
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шунда бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар уни қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгиси зоҳир бўлади.
6. Қалби мулойим бўлади.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтади.
8. Дўзахдан нажот топади.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён туради».
✈️
HIKOYANEW
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
✈️
HIKOYANEW
#Кун_ҳикмати
Ибн Жавзий айтади:
"Билгинки, ҳаёт бир маромда давом этавермайди. Бир камбағал бўлсанг, бир бой бўласан. Бир азиз бўлсанг, бир хор бўласан. Шундай бўлгач, ҳар қандай ҳолатда ягона асосни маҳкам тутган одам бахтлидир. Ягона асос Аллоҳдан тақво қилмоқдир".
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.
✈️
HIKOYANEW
﴿ربِّ إني لما أنزلت إليَّ من خير فقيرٌ﴾
«Парвардигорим, албатта, мен Сен менга туширадиган ҳар бир яхшиликка муҳтождирман»
(Қасас сураси, 24-оят).
Ибн Ошур айтадилар: «Ушбу жумла ўз ичига ҳам шукрни, ҳам санони, ҳам дуони қамраб олгандир. Аллоҳ таоло бу (дуо) сабабли Мусо алайҳиссаломга жуфти ҳалол, бошпана ва иш (ризқ) ато этди».
Банда билан Парвардигори ўртасидаги энг яқин (қисқа) йўл — У Зотга муҳтожлигини изҳор қилишдир...
Ифтиқор (الافتقار): Бу фақат моддий камбағаллик эмас, балки маънавий жиҳатдан Аллоҳнинг лутфисиз ҳеч ким эканлигини ҳис қилиш, ҳар бир сонияда Унинг ёрдамига интизор бўлиш демакдир.
✈️
HIKOYANEW
Фотиҳа сураси барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Хонадонларингизни Фотиҳа сурасини ўқиш билан муаттар ҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг! Муҳими – такрор такрор ва бардавом ўқинг!
Аҳмад Ийса Ал-Маъсаровий
✈️
HIKOYANEW
#ҚАЙТАРМАНГ
...
Хароитийнинг “Макоримул ахлоқ” номли китобида келади:
“Мисъар ибн Кидом айтади:
"Суфён Саврий билан юриб кетаётган эдим. Суфёндан бир тиланчи пул сўради. Суфёнда пул йўқ экан. Тиланчи кетгач Суфён йиғлай бошлади. Мен ундан нега йиғлаётганини сўрадим. Суфён деди:
- Бир киши сендан яхшилик умид қилса-ю, уни сендан топа олмаса бундан ортиқ мусибат борми?!".
#Шуни
билинг! Инсонларнинг эҳтиёжи сиз билан ҳам бошқалар билан ҳам раво бўлаверади. Аммо тасаввур қилинг, бир киши Аллоҳдан ўзига зарур бўлган нарсани сўради. Аллоҳ эса унинг қалбига сизни солди. Сизга мурожаат қилиш кераклигини унга эслатди. Бунда Аллоҳнинг фазли аввало сизга бўлади, унга эмас. Кўринишда сиз бекаму-кўст бўлсангизда, аслида унга сиз кўпроқ муҳтожсиз. Кўринишда сиз бой кўринсангизда, аслида сиз фақирсиз. Аллоҳ сизга берганни қайтарманг. Инсонларнинг сиз ҳақингиздаги гумонларини пучга чиқарманг...
Halovatuz
✈️
HIKOYANEW
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!
Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!
Солиҳ амаллар ила гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!
Кунимиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!
✈️
HIKOYANEW
РИЁНИНГ ҲУКМИ
“Риё ҳаромми, макруҳми ёки мубоҳми?” деган саволга бир оғиз сўз билан жавоб бериб бўлмайди. Бунинг тафсилоти бор.
1. Риё ибодатларда бўлса, ҳаромдир. Намози, садақаси, хажи ила риёкорлик қиладиган банда осийдир. Чунки у ўз риёси ила Аллоҳдан ўзгани қасд қилади. Ҳолбуки ибодатга сазовор ягона зот Аллоҳ таолонинг ўзидир.
2. Риё ибодатдан бошқа нарсада, масалан, мол талаби каби нарсада бўлса ҳаром бўлмайди. Чунки бу иш одамлар қалбидан жой олмоқни исташдан иборатдир. Мол касб қилишда бази бир ман қилинган сабаблар аралашгани каби обрў талабида ҳам шу нарса бўлади. Инсон ўзи муҳтож бўлган молни талаб қилиши мақтовга сазовор бўлгандек обрў талабида ҳам шундай бўлади.
Юсуф алайҳиссалом ҳам подшоҳ хузуридаги амални ўзлари талаб қилганлар. Обрў кўп бўлса ҳам уни ҳаром дея олмаймиз. Бунда обрў ўз эгасини ножоиз нарсага бошламаслиги шарт қилинади.
Аммо талабига ҳирс қўйилмаган ва завол бўлганида ғам-ғуссага ботилмайдиган обрў қанча баланд бўлса ҳам зарар қилмайди.
Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва у зотдан кейинги уламоларнинг обрўларидан кенгроқ обрўнинг ўзи йўқ. Аммо бор ҳимматни обрў кетидан қувишга сарифлаш динда нуқсондир.
3. Яхши кийиниш ҳам одамлар ҳузурида гўзал кўриниш учун бўлади. Шунингдек, чиройли кўриниш учун қилинадиган бошқа харакатларнинг барчаси ҳам ман қилинган дея олмаймиз. Бунда мақсадлар турлича бўлади.
Кимдир ўзига паст назар билан қаралишини истамайди. Кимдир ўзига берилган неъматни изҳор қилиш ниятида бўлади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди”, дедилар”.
“Эй Аллоҳнинг Расули, киши кийими гўзал бўлишини, поябзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?” деди бир одам.
“Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир”, дедилар”. Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
"Руҳий тарбия" китобидан.
✈️
HIKOYANEW