ, доим боғдан келсанг тоғдан келиб, жанжал чиқаришнинг пайида бўлишади. Фақат мен тўғри гапираман деб бошни урмай ёрадилар. Қисқаси, Аёз бобо эртагидаги Марфушканинг эркакча варианти. Қўлига битта катта хўрозқанд билан юзига қизилчадан румяничка кам холос. Жинниликларига чидамасдан оёқ-қўлини боғлаб, қулоғининг тагига қўееееб қўйворгинг келадию, уролмайсан, чунки у ЭР. Розилигига эришолмасанг Аллоҳга осий бўласан. Гуноҳкор бўлмаслик учун сабр қиласан, иззатини жойига қўясан. У эса бундан бошқа хулоса ясаб, зулмларимга чидайди, чунки менсиз яшолмайди деб гумон қиладида, хотиннинг бошига ит кунини солади. Шўрингга шўрва тўкилмагур қанча аёллар бор шундай эрларга тоқат қилиб, камига боқиб яшаб ўтадиган. Бироқ шунда ҳам ёқмайди. Бунақа ҳолатлар динимизни яхши билмаслигимиз, жоҳиллигимиз касофатидандир.
Ўғил болага ота тарбияси зарур дейишади. Лекин кўп кўраман маминкин сыночеклар ота тарбиясини кўрганларда ҳам кўп учрайди. Боиси ота урушганда она ҳар доим тарафини олиб, эрка-тантиқ қилиб тарбиялайди. Бу бола уйланиб бола-чақали бўлса ҳам феъли узгармайди. Марфушкалигича қолади бир умр. Чунки тарбиядаги асос, пойдевор бузуқ.
Ёлгиз оналар тарбия қилган шундай ўғил фарзандлар борки, оила бошқаруви, рўзғор тутишдаги тутумига одам ҳавас қилади.
Шундай экан, ўғил бола тарбиясига фақатгина ота масъул дейиш кўп ҳам тўғри эмас.
Яхши ўғил тарбия қилиш учун унга яхши она танлаш керак аввало.Ёки ўзингиз тарбия қилинг. Минг илмли бўлмасин, дунёпараст онадан дунёпараст фарзандлар етишиб чиқади.
Жоҳила аёлларнинг тарбия қўлланмаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади...
Чин мўмин инсон уммат ғамида кўз юмиб, уммат ғамида уйғонадиган кишилардир. Бугунги кунда фақат қорин ғамида тонг оттириб, қорин ғамида уйқуга ётадиган умматга айланганмиз.
Аёлларимиз аксарияти ҳатто битта оилани ҳам эвлай олмайдиган маминкин сыночекларни вояга етказаётган бу замонда уммат ғамини ейдиганларнинг туғилиши ҳали бери кўпаймайди.
Жа борса бошқалардан фарқли ўлароқ, 3-4 тадан уйланиб, ишни қойил қилгандек оғзи полвонлик қилиш ҳам динга хизмат қилишдек шарафнинг олдида ҳеч нарса эмас.
Ота-она, яқинлар ва фарзандларингиз ғамида яшашингиз ҳам уммат ғамида эканлигингизнинг бир кўринишидир. Лекин уларни фақат моддияти, фоний дунёси учун эмас, охират ҳаёти ҳақида ҳам ғам чекинг, Охират ғами учун Сиз эслатма бериб турмасангиз ким ғам қилади Сизнинг яқинларингиз учун. Ҳар ким ўз яқинлари учун масъул ва қиёматда бу ҳақда сўралишимиз бор.
Фақатгина моддий эҳтиёжлар ғамида яшасак ҳайвонлардан қандай фарқимиз қолади?! Қорин тўйдириш, роҳатланиш, ухлашни онгсиз ҳайвонлар ҳам эплайди.
Шижоат, ғайрат йўқ, суст эътиқод, заиф иймон эгаларимиз.
Беҳуда ишлар, фойдасиз гапларга тилимиз саккиз қарич. Умр сувдек оқиб, вақтимиз тобора оз қолаётгани заррача қизиқтирмайди аксариятимизни. Ҳамма яхши еб, яхши кийиб, яхши яшаб қолиш дардида... Қисқаси, ҳамманинг онгу шуури алдамчи дунё дарди билан банд.
Имом Бухорийнинг оналарига ҳавасим чексиз. Аллоҳ рози бўлсин. Дин ва уммат учун шундай улуғ зотни манфаатли қилиб етиштириб, тарбия этишда сабабчи бўлганлар.
Жамиятимизда шундай аёллар кўпайишини орзу қиламан.
Ҳар бир аёл Аллоҳ умр берса кексайганида белига қувват, елкасига суянчиқ бўлиши учун ўғил фарзанд кўришни ният қилади. Ҳақиқий муслима эса, динга хизмат қиладиган забардаст, уммат ғамида яшайдиган шижоатли, Аллоҳнинг розилиги йўлида жонини қалқон қилишга иккиланмайдиган кучли ўғилларнинг волидаси бўлишни орзу қилади...
Яшаш учун мақсад бўлиши шарт ва мақсад олий бўлмоғи лозим. Мақсадда қатъийликка фикран қатъият билан эришилади. Фикрларимизни дунё-охиратимиз учун манфаатли томонга йўналтиришимизда Аллоҳ ёрдамчимиз бўлсин.
©️
Muzdalifa
⚡️
HIKOYANEW