
🍃«Жалолиддин Румий»🍃
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова Тоҳировна
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун
🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
✍️
Мавлоно Румий
🍃
Реклама админи
👉🏼
@R_admink
7 РАҚАМИНИНГ СИРИ
Аллоҳ таоло инсонни етти қават осмоннинг устида яратди. Таомини ҳам ўша ерда ҳозир қилди.
Устидан етти қават осмонни, остидан етти қават ерни яратди.
Инсон етти аъзоси билан сажда қилади. Ҳаж ва умрада етти марта Каъбаи муаззамани тавоф қилади. Ҳажда етти марта тош отади. Етти марта саъй қилади. Ҳафтанинг кунлари еттита қилиб белгиланди. Дўзахнинг эшиги ҳам еттита.
🍃
🍃
🍃
Ким "етти"нинг ҳикматини тафаккур ва тааммул қилса:
– етти ҳалол таомдан еса;
– етти аъзоси билан ҳафтанинг етти куни (намозларда) сажда қилса;
– агар ҳаж ва умрага муяссар бўлса, етти марта тавоф, етти марта саъй қилса ва етти марта шайтонга тош отса;
– унинг бу ишларига устидаги етти қават осмон ва остидаги етти қават ер гувоҳлик берса
ЕТТИ ДАРВОЗАСИ БОР ЖАҲАННАМГА КИРИШДАН НАЖОТ ТОПАДИ.
@Jaloliddinrumiyy
🍃
Ассалому алайкум. Бугун 29 октябрь, чоршанба! +20°+14°
☂️
🕊
Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилади, шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан.. .
🌸
Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биз учун оғримасин.
🌿
Бошланган кунимиз файзли,
кутилмаган хурсандчиликларга
тўла бўлсин.
@Jaloliddinrumiyy
🕊
ИДИШ ИСТИҒФОР АЙТАДИ
Раҳматли бобом ва бувим бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланиб бўлганимиздан сўнг, бизларга ўрнак бўлиб, косаларига чой солиб чайиб ичиб, ялаб қўйишар эди ва бизга ҳам шуни тавсия қилар эдилар.
Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди:
1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди”
дедилар
(Имом Термизий ривояти)
;
2.
«Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди»,
дейилган
("Жомеул аҳодис")
.
Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадми?" дейиши мумкин.
Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек, идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас!
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади:
“Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”.
Идиш-товоқлардан фойдаланишда овқатланиб бўлгач, идишни ялашни ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери мен ҳам бунга амал қиламан.
Хозирги кунда бу гўзал одат унутилаёзгандек.
Зеро унутилаётган суннатлар замирида улкан ҳикматлар яширинган.
✍️
Зайнаб НОСИРОВА.
@Jaloliddinrumiyy
🍃
🍃
Энг ёмон соя - қўрқув.
🥀
Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
🎭
Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
⚫️
Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
🤗
Энг катта бойлик - оқиллик.
📚
Энг катта мерос - тарбия.
🌷
Энг катта куч - сабр.
🎓
Энг катта хазина - илм.
✔️
Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
🌱
Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
🙏
Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
😊
Энг гўзал кўриниш - табассум.
🕌
Энг буюк неъмат - иймон.
☝️
Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.
«
Қалбга таскин битиклар
»
📚
китобидан.
@Jaloliddinrumiyy
🍃
🕌
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌹
🌷
СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🍃
Бугун 28 октябрь +22°+15°
🌧️
☁️
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!
🍃
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
@Jaloliddinrumiyy
🕊
ҚЎШНИ
МУҲТОЖ БЎЛМАСИН
Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.
Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:
– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.
Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.
– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.
– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.
– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...
Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.
– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.
Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:
– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.
Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.
Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.
Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...
✍️
Гулчеҳра Асронова
@Jaloliddinrumiyy
🍃
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!
Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...
@Jaloliddinrumiyy
🍃
Тонгда яшаб турибсизми, кеч бўлишини кутманг.
Айни онингизни яшанг! Яхшилигу ёмонлиги кетган кеча билан ҳам, ҳали келиб улгурмаган эрта билан ҳам ишингиз бўлмасин. Қуёши чиққан, кундузи етиб келган бугунингиз сизга етади.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌
ДУШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 27 октябрь,
+25° +1
2
°
🌤️
Бор диққатингиз, эътиборингиз, интилишингиз, ва жидду жаҳдингизни фақат бугунингизга қаратинг. Шундай экан, бугунингиз учун хушуъли намоз, тадаббурли тиловат, фикр юритиб огоҳ бўлиш, чин юракдан зикр, ишларда мувозанат, хулқларда яхшилик, ризқ тақсимотида розилик, кўринишга аҳамият, жисмга ғамхўрлик ва бошқаларга манфаат етказиш каби хислатларни ўзингизда мужассам қилинг.
@Jaloliddinrumiyy
🍃
ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)
Германияга
ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
"Германия саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.
Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".
Aллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”
(Аъроф, 31).
@Jaloliddinrumiyy
🍃
Ишқ нима?
Жалолиддин Румий ҳазратларидан:
– Ишқ нима? – деб сўрашибди.
У зот:
– Менинг ўрнимда бўлсангиз биласиз, – дебди.
Яна ўша саволни сўрашибди.
Жалолиддин Румий ҳазратлари:
– Иродага эга чиқа олмасликдир, – деб жавоб берибди.
Яъни банда Аллоҳни яхши кўрса, У Зотнинг буйруқларига сўзсиз амал қилади, қайтариқларидан қайтади.
@Jaloliddinrumiyy
🍃