
Мустафаева Шириной
Келинг биргаликда мухокама киламиз, нимани уддасидан чикдингиз, нимани эса эплолмадингиз?
Кириб келаётган 2026 йилда бундай вазиятларни олдини олиш учун нималарга эътибор бериш кераклигини биргаликда тахлил киламиз.
Изохларингизни кутаман
Аввало ниятни тугри килинг, кейин эса ихлос килиб, хаммаси яхши булишига ишонинг
https://t.me/MustafayevaShirinoy
Натижалар таҳлилига тайёрмисиз?
Демак, “Ҳа” жавобига «2» балл, «гоҳида» жавобига «1» балл; «йўқ» бўлса «0» балл. Йиғиндини хисобланг:
📌
Агар сиз 20 ва ундан ортиқ, йиққан бўлсангиз сизнинг болангиз билан муносабатингиз муваффақиятлидир. “Қуш инида кўрганини қилади” кабилида, келажакда набираларингизнинг яхши тарбиясига асос солябсиз.
📌
Агар 10 дан 20 баллгача бўлса, у холда муносабатларингиз қониқарли. Лекин сиз ўзингизнинг ишларингизни ҳар тарафлама ўйлаб кўришингиз керак. Зеро, болалик жуда тез ўтиб кетадиган давр. Фарзандларингиз катта бўлганларида болалиги билан боғлиқ бўлган қандай хотиралар эсларида қолишини истайсиз? Сиз хақингиздачи, нималар эсларида қолади, шу саволларга ҳаққоний жавоб беринг-чи.
📌
Агар 10 дан кам бўлса сиз дарров ўзингизни болангиз билан муносабатингизни яхши йўлга солиш томонлари ҳақида ўйлаб кўринг. Келажакда сизни уялтириб қўйишларини истамасангиз, ҳозирдан таҳлилни қилиб, нималарга эътибор беришингиз кераклигини яхшилаб ўйланг. Бир дақиқага бўлса-да, муносабатларингиз шу йўсинда кетса, 5 йилдан сўнг сизни нималар кутишини тасаввур қилиб кўринг.
https://t.me/MustafayevaShirinoy
Тест саволларга когоз-калам олиб, узок уйланмасдан, тугри жавоб беринг, мен эса, натижаларни айтиб, биргаликда муаммоларингизни хал килишга ердам бераман
🤓
Сизнинг болангиз билан муносабатингиз қандай?
1. Оилангизда болангиз билан ўзаро тушуниш бор деб ҳисоблайсиз?
2. Бола сиз билан «қалбдан гаплашадими?», «шахсий ишлари» бўйича маслаҳатлашадими?
3. Улар сизнинг ишингиз билан қизиқадими?
2. Сиз болаларингиз ўртоқларини танийсизми?
3. Фарзандларингиз ўртоқлари сизникига келишадими?
4. Болалар сизга хўжалик ишларига ёрдам қиладими?
5. Сиз уларни қандай ўқишини текшириб турасизми?
6. Сизда улар билан биргаликда банд бўладиган машғулотингиз борми?
7. Болалар байрам тайёргарлигида бирга иштирок этадилар.
8. Болалар байрамларда сиз билан бўлишни хоҳлайдиларми ёки аксинча катталарни иштирокисиз бўлишини истайдиларми?
9. Сиз болалар билан ўқилган китобни муҳокама қиласизми?
10. Телевизордаги филмларни-чи?
11. Сиз улар билан театр- музей, концертларда бўласизми?
12. Болалар билан бирга сайлларда бўласизми?
13. Болаларингиз билан таътилингизни ўтказишни хоҳлайсизми?
Саволларга ХА, ЙУК, ГОХИДА деб жавоб беринг
https://t.me/MustafayevaShirinoy