Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Педиатрия

Pediatriya_24

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!
👇
Реклама учун:
@medius_reclama

Subscribers
47 400
Post views
3 807
ER
8,03%
Posts
14 652
August 14, 08:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

#фойдали
🔔
Витамин ва Минералларнинг ичилиш вақти!!!

ВИТАМИН Д-
эрталаб нонуштадан кейин ёки нонушта вақти.

ВИТАМИН А-
кечки овқатдан кейин ичилади, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.

ВИТАМИН Е-
кундузи овқат вақти ёки овқатдан кейин, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.

ВИТАМИН К ва К2-
эрталаб нонушта вақти ёғли маҳсулот билан бирга.

ВИТАМИН С-
куннинг биринчи ярмида овқатдан кейин. Кечқурун ичилса уйқуни қочириши мумкун.
Катта инсон бир вақтда 500 мг Витамин С дан ортиғини сингдира олмайди шу сабаб кун давомида 500 мг дан бир неча бор ичиш тавсия этилади.

В ГУРУҲИ ВИТАМИНЛАРИ
(В1, В2, В6, В3, В12, В5, В7)- эрталаб нонушта вақти ёки кейин.

В8 ИНОЗИТОЛ-
кун давомида ёки овқат вақтида.

РАВА (Витамин В10, Н1, ПАБК
парааминобензойная кислота)- куннинг биринчи ярмида овқат вақтида.

В13 ОРОТОВАЯ КИСЛОТА-
кун давомида овқатдан 1 соат олдин ёки 4 соат кейин.

В11 КАРНИТИН-
эрталаб овқат орасида.

ПАНГАМОВАЯ КИСЛОТА ВИТАМИН В15-
эрталаб овқат вақтида.

ВИТАМИН В16-
эрталаб овқат вақтида.

PQQ ВИТАМИН В14-
кун давомида овқатдан олдин ёки кейин.

КОЭНЗИМ Q10-
куннинг биринчи ярмида , овқат вақтида.

ЦИНК-
куннинг биринчи ярмида, овқат вақтида ёки кейин бу билан кўнгил айнишини олдини оласиз.

СЕЛЕН-
эрталаб нонушта билан бирга.

ЙОД-
нонуштадан кейин ёки нонуштадан олдин. 12:00 гача ичиш тавсия этилади.

МАГНИЙ-
формасига қараб вақти ўзгаради. Масалан тинчлантирувчи магнийларни (глицинат, цитрат , таурат ухлашдан 30 дақиқа аввал ) , Магний Малатни эрталаб ичилади сабаби энергия беради. Магнийли ванна(эпсом тузили), магнийли ёғ ёки спрейларни ухлашдан аввал суртилади.

ОМЕГА-3, ОМЕГА-6
- куннинг биринчи ярмида овқат вақти ёки кейин. Кечки овқатдан сўнг ичиш хам мумкун.

КАЛИЙ-
овқат вақтида.

ТЕМИР-
эрталаб овқат вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин ичиш керак.

КАЛЬЦИЙ-
кечаси ичиш тавсия этилади.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

August 14, 06:11
Media unavailable
1
Show in Telegram

#фойдали
🔔
Пребиотик нима?

Пребиотиклар – бу ҳазм бўлмайдиган толалар бўлиб, улар ичак микрофлорасининг соғлом ўсишини қўллаб-қувватлайди. Улар фойдали бактериялар, айниқса, бифидобактериялар ва лактобактериялар учун озиқа манбаи ҳисобланади. Натижада, ичак флораси яхшиланади ва умумий соғлиқ учун фойдали таъсир кўрсатади.

Пребиотикларнинг фойдаси
🟢
Ичак микрофлорасини яхшилайди – фойдали бактериялар кўпайиб, зарарли микроорганизмларнинг ўсишини олдини олади.
🟢
Ҳазм жараёнини яхшилайди – ич қотишини олдини олиб, озиқ-овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради.
🟢
Иммунитетни мустаҳкамлайди – ичак микрофлораси яхшиланганда, организм ҳимояси ҳам кучаяди.
🟢
Витаминлар синтезига ёрдам беради – айниқса, Б гуруҳ витаминлари ишлаб чиқарилишида муҳим роль ўйнайди.
🟢
Қандли диабет ва юрак касалликларининг олдини олади – қон шакар даражасини тартибга солади ва ёмон холестерин миқдорини камайтиради.

Пребиотиклар қайси маҳсулотларда кўп учрайди?
Пребиотиклар табиий равишда қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларида учрайди:

Сабзавотлар
: пиёз, саримсоқ,, лавлаги, сабзи

Мевалар
: банан, олма, анор, анжир

Дон маҳсулотлари
: сули ёрмаси, жавдар, гречка

Дуккаклилар
: нўхат, ловия, ясмиқ

Ёнғоқ ва уруғлар
: бодом, чиннигул, зиғир уруғи

Сут маҳсулотлари
: айран, қатиқ, кефир
❗️
Дорихоналарда сотиладиган пребиотиклар
Агар табиий маҳсулотлардан етарлича пребиотик ололмасангиз, уларни дорихоналардан қўшимча сифатида харид қилиш мумкин. Одатда қуйидаги пребиотиклар мавжуд:

Инулин
– энг машҳур пребиотик бўлиб, кўпинча кукун ёки капсула шаклида сотилади.

Лактулоза
– ичак микрофлорасини яхшиловчи сироп шаклидаги пребиотик.

Фруктоолигосахаридлар (ФОС)
– қандли моддаларга ўхшаш толалар бўлиб, фойдали бактериялар учун озуқа ҳисобланади.

Галактоолигосахаридлар (ГОС)
– айниқса, чақалоқлар учун фойдалидир, кўпинча чақалоқ формулаларида бўлади.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

August 13, 15:25
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#
Вакцина
🔔
Gardasil - вакцинаси қиз болалар саломатлиги учун ўта муҳим
ва уларни келажакдаги жиддий касалликлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Инсон папиллома вируси (HPV) билан юқиш хавфини камайтириш орқали бачадон бўйни саратони ва бошқа хавфли касалликлардан қўриқлайди. Қуйида вакцинанинг аҳамияти ва қиз болалар учун қандай фойдалари борлигини кўриб чиқамиз:

Бачадон бўйни саратонининг олдини олади:
HPV вирусининг айрим штаммлари бачадон бўйни саратонининг асосий сабаби ҳисобланади. Gardasil вакцинаси юқори хавфли HPV штаммларига қарши ҳимоя қилади ва қизларни келажакда бачадон бўйни саратони билан боғлиқ муаммолардан асрайди.

Ҳимоянинг эрта бошланиши:
Gardasil вакцинаси одатда 9-12 ёшли қизларга тавсия этилади, чунки иммун тизими ёшда кучли бўлади ва ҳимояни кучайтириш мумкин. Жинсий фаолликка киришишдан аввал вакцинация қилиш, вирус билан юқишдан ҳимояни сезиларли даражада оширади.

Жиддий касалликлар хавфини камайтиради:
Бачадон бўйни саратонидан ташқари, HPV бошқа саратон турларини ҳам келтириб чиқариши мумкин, жумладан, жинсий аъзолар ва буғиз саратони. Вакцинация қилиниш бу касалликлар хавфини ҳам камайтиради.

Вакцинациянинг хавфсизлиги:
Gardasil вакцинаси жаҳон бўйлаб кенг қўлланилади ва бир қанча текширувлардан ўтиб, хавфсиз ва самарали деб топилган. Вакцина кам учрайдиган енгил таъсирлар билан қўлланилади.

Жамоат саломатлигига ҳисса:
Вакцинация фақат бир аёлнинг саломатлигини эмас, балки бутун жамоатни ҳимоя қилади. Кўпроқ инсонлар вакцина олиб, инфекция тарқалишини камайтиради, бу эса бутун жамиятда HPV билан боғлиқ касалликлар хавфини камайтиради.
❗️
Хулоса қилиб айтганда
, Gardasil вакцинаси қиз болалар учун келажакда жиддий касалликларнинг олдини олишнинг муҳим воситасидир. Вакцинацияни ўз вақтида амалга ошириш саломатлик учун катта афзалликлар беради.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

August 13, 13:06
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#билиб_олинг
🔔
Она сути таркибида!!!

0,3% ҳар хил минирал тузлар,

1, 5 % оқсил ,

4,5% ёғ

6 ,5% углевод

87%сув

ҳамда витаминлар ҳар хил ферметлар бўлади

Она сутида антителолар болиб, улар ҳар хил юқумли каслликлардан ҳимоя қилади, яни имунитет вазифасини бажаради.
🟢
Соглом онада бир кеча- кундузи 1-1,5 литер ва ундан копроқ сут ажралади.
❗️
Она сути бола бир ёшга киргунча  муҳим озуқаси ҳисобланади.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

August 13, 13:03
Media unavailable
2
Show in Telegram

😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
#тезкор
#тарқатинг
Ёшликдаги Қалпоқни эслаймиз
Салтанат она оғир касалликка чалинганми? Видеони охиргача кўринг
🔼
🔼
Актрисани гапларига кўра телекўрсатувдаги бу воқеа уни
ўлимдан қутқарган
🔽
🔽
🔽
🔽
🔽
🔽
🔽
🔽
🔽
🔽
Тўлиқ видеони томоша қилинг
Call center:
📞
1294
☎️
+99871-211-11-12
🇺🇿
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул
🛵
📱
Instagram|
😎
YouTube|
🌐
Website|
💜
Uzum

August 13, 11:50
Media unavailable
2
2
Show in Telegram

#фойдали
🔔
Нормал ривожланиш кўрсаткичлари
📈
Ўғил болалар ва қизлар учун
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

August 13, 11:36
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Анемия
🔔
АНEМИЯ , ЯЪНИ КАМҚОНЛИКДА ҚАНДАЙ ДОРИЛАР ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ???
➡️
Камқонлик белгилари:
👇
🟢
Бош айланиши
🟢
Бош оғриғи
🟢
Юрак тез уриши
🟢
Юракда оғриқ
🟢
Ҳолсизлик
🟢
Тез чарчаш
➡️
ҚОН КЎПАЙТИРУВЧИ , ЯЪНИ ТEМИР ПРEПАРАТЛАРИ
👇
👇
💊
Феррекс
💊
Феррум
💊
Феррофол
💊
Гемовит
💊
Малтофер
💊
Ферсинол
💊
Феррум Лек
💊
Гино Тардиферон
💊
Тардиферон
💊
Ферротон
💊
Ферофорт
💊
Сорбифер
💊
Гемоҳелп
💊
Фераск
💊
Венофер
💊
Тотема
💊
Ферлатум
💊
Феррон
💊
Ротафер
💊
Ировир
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

August 13, 09:45
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#фойдали
🔔
Болада тананинг турли қисмида нормал ҳарорат кўрсатгичлари!!!
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

August 13, 07:06
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Билиб_олинг
🔔
Қандай ҳолатларда болани бешикка белаш тавсия этилмайди???
➡️
Чаноқ-сон дисплазияси ёки соннинг туғма чиқиши билан туғилган чақалоқларни бешикка белаш тавсия этилмайди.

Чунки бешикка белаш жараённи оғирлаштиради;

боланинг тузалиши кечикади;

шунинг учун бола оёқлари орасини кенг очиб қўйиш тавсия этилади.

Туғма юрак нуқсонлари билан туғулган чақалоқларни бешикка белаш тавсия этилмайди. Чунки
уларда нафас олиш ва кислород билан боғлиқ муаммолар бўлади.
☑️
Туғуруқ травмалари (
айниқса мия ичи гематомалари ва кефалогематома)
билан туғилган чақалоқларни ҳам бешикка белаш тавсия этилмайди.
❗️
Калла суяги ичида босим баланд бўлади, тебратиш вақтида бола қаттиқ безовта бўлиши ва кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

August 12, 15:55
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#фойдали

Ёш болани шакарга ўргатиб қўймаслик учун 5 та сабаб:
🟢
шакар боланинг иммунитетини тушириб юборади. Келгусида астма, қандли диабетга чалиниш ҳавфини оширади;
🟢
боланинг тишларини мўртлаштиради, карейсни келтириб чиқаради;
🟢
боладаги метаболизмни бузади, суягининг нотўғри(қийшиқ, мўрт) ўсишига сабаб бўлади;
🟢
ҳулқ-атворига ёмон таъсир қилади;
🟢
агрессив, асабий ва ”қулоқсиз” қилиб қўяди.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24