Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

JALOLIDDINRUMIYY
Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова Тоҳировна reklama uchun 👉🏼 @Oz_JU بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун 🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» ✍️ Мавлоно Румий 🍃
Subscribers
46 500
24 hours
30 days
1 000
Post views
19 395
ER
34,94%
Posts (30d)
113
Characters in post
1 178
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Psychology & Counseling
Summary
April 25, 00:12
Media unavailable
4
Show in Telegram

🕊️
Ассалому алайкум!
🕌
💐
Шанба тонгингиз
🌹
🕋
хайрли бўлсин!
🍃
Уйқудан тургач, ўқиладиган дуо:
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур
.
Маъноси:
«
Биз ўлгандан сўнг тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тўпланиш ҳам унинг ҳузуригадир
».
Шарҳ:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйқудан тургач: « Ўлик эканмиз, бизни тирилтирган, уйқуда эканмиз, бизни уйғотган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ўлимдан кейин ҳам тирилиб ҳашр бўлишимиз ҳам шу тариқа тариқа бўлади», дер эдилар. Яъни, бу дунё ҳаётида ўликдай ухлаб, сўнгра такрор уйғонаётган бўлсак, бу фоний оламдан кетгандан сўнг ҳам бир кун қиёмат кунида ана шундай тириламиз. Унинг ҳузурига борамиз. Ҳашр қилинамиз.
Ҳар бир нафасда ҳаёт бор. Ҳар бир сукутда маъно бор. Инсон қалбидаги энг ҳақиқий туйғу — Аллоҳга яқинликда, тафаккурда, шукру сабрда мужассам…
🤲
Аллоҳ таоло маҳзун қалбларга шифо, чарчаган танларга дам, қийналган руҳларга таскин ато этсин!
@Jaloliddinrumiyy
🕊️

April 24, 16:43
Media unavailable
4
Show in Telegram

📝
Дўстим ойлик маошини олиб, олдимда тақсимлади:
Банкка тўлов 400 000 сўм
Турли квитанцияларга 100 000 сўм
Онасига 200 000 сўм
Отасига 200 000 сўм...
Мен ажабландим:
- Отанг вафот этгандиларку?!
У маҳзун жилмайди, сўнг оғир хўрсиниб жавоб қилди:
- Ҳа отам ер юзида вафот этганлар, лекин қалбимда тириклар. Ҳар вақтдан ҳам кўра ҳозир менга кўпроқ муҳтожлар!
❗️
А
йрим ҳуқуқлар вафот этиш билан соқит бўлмайди.
"Роббим улар (ота-онам) мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин!"
("Исро" сураси, 24-оят).
✍️
Айман Ёғий
Инсон вафот этса ҳам, унинг ҳаққи, меҳри ва хотираси йўқолмайди. Ота-онага бўлган муҳаббат фақат тириклик даври билан чекланмайди — у қалбда давом этади. Ҳақиқий фарзанд — ота-онасини фақат ҳозир эмас, балки улар бу дунёдан ўтгандан кейин ҳам эслаб, дуо ва эҳсонлар билан уларнинг ҳаққини адо этади. Ота-онасига ажратган маблағни уларнинг номидан садақа қилиб, савобини бағишлайди.
@Jaloliddinrumiyy
🕊️

April 24, 09:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

🤲
ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН 7 ТА ОЛТИН ВАҚТ
Роббимиз:
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман»
, деб ваъда берган. Аммо шундай вақтлар борки, унда қилинган илтижолар рад этилмаслиги ҳақида башоратлар келган:
1. Саҳар вақти (Таҳажжуд пайти).
Туннинг охирги учдан бир қисмида Аллоҳ таоло дунё осмонига тажалли қилади ва:
"Ким Менга дуо қиладики, Мен уни ижобат қилсам?"
дейди. Бу вақт — холислик ва қабул вақтидир.
2. Азон ва иқомат ораси.
Расулуллоҳ ﷺ:
"Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди",
деб марҳамат қилганлар. Бу қисқа фурсатдан унумли фойдаланинг.
3. Сажда пайти.
Банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати — саждадир. Саждада дуони кўпайтиринг, чунки бу ҳолатда қалб энг юксак тавозеда бўлади.
4. Жума кунидаги бир соат.
Жума куни шундай фурсат борки, мусулмон банда ўша вақтда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта беради. Кўпчилик уламолар буни
Асрдан шомгача
бўлган вақт деб айтадилар.
5. Ёмғир ёғаётган вақт.
Осмон эшиклари очилиб, ерга раҳмат ёғилаётган лаҳзалар дуо ижобати учун энг қулай фурсатдир.
6. Фарз намозларидан кейинги ҳолат.
Намоз тугагач, дарров ўриндингизга туриб кетманг. Зикрлардан сўнг чин қалбдан сўралган дуолар мақбулдир.
7. Мусофир, мазлум ва ота-онанинг дуоси.
Бу уч тоифанинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ. Айниқса, ота-онанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси тез ижобат бўлади.
⚡️
Муҳим эслатма:
Дуо ижобат бўлиши учун еб-ичиш ҳалол бўлиши, қалб уйғоқ бўлиши ва натижага шошилмаслик (Аллоҳ бермади, демаслик) шартдир.
Бугунги дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйишни унутманг!
🤲

@Jaloliddinrumiyy
🕊️

April 24, 06:07

НИСО СУРАСИ, 4 ОЯТ
.
Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин.
Бу оятда ҳам жоҳилий тузумлар томонидан аёлларга нисбатан жорий қилинган яна бир зулм бекор қилинмоқда.
Исломдан аввал турмушга чиқадиган хотин-қизларнинг маҳрини уларнинг валийлари олишар эди. Аёлларни бу ишга гўё алоқаси йўқдек билишарди. Қизнинг отаси, ака-укаси ёки бошқа яқин қариндошлари куёв томон билан савдони пишириб, маҳрни олиб, ўзлари тасарруф қилишарди. Таъбир жоиз бўлса, худди бирор сигирни сотгандек муносабатда бўлишарди. Ислом бу номаъқул олди-бердини ҳаром қилди. Оила қуришни икки жоннинг бир-бирига рағбати ила, ўз хоҳишлари билан юзага келадиган муқаддас боғланишга айлантирди. Маҳрни эса келинга берилиши фарз бўлган ҳақга айлантирди.
«Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг».
Берилганда ҳам куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилди. Шундай қилиб, маҳр келиннинг шахсий мулки бўладиган бўлди. Бу ҳол келинларни ҳурматлаш, тақдирлаш ва эркалашнинг муҳим бир кўринишидир. Келин ўзига фарз сифатида берилган маҳрнинг тўлақонли эгасидир. Нима қилса, ўзи билади. Жумладан, унинг ҳаммасини ёки бир қисмини куёвга қайтариб бериши ҳам мумкин.
«Агар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин».
Чин кўнгилдан қайтариб берилган маҳрни куёв бемалол қабул қилиб олса бўлади. Шу тариқа Ислом аёлларга ҳақ-ҳуқуқларини тўла олишда яна бир катта ҳукмни жорий қилди. Аёл кишининг обрў-эътиборини орттирди.
Келаси оят яна етимлар ва уларнинг моллари масаласига қайтади.
@Jaloliddinrumiyy
🕊️

April 24, 05:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

📣
Ассалому алайкум ва рoҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Зангиота тумани,
"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжидининг расмий каналига обуна бўлинг!
📚
Бу ерда Сиз:
– соф исломий маълумотлар;
– қалбни уйғотувчи мавъизалар;
– ҳикматли сўзлар ва ҳаётий таҳлиллар;
– жамият ва оила ҳаётига оид мулоҳазалар билан танишасиз.
🕊️
Ҳар бир сўз қалбингизга нур, ҳаётингизга маъно бағишласин!
🤝
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Савоблар бўлишган сари ортади. Балки айнан Сиз улашган ҳавола бир инсоннинг ҳаётида янги саҳифа очар…
📌
Обуна бўлинг — эзгулик сари ҳамнафас бўлинг
https://t.me/Abubakrsiddiq_masjidi

April 23, 23:04
Media unavailable
4
Show in Telegram

🌙
💐
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🕋
💐
🌷
🕊
🍃
Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷
🕊
🍃
Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷
🕊
🍃
Чин юракдан билдирай тилак,
🌷
🕊
🍃
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»
, деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси:
Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
@Jaloliddinrumiyy
🕊️

April 23, 16:23
Media unavailable
3
Show in Telegram

Нега бунча ғамгинсан?
Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.
Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.
Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.
Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.
Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.
@Jaloliddinrumiyy
🕊

April 23, 14:01
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

⚡️
ТЕЗКОР ЯНГИЛИК !
58 Ёшимда
кўрликдан
халос бўлдим - хеч қандай
"қиммат"
операциаларсиз


Факат битта восита мавжуд бўлиб, у
кўриш
қобилиятини ёшликдагидек қайтаради, атиги 1 ой ичида

Бутун умрга
💯
🔖
БАТАФСИЛ
👇
👇
👇
https://dexxpress.uz/kristal-5
https://dexxpress.uz/kristal-5
ҲОЗИРОҚ
👆
УСТИГА БОСИНГ ВА СИЗНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИНГ!
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
👩‍⚕️
Сизга малакали мутахассисимиз БЕПУЛ консультация беришади!

April 23, 11:27
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Bilasizmi
?
АНЖИР: МУКАММАЛЛИГИ ЯҚИНДАГИНА КАШФ ҚИЛИНГАН МЕВА
«Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан».
(«Тин» сураси, 1-оят)
«Тин» сурасининг биринчи оятида анжирнинг қайд этилиши бу мева келтирадиган фойдалар нуқтаи назаридан доноликнинг энг ёрқин тимсолидир.
Анжир бошқа ҳар қандай мева ёки
сабзовотга нисбатан кўпроқ толага
(томирга) эга. Бир дона қуритилган анжирда икки грамм (0,07 унция) тола мавжуд: бу тавсия этиладиган кунлик истеъмолнинг 20% ини ташкил этади.
Сўнгги ўн беш йил ичида олиб борилган тадқиқотлар ўсимлик меваларидаги толалар ҳазм қилиш
системасининг мунтазам ишлаши учун жуда муҳим эканлигини аниқлади. Маълумки, озиқ-овқатлардаги толалар ҳазм қилиш системасига ёрдам беради ҳамда улар саратон касаллигининг айрим шакллари хавфини ҳам камайтиради.
Парҳезшунослар толага бой бўлган анжир ейишни кўпроқ тола истеъмол қилишнинг идеал усулидир деб ҳисоблашади.
Толали озиқ-овқатлар икки турга бўлинади: эрийдиган ва эримайдиган. Эримайдиган
толага бой озиқ-овқатлар ичак орқали танадан ҳайдаладиган моддаларнинг (уларга сув қўшиб) юришишини осонлаштиради. Улар шу тарзда ҳазм қилиш системасини тезлаштиради ва унинг мунтазам ишлашига имкон яратади.
Яна шу нарса аниқландики, эримайдиган толаларни ўз ичига олувчи озиқ-овқатлар йўғон ичак саратонига қарши ҳимоя таъсирига эга. Эрийдиган толага бой озиқ-овқатлар эса, иккинчи томондан, қондаги холестерин миқдорини 20% дан кўпроқ камайтириши исботланган. Булар шунинг учун ҳам юрак хуружи хавфини камайтиришда катта аҳамиятга эга. Қондаги ортиқча холестерин миқдори артерияларда тўпланиб қолади ва уларни қаттиқлаштириб, торайтиради. Холестерин қайси органнинг қон томирларига тўпланиб қолишига қараб, шу орган билан боғлиқ касалликларни юзага келтиради.
Мисол учун, агар холестерин юракни озиқлантирувчи артерияларда тўпланиб қолса, демак у юрак хуружи каби
муаммоларни келтириб чиқаради. Холестериннинг буйрак веналарида тўпланиб қолиши эса юқори қон босими ва буйрак нуқсонларини пайдо қилади. Бундан ташқари, эрийдиган толаларни истеъмол қилиш, уларнинг қондаги қанд миқдорини ошқозонни бўшатиш орқали назорат қилиши нуқтаи назаридан муҳимдир, чунки қондаги қанд миқдорининг кутилмаган ўзгаришлари ҳаётни хавф остига қўядиган касалликларга сабаб бўлади.
Дарҳақиқат, толага бой таомлар билан озиқланадиган одамларда саратон ва юрак хасталиги каби касалликларнинг кам учраши кузатилган.
Эрийдиган ва эримайдиган толаларнинг бир пайтнинг ўзида битта нарсада мавжуд бўлиши соғликка катта фойда келтиради. Агар толаларнинг бу иккала шакли (улар алоҳида-алоҳида бўлгандан кўра) биргаликда мавжуд бўлса, улар саратон касаллигининг олдини олишда жуда самарали таъсир кўрсатади. Анжирда толаларнинг ҳар иккала, эрийдиган ва эримайдиган шаклларининг мавжудлиги унинг энг аҳамиятли маҳсулот эканлигидан далолат беради.
«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.
📚
@Jaloliddinrumiyy
🕊️

April 23, 07:26
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Баъзан ҳаёт ташвишлари юки ортганда ўзимизни бошқаролмай фарзандимизга заҳар пуркаймиз: "Сенларни деб туну кун итдай ишлайман!..", "Сенларни деб қишнинг совуғи, ёзнинг жазирамасида тинмай меҳнат қиламан!..", "Сенларни деб шу одамга (отангга) чидаб келяпман... ", "Сенларни деб... "
Бу "сенларни деб..." билан бошлайдиган жумлани узоқ давом эттириш мумкин. Шу пайтда юзимизга мунғайибгина, айбдорона тикилиб турган гўдагимизнинг юрагида умрбод қолиб кетадиган яралар очаётганимизни билмаймиз. Тағин ўзимизни оқлаймиз: "Тўғри-да, шуларни деб!.."
Барака топкур, уни деб, буни деб эмас, ўзимиз учун, ўз нафсимиз учун ишлаяпмиз, югуряпмиз, машаққатларни елкага устма уст ортмоқлаб оляпмиз. Фарзандингиз бўлмаганида осмондан чалпак ёғилишини кутиб, қўл қовуштириб ўтирармидингиз?! Йўқ, албатта! Болаларингиз бўлмаганида ҳам ишлардингиз, меҳнат қилардингиз, шу турмуш ўртоғингизга тоқат қилиб яшайверардингиз. Ўз нафси учун ўзини ўтдан чўққа уриб, елкасига ортмоқлаб олган юки оғирлик қилганида болаларига миннат-маломат қиладиганлар, кексалик чоғларини кўз олдиларига келтирсинлар. Бугун кекса ота-онасига: "Мана, ош-овқатингиз вақтида, бир қадам жойга пиёда бормасангиз, Умраларга юбориб қўйган бўлсам, яна нима қил дейсиз!?" деб иддао қилаётган фарзанд, гўдаклигида "Сенларни деб!.." деган миннат билан бошланадиган дағдағалардан мажруҳ бўлган киши.
Дунё деворига нима отсак, ўзимизга қайтади, қурбоним. Фарзандларимизни меҳр, вафо ва фидоийлик билан шундай тарбиялаб етиштирайликки, уларнинг ўзи "Аллоҳ рози бўлсин, ота-онамдан, бизларни деб..." дея бошланадиган эътирофларга кўмиб ташласин бизни...!
@Jaloliddinrumiyy
🍃