Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Shayx_Hazrat
Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Subscribers
146 000
24 hours
-1 000
30 days
-1 000
Post views
17 540
ER
17,66%
Posts (30d)
246
Characters in post
1 283
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
March 14, 03:57
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

💡
Рамазонда энг афзал амаллар
📖
1. Қуръон каримни кўп тиловат қилиш
“Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган” (Бақара сураси, 185-ояти).
🌙
2. Қадр кечасида қоим бўлиб, тоат-ибодатни кўпайтириш
Бу кеча инг ойдан яхшироқ, дуолар ижобат бўладиган улуғ кечадир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида бедор ўтказса, ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар.
🧎
3. Таровеҳ намозларида иштирок этиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо, қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас, у зот: «Ким Рамазонда имон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дер эдилар» (Бешовлари ривоят қилишган).
👨‍👩‍👧‍👦
4. Силаи раҳм ва хайру эҳсонни кўпайтириш
Рамазон хайру саховат ва мурувват ойидир. Бу ойда қариндошларга ва ёрдамга муҳтож кишиларга саховат қилиш ниҳоятда савобли амалдир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Садақанинг энг афзали Рамазонда қилинган садақадир» (Имом Термизий ривояти).
🕋
5. Умра қилиш
Рамазон ойида умра қилиш ҳаж савобига тенг. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
🤍
6. Аллоҳнинг зикри
Аллоҳни зикр қилиш улуғ амалдир. “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Астағфируллоҳ” деб кўп айтиш керак. Энг улуғ зикр Қуръон тиловатидир.
🌙
Мазкур амалларни Рамазон ойида кўп бажариш қилиш савобнинг кўпайишига сабаб бўлади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА:
✔️

САВОЛ: Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?
ЖАВОБ:
👇
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/34965
📷
Сториеслар
улашимиз учун бизга овоз беринг!
(
Boost
)

March 14, 03:49
Media unavailable
2
Show in Telegram

📚
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
📚
• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.
📚
• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
📚
• “Пайғамбарлар тариҳи билан 365 кун”— бет

Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.

Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.
‼️
ДИҚҚАТ КИТОБ КИРИЛ АЛИФБОСИДА
Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 17x24см
💸
ТЎПЛАМ НАРХИ: 650 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)
📞
Буюртма учун:
+998906700070
📲
Телеграмдан:
@Shukurullo_uzb
🎁
Ўзбекистон бўйлаб шахар марказларигача етказиб бериш бепул:
🔖
Бошқа китоблар
👉
@ZiyoHadiya

March 14, 02:06
Media unavailable
3
Show in Telegram

#қироат
🗣
Исро сураси 71-оят
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий раҳимаҳуллоҳ қироати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА:
✔️

САВОЛ: Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?
ЖАВОБ:
👇
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/34965
📷
Сториеслар
улашимиз учун бизга овоз беринг!
(
Boost
)

March 13, 09:34
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🌙
Рўзанинг фойдалари
Муборак Рамазон мавсумида бир ой тўла рўза тутгандан кейин танангизда нималар содир бўлишини биласизми?!
💡
1. Баданингиздан саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.
💡
2. Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.
💡
3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса ножоиз нарсаларни, яъни чекишни ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.
💡
4. Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.
💡
5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.
💡
6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.
💡
7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар, қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни қўлга киритади.
💡
8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир.
💡
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар», деб марҳамат қилганлар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА:
✔️

САВОЛ: Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?
ЖАВОБ:
👇
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/34965
📷
Сториеслар
улашимиз учун бизга овоз беринг!
(
Boost
)

March 13, 09:12
Media unavailable
2
2
Show in Telegram

🎁
РУЧКАЛИ ҚУРЪОНИ КАРИМ СОТУВДА

Ўзбекча, Русча 16 хил тилда.

Саловатлар.

Муаллими соний ва

Қуръонгача бўлган коидалар.

Сифатига кафолат. Овози тиниқ.

Имом Ал Бухорий хадислари

Энг гўзал 20 дан зиёд Қориларнинг аудио қироатлари.
‼️
Шошилинг, ота-оналар ва яқин инсонларингизга энг яхши Рамазон тухфаси
🎁
💸
Нарҳи: 850 минг
📞
• Буюртма учун:
+998906700070
📲

Телеграмдан
@Shukurullo_uzb
🚚
Ўзбекистон бўйлаб шахар марказларигача етказиб бериш бепул:
📚
Бошқа китоблар
👉
@ZiyoHadiya

March 13, 01:18
Media unavailable
3
Show in Telegram

🌙
🌹
🎊
РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🤲
🎊
ЖУМА ва Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасида дуо қилайлик!
🤲
🎊
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу Жума кунида охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.
🤲
🎊
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...
🤲
🎊
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!
🤲
🎊
Аллоҳим барчаларимизга ушбу Рамазон кечалари
да
умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!
🌙
🎊
РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА:
✔️

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
👉
ЖАВОБ:
👇
👇

https://t.me/Shayx_Hazrat/34922
📷
Сториеслар
улашимиз учун бизга овоз беринг!
(
Boost
)

March 12, 17:35
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🥣
РАСУЛУЛЛОҲ СУЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАР
Тамр (хурмо)
Хурмо Расулуллоҳ алайҳиссалом уйларида ҳар доим бўлувчи таомлар бошида келади. У зот хурмони, айниқса, ажвани суйиб истеъмол қилганлар ҳамда чақалоқларни ажва билан таҳник (танглайини кўтарганлар) қилганлар.
Мадина кўп хурмолари ва хурмоларининг юксак сифати билан машҳур бўлган. Хурмонинг фазилатига далолат қиладиган ҳадислар кўп. Расулуллоҳ алайҳиссаломдан хурмонинг фазилати ҳақида бундай деганлар: “Аҳли байт оч қолмасди. Уларда хурмо бор эди”. Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганларидек: “Эй Ойша, хурмо йўқ уйда унинг аҳли очдир ёки аҳли оч қолади”.
Баъзи ривоятлардан маълум бўладики, хурмо Набий алайҳиссалом уйларида асосий таом бўлган. Ойша онамиздан бундай деган: “Икки қора (хурмо ва сув)га тўйганимизда Расулуллоҳ вафот этдилар”.
Ойша онамиз айтади: “Биз (Муҳаммад оиласи) бир ой уйимизда олов ёқмас эдик. Биргина сув ва хурмо бўларди”.
Хурмо аҳамиятли бўлгани учун тўй дастурхонларига қўйилган. Расулуллоҳ алайҳиссалом Сафия бинти Ҳуяйга хурмо ва пишлоқ (сузма) билан валима бердилар.
Хурмога алоқадор одамлар ҳожати сабабли асосий озиқа модда бўлиб, ҳар бир жондан соъ чиқадиган фитр закоти таомлари қаторига киради.
(Галдаги егулик – сарийд. Бизни кузатишда давом этинг).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА:
✔️

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
👉
ЖАВОБ:
👇
👇

https://t.me/Shayx_Hazrat/34922
📷
Сториеслар
улашимиз учун бизга овоз беринг!
(
Boost
)

March 12, 16:16
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🌙
Аллоҳ таоло рўзадорларга ато этган хос фазилатлардан яна бири – тутган рўзалари бу дунёда шаҳватлардан сақлаган бўлса, у дунёда уларни дўзахдан ҳимоя қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам: «Рўза сақловчидир, дўзахдан қўрғондир», дедилар. Сўнг рўза тутиб юрганларни дўзахдан сақлайдиган бу ибодатнинг асл моҳиятини баён қилдилар: «Жангда тиғдан тўсадиган қалқон каби, рўза ҳам дўзахдан тўсадиган қалқондир. Банда уни ёлғон ёки ғийбат билан ёриб қўймаса бўлди» (Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ривояти).
💡
Бу ҳадис бизга рўза бандани тилда ёки амалда қилинадиган гуноҳлардан қандай саломат сақлашини ўргатади. Бунинг учун рўзадор одам яхши, фазилатли йўлларни тутиши, ёмонликка сабаб бўладиган йўллардан узоқ бўлиши керак экан. Ана шундай рўза ҳақиқий, дўзахдан сақловчи рўза бўлади.
💡
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўза дўзахдан сақлайди. Ким рўза тутса, жоҳиллик қилмасин, кимдир унга жоҳиллик қилса, ҳақорат қилмасин, сўкмасин, «Мен рўзадорман», десин» (Имом Насоий ривояти).
📚
“Энг шарафли уммат” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА:
✔️

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
👉
ЖАВОБ:
👇
👇

https://t.me/Shayx_Hazrat/34922
📷
Сториеслар
улашимиз учун бизга овоз беринг!
(
Boost
)

March 12, 15:00
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🌙
Рўзадорларга берилган бешта хислат
🖊
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди:
💡
1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир.
💡
2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради.
💡
3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди.
💡
4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади.
💡
5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади».
Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Байҳақий ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА:
✔️

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
👉
ЖАВОБ:
👇
👇

https://t.me/Shayx_Hazrat/34922
📷
Сториеслар
улашимиз учун бизга овоз беринг!
(
Boost
)

March 12, 09:49
Media unavailable
4
Show in Telegram

​​
‼️
РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗМОҚДАМИЗ? (МУҲИМ ЭСЛАТМА)
🍀
Айтинг-чи, биз бу ойни тўғри ўтказяпмизми? Ундаги ғанимат фурсатлардан фойдалана оляпмизми?! Аслида уни қандай ўтказиш керак? Уламолар Рамазон ойини унумли ўтказишга доир қуйидаги тавсияларни беришган:
☝️
1. Ўтмишдаги барча гуноҳларга тавба қилиш. Зеро, гуноҳлар солиҳ амалларнинг кушандаси ҳисобланади. Ҳали вақтимиз бор, Рамазондан гуноҳлардан фориғ бўлган ҳолда чиқайлик!
☝️
2. Кўпроқ яхшиликларни ният қилиб, солиҳ амалларни кўпайтириш. Масалан, Қуръон хатм қилиш, таҳажжуд ўқиш, садақаю эҳсонлар қилиш, беҳуда ишлардан ва гаплардан парҳезда бўлиш ва ҳоказо... Зеро, Роббимиз қалбимиздаги эзгу ният сабаб ўз ҳузуридан кўплаб яхшиликларни эҳсон қилади, иншааллоҳ!
☝️
3. Кўп дуо қилиш. Ҳадиси шарифларда Рамазон ойида дуолар ижобат бўладиган фурсатлар борлиги таъкидланади. Демак, ҳар онимиз ғанимат. Вақтимизни кўпроқ дуо ва зикрлар билан ўтказайлик! Азизлар, бу ойни ибодат ойига, Роббимизга чин банда эканлигимизни изҳор қиладиган ойга айлантирайлик! Барчаси ўз қўлимизда...
Тавбага шошилинг! Хатми Қуръонларга шошилинг!
Таровиҳ, таҳажжудларга шошилинг! Дуо ва зикрларга шошилинг! Балки кимдир учун бу Рамазон охиргисидир. Фурсатни бой бермайлик, ғанимат дамлардан унумли фойдаланиб қолайлик!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА:
✔️

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
👉
ЖАВОБ:
👇
👇

https://t.me/Shayx_Hazrat/34922
📷
Сториеслар
улашимиз учун бизга овоз беринг!
(
Boost
)