
Мустафаева Шириной
-Нейро-психолог
-Психология фанлари номзоди (PHD)
-25 йилдан зиёд тажриба
-"Содиқ хизматлари учун" Давлат мукофоти
-Шахсий ва оилавий муаммолар...
☎️
: +998-90-409-00-15
Манзил:
maps.app.goo.gl/YdEGujUW9f7LSzXX6
https://www.instagram.com/reel/C9-C1ACs70I
Кадрлигим, хадисларимизда "жахлинг чикса-утир, кетмаса-ёт", дейилган...
🤔
Хеч эътибор берганмисиз, инсон жахли чикиб, узини босолмаётганда, асабийлашаётганда утиролмай колади...
🤔
у ёк бу ёкка юришни бошлайди, кулларини белига куйиб, жанжаллашиш истаги пайдо булади...
👉
Бундай вазиятда, нафас олиш машкларни утириб бажарсангиз ёки ётиб олсангиз-асаб тизими тинчланади...
🤗
Кадрлигим, унутманг, кимдир ёки нимадир Сизнинг асабингизни бузишга арзимайди...у вазият узгармайди, Сизнинг соглигингиз кетгани колади холос...
🧐
Демак, "жахлинг чикса-утир, кетмаса - ёт"...
https://t.me/MustafayevaShirinoy
Кадрлигим, жума муборак булсин!
Кунингиз хайрли, ишларингиз барокатли булсин!
Бугун камида 3 нафар инсонни кайфиятини кутара олишга харакат килингчи...
Уддалай олсангиз, эхсонингиз кабул булсин. Ахир яхши кайфият улашиш хам эхсондир.
Курайликчи, бугун нечта инсонни кунглини олиш кулимиздан келаркин.
Изохларни кутиб коламан
🙏
🙏
🙏
https://t.me/MustafayevaShirinoy
Баъзан узимизни "боши берк куча"га кириб колгандек хис этамиз. Бундай вазиятда нима килиш мумкин?
Куйидаги тавсиялар ишингиз худди тухтаб колгандек ёки ортга караб юргандек туюлаётганда Сизга ёрдам беради:
1️⃣
Хаммаси яхшиликка. Бундан огир вазиятлардан хам голиб булиб чиккан вактларни эсланг. Тушунинг, ахир Сиз тобланябсиз, бардошингиз ортябди, синовлар Сизни янада кучли килябди.
2️⃣
Узингизга ишонинг. Унутманг, огир синовлар кучли инсонлар учундир. Ажрини шунга яраша оласиз.
3️⃣
Давомли булинг, тухтаб колманг. Одатда 40га чидаб, 41 га чидамай коламиз, таслим буламиз. ИШОНИНГ- Сизнинг куксингизга хам шамол тегади, сизнинг кучангизда хам байрам булади.
4️⃣
Сабрли булинг. Сабр таги -олтин. Янги гоялар, янги харакатлар узи билан бирга янги кутилмаган тусикларни хам олиб келади. Демак, уларга тайёр туринг.
ЭНГ АСОСИЙСИ- ТАБАССУМ ВА ЯНА ТАБАССУМ КИЛИНГ.
УНУТМАНГ: доно инсоннинг кучи -ХОТИРЖАМЛИКДА...
https://t.me/MustafayevaShirinoy
Аёл булиш осон эмаслиги хакида
https://t.me/MustafayevaShirinoy
"Юрагингиз эзилиб, ичингизга чирок екса-ёришмаса"...
Хар биримизда вакти вакти билан, шундай холат булиши мумкин: кунгил гаш, юрак эзилган, ичингиз зим-зиё...
Нима килиш мумкин?
👉🏻
Яхши хотираларни эслаб, шукр килиш.
Шошилмасдан диккат-эътибор билан утмишдаги энг яхши, самимий хотираларни ёдга олинг. Шу кунгача эришган ютукларингизни, якин инсонларингизни, малака ва куникмаларингизни эсланг.
Тан олинг, агар хаётингизда шу муаммолар булмаганида, Сиз хозиргидек кучли ва тажрибали булмас
эдингиз
👉🏻
Табиатни кузатинг
Табиатни хис килиш, яхши психотерапия сингари, Сизни енгил ва хотиржам килади. Бу кунга етмаганлар канча, Сизга хавас килганлар канча, Сизни урнингизда булишни хохлаганлар канча...( яна шунча канча... канчалар бор...)
Telegram
|
Instagram
Савол: фарзандим ёлғон гапирябди, нима қилсам бўлади?
Жавоб: Аксарият ота-оналар боланинг ёлғонига жуда ранжийди. Табиатан бола эртами-кеч ёлғон сўзлайди, шунинг учун бу воқеани ғайритабиий ҳол сифатида қабул қилманг.
👉
«Ёлғон гапириш феномени» 5-6 ёшда намоён бўлади. 5-6 ёшга қадар, яъни 3-4 ёшгача болада, асосан хаёл суриш, ёки фантазия даври ҳукм суради.
Ёлғон гапиришнинг асосий 4 сабаби мавжуд:
👌
1. Бизнинг мақтовимизга ёки қўллаб-қувватлашимизга эришиш учун.
👉
2. Айбни яшириш учун.
👉
3. Жазодан қутулиш учун.
👌
4. Ўз қаршилигини бизга ифода этиш учун.
Шундай экан, болани ёлғон гаплардан қайтариш учун, авваламбор, болани тинчлантириб, ЁЛҒОН СЎЗЛАШГА АСОС ЯРАТУВЧИ «ЭҲТИЁЖНИ» БАРТАРАФ ЭТИШ КЕРАК.
Бунинг учун эса, юқоридаги сабабларнинг қайси бири туфайли бола ёлғон гапирмоқда? Қандай хатога сиз йўл қўйдингиз? Шу каби саволларга ўз-ўзингизга жавоб беринг ва уни таҳлил қилинг.
Шуни унутмаслик лозимки, бола тарбияси, унга таъсир этувчи омиллар, аввало, оила муҳитидан бошланади. Халқимизда «бола тарбиясига етти маҳалла жавобгар», деб бежиз айтилмаган. Зеро, бола тарбияси, аввало, унинг маҳалласидан, оиласидан, сўнгра боғча ва мактабдан бошланиб, кейинги босқичларда давом этади.
Telegram
|
Instagram
Сўзни сен талаффуз этасан, аммо таъсирини Аллоҳ яратади.
Пулни сен топасан, лекин баракотни Аллоҳ яратади.
Фарзандингни сен ўқитасан, лекин
хайрли зурриётни Аллоҳ яратади.
Йўлга сен чиқасан, лекин манзилни Аллоҳ яратади.
Уйқуга сен ётасан, лекин уйғониш Аллоҳнинг қадари билан юз беради.
Сен совчи бўласан, лекин муҳаббатни Аллоҳ яратади.
Сен дорини ичасан, шифони Аллоҳ беради.
Сен дастурхон ёзасан, лаззатни Аллоҳ таттиради.
Telegram
|
Instagram
Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради.
Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради.
Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз.
Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди.
Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!
Telegram
|
Instagram