
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Садақотлар Аллоҳнинг ғазабини ўчиради. Солиҳ амаллар кетма-кетлигини улаш Аллоҳга бандаларини севимли қилишига сабабчи бўлади. Яратувчимизга севимли бўлиш Аллоҳнинг раҳмати ва нематларини зиёда қилади.
Жума куни эҳсон қилишни одатга айлантирганларга ҳайрия учун...
9860260101861409
М. Х.
Нишонга урилган гаплар: “Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!”
Эй Аллоҳ! Барчамизга Байтингни тавоф қилишни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпган ҳажарул асвадни ўпиб, муборак қадамларининг изи тушган йўлларда юришни насиб этгин! Омин!
*
Сенга исён қилдик, Сен бизни сатр қилдинг.
Сени унутдик, Сен бизни унутмадинг.
Сенинг ғазабингни келтирадиган амал қилдик, Сен бизга раҳм қилдинг.
“Эй Аллоҳ, албатта, Сен Афувв, Каримсан. Афвни яхши кўрасан, бас, бизни афв этгин!”
*
Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
«Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. Уч нарсани тарк қилмагунимча ибодат ҳаловатини топмадим:
Одамларнинг розилигини тарк этдим, натижада ҳақни гапиришга қодир бўлдим;
Фосиқларнинг суҳбатини тарк этдим, натижада солиҳларнинг суҳбатини топдим;
Дунёнинг лаззатини тарк этдим, натижада охират ҳаловатини топдим».
«Сияру аъламин нубала» китобидан
*
Эркак ўзининг жанозаси учун тобутда масжидга олиб кирилмагунча масжидга кирмай юраверадими?!
Аёлни кафанликка ўрашмагунча авратини беркитмай юраверадими?!
*
Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!
*
Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Буюк саҳобий унга ўгирилиб қарадилар-да, «У сенинг саҳифанг, уни истаган нарсанг билан тўлдир» дедилар.
*
Овозингни кўтарма, балки сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ
*
Уйланмоқчи бўлганингда, ўзингга: «Ушбу аёл мен у билан умр бўйи гаплашишни истаган аёлми?» деб савол бер.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*
Устозларимиздан бирлари: «Агар аёлим итоатсизлик қилса, дарҳол ўтириб истиғфор айтаман. Кейин Аллоҳнинг изни билан яна итоат қила бошлайди» деган эдилар.
*
Эй Одам фарзанди, сен кунлардан иборатсан. Ҳар гал бир кун кетса бир қисминг ҳам кетган бўлади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
*
Мени ёмон кўрганларни ёмон кўришга вақтим йўқ. Чунки мен, мени яхши кўрганларни яхши кўриш билан бандман.
Маҳмуд Дарвеш
*
Таом узатган қўлингни тишлайдиган кимсалар одатда ўзларини тепадиган оёқдаги поябзални ялайдилар.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*
Пулингиз кўпайиб, бой бўлганингизда қариндошу яқинларингиз кўплигини билиб қоласиз.
*
Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз. Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан қанча улуғларни етиштирган. Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
(Бошқалар қандай фикрда билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)
*
Нозимжон Иминжонов
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Halovatuz
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар жума кунлари ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда "Ота-онасининг розилигини топган", деб ёзиб қўйилади",
-
дедилар».
Имом Табароний ривояти.
HIKOYANEW
Савол: Эркак ва аёл ижтимоий тармоқларда ўзаро мактуб ёзса бўладими?
Жавоб: Эркак ва аёлларнинг ўзаро мактуб ёзишиши икки турли бўлади.
Асл қоида: жиддий эҳтиёж ва ҳожати бўлмаса, фитнага тушиш эҳтимоли бўлса, ёзиш мумкин эмас.
Биринчи тури
Илмий хизмат, касбий фаолият, ҳаётий тажрибани ўз ичига олган мактублар бўлиб, унда айрим китобларни тақдим этиш, дарс ёки баъзи мунозаралардан тушунарсиз нарсаларни сўраш, оғир вазиятларда насиҳат қилиб тўғри йўл кўрсатиш, касбга доир масалаларни бажариш ва ҳоказо. Бу маънодаги мактубларнинг ҳукми эркак ёки аёл бўлсин кишининг ўзига боғлиқдир. Агар ўзининг нафсини заиф, маъсият тўрига илиниб қолишдан хавфи бўлса, бундан тийилиши вожиб. Аммо, ўзида сабот ва ишончни сезса, бир неча шартлар билан жоиз:
1️⃣
. Саволга шахсий ишларни аралаштирмаслик: ёши, турмуш қурган ёки қурмаганлиги, яшаш жойи шунга ўхшаш нарсалар.
2️⃣
. Мактуб ёзишга сабаб бўлган мавзудан ташқарига чиқмаслик. Агар қай биридан бу содир бўлса иккинчисига эслатиб қўйиш вожиб.
3️⃣
. Ишбошиларни хабардор қилиб қўйиш: Ота, ака, эр ёки аёл. Токи шайтон буни йўлдан оздирмасин.
4️⃣
. Агар ҳар икки томоннинг биридан шаҳвоний ҳаракат сезилса, дарҳол бу муносабатни тўхтатиш.
Иккинчи тури
Танишув мактублари бўлиб, бугунги кунда жуда кўп йигит ва қизлар мубтало бўлган маъсиятга воситадир. Бунинг ҳукми ҳаром эканлигига далиллар ўтди. Яхши ниятдаман, ўзимга тўғриман, деган гаплар сизни алдамаслиги керак.
Акс ҳолда Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Номаҳрам эркак ва аёл ҳаргиз ёлғиз қолмасинки учинчилари шайтон бўлади”– демаган бўлар эдилар. (Имом Аҳмад ривояти).
Қолаверса мусулмон киши ўз иймонини фитналар майдонида синамаслиги лозим. Интернетда ўзаро сухбатлашиш каби фитна майдонида албатта фитнага тушади, шайтонга енгилади.
Али Муҳаммад Шавқийнинг “Фейсбук”нинг одоб ва аҳкомлари” китобидан
HIKOYANEW
🩷
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Авс ибн Авс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Кунларингизни ичида энг афзали жума кунидир. Бас, шундай экан, бу кунда менга кўп салавот айтинг. Албатта, салавотингиз менга етказилади" (Имом Абу Довуд ривояти)
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг
🖤
✈️
HIKOYANEW
Ва айтинг: «Парвардигорим, мени (қабримга) ҳаққи-рост (яъни, гуноҳлардан пок бўлган ҳолимда) дохил қилгин ва (Қиёмат Куни тирилтирганингда ҳам) ҳаққи-рост (ўнг томоним билан) чиқаргин, ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан бир мададкор қувват ато қилгин».
Исро-80 оят
.
✈️
HIKOYANEW
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Киши уйидан чиқаётганда:
"Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи",
деса, ўша пайтда унга: "Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг", дейилади. Шайтон ундан четланади. Унга бошқа бир шайтон: "Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамни қандай (тойдира оласан)?!" дейди", дедилар".
"Сунан" эгалари ривоят қилганлар.
✈️
HIKOYANEW
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ деди:
وأما قضية أن الإنسان يقرأ القرآن وهو لا يجيد القراءة فلا بأس بذلك، يقرأ حسب استطاعته، وحسب مقدرته، ولكن لا يتوقف عند هذا الحد
«Бироқ инсоннинг Қуръонни тажвидсиз ўқиши масаласига келсак, бунинг зиёни йўқ. Қўлидан келганча, қурби етганча ўқийди. Аммо у бу билан чегараланиб қолмайди (тажвидни ўрганишга ҳаракат қилиши керак)».
📚
«Фатволар тўплами» (1/116).
✈️
HIKOYANEW
Муҳаббат кўпинча гўзалликдан бошланади. Чунки инсон руҳи табиатан гўзалликка интилади. Кўзга ёққан, қалбга ҳузур берган нарса уни ўзига ром қилади.
Лекин ҳар бир гўзаллик чин муҳаббатга айланавермайди.
Агар инсон шу гўзаллик ортида ўз руҳига яқинлик, тушуниш ва мосликни топса — бу ҳақиқий муҳаббатга айланади. Бундай муҳаббат вақт ўтиши билан яна ҳам кучаяди.
Аммо агар фақат ташқи кўриниш бўлса, ички уйғунлик топилмаса — бу муҳаббат эмас. Бу ҳавас. У тез пайдо бўлади ва тез сўнади.
Демак, гўзаллик — эшик. Муҳаббат эса эшик ортида нима борлигига боғлиқ.
✈️
HIKOYANEW