Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

JALOLIDDINRUMIYY
Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова Тоҳировна reklama uchun 👉🏼 @RUMIuzz بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун 🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» ✍️ Мавлоно Румий 🍃
Подписчики
45 500
24 часа
100
30 дней
-100
Необычное падение (24 часа)
Просмотры
29 648
ER
74,02%
Посты (30д)
108
Символов в посте
1 101
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Психология и консультация
Краткое описание
March 15, 00:04
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🕋
🕊
🕊
🌹
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊
🌹
💐
ХАЙРЛИ ТОНГ!
💐
Бугун Рамазон ойининг
2️⃣
5️⃣

куни.
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
🕌
🌹
🕊
🕋
🌷
🕌
🕋
🕊
🌹
🕋
Аллоҳим улуғ рамазон ойидан гунохлардан пок бўлган холатда чиқишимизни муяссар
қилсин
.
🤲
Келгуси йили оиламиз билан
Байтуллоҳ, Арафот, Муздалифа, Мино водиларида
ибодатда бўлиб яқинлар ҳаққига дуода бўлиш бахтини насиб қилсин.
АМИЙН!
🤲
@Jaloliddinrumiyy
🕊

March 14, 08:22
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Фитр садақаси ҳақида нималарни билишингиз керак?
Рамазон ойининг энг гўзал ва муҳим амалларидан бири болмиш Фитр садақаси ҳақида қисқа, тушунарли ва муҳим маълумотлар!
Асосий қоидалар:
Нима учун берилади? Тутилган рўзадаги хато-камчиликларни тозалаш ва муҳтож инсонларни хурсанд қилиш учун.
Ким беради?
Моддий имконияти етадиган инсонлар (вояга етмаган фарзандлар учун ота беради).
Қачон берилади?
Рамазон ойида, Ҳайит намозигача бериб бўлиниши шарт.
Кимларга берилади?
Аввало муҳтож қариндошларга, сўнгра
қўни-қўшни ва эҳтиёжмандларга.

Фитр садақасини кимларга бериб бўлмайди?
Бой одамларга.
Оила аъзоларига (яъни ота-она, фарзандлар ва эр-хотин бир-бирига бера олмайди).
☝️
Масжид қурилиши ёки умумий хайрия ишларига эмас
,
айнан муҳтож инсоннинг ўзига берилиши керак.
Фитр садақаси - шунчаки пул ёки озиқ-овқат бериш эмас, бу Рамазонни чиройли якунлаш ва қалбни поклашдир!
@Jaloliddinrumiyy
🍃

March 14, 00:35
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Кечагина: «Хуш келибсан, Рамазон», дея сени кутиб олган эдик. Ҳозир эса: «Шошма, эй Рамазон!» дея кузатиш остонасида турибмиз. Қадам ташлашинг мунча тез бўлмаса! Шавқ билан келасан-да, шошилинч кетасан! Аллоҳим! Жисмимизни дўзахдан
озод қил!
🤲
Уламолар суҳбатидан.
🕌
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ!
🕋
🌷
БУГУН РАМАЗОННИНГ
2️⃣
4️⃣

КУНИ.
🤲
Аллоҳим! Ушбу ойнинг хушбўй ҳидидан нафас олдираётганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин!
Аллоҳим! Ушбу ойга етказганингдек, ундаги ибодатларнинг қабулидан ҳам маҳрум қилма!
🤲
Роббим! Ўзингнинг розилигинг учун рўза тутаётган барча бандаларингнинг рўзасини қабул этишингни, ишлари осон бўлишини, ғамлари аришини, гуноҳлари мағфират бўлишини
сўрайман.
Аллоҳ барчамиздан рўза ва қиёмни қабул қилсин!
@Jaloliddinrumiyy
🍃

March 13, 15:41
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:
— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!»
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсамчи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.
Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди:
— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди:
— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун  «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди...
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
📚
@Jaloliddinrumiyy
🕊

March 13, 06:59
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛАДИ
Рамазон рўзасини тутган, ҳайит намозига чиқишдан аввал фитр садақасини берган бандалари ҳақида Аллоҳ таоло фаришталарига: «"Эй фаришталарим, Рамазон рўзасини тутган ҳар бир амал қилувчи бандам амалининг ажрини сўрамоқда. Гувоҳ бўлинглар, Мен уларни афв этдим”, дейди.
Бир нидо қилувчи: “Эй Муҳаммад алайҳиссалом уммати, уйларингизга қайтинг, сизларнинг ёмонликларингиз яхшиликларга ўзгартирилди”, дейди.
Аллоҳ таоло: “Бу жамланиш (ҳайит)да ҳар кимга сўзраганини бердим. Мағфират қилинган ҳолда айрилинглар. Сизлар мендан рози бўлдингиз, Мен ҳам сиздан розиман”, дейди».
Имом Байҳақий, "Шуъабул ийман".
@Jaloliddinrumiyy
🍃

March 12, 23:30
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🌹
Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллохи ва Барокатух!
🌙
💐
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🕋
💐
🌷
🕊
🍃
Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷
🕊
🍃
Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷
🕊
🍃
Чин юракдан билдирай тилак,
🌷
🕊
🍃
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
🕋
БУГУН РАМАЗОНИ
ШАРИФНИНГ ЙИГИРМА
🌷
УЧИНЧИ КУНИ!
🕌
13.03.2026 +11°+2
☀️
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»
, деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси:
Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
@Jaloliddinrumiyy
🍃

March 12, 08:21
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАРНИНГ ТАРИХИ ВА ТАРТИБИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:
1️⃣
. Муҳаррам;
2️⃣
. Сафар;
3️⃣
. Рабиул аввал;
4️⃣
. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5️⃣
. Жумодул аввал;
6️⃣
. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7️⃣
. Ражаб;
8️⃣
. Шаъбон;
9️⃣
. Рамазон;
1️⃣
0️⃣
. Шаввол;
1️⃣
1️⃣
. Зулқаъда;
1️⃣
2️⃣
. Зулҳижжа.
Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар
2️⃣
9️⃣
ёки
3️⃣
0️⃣
кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил
3️⃣
5️⃣
4️⃣
кун бўлиб, мелодий йилдан
1️⃣
1️⃣
кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.
Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни
1️⃣
6️⃣
ҳижрий йилнинг Рабеъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган
1️⃣
-Муҳаррам
1️⃣
7️⃣
ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг
Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос
қилиб олинди. Бу мелодий
6️⃣
2️⃣
2️⃣
йилга тўғри келади.
“Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли”
деган маънони билдиради.
#davomi
👇
https://telegra.ph/%D2%B2IZHRIJ-%D2%9AAMARIJ-OJLARNING-TARIHI-VA-TARTIBI-02-13

March 12, 05:31
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ИЛМИЙ ИСБОТ: Рўза тутган киши ёшаради.
Олимлар рўза тутиш билан минг дардни даволаса бўлади, дейишади. Хусусан, рўза тутган одам ошқозон касалликлари, бўғинлардаги муаммолар, тузлар, тошлар, қон босими ва бошқа кўплаб касалликлардан холос бўлар экан.
Токио технологик университети олими Ёсинори Осуми вақтинчалик очлик, яъни рўзанинг касалликларга даво бўлиши ва танани яшартиришини илмий исботлаган. Япониялик бу олим аутофагия механизмларини кашф этгани учун 2016 йилда тиббиёт ва физиология соҳаси бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлди (Аутофагия “ўзини ўзи емоқ” деган маънони англатади).
Аутофагия барча жонли мавжудотларда бўлади. Бу танани кераксиз чиқиндилар, бактериялар ва бошқа ҳужайралардан тозалаш қобилиятидир. Натижада организм нафақат тозаланади, балки эрта қаришдан ҳимоя қилинади, тана ёшаради.
Аутофагия қорин оч бўлганида фаоллашади. Ташқаридан емиш келмаганидан кейин ички манбалар кераксиз чиқиндилар, шунингдек, патоген бактериялар ҳисобидан энергия ишлаб чиқаришни бошлайди. Ҳайратланарлиси, ҳужайралар Аллоҳ иродаси билан шундай яратилганки, улар ўзларини ўзлари тозалаб туриш қобилиятига эга.
Мутахассисларнинг фикрича, инсон тўқ юрганда ҳужайралар фаол ишламас экан. Бу танамизда шлак ва кераксиз чиқиндилар йиғилишига сабаб бўлади. Оқибатда турли касалликлар урчийди. Инсон оч бўлганида ҳужайралар ўзини-ўзи тартибга солиш учун фурсат бўлади.
– Рўзадор одам оч қолганида организмидаги ҳужайраларнинг нобуд бўлган қисмлари утилизация қилинади, – дейди Тошкент тиббиёт академияси тадқиқотчиси Элёрбек Раҳматуллаев. – Организм барча инфекция ва токсинлардан тозаланади. Инсон организми оч қолганда ҳужайралар ичкарида тўпланиб қолган ахлатлар, ёғлар, шлаклар, гижжалар, хавфли ҳужайраларни “ёқиб” энергия ишлаб чиқаради. Шунингдек, эски ҳужайралар емирилиб, янгилари пайдо бўлишига замин яратади. Яна бир мисол, рўзадор одамнинг ошқозон ва ичак фаолиятида ўт суюқлиги камайиши кузатилади. Бу аъзоларида яраси бор кишилар дардига даво бўлади.
Кембриж университети ва Британия илмий-тадқиқот институти молекуляр нейрогенетика бўйича профессори Д.Рубинштейннинг сичқонлар устида ўтказган тажрибаларидан маълумки, уларда 24 соатлик очликдан сўнг мия ва бошқа бир қанча органлар, жумладан, жигар фаолияти яхшиланган. Тадқиқот очликдан фойдаланган ҳолда олиб борилди ва бу жараёнда ҳайвонлар узоқ яшади, соғломлашди.
Мутахассиснинг айтишича, агар саҳарлик ва ифторликда меъёрий тарзда, соғлом овқатланиш талабларига риоя қилган ҳолда рўза тутсак организмдаги касалликларга қарши иммунитетни кучайтириш, семизликка қарши монелик пайдо қилиш, тўқималарда тўпланиб қолган ортиқча моддалар ҳамда тузларни ҳайдашга ёрдам берган бўлар эканмиз.
✍️
Шаҳноза Маматуропова
@Jaloliddinrumiyy
🍃

March 12, 00:32
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Сабр, хайр-барокатли бир булутдир. Ундан ҳикмат ва маънавий лутфлар ёғади. Шу сабабдан Қур'они Карийм ҳам ушбу сабр ойида нозил бўлган!
Ҳазрати Мавлоно Румий
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ!
🍃
🌷
БУГУН РАМАЗОННИНГ
2️⃣
2️⃣

КУНИ.
Аллоҳ учун бажараётган барча хайрли амалларингиз қабул ва мақбул бўлсин

🤲
Мусофирликда машаққатли ишлари билан бирга Аллоҳ розилигини ҳам унутмай Рўза тутаётган қадрдонларимиздан ҳам Ўзи рози бўлсин...Омин
🤲
@Jaloliddinrumiyy
🕊

March 11, 16:03
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

1️⃣
ЯХШИЛИККА
1️⃣
0️⃣
0️⃣
0️⃣
САВОБ
Абу Бакр Варроқ раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
“Бошқа ойларда бир яхшиликка ўн баробар ажр берилади. Рамазонда эса бир яхшиликка минг баробар савоб ато этилади. Унда тоат-ибодатлар қабул бўлади. Дуолар, айниқса, ифтор пайти қилинган илтижолар шаксиз қабул бўлади”.
🤲
🍃
🌸
⭐️

🤲
☪️
Рамазон ойида қилган яхши дуоларимиз, эҳсон дастурхонларимиз қабул бўлсин!
🤲
@Jaloliddinrumiyy
🍃