
𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀
Баъзан йўқ бўлиб кетгинг келадиган даражада умидсизланасан, ҳатто қанийди асло бу дунёга келмасайдим дейдиган даражада ёлғиз ва бечора ҳис қиласан ўзингни.
Ҳуддики Марям онамиздек…
Аммо Аллоҳга сиғинмоқ энг қоронғу кунларни ҳам ойдинлатади.
Ва беихтиёр дейсан-ки, менинг имтихондан улишим кўп бўлганидек, жаннатдаги неъматлардан ҳам улишимни орттир ва албатта Сен ажрларни кўпайтириб бергувчи Зотсан, Сен ёзган тақдир, мен хоҳлаганимдан кўра афзалдир, Сенинг танловинг менинг танловимдан ғолибдир.
Таслимман Роббим.
Таслимман Роббим.
Таслимман Роббим…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Энг катта ва ачинарли йўқотиш- ҳаммани кўнглини топишга ҳаракат қилиш асносида, ўзингни ва қадрингни йўқотмоқдир.
Ишон арзимайди…
@Vardatul_jannah
🥀
💚
Бугун мўминлар учун қандай ҳам яхши кун:
~Тонги саҳарлик
~Кундузи жума намози
~Аср вақти дуо ижобат бўладиган фурсат
~Оқшоми ифторлик
~Кечаси эса иншааллаҳ қадр кечаси…(Қадр кечасини нафақат тоқ кунлардан, балки охирги ўн кунликни барчасидан изланг)
Бир кунга минглаб раҳматни ва бир қанча дуо ижобат бўладиган вақтларни сиғдирган Роббимнинг фазли ила бу кунларга етиб келдик, алхамдулиллаҳ.
🎋
“Ла илаҳа илаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ Ашҳаду алла илаҳа илаллоҳ ва ашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ.”
🌿
"Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний"
Ана энди бу кунда умматликнинг ҳаққини бериб, Росулуллоҳ алайҳиссаломга салом йўлланг;
🌿
“Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад.”
🪴
Бир сониянгиз ҳам Аллоҳнинг зикрисиз ўтмасин бугун.
Чунки бугун озгина амаллар, милион, милион ажрга сотиладиган кун бўлиши мумкин…
Зеро саноқли кунлар қолди афв ойининг тугашига, мана шу саноқли кунларни ғанимат билинг.
Ибодатда ҳарис бўлинг!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Қачон Аллоҳнинг ёрдами келади биласанми?
Қачонки, инсонлардан келадиган ёрдамдан умид узиб, улардан келадиган ёрдам ҳам Аллоҳдан келаётганига ишониб, батамом Аллоҳга боғланганингда.
Қачон Аллоҳ ризқинга барака беради биласанми?
Қачонки, инсонларнинг қўлидаги нарсадан таъма қилмай, уларнинг қўлидагидан кўнгил узиб, ризқ фақат Аллоҳдан эканлигига ишонганингда.
Қачон ибодат лаззатини тотасан биласанми?
Қачонки, ибодатни инсонлар кўриб қўйсин деб, инсонларга ёқиш учун ёки ҳаммага овоза қилиб, сени мақтовларга кўмишлари учун эмас, ҳолис Аллоҳ учун қилганингда.
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Аллоҳни раҳматини ҳис қилмоқми?
Солиҳ амаллар бир неча баробарга кўпайтирилиб, гуноҳлар эса кўпайтирилмай ёзилиши.
Ҳатто фаришталар гуноҳ қилган банданинг, гуноҳини ёзишга шошилмай, тавба ва солиҳ амал қилишини кутиб туриб, яхшилигини ёзиб, гуноҳини ёзмаслиги.
Яхшилик қилишни ният қилган банда, у яхшиликни қилмаса ҳам ниятига яраша ажр олиши.
Росулуллоҳ алайҳиссалом дедилар:
“Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Ким яхшилик қилишни ният қилсаю аммо қилмаса — унга бир тўлиқ савоб ёзилади. Агар қилса — ўн баравардан етти юз бараваргача ёки ундан ҳам кўп қилиб ёзилади.
Агар ёмонликни ният қилса-ю, аммо ёмонлик қилмаса — унга бир савоб ёзилади.
Агар қилса — фақат бир гуноҳ ёзилади.”
Бухорий, Муслим ривояти
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Сен бу дунёдан кўп нарса кутма!
Саримсоқ ва пиёз еб, масжидга келманглар, намозхон озорланмасин, чунки ёмон ҳид ила инсонларни озорламоқ ҳам зулм деган Росулуллоҳ алайҳиссaламдек зотни каззоблик, сеҳргарлик, золимлик, адолатсизлик ва қолоқлик билан айблаган дунё бу.
Росулуллоҳ алайҳиссаламдек комил шахсни аямаган дунё, сенга кулиб боқармиди?!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Нимани дуоларимизда ёлвориб
сўраётган бўлсак, ато этадиган кучга Сенгина Эгасан Роббим.
Нимани интиқиб кутаётган бўлсак, куттирмай, хайрли йўл ила ато этадиган кучга Сенгина Эгасан Роббим.
Нимани айтолмай, қалбимизнинг энг тубида сақлаётган бўлсак, ҳаммасидан Сенгина воқифсан Роббим.
Нимани хоҳлаётган бўлсак, ато этадиган кучга Сенгина Эгасан Роббим.
Нимадан қўрқаётган бўлсак, бизни ҳимоя этадиган кучга Сенгина Эгасан Роббим.
Шундай экан, Сендангина сўраймиз, Сендангина кутамиз, Сендангина умид қиламиз, Сендангина қўрқамиз.
Сен бизни зое қилма!
Аллоҳумма Амийн!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Бизга хуник кўринган, нафсимизга оғир келган имтиҳонларнинг ортидаги гўзалликлар ва енгилликлар фақат ва фақат Роббимизга аён.
Чумолининг қадам товушларини ҳам эшитадиган Роббим, менинг ҳам нолаларимни эшитаётганига иймон келтирдим.
Қоронғу тунда, қора тошнинг ичида юрган қора қуртни ҳам кўрадиган, заррадек ҳашаротни ҳам унутмай, ризқ берадиган Роббим, мени ҳам асло унутиб қўймаслигига иймон келтирдим.
Денгизни остида, чиғаноқнинг ичида қимматбаҳо марварид етиштирган Роббим, синов ёмғирларининг остида, мужодалаларнинг ўртасида мени чиниқтириб, мен учун гўзал, тенгсиз бахт тайёрлаётганига иймон келтирдим.
Қора тупроқдан, ранг-баранг, шириндан-шакар мевалар ундириб қўйган Роббим, мен учун ҳам қоронғу кунлардан, ранг-баранг, ширин ҳурсандчиликлар ундирмоғига иймон келтирдим.
Она қорнидаги ҳомилага ёруғлик берадиган Роббим, мени ҳам зимистондан ойдинликка чиқармоғига иймон келтирдим.
Юнус алайҳиссаломни балиқ қорнидан саломат чиқарган Роббим, менга ҳам ҳар қандай қийинчиликдан сўнг енгиллик беришига иймон келтирдим.
Иброҳим алайҳиссаломга оловни саломатлик қилган Роббим, мени ҳам қалбимни куйдирган адолатсизликларни, зулмларни саломатликка, мукофотга айлантирмоғига иймон келтирдим.
Мусо алайҳиссаломга золимни уйида офият берган Роббим, менга ҳам золимни зулмидан нажот бермоғига иймон келтирдим.
Ҳожар онамизга чўлнинг қоқ марказида булоқ чиқариб қўйган Роббим , менга ҳам имконсизликларнинг қоқ марказида имконлар чиқармоғига иймон келтирдим.
Аманна ва соддақна!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Баъзи эшиклар бир йилда бир марта очилади, ўша эшиклардан бири рамазон ойидир.
Аллоҳ сен учун жаннат эшикларини кенг очиб, дўзаҳ эшигини беркитти.
@Vardatul_jannah
🥀
“Энди кеч, Роббинг сени кечирмайди, қолган ойларда гуноҳларга ботиб, бу ойда тавба қилишдан фойда йўқ, рамазон ойи тугади, қўявер келгуси йили бошидан бошлайсан”, дея вас-васа қилаётган шайтонга қасдма-қасд, сени Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилаётган алайҳи лаънага қарши ибодатларда жидду-жаҳд билан собит тур.
Собит тур-ки, шайтонни бўйни узилсин…
Аллоҳ сени бу ойга офиятда етказганини ўзи олий бахт, сен маҳрумлардан эмассан, қани ғайрат қил, сен ҳам жаннатга, Аллоҳни раҳматига лойиқ саодатли бандасан!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀