Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Shayx_Hazrat
Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Подписчики
132 000
24 часа
30 дней
Просмотры
18 271
ER
0,17%
Посты (30д)
160
Символов в посте
1 274
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
January 27, 15:02
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

​​
​​
‼️
БУНИ БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!
😢
Кошки эди буни жамики инсонларга етказа олсам!
☝️

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

⁉️
БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
🌙
Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 2-Февралдан 3-Февралга ўтар кечасига тўғри келади.

Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.
⁉️
ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?
☝️
2-Феврал = 14-Шаъбон-1447
☝️
3-Феврал = 15-Шаъбон-1447
☝️
4-Феврал = 16-Шаъбон-1447
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб 5,10 дақиқа олдинроқ ният қилинг

оғизни ёпинг

)

Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан
⬇️
)
Душанба: 06:15 --- 17:44
Сешанба:  06:14 --- 17:46
Чоршанба: 06:13
--- 17:47

ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?
🤲
Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
🤲
Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилгувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)
👆
Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)
👇
Кейин:
Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
🤲

Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!
🤲
🍀
Жаннатда кўришишни хоҳлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
‼️
Бир чеккада қолиб кетманг!
☝️
Бошқа гуруҳларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
🌙

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: 1,2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
👇
👉
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587
=======================
🌙

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)
ЖАВОБ:
👇
👇
👉
https://t.me/Shayx_Hazrat/34589

January 27, 14:58
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🔥
Ғазаб қилманг, ғазаб атрофдаги инсонларни биздан узоқлаштирувчи иллатдир.
🌟
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🌟
«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
🔴
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi

January 27, 13:30
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🤲
Аллоҳ нақадар буюк Зот!
📖
«Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди» (Иброҳим сураси, 34-оят).
• У зот Аллоҳ азза ва жалладир.
• Айтгин-чи, Аллоҳга юраги хаприқиб келиб, Ундан омонлик топмаган ким бор?
• Қалби шикаста ҳолида келиб, Аллоҳ уни бутламаган ким бор?
• Аллоҳдан ёрдам сўраб келиб, мададсиз қолган одам борми?
• Аллоҳга маҳзун ҳолида келиб, бахтиёр бўлмаган инсон борми?
• Нима қилишини билмай, Аллоҳга суянган бирон бандани у зот йўл кўрсатмай, ташлаб қўйдими?
• Муҳими, ижобат онларини тўғри танла. Уловингни унинг эшиги олдида чўктириб, туннинг охирги учдан бирида Аллоҳга юзлан.
• Тунги намозда отилган ўқлар нишонга тегмай қолмайди.
• Раббингга ишон. Аллоҳ сари очилган бўш қўллар, албатта, тўла ҳолда қайтади.
• Дарвоқе, аввало луқманг ҳалол бўлсин. Ҳадисда «Луқмангни ҳалол қил, дуоси ижобат одам бўласан», дейилган. Табароний ривояти.
🔖
“Қуръондан мактублар” китобидан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди.
Кириб келган кимса ким эди?
ЖАВОБ:
👇
👇
👉
https://t.me/Shayx_hazrat/30070

January 27, 05:03
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#РАМАЗОНГА_ТАЙЁРМИСИЗ
?
🌙
Рамазондан олдин зиммангиздаги қазо рўзаларни унутманг!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди.
Кириб келган кимса ким эди?
ЖАВОБ:
👇
👇
👉
https://t.me/Shayx_hazrat/30070

January 27, 04:00

​​
☝️
ЕТИМНИНГ  ХАҚҚИ
Бир киши вафот этди, аёли - ёш  жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига  ишониб, унининг тасарруфига топширди. Кўзлари  хасаддан  қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.
- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.
Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.
Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.
У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.
Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.
Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠
«Роббингиз унутувчи эмасдир!»
( Марям сураси, 64-оят).
💠
«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди.
Кириб келган кимса ким эди?
ЖАВОБ:
👇
👇
👉
https://t.me/Shayx_hazrat/30070

January 27, 03:34
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Дуо
#Унутилаётган_сунатлар
🤲
ХОЖАТХОНАДАН ЧИҚГАНДА
غُفْرَانَكَ
⚡️
Ғуфроонак
🔖
#
ТАРЖИМА
Мағфират этишингни сўрайман
📌
#
МАНБА
:
[Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа]

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🌟
«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
🔴
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi

January 27, 02:43
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#қироат
🎤
Рум сураси 40-41 оятлар
Раъд ал-Курдий қироати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🌟
«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
🔴
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi

January 27, 00:37
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

💐
🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
🤲
Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин!
📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
✍️
Имом Муслим ривоятлари.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди.
Кириб келган кимса ким эди?
ЖАВОБ:
👇
👇
👉
https://t.me/Shayx_hazrat/30070

January 26, 15:04
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🌙
САЛАВОТ АЙТИШДАН ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ФОЙДАЛАР
Салавотнинг фойдаларини кўпгина уламолар айтиб ўтишган. Масалан, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний каби буюк олимлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишнинг қуйидагича фойдаларини баён қилишган:
1. Салавот айтиш – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг буйруғига бўйсунишдир.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш – Аллоҳ таолога мувофиқликдир. Тўғри, Аллоҳнинг салавоти бошқа, бизнинг салавотимиз бошқа. Лекин бизнинг салавотимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуо бўлса, Аллоҳники у зотни мақташ ва улуғлашдир.
3. Салавот айтиш фаришталарнинг салавотига ҳам мувофиқликдир.
4. Бир марта салавот айтган кишига Аллоҳ таолодан ўнта салавот бўлади.
5. Салавот айтган кишининг даражаси ўн баравар кўтарилади.
6. Салавот айтган кишига ўнта яхшилик ёзилади.
7. Салавот айтган кишининг ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. Дуодан олдин салавот айтилса, дуонинг ижобат бўлишидан умид кўпроқ бўлади, чунки салавот дуони Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқади. Салавот бўлмаса, дуо ер билан осмон ўртасида тўхтаб қолиши мумкин.
9. Салавот айтиш сабабидан бирон нарса васила қилинган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар.
10. Салавот айтиш гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
11. Салавот айтиш сабабли Аллоҳ таоло банданинг муаммоларини ҳал қилади.
12. Салавот айтган банда Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13. Салавот айтиш камбағал киши учун садақа ўрнида бўлади.
14. Салавот айтиш эҳтиёжларнинг қондирилишига сабабдир.
15. Банда салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталар ҳам унга салавот йўллайди.
16. Салавот айтиш бандани поклайди.
17. Кўп салавот айтиш бандага ўлимидан олдин жаннат хушхабари берилишга сабаб бўлади.
18. Салавот Қиёмат кунидаги даҳшатлардан қутулишга сабабдир.
19. Мўмин одам салавот айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қайтарадилар.
20. Одам салавот айтса, эсидан чиқарган нарсалари ёдига тушади.
21. Салавот айтиш мажлиснинг чиройли ўтишига сабабдир. Салавот айтилган мажлис аҳли Қиёмат куни афсус-надомат қилмайди.
22. Салавот айтиш фақирликни кетказади.
23. Салавот айтиш бандадан бахилликни кетказади. Бахиллик қила бошлаган киши салавот айтса, сахий одамга айланади.
24. Салавот айтиб юрадиган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳузурида менинг номим айтилганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин», деган дуойи бадларидан қутулиб қолади.
25. Салавот айтиш кишини жаннат томонга бошлайди. Салавотни тарк қилган одам жаннат йўлидан адашади.
26. Салавот айтиш Аллоҳ ва Расули зикр қилинмаган, ҳамд айтилмаган ва улуғланмаган, салавот айтилмаган йиғилишнинг ёмон оқибатларидан сақлайди.
27. Ҳамд ва салавот билан бошланган сўзлар мукаммал бўлади.
28. Салавот айтиб юрган банда Сирот кўпригида тўлиқ нурга эга бўлади.
29. Салавот сабабли банда зулмкорликдан сақланади.
30. Аллоҳ таоло салавот айтган бандага осмону ер аҳли орасида чиройли мақтовлар айтади, чунки салавот айтган одам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни мақтаган бўлади, Аллоҳ таолодан у зотни улуғлашни сўраган бўлади ва шу сўровига яраша ўзига ҳам гўзал мақтовлар қайтарилади.
📖
“Энг шарафли уммат” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🌟
«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
🔴
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi

January 26, 13:18
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

​​
〰️
Гуноҳ нима деб аталмасин, барибир гуноҳлигича қолаверади!
📖
Уларга (Иблис): «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди.
(Аъроф сураси, 21-оят).
🍃
Одам ва Ҳавво алайҳиссалом Аллоҳ номи билан қасам ичиб, ёлғон гапириш мумкинлигини тасаввур ҳам қилишмасди. Бироқ Иблис бу манфур ишни қилди. Яна насиҳат қилувчи эмиш. Унинг «насиҳати» одамларни алдаш учун нарсаларга аслий номидан бошқа ном қўйишга асосланади. «Гуноҳ дарахти»ни «Боқийлик дарахти» деб атади. Ҳозирги иблисваччалар ҳам шу ишни қилмоқда. Шаробни руҳлантирувчи ичимлик, очиқ-сочиқликни мода, фаҳшни маданият, зинони замонавий муносабатлар деб номлашмоқда. Огоҳ бўлинг, гуноҳга қандай «ялтироқ» ном берилмасин, у гуноҳлигича қолаверади.
🔖
“Қуръондан мактублар” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🌟
«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
🔴
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi