
𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀
بسم الله الر حمن الر حيم
Жаннат учун ҳаракат қил!...
Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!...
🕊
Дунёнинг манҳажи тўрттадир:
- Орзу;
- Алам;
- Сабр;
- Ажр Жаннат;
Каналда сторис учун ссылка:
https://t.me/boost/Vardatul_jannah
Ҳаётингизда жуда катта етишмовчиликлар, муҳтожликлар бўлиши мумкин.
Аммо сизда ҳеч моддиятга ҳам топиб бўлмайдиган , пулга сотилмайдиган ОФИЯТ бор.
Кўзингизни кўрмоғи-офият.
Нафас олмоғингиз-офият.
Нафас чиқармоғингиз-офият.
Ҳис қилмоғингиз-офият.
Ақл ила фикр юритмоғингиз-офият.
Осмондан тош эмас ёмғир ёғаётгани-офият.
Ернинг силкинмасдан турмоғи-офият.
Ернинг ўз ўқи атрофида айланмоғи-офият.
Денгиз, дарёларнинг ўз сатҳида оқмоғи-офият.
Бўронлар ер-юзини йўқ қилиб юбормаётгани-офият.
Овқат емоғингиз ҳатто сувга бўлган эҳтиёжингиз ҳам офият.
Сизни ҳидоят аҳлидан қилиб қўйгани ҳам офият, неъмат.
Аллоҳни сизга берган офиятларини чек-чегараси йўқ.
Бугун етишмовчиликлардан шикоят қилишдан аввал Роббингизга улардан қай бири учун шукр келтирдингиз?!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Қалб Аллоҳни танигани сари забон кам гап бўлиб бораверади.
Чунки билади-ки, ҳар бир нарсада Аллоҳнинг ҳикмати яширин.
Неки берса У Зот, Роббиси беради.
Неки олса У Зот, Роббиси олади.
Неки келса У Зот, Роббисидан келади.
Мўъмин сакийнатни, ҳузурни топмоғи учун, Роббисини топмоғи, У Зотга таслим бўлмоқни ўрганмоғи, Аллоҳга суянмоқ илмини ўзлаштирмоғи шарт.
Йўқса бутун дунё йиғилиб ҳам унга ҳузурни ҳис қилдира олмайди…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Сизни ҳасаднинг энг қабиҳ, энг пасткаш, энг шармандали ва кулгили ҳолати билан таништирайми?
Хатто, ҳеч кимга зарари тегмайдиган, бир тийинлик моддий фойдаси йўқ шу каналимга ҳам ҳасад қилиб, йўқ қилиб юбориш учун жонини бермоққа ҳам тайёр, қўлидан келган ҳамма қабиҳликлардан таъб тортмайдиган жонзотлар бор бу дунёда…
Ҳееее, мен хаётимни сизнинг қарорларингиз ва инжиқликларингиз сабаб асло ўзгартирмайман.
Мен яшаш тарзимни, қизиқишларимни фақатгина шариат қонунлари ва ўз қарорларим сабаб ўзгартиришим мумкин…
Ёқмаса кузатманг тамом вассалом!
@Vardatul_jannah
🥀
Ортиқча ем ҳайвонни бўктиради, ҳатто ҳаром ўлдириши ҳам мумкин.
Ортиқча, ҳаддан зиёд эътибор ва муҳаббат ҳам ҳудди шундай, тўғри инсонни ўлдирмайди, аммо бироқ ўзидан нимадир ясаб олишига олиб келади.
Натижада сизни арзимас, кичик матоҳдек, ўзларини эса қўл етмас юлдуздек кўра бошлайдилар.
Кўп ем ҳайвонни қорнини иширса, ортиқча меҳр инсонни бурнини иширади.
Гапнинг лўндаси, инсонларни муҳаббатингизга бўктириб қўйманг, баъзи-баъзида шифо ниятига оч қолганлари ҳам маъқул..)
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Бир нарсага амин бўлдим.
Агар аёлни жуфти ҳимоя қилса, унга қўрғон бўлса, ҳурмат қилса, атрофдаги ҳеч ким ҳаддидан ошолмас, аёлни эзиб, оёқ-ости қилолмас, бехурмат қилмоққа ҳадди сиғмас экан.
Чунки аёлни ҳимоя остига оладиган энг мустаҳкам девор унинг орқасида тура биладиган дадаси ва жуфтидир.
Дадаси ва жуфти ҳимоя қилган аёлларни ҳеч ким озор ила синдира олмайди.
Аёлингиз хурмат топишини хоҳласангиз уни эъзозланг, озорланмаслигини хоҳласангиз уни ҳимоя қилинг, қўрғонланг. Унутманг-ки, ўз экинини пайхон қилган боғбоннинг боғидан бошқалар, кестирма йўли ўлароқ фойдаланадилар.
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
☝️
Тақдирингиздан рози бўлинг!! Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган.
✔️
М а с а л а н:
🔘
Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз...
🔘
Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...
🔘
Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...
🔘
Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз...
🔘
Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, иймонингиз чархланди...
🔘
Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...
🔘
Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...
🔘
Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
🔘
Ёшликда ўқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...
☝️
Фақат сиздан илтимос:
Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишни унутманг!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бӯлади...
@Vardatul_jannah
🥀
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ айтадилар,
Салафи солиҳларнинг аёллари завжлари уйдан чиқаётганда шундай дердилар:
“Ҳаром ризқдан узоқ туринг, унга оч қолсак ҳам яқинлашманг.
Чунки биз очликка сабр қила оламиз, аммо жаҳаннам оловини тоқатимиз кўтармайди!”
(Муҳтасар Минҳажул-Қосидин 2/62)
Бизнинг замонамиз аёллари эса ҳаром-ҳалоллигини суриштирмайдилар, балки
“Уйда нон йўқ бугун қаердан бўлмасин пул топиб келинг, биз очликдан ўляпмиз”, дейдилар.
Мана ўртамиздаги фарқ, мана сабримизнинг даражаси.
Улар очликдан ўлсалар ҳам ҳаромни орзу ҳам қилмаганлар,
биз ҳали очлик остонасига етмасдан “Ҳаромми-ҳалолми фарқи йўқ, топиб келиб егиз, сенинг вазифанг, йўқса онамникига кетаман” деймиз.
Нима учун уларнинг зурриёдларидан олимлар чиққан, бизникилар эса мадрасага ётиб олиб ўқиса ҳам илм юқмаяпти.
Чунки уларнинг оналари илми бўлмаса ҳам тақво аҳлидан, сабр маликаларидан эди.
Луқмалари ҳаром билан, қонлари эрга кофир бўлмоқ билан булғанмаганди.
Жуфтларини “Қаердан бўлса ҳам топиб келасиз” деган амр билан эмас
“Ҳалолидан топиб келинг” деган тақвога ундов билан ишга кузатардилар.
Озига қаноат, борига шукр билан хулқлангандилар.
Шунинг учун ҳам уларнинг жуфтлари солиҳлар, фарзандлари олимлар бўлган.
Озгина етишмовчилик сабаб эрларини маломат қилмас эдилар.
Чунки улар замонавий даврда яшамасалар ҳам, жуфт ризқ омили эмас, шунчаки Аллоҳ берган ризқни уларга ташувчи восита эканлигига фаросатлари ва илмлари етарди.
Ризқингизни камайтириш ёки кўпайтириш жуфтингизни эмас, Роббнинг қўлида.
Жуфтингиз, Раззоқ Зот берганини уйга олиб келяпти ҳолос…
Бугун ёвғон шўрва ичган бўлсангиз бу эркакнинг айби эмас, Аллоҳнинг сизга тақсимлаган тақсимоти.
Аллоҳнинг сиз учун атаганига рози бўлинг.
Эрингизни уддабурон эмасликда айблашдан аввал ўзингизни ношукрликда, ризқ Аллоҳдан эканлигига иймон келтирмаганликда маломат қилинг!
Унутманг-оч қолиш айб эмас, етишмовчиликдан уялманг.
Чунки Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳам баъзан очликдан кечалари ухлай олмаганлар, очликни бостирмоқ учун қоринларига тош боғлаб
юрганлар ва бундан уялмаганлар.
Ҳаромдан ҳазар қилмаслик , жуфтга исён эса катта айб, оғир жиноятдир.
Ана ундан уялинг!
•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Odamlarning ba'zi gaplariga ko'z yumib, Allohga havola qilib qo'yish ojiz insonlarning emas, balki sharafli insonlarning ishidir!
@Vardatul_jannah
🥀
Ҳозир қалбингизни қаттиқ оғритган, нафсингизга жуда оғир келган синовлар ортида балки Аллоҳнинг розилиги яширингандир…
Балки “Сени яхши кўраман Роббим”, деган изҳорингизга исботдир бу синов…
Балки жаннатдан сўраган қасрингизни калитидир бу синовли кунлар…
Балки гуноҳларингизни тўловидир бу имтиҳон…
Балки Роббимнинг жамолини бадалидир бу ташвишлар…
Бунисига чидолмайман, буниси ортиқча деманг.
Мана шу энг оғирига туриб беринг, мана шу кунларда сабрда собит қолинг.
Иншааллаҳ фойдадасиз, фойдадасиз, фойдадасиз…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Орқамдан гапиришларини, ғийбатимни қилишларини, менга етган ғам уларни суюнтиришини, қоқилишимни интизор кутишларини билсам ҳам, уларни табассум ила қарши оламан, яхши муомала қиламан, Роббим қодир қилганича яхшилигимни аямайман.
Соддалигимдан ёки қўрқоқлигимдан эмас, қиёмат куни ҳамма қалбининг улушини олмоғини, зарра қадар яхшилик ҳам мукофотсиз қолмаслигини, яхшиликлар гуноҳларга каффорат эканлигини билганимдан…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀