Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Педиатрия

Pediatriya_24
“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг” Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг! Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!! 👇 Реклама учун: @medius_reclama
Subscribers
39 300
24 hours
100
30 days
-200
Post views
9 147
ER
0,19%
Posts (30d)
41
Characters in post
943
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Social & Community
Audience gender
Mixed audience
Audience age
Audience financial status
Mixed
Audience professions
Others
January 21, 13:05
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Билиб_олинг
🔔
Водород пероксидни сиз билмаган фойдали хусусиятлари!!!

1 ой ёки 2 ойда 1 марта хар бир қулоқга 1 томчидан томизиб турилса қулоқда тўпланган кир ва олтингургуртдан тозаланади.

Агар сиз 10 кунда 1 марта тишларни тиш пастаси билан тозалагандан кейин перикисда оғизни чайиш тишларни сарғайишидан ва стоматит бўлишдан сақлайди. Оғиз чайиш учун 1:1 нисбатда совуқ сув билан периксни аралаштириб чайилади.

Агар сиз пахтани перикисда намлаб юзингизни артиб турсангиз юздаги йирингли тошмалар чиқишидан халос бўласиз ва юзингиз тиниқ бўлишига ёрдам беради
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

January 21, 08:59
Media unavailable
1
Show in Telegram

#фойдали
🔔
3 ёшдан бошлаб тавсия этиладиган дорилар
🩺
Лизобакт
Таркиби: лизозим + витамин Б6
Таъсири: томоқ шиллиқ қаватини ҳимоя қилади, вирус ва бактерияларга қарши ишлайди.
Қўлланиши: кунига 3–4 марта, таблеткани оғизда аста эритилади.
Ёши: 3 ёшдан бошлаб.
Афзаллиги: табиий, антибиотик эмас, болаларда энг кўп тавсия этилади.
🩺
Септолете Д / Септолете Нео
Таркиби: антисептик + ментол + эвкалипт.
Таъсири: томоқдаги оғриқ, қичишиш ва яллиғланишни камайтиради.
Ёши: 4 ёшдан бошлаб.
Қўлланиши: 2–3 соатда 1 дона, кунига 4–5 марта.
Эслатма: эритиб ютмаслик, балки оғизда аста сўрилади.
🩺
Стрепсилс (болалар учун шакaрсиз ёки лимонли тури)
Таркиби: антисептик ва оғриқ қолдирувчи модда.
Ёши: 6 ёшдан бошлаб.
Таъсири: ангина, фарингитда оғриқни камайтиради.
Эҳтиётлик: аллергияга мойил болаларда ишлатишдан олдин врач билан маслаҳат.

6 ёшдан катталар учун
🩺
Фарингосепт
Таркиби: амбазон.
Таъсири: бактерияларни кўпайишини тўхтатади (айниқса стрептококк ва стафилококк).
Қўлланиши: кунига 3–4 марта сўрилади.
Ёши: 6 ёшдан.
Афзаллиги: антибиотик эмас, аммо кучли антисептик.
🩺
Граммидин (болалар учун Граммидин Кидс)
Таркиби: граммитсидин С — маҳаллий антибиотик.
Таъсири: бактериал тонзиллит, ангинада самарали.
Ёши: 4 ёшдан.
Қўлланиши: кунига 3–4 марта сўрилади, овқатдан кейин.
Афзаллиги: маҳаллий таъсирли, ошқозонга ўтмайди.
🩺
Тантум Верде пастилкалар
Таркиби: бензйдамин.
Таъсири: оғриқни камайтиради, яллиғланишни пасайтиради.
Ёши: 6 ёшдан.
Қўлланиши: кунига 3 марта.
Афзаллиги: вирусли ва бактериал томоқ оғриқларида ҳам ишлайди.
➡️
Муҳим эслатмалар:
🟥
Болалар шимиш таблеткани чайнаб ёки ютиб юбормаслиги керак — бу дори оғизда эритиш учун мўлжалланган.
🟥
3 ёшдан кичик болаларга бўғилиш хавфи туфайли сўриш дорилари берилмайди.
🟥
Агар бола ютишга қийналса ёки ҳарорат бўлса — бу ҳолда шифокор кўриги зарур.
➡️
ЛОР врач тавсияси сифатида:
Агар бола томоғи қизарган, лекин оғриқ енгил бўлса:
➡️
Лизобакт ёки Септолетe Д — энг хавфсиз танлов.
Агар бактериал тонзиллит (оқ қоплама, юқори ҳарорат) бўлса:
➡️
Граммидин Кидс ёки Фарингосепт фойдали.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

January 20, 12:58
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Билиб_олинг
🔔
Антибиотикни ҳар иситмада бериш керакми?
Йўқ, асло!!!
➡️
Антибиотик — бу бактерияга қарши дори.
Аммо болаларда касалликларнинг 80% и вирусли бўлади — яъни антибиотик фойда бермайди.
🔬
Антибиотикдан олдин нима қилиш керак?
1️⃣
Қон таҳлили топширинг — бактерия бор ёки йўқлигини кўрсатади .
2️⃣
Суртма бактерия сабаб бўлганини аниқлайди.
3️⃣
Шундан кейингина врач тўғри антибиотик танлай олади.
🚫
Ўзбошимчалик билан антибиотик бериш хавфли!
➡️
Ич кетиши, қоринда дам бўлиш
➡️
Аллергия, тошма, ҳатто шиш
🤧
➡️
Дори фойда бермайдиган «супербактериялар» пайдо бўлади
🦠
💡
Эслаб қолинг, она:
“Аввал анализ – кейин антибиотик.”
“Ҳар йўтал ва иситма учун антибиотик керак эмас.”
“Врач ёзса, дозасини ва давомийлигини тўлиқ бажаринг.”
🍼
Фойдали маслаҳат:
Антибиотик билан бирга пробиотик (масалан, Линекс, Бифинорм, Энтерожермина) бериш ичакни ҳимоя қилади.
Болага кўп суюқлик, дам олиш ва сабр ҳам дори каби муҳим
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

January 20, 09:05
Media unavailable
3
2
Show in Telegram

#билиб_олинг
Қулоқ оғригида топ дорилар….
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

January 19, 11:31
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#фойдали
🔔
Ингаляция қилишнинг фойдалари
Ингаляция
- юқори ва пастки нафас йўлларини (ўпка, бронхлар) фаол моддани буғ молекулаларига пуркайдиган небулизер орқали дори-дармонларни ингалациялаш орқали даволаш усули. Ушбу усул ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва уларнинг асоратлари, ринит, синусит, тонзиллит, бронхиал астма ва бошқа кўплаб касалликларни самарали даволаш имконини беради.
Даволаш курси
камида 5-7 кунни ўз ичига олади. Сурункали обструктив ўпка касалликлари учун у икки ҳафтагача узайтирилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
🟥
Тана ҳарорати 37,5 дан юқори;
🟥
Турли хил юрак касалликлари;
🟥
Қон айланиш тизимининг касалликлари;
🟥
Гипертензия;
🟥
Ўпка этишмовчилиги;
🟥
Дори воситаларига аллергия.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

January 18, 06:29
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Сақлаб_қўйинг
🔔
ТОКСИДОКС
📋
Таъсир механизми

Доксиламин
: марказий нерв тизимидаги Ҳ1-рецепторларни блоклаб, кўнгил айнишини камайтиради

Пиридоксин (Б6)
: нерв импульсларини барқарорлаштиради, антиеметик таъсирни кучайтиради
➡️
Кўнгил айниши ва қусишни камайтиради
🤔
Қўллашга кўрсатмалар
🔴
Ҳомиладорликдаги кўнгил айниши ва қусиш (токсикоз)
🔴
Функционал кўнгил айниш ҳолатлари
📍
Ҳомиладорларда кенг қўлланади
🎥
Дозалаш
• Одатда:
1 капсула кунига 1–2 марта
• Кечқурун қабул қилиш тавсия этилади
• Шифокор тавсиясига кўра доза мосланади

Қарши кўрсатмалар
• Препарат таркибига юқори сезувчанлик
• Ёпиқ бурчакли глаукома
• Оғир жигар етишмовчилиги
• Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дорилар билан эҳтиёткорлик

Ножўя таъсирлари (кам ҳолларда)
• Уйқучанлик
• Оғиз қуриши
• Бош айланиши
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

January 17, 11:28
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Сақлаб_қўйинг
🔔
Ҳар куни тонгда ёнғоқ сувини ичинг, шунда...

Қандли диабетда яхши таъсир кўрсатади
. Оч қоринга ичилган 1 стакан ёнғоқ суви қондаги ортиқча шакар миқдорини камайтиради. Таркибидаги витаминлари қондаги шакар миқдорини меъёрга солади ва юрак хуружи хавфини камайтиради.

Стрессдан чиқишга ёрдам беради.
Ёнғоқ сувидан анти-стресс сифатида фойдаланса бўлади. У асаб системасини тартибга солиб, инсонга сокинлик бағишлайди. Ёнғоқ суви юрак соғломлигини сақлайди. Қон айланишини тартибга солиб, юрак томирларининг яхши ишлашига кўмаклашади.

Жигарни соғломлаштиради.
Ёнғоқ суви жигар функцияларини яхшилайдиган витаминларга бой. Гормонларни меъёрга солиш натижасида жигар фаолиятини яхшилайди.

Қалқонсимон без касаллигида қўл келади.
Қалқонсимон без касаллигидан азият чекадиган кишилар кўп-кўп ёнғоқ суви истеъмол қилишлари керак.

Соғлом озишга ёрдам беради
. Ёнғоқнинг мағзини сувга солиб истеъмол қилиш орқали танадаги ортиқча ёғларни эритиш мумкин.

Терини соғломлаштиради.
Тартибли ва мунтазам ёнғоқ сувини истеъмол қилиш юзни намли, жонли, порлоқ бўлишини таъминлайди. Замбуруғ, турли яралар каби тери ва юз касалликларини даволайди.

Ҳаракатчанликни яхшилайди
. Қон таркибидаги шакарни меъёрга келтириб, қон алмашинувини яхшилайди, бунинг натижасида кун давомида ҳаракатчан бўлишни таъминлайди.

Хотирани кучайтиради.
Мия функцияларини яхшилайди. Энг асосийси, Альцгеймер касаллиги эҳтимолини пасайтиради.

Ҳомиладор аёлларга ёрдам беради
. Ёнғоқ сувини ҳомиладор ёки эмизикли аёллар доимий истеъмол қилишлари тавсия этилади. Чунки ёнғоқ суви ҳомиладорликда семириб кетишнинг олдини олади.

Ҳазм системасини яхшилайди
. Ёнғоқ суви ҳазм системасини тартибга солиб, қоринда газ йиғилишининг олдини олади. Қабзият билан муаммоси борлар учун ҳам айни муддао.

Уйқусизлик муаммосини ҳал этади.
Ухлашдан олдин ичиб ётилган 1 стакан ёнғоқ суви тинч ва безовталанмай ухлашни таъминлайди.

Мустаҳкам сочлар ва соғлом тирноқлар.
Соч ва тирноқларни соғломлаштиради, уларнинг чиройли ва жилокор кўринишига ёрдам беради.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

January 16, 12:57
Media unavailable
1
Show in Telegram

#фойдали

Д витамин етишмовчилиги   хавфи гуруҳига кирувчи болалар?
👇

Кўплаб чақалоқлар ҳаётининг илк ойлариданоқ Витамин Д танқислигига дуч келади.

Қуйидаги тоифадаги чақалоқларда витамин Д етишмовчилиги хавфи юқори:

Муддатидан олдин туғилган болалар
(тўлиқ 37ҳафталикдан олдин туғилганлар)
— уларнинг танаси ҳали етарли захира тўплай олмайди.

Кам вазн билан туғилганлар
(2500г дан кам)
— кўпинча метаболик эҳтиёж юқори, заҳира эса кам.

Ҳомила ичи инфекцияси билан
туғилган чақалоқлар
— организм стресс остида бўлади, бу витаминларни кўп сарфланишига олиб келади.

Онасида ҳомиладорликда витамин Д танқис бўлганлар
— ҳомила зарур миқдорни ололмаган бўлади.

Ортиқча вазн билан туғилган чақалоқлар
— витамин Д ёғ тўқималарида кўпроқ сақланиб, фаол шакли камаяди.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

January 15, 08:59
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Сақлаб_қўйинг
🔔
Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига нима сабаб бўлади???
👶
Меъёрдагидан кам уйқу асосан марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши бор чақалоқларда кузатилади.
🤰
Масалан ҳомиладорликнинг охирги даври ёки туғуруқ пайтида она саломатлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келса ёки инфекция юқтирган ҳолда дунёга келса, туғуруқхонадан чиққач, унда уйқу бузилиши ҳолати учрайди.

Одатда янги гўдак бир суткада 18 соатгача ухлайди. Агар у 14-16 соат дам олаётган бўлса, бу ҳам меъёр ҳисобланади. Бироқ 14 соатдан камлиги уйқу бузилишидир.
✔️
Шунингдек, 5-9 ойлик болалар ўртача 15-16 соат, 10 ойликдан 2 ёшгача бўлган чақалоқлар 12-13 соат ухлайди. Вақт ўтган сари эса кундузгига нисбатан тунда кўпроқ ором олади.
‼️
Билиш лозимки, уйқу вақтида гўдакнинг қонига соматотропин гормонининг 90 фоизи ажралиб чиқади. У чақалоқнинг жисмоний ривожланишини таъминлайди.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

January 14, 07:41
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇺🇿
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!
Қадрли юртдошлар, сизларни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Ушбу байрамона кунда Ватанимизнинг мард ва жасур ўғлонларига чуқур миннатдорчилик изҳор этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, Ватанимизга хизмат қилишдек олижаноб ишда улкан зафарлар тилаймиз
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24