Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Shayx_Hazrat

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА
👉
@RekIama_berish_bot

Subscribers
131 000
Post views
17 092
ER
12,95%
Posts
41 201
October 29, 09:23

​​
ЯХШИ СЎЗ
Одам бир гапни айтишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Агар айтмоқчи бўлган сўзи яхши бўлса, савоб келтирса, гапиргани тузук.
Борди-ю, айтмоқчи бўлгани ёмонликларни қўзғайдиган, яхшиликка шубҳа уйғотадиган бўлса, тилини тийсин. Одам ҳар бир гапи учун жавоб беради. Оғиздан чиққан ҳар бир сўз гапирувчининг фойдасига ёки зарарига хизмат қилади. Ўйламасдан айтилган сўз билан яқин дўст гоҳо душманга айланиб қолиши мумкин.
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилса, албатта унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Ҳадисда: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин”, дейилган (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ноннинг қаерини ейиш ҳаром?
😨
Наҳотки?
ЖАВОБ:
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/41092

October 29, 02:58
Media unavailable
2
Show in Telegram

🤲
ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ...
🌙
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:
"Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".
📃
Маъноси:
"Аллоҳим, Сендан бунинг
(шамолнинг)
яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг
(ёмғирнинг)
яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".
🤲
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди",
дедилар.
🗣
Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ноннинг қаерини ейиш ҳаром?
😨
Наҳотки?
ЖАВОБ:
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/41092

October 29, 02:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

#қироат
Мумтаҳана сураси 4-5 оятлар
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий раҳимаҳуллоҳ қироати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ноннинг қаерини ейиш ҳаром?
😨
Наҳотки?
ЖАВОБ:
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/41092

October 28, 09:27

​​
4 НАРСА САОДАТ
4 НАРСА БАХТСИЗЛИК
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўртта нарса саодатдандир:
1) солиҳа аёл;
2) кенг маскан;
3) яхши қўшни;
4) соз улов.
Тўртта нарса бахтсизликдандир:
1) ёмон қўшни;
2) ёмон хотин;
3) носоз улов;
4) тор маскан, дедилар”.
Имом Ибн Ҳиббон ривояти.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ноннинг қаерини ейиш ҳаром?
😨
Наҳотки?
ЖАВОБ:
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/41092

October 28, 05:28
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Ҳикмат
Оятни тадаббур қилайлик!
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ Ўз бандасига
(Муҳаммадга, уни асрашда)
етарли эмасми?!»
(Зумар сураси, 36-оят)
.
Ғам-ташвишга ботганингизда, балога йўлиққанингизда сизнинг қалбингизни Аллоҳ таолодан бошқа яна ким ҳам кенг қилади?!
Аллоҳга қайтинг!
Чунки У Зотга яқинлашиш чинакам саодатдир.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ноннинг қаерини ейиш ҳаром?
😨
Наҳотки?
ЖАВОБ:
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/41092

October 28, 03:56
Media unavailable
2
Show in Telegram

#қироат
Исро сураси 43-44 оятлар
Юсуф Айдарус қироати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ноннинг қаерини ейиш ҳаром?
😨
Наҳотки?
ЖАВОБ:
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/41092

October 27, 09:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

#hadis
Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
"Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рамазон рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрга итоат қилса, унга "Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер", дейилади"
(Имом Аҳмад ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ноннинг қаерини ейиш ҳаром?
😨
Наҳотки?
ЖАВОБ:
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/41092

October 27, 08:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

5 кунда оёққа турдим!
Қўлтиқтаёқда эдим.
Грижам 11 мл эди.
Уй шароитида грижадан тез ва осон қутилинг!!!
📞
ZEXTRA ҳақида мижозларимиздан шифо топган Дилбар опанинг фикрлари
☝️
БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Баданингизга тиғ текказмай даволанинг!
👍
Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!
👇
👩🏻‍⚕️
📞
+998996121222
📜
Онлайн буюртма
👇
💻
@
TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар
👉
@
Zextrauz

October 27, 06:30

​#Долзарб
НАМОЗДА ХУШУЪ: ҚАЛБНИНГ АСЛ ТИНЧЛИГИ

Бу эслатмани ҳар куни, ҳатто ҳар намоздан олдин айтиб туриш арзийди...
Зеро, ҳозирги тезкор ҳаётда, ахборотлар ортиқча юкланган, фитна ва синовлар ҳар томондан хавф солаётган бир даврда яшамоқдамиз. Шундай пайтда ҳаёлларимиз ҳам ҳар дамда чалғиб, намозда тинимсиз «оғиш» ҳисси билан курашамиз.
Шандай пайтда кўплаб намозхон ака-ука ва опа-сингилларимиз:
“Намозда хушуъни қандай сақлаш мумкин?”,
“Қачон неча ракат ўқидим?”
деган саволлар билан қийналишади.
Ростини айтганда, бу ҳолатдан ҳеч ким ҳоли эмас. Ўзимизни ҳам шу сафга қўшамиз. Чунки биз ожиз инсонмиз. Албатта, шайтон энг кучли ҳужумни айнан намозда амалга оширади.
Ана шу сабаблар туфайли қуйида сиз билан намозда хушуъга сабаб бўлувчи муҳим омилларни ўртоқлашамиз. Бу эслатма ўзимизни ҳушёр қилишга, Роббимиз ҳузурида қандай туриш кераклигини эслашга ёрдам беради, иншааллоҳ.
👇
НАМОЗДА ХУШУЪГА САБАБ БЎЛУВЧИ 8 ОМИЛ
(Ҳар куни, ҳар ракатда Аллоҳ ҳузурида эканингизни унутманг!)
1) Намозга тайёргарлик
— Таҳоратни гўзал суратда қилинг, кийимларингиз пок бўлсин,
чунки
Аллоҳ ҳузурига чиқиш учун зоҳир ҳам, ботин ҳам тайёр бўлиши керак.
2) Хотиржамлик билан ўқиш
— Шошилмай, аста-секин, ҳар бир ҳаракатни ҳис қилиб амалга оширинг,
чунки
намоз – сукут ва осойишталикда Аллоҳ билан мулоқот қилишдир.
3) Ўлимни эслаш
— Ҳар намозингизни охирги намозингиздек ўқинг,
чунки
бу намоз сизнинг охирги саждангиз бўлиши мумкин.
4) Аллоҳнинг жавоб беришига ишониш
— Намоздаги ҳар бир дуо, сура ва тасбеҳга Аллоҳ жавоб беради,
чунки
бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси қудсийда хабар берганлар.
5) Шайтондан паноҳ сўраш
— Сано дуосидан кейин “Аъузу биллаҳи” айтишни унутманг,
чунки
шайтон айнан намозда васваса билан ҳужум қилади.
6) Сажда жойига қараш
— Қиёмда ҳам, рукуда ҳам, сажда жойига назар ташлансин. Бу кўпчилик уламоларнинг фикри.
Чунки
кўзнинг ҳар ерга овора бўлиши қалбнинг паришон бўлишига сабаб бўлади.
(Изоҳ: Аммо ташаҳҳудда ўтирганда эса ўнг қўл кўрсаткич бармоққа қарашлик, суннатга мувофиқдир. Бунга далил: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам..., кўрсаткич бармоқ билан қиблага ишора қилар ва кўзларини ундан (яъни кўрсаткич бармоқдан) узмас эдилар.
(Муслим, Насоий ривоятлари)
7) Мазмунни англаб ўқиш
— Қуръони карим оятларининг маъносини тушунишга ҳаракат қилинг,
чунки
фақат арабча ўқиб ўтиш эмас, тушуниш қалбда таъсир қолдиради.
8) Зам сураларни ўзгартириб туриш
— Ҳар ракатда доим бир хил сура ўқишни одат қилманг,
чунки
янги сура ёки оят қалбни ҳушёр қилади ва диққатни тортасиз.
#Изоҳ
: «Хушуъ» сўзининг луғавий маъноси «бўйсуниш», «итоат қилиш» деган маънони англатса, истилоҳий жиҳатдан эса «қўрқув», «сукунат», «хокисорлик» маъноларини англатади.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
Холис Аллоҳ йўлида бошқа яқинларингизга ҳам улашинг!
Ноннинг қаерини ейиш ҳаром?
😨
Наҳотки?
ЖАВОБ:
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/41092

October 27, 05:00
Media unavailable
3
Show in Telegram

«КИМ ЯХШИ АМАЛ ҚИЛСА»
Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ноннинг қаерини ейиш ҳаром?
😨
Наҳотки?
ЖАВОБ:
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/41092