
𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀
Мен қасоскор эмасман. Интиқом олмайман. Ўч олмоқни пасткашлик деб биламан.
Аммо кечалари уйқум қочганида, уйқумни қочирганлар устидан Аллоҳимга дуо қиламан:
Роббим, уларни ўзлари маломат қилган нарсалари билан имтиҳон қил!
Роббим, уларни ўзларидек инсонлар билан имтиҳон қил!
Роббим, уларни ўзларидек пасткашлар билан сина!
Роббим, мени ҳис қилганларимни зиёдасини улар ҳам ҳис қилсинлар!
Тақдирингни устидан кулганларни тақдирини Сенга ҳавола қилдим!
Аллоҳумма амийн!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Бир аёл менга эрининг унга нисбатан меҳрсизлигидан шикоят қилди.
Аёлнинг ҳаётига разм солдим.
Ўша меҳрсиз эри олти йиллик турмуши мобайнида аёлига бирор марта оғир ҳаражатларни кўтартирмапти.
Меҳр кўрмаган аёл бирор марта бозор-учар қилиш учун уйидан чиқмапти.
Эътиборсиз эр эса бирор марта дўстлари билан кўчада овқатланмапти, доим уйига шошар экан.
Эр бекамукўст бозор қилиб олиб келаркан, аёл уни эплаб-сеплаб пишириб берар экан.
Мен ўйланиб қолдим.
Аёллар меҳр деганда нимани тушинади ажабо?
Сени авайлаб-асраши, меҳр эмасми?
Аллоҳдан қўрқиб ўзи еганидан едирмоғи, кийганидан кийдирмоғи, зориқтирмаслиги, айтганингни муҳайё қилмоғи меҳр эмасми?
Эрсиз аёлларга қаранг дедим.
Эртага нимани қозонга солсам экан, болаларимни қорнини қандай тўйдирар эканман деган ўйда уйқуга кетаётган милионлаб она бор атрофда.
Топган пулига ҳаражат қилсамми ёки болаларимга иссиқ кийим олсамми дея ҳисоб қилмоқни ўзи нозик елкасини эзиб қўйган, озгинагина пулни ғордек рўзғорга еткизолмай жони ҳалак милионлаб аёл бор атрофда.
Меҳри ҳам керак эмас, болаларимни тарбиясига бош бўлса бўлди эди, болаларим дада деб чақирса кифоя дея бағрига тош босаётган милионлаб бева бор атрофда.
Ҳеч бир ўй-ҳаёлсиз узун-узун ҳаражат ёзиб бермоқ қаерда-ю, озгинагина пулни ҳаммасига еткизмоқ учун ҳисоб-китоб
қилмоқ қаерда?
Сиз эса картошкани нархини билмай туриб, нон қаердан олиниши ҳақида хеч қандай фикрингиз бўлмай туриб, хатто бозор йўлига йўламай туриб, ҳали ҳам меҳрсизликдан гапирасиз…
Mеҳр, ўлдим-куйдимлар эмас, баъзан
“Онаси уйда нима кам, нима егингиз келяпти, болаларни нима камчилиги бор”, деган жумладир…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
🕯️
📚
🌷
•
Тақво-қалб, тил ва амал бир бўлмоғидир…
@Vardatul_jannah
🥀
Бугун пайшанба аср намозидан сўнг, жума кунига қадам босилади.
Росулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни бугундан, ҳозирдан бошланг.
Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан пок Зотдир.
@Vardatul_jannah
🥀
Баъзи кечикишлар синов эмас, хойрдир, неъматдир.
Юсуф алайҳиссаломни зиндондан чиқишлари бир неча йилга кечикди.
Аммо, бу кечикма Миср подшоҳининг назарига тушишларига ва Миср вазири бўлишларига васила бўлди.
Закариё алайҳиссаломни фарзандли бўлишлари кечикди, аммо Аллоҳ у кишига Яҳё алайҳиссаломдек тақводор ворис берди.
Ҳожар онамиз Маккада Иброҳим алайҳиссаломсиз яшадилар, аммо жуфтларини кечикиши сабаб у кишига зам-зам ҳадя қилиб берилди.
Росулуллоҳ алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг, Макка фатҳи узоқ йилларга кечикди.Саҳобалар бу кунни интизор кутишди.
Аммо бу кечикиш, Маккани урушсиз, йўқотишларсиз, ҳурсандчилик ила фатҳ бўлмоғи ила якун топти.
Ҳудди шундай, агар сизнинг ҳаётингизда ҳам бирор кечикиш содир бўлаётган бўлса, бу Аллоҳнинг синови эмас, инъомидир.
Кечикяптими демак зиёдалашяпти, гўзаллашяпти.
Сиз Аллоҳдан хойрини сўранг ва чиройли сабр қилинг!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Баъзи қалб оғриқларини вақт даволамайди, балки, тақдирга рози бўлмоқ, Аллоҳни қадарини “Ундай қилсам, бундай бўларди. Бошқачароқ бўлиши мумкин эди”, деб муҳокама қилмасдан боридек қабул қилмоқ даволайди.
Мажбурликдан кўникманг, Роббингизни сизга атаганига кўнинг!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Мусибатми?
Жоҳилликдан каттароқ мусибат йўқдир, тамом!
Йўқчиликми?
Ҳидоятсизликдан аълороқ йўқчилик йўқдир, тамом!
Мосуволикми?
Қалбда раҳмат йўқлигидан аълороқ мосуволик йўқдир, тамом!
Хорликми?
Ислом энг катта азизлик эканлигини ҳис қилмасликдан аълороқ хорлик йўқдир, тамом!
Бахтми?
Жаннатдан аълороқ бахт йўқдир, тамом!
Неъматми?
Қуръоннинг ер юзидан кўтариб қўйилмагани, у ҳали ҳам биз билан эканлигидан аълороқ неъмат йўқдир, тамом!
Фурсатми?
Тавба эшикларининг доим очиқлигидан аълороқ фурсат йўқдир, тамом!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Ватан нима?
Ватан-ўзингни ёлғиз ҳис қилдирмаган, сени “СЕНДЕК” қабул қилган, юрагинга ҳотиржамлик ҳис эттирган, бегоналик туйдирмаган, эмин-эркин жойдир.
Ватан макон эмас, шахсдир, ҳатто бир шахснинг қалбидир.
Агар Робб сенга бир қалбни ватан қилиб берган бўлса, ватанинга асло ҳиёнат қилма.
Унутма-ки ватан зўравонликла ушлаб турилмайди, муқаддас даргоҳдир зулмла бошқарилмайди.
Агар у қаровсиз ташлаб қўйилса, албатта душман ишғол этиб, босиб олиши мумкин.
Шундай экан уни ҳар кун меҳринг ила суғор, эътиборинг ила обод эт, муҳаббатинг ила фатҳ эт, самимиятинг ила забт эт, баъзан мақтовларла мадҳ эт, садоқатинг ила ўра, қўрғон эт!
Агар ватансиз бўлсанг, Аллоҳдан ёлвориб сўра, сенга солиҳ, Ўзига суюкли, Ўзидангина қўрқувчи инсонни қалбини ватан қилиб берсин, бир салийм қалбга маҳбуб қилиб сайласин.
Шунда озорланмайсан, шунда ватангадолик қилиб тентирамайсан, шунда келгиндидек ўксинмайсан, шунда адолатсизликдан маҳзун бўлмайсан.
Чунки “ВАТАНИНГ” сенга Аллоҳдан қўрқан ҳолда бошпана ва омонлик бўлади…
Осиё Абдулазим
@Vardatul_jannah
❤️
Илоҳий ваъдалар!
📌
Шукр қилганинг сари ҳаётингда шукр қилинадиган неъматлар кўпайишига Аллоҳнинг очиқ ваъдаси борлигини билиб туриб ҳам шукр қилмаслигимиз қалбимизнинг касаллигидир.
“Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман.”
📌
Ношукрлик қилиб, Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирмоқ эса неъматларни кетказишига ва аёвсиз азобга мубтало қилмоғига Роббимнинг ваъдаси борлигини билсак ҳам, ҳаётимиздан шикоят қилмоқ ақлимизни ноқислигидир.
“Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир.”
📌
Шукрга ундовчи оят, иймон келтирмоқ ояти ила баробар келганини билсак ҳам, шукр қилмоққа шошилмай, Аллоҳга шукроналик ҳис этмоқ иймон келтирмоқдек муҳим шарт эканлигини унутиб, тинмай нолийверишимиз иймонимиз заифлигидандир.
“Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади?!”
📌
Аллоҳ Ўзини зикр қилган бандаларини эслашини қуръонда очиқ баён этган ҳолда, У Зот мени эсламаяпти, Роббим мени ташлаб қўйди демоқ қалб кўрлигидир.
“Бас, Мени зикр қилинг, сизни эсларман.”
📌
Роббим, унга дуо қилганларни қуруқ қўл ила қайтармаслигини билиб туриб, У Зотдан ноумид бўлмоқ шайтоннинг вас-васасидир.
“Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман...”
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Чин дўст ёмон кунда билинади дейилсада, аслида чин дўстларни гўзал, бахтли кунларингда танийсан.
Ўйлаб кўринг, Сиз суюнганингизда кўзларини ичи севинчдан куладиган, мусибатингизда сиз билан бирга йиғлайдиган, сизга яхшилик етганида сиздан кўра кўпроқ хурсанд бўладиган,
хато қилаётганингизни кўрса орқангиздан гапирмай, юзингизга тўғрисини ачитиб гапирадиган, сабр қил дейдиган эмас, кел
бирга сабр қиламиз дейдиган, сиздан аввал сизни йўқлайдиган, манфаатсиз сизни яхши кўрадиган нечта инсон бор атрофингизда?
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀