Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Педиатрия

Pediatriya_24
“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг” Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг! Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!! 👇 Реклама учун: @medius_reclama
Подписчики
35 200
24 часа
100
30 дней
-1 500
Просмотры
4 471
ER
13,03%
Посты (30д)
45
Символов в посте
975
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Социальные сети и сообщества
Пол аудитории
Смешанная аудитория
Возраст аудитории
-
Финансовый статус аудитории
Смешанный
Профессии аудитории
Прочие
Краткое описание
-
April 11, 15:10
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Билиб_олинг
🔔
Хомиладорликда мумкин булган антибиотиклар!!!
➡️
Пенициллин қатори:

Амоксициллин,

Оксациллин,

Ампициллин
➡️
Цефалоспоринлар:

Цефазолин

Цефатоксим
➡️
Макролидлар:

Эритромицин

Азитромицин
❗️
Даволовчи врач билан жиддий маслахатлашиб кейин  қўллашни тавсия қиламиз.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

April 11, 14:29
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🔥
DIQQAT! MEGA AKSIYA
🔥
💳
Monix kartada
HOZIR AKSIYA
ketmoqda!
🎁
Sizga imkoniyat:
— Ro‘yxatdan o‘tsangiz ➜ 20 000 so‘m BONUS kartadagi pulni bemalol o’tkazib olsangiz bo’ladi
🔥
Monix karta imkoniyatlari:
🚌
Avtobus va
🚇
metroda — 50% CHEGIRMA!
💸
Pul o‘tkazmalar — tez, oson,foizsiz va qulay!
📲
Hammasi telefoningizda — ortiqcha yugurish yo‘q!
📲
Nima qilish kerak?
1. Pastdagi link orqali o‘ting
👇
2. Oddiy ro‘yxatdan o‘ting
3. Bonusni qo‘lga kiriting
💰
🚀
Shoshiling! Aksiya uzoq davom etmaydi!
🔗
Ro‘yxatdan o‘tish uchun:
💳
Ilovani yuklab olish
💳
Ilovani yuklab olish
💳
Ilovani yuklab olish
👥
Qancha ko‘p odam taklif qilsangiz — shuncha ko‘p daromad!
❗️
Hech qanday murakkablik yo‘q — hammasi oson!
✔️
Hoziroq boshlang va pul ishlashni boshlang!

April 10, 16:02
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#фойдали
🥛
Ҳар куни бир пиёла қатиқ ичиш учун 7 та сабаб

⬅️
Организмни озуқа моддалари билан таъминлайди
⬅️
Иммун тизимини мустаҳкамлайди
⬅️
Осон ҳазм бўлади
⬅️
Аллергия чақирмайди
⬅️
Суяклар ва тирноқларни мустаҳкамлайди
⬅️
Вазнни камайтиради
⬅️
Очлик ва ташналикка барҳам беради
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

April 10, 11:57
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

#билиб_олинг
🔔
Тўғри эмизишга кўрсатмалар!!!

PEDIATRIYA_24

April 09, 15:36
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

#фойдали
🔔
Бола ичини юмшатиб, қотирадиган маҳсулотлар
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

April 09, 07:43
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Билиб_олинг
🔔
Бола умуртқа поғонаси ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади
(айниқса 0–7 ёшда), шу даврда нотўғри одатлар кейинчалик деформацияларга олиб келиши мумкин.

Мумкин бўлмаган ёки чекланиши керак бўлган одатлар
1️⃣
Телефонга кўп эгилиб қараш.
Бола бошини олдинга эгиб узоқ қараса натижада бўйин қисмига ортиқча юк тушади

Натижада б
ўйин лордози бузилади,олдинга эгилиш кучаяди ва мушаклар зўриқади. Бўйин қисмида қийшайишлик юзага келади
2️⃣
Баланд ёстиқда ухлаш
бош сунъий юқорига кўтарилиб қолади

Натижа:б
ўйин табиий эгри чизиғи бузилади
Мушаклар нотўғри ривожланади.Бўйин қисмида қийшайишлик юзага келади
3️⃣
Жуда юмшоқ ёки жуда қаттиқ жойда ухлаш

Натижа:Умуртқа нотўғри ҳолатда қолади ва орқа мушаклари симметрик ривожланмайди
➡️
Асосан кўкрак (торакал) ва бел (лумбал) умурқасида қийшайишлик юзага келади
4️⃣
Нотўғри ўтириш (букчайиб ўтириш)
Столга яқинлашиб букчайиб ўтириш

Натижа:кифоз кучаяди (букри ҳолат) ва кўкрак қафаси сиқилади.
Кўкрак қисмда қийшайишлик юзага келади
5️⃣
Бир елкага юк тушириш (сумка, бола кўтариш)ҳ
ар доим бир томонга оғирлик тушса

Натижа:Умуртқанинг кўкрак ва бел қисмида қийшайишлик юзага келади кучаяди ён томонга эгилади
👶
⚠️
Жуда эрта ўтқазиш ёки юрғизиш (чақалоқларда)
Умуртқа ҳали тайёр эмас

Натижа:Табиий эгри чизиқлар нотўғри шаклланади ва натижада Бутун умуртқа поғонаси нотуғри шаклланади
⚠️
Нималарга олиб келади?
Агар бу одатлар давом этса:
⬅️
Сколиоз
– умуртқа ён томонга қийшаяди
⬅️
Кифоз
– орқа букчаяди (букри бола)
⬅️
Лордоз
бузилиши – бел ёки бўйин ҳаддан ортиқ эгилади
⬅️
Сурункали бел/бўйин оғриғи
⬅️
Нафас олиш ва юрак фаолиятига ҳам таъсир қилиши мумкин (оғир ҳолатда)

Тўғри профилактика
📏
Телефонни кўз баландлигида ушлаш
🛏️
Паст ва ўртача қаттиқ ёстиқ
🪑
Тўғри ўтириш (бел тик)
🎒
Икки елкали рюкзак
🤸‍♂️
Жисмоний машқлар (сузиш жуда фойдали)
👶
Болани мажбуран ўтқазмаслик
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

April 09, 04:56
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#билиб_олинг
🔔
Чақалоқларда
лиқилдоқлар
(фонтанеллар) — бу бош суяги суяклари орасидаги юмшоқ жойлар бўлиб, улар туғруқни осонлаштиради ва мия ўсиши учун жой беради.
🧠
Лиқилдоқлар қачон ёпилади (норма)

Олдинги лиқилдоқ (катта фонтанел)
Ҳажми: тахминан 2–3 см
Ёпилиши: 12–18 ойда (баъзан 24 ойгача норма)

Орқа лиқилдоқ (кичик фонтанел)
Ҳажми: жуда кичик (0.5–1 см)
Ёпилиши: 1–2 ойда

Ён лиқилдоқлар
Ёпилиши: 3–6 ойда

Эрта ёпилиб қолса (краниосиностоз хавфи)
Лиқилдоқ жуда эрта ёпилиб қолса (масалан, 3–6 ойда олдинги фонтанел ёпилса):

Оқибатлари:

Мия ўсиши чекланади
Бош шакли ўзгаради (деформация)

Интракраниал босим ошади

Ақлий ривожланиш орқада қолиши мумкин

Сабаблари:

Туғма краниосиностоз

Генетик касалликлар

Баъзан номаълум сабаб
⬅️
Кеч ёпилса
Агар олдинги лиқилдоқ 2 ёшдан кейин ҳам ёпилмаса:

Оқибатлари:

Бош суяклари етарлича мустаҳкам бўлмайди

Ривожланишда кечикиш бўлиши мумкин (ҳар доим ҳам эмас)

Сабаблари:

Рахит (Д витамини етишмовчилиги)

Гипотироидизм
Генетик касалликлар (масалан, Даун синдроми)
Сурункали касалликлар
Прематурлик (эрта туғилиш)
⚠️
Қачон хавотир олиш керак?

Лиқилдоқ жуда тез ёпилса

Жуда катта ёки жуда кичик бўлса

Жуда чўкиб кетган ёки бўртиб турган бўлса

Бола ривожланиши ортда қолса
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

April 08, 13:26
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#фойдали
🔔
Қуруқ йўтал учун жуда самарали синовдан ўтган восита!!!
😎
СИНЕКОД
😎

Қўлланилиши:

Турли этиологияли қуруқ йўтални симптоматик даволаш:

Операциядан олдинги ва кейинги даврда йўтални бостириш, жарроҳлик аралашувлар, бронкоскопия, кўк йўтал билан.
📝
Қўллаш усули ва дозалари:

2 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар кунига 4 марта 10 томчи

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар кунига 4 марта 15 томчи

3 ёш ва ундан катта болалар кунига 4 марта 25 томчи
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

April 08, 07:55
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Билиб_олинг
🔔
Йўлдошни эрта ёки кеч кесиш фарқлари!!!
Бола туғилгандан кейин
йўлдош
дарҳол кесилмайди
, балки
пульсация (уриб туриши) тугагунча кутилади
. Бунинг илмий асосланган бир неча сабаблари бор.

Йўлдошни кеч кесилиши ва унинг фойдалари
….
🩺
“Кечиктирилган киндик кесилиши”
деганда
туғилгандан кейин 30 секунддан 3-5 дақиқагача ёки ундан кўпроқ вақт давомида кутиш
тушунилади.
✔️
Йўлдош орқали қандай моддалар болага ўтади?
🩺
Қон ҳужайралари
(эритроцитлар, лейкоцитлар)
🩺
Темир ва гемоглобин
(камқонликнинг олдини олади)
🩺
Ўзак ҳужайралар
(иммунитет ва органларнинг ривожланишига ёрдам беради)
🩺
Қимматли озуқа моддалар
(оқсиллар, витаминлар)
🩺
Кислород
(танаффус қилишга мослашиш учун)
🩺
Кечиктирилган киндик ичаги кесилишининг асосий афзалликлари
🩺
Қўшимча қон захираси (40-50 мл қўшимча қон)
🟥
Бола
йўлдош орқали 30-50 мл қўшимча қон олади
, бу эса
темир даражасини кўтаради ва гемоглобинни оширади
.
🟥
Бу камқонлик (анемия) хавфини камайтиради.
🟥
Эритроцитлар ва кислород миқдори ортиши
билан бола ўзини яхши ҳис қилади ва яхши ривожланади.
🩺
Темир заҳираларининг ошиши (6 ойгача етарли бўлади)
🟥
Йўлдош орқали келган қон болада
темир захирасини 6 ойгача сақлаб туради
.
🟥
Бу айниқса
камқонлик хавфи юқори бўлган чақалоқлар (эрта туғилган болалар)
учун муҳим.
🩺
Ўзак ҳужайраларнинг кўпроқ ўтиши (регенерация ва иммунитет учун муҳим)
🟥
Ўзак ҳужайралари
тўқималар ва органларнинг қайта тикланишига ёрдам беради
.
🟥
Иммун тизимини мустаҳкамлашга ва чақалоқнинг мослашиш жараёнини яхшилашга ёрдам беради.
🩺
Нафас олиш тизимининг юмшоқ мослашиши
🟥
Бола туғилгандан кейин
илк нафас олиши керак
, лекин бу жараёнда
йўлдош орқали келаётган қўшимча кислород чақалоққа мослашиш учун вақт беради
.
🟥
Агар йўлдош дарҳол кесилса
, бола кислород етишмовчилигини сезиши ва
нафас олиш муаммолари (асфикция,)
ривожланиши мумкин.
🩺
Иммунитетнинг мустаҳкамланиши
🟥
Киндик ичагидан ўтадиган ҳужайралар
чақалоқнинг иммун тизимини яхшилайди
, чунки таркибида кўплаб муҳим иммун ҳужайралар мавжуд.
⚠️
Йўлдош эрта кесишнинг камчиликлари
⬅️
Агарйўлдош
дарҳол (10-15 сония ичида) кесиб юборилса
, чақалоқ:
😎
Камроқ қон олади
→ камқонликка мойиллик ошади.
😎
Камроқ ўзак ҳужайралар олади
→ регенерация жараёнлари сустлашади.
😎
Камроқ кислород олади
→ ўпка ва юрак-қон томир тизимига стресс тушади.

Шунинг учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВҲО) ва Америка Педиатрия Академияси (ААП)
киндик ичагини ҳеч бўлмаганда 30-60 секунддан кейин кесишни тавсия қилади
.

Қачон йўлдошни дарҳол кесиш керак?
Баъзи шароитларда кечиктириш мумкин эмас:
1️⃣
Чақалоқ жиддий нафас олиш муаммолари билан туғилган бўлса
(реанимация зарур бўлса)
2️⃣
Онада кучли қон кетиш бўлса
(масалан, йўлдош ажралиши)
3️⃣
Киндик ичаги ўралган ёки шикастланган бўлса
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

April 07, 14:38
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#билиб_олинг
🔔
Она сутининг ойма-ой таркиби боланинг ўсиш ва ривожланиш эҳтиёжларига мос равишда ўзгариб боради. Ушбу табиий жараён боланинг соғлиғи ва иммунитетини қўллаб-қувватлаш учун мослашувчан механизм сифатида ишлайди. Қуйида она сутининг турли босқичлардаги таркиби ҳақида маълумот берилган:
✔️
Колострум (туғруқдан кейинги биринчи кунлар)
🟢
Таркиби
: Колострум протеин, иммуноглобулинлар (айниқса, IgA), витаминлар ва минераллар билан жуда бой. Ёғ ва лактоза даражаси паст.
🟢
Фойдаси
: Янги туғилган чақалоқнинг иммунитетини кучайтириш, ичакларни ҳимоя қилиш ва токсинларни чиқаришга ёрдам беради.
✔️
Ўтиш сути (3-7 кунлар)
🟢
Таркиби
: Колострумдан суюқроқ ва лактоза миқдори юқорироқ. Бунда протеин камаяди, ёғ ва углевод миқдори ортади.
🟢
Фойдаси
: Бола учун энергия манбаи бўлиб, ўсишни тезлаштиради.
✔️
Эталон сути (2 ҳафтадан кейин)
🟥
Таркиби
:
🟢
Ёғлар
: Бола учун асосий энергия манбаи.
🟢
Протеинлар
: Осон ҳазм бўладиган ҳолда келади.
🟢
Лактоза
: Мия ривожланиши учун зарур энергия ва углевод манбаи.
🟢
Витаминлар ва минераллар
: Боланинг умумий соғлом ўсишини таъминлайди.
🟢
Фойдаси
: Узоқ муддатли энергияни таъминлайди ва боланинг ташқи муҳитга мослашувига ёрдам беради.
✔️
Кейинги ойлардаги ўзгаришлар
🟥
Она сутининг таркиби чақалоқнинг овқатланиш давомидаги эҳтиёжларига мослашади.
🟥
Ёғ миқдори чақалоқ қониққандан кейин ошади, бу боланинг оғирлик орттиришига ёрдам беради.
🟥
Умумий витамин ва минераллар миқдори боланинг ўсишига қараб ўзгаради.
✔️
Қўшимча овқат киритилгандан кейин (6 ойдан сўнг)
🟥
Сутнинг таркиби чақалоқнинг асосий озуқа манбаи бўлмайди, балки иммунитетни сақлаш учун мослашади.
🟥
Иммуноглобулинлар ва антиоксидантлар миқдори ошади.
❗️
Она сутининг бу мослашувчанлиги боланинг соғлом ўсиши учун табиий ва бебаҳо восита ҳисобланади.
©
Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24