Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

arabic.uz (hikmatlar)

arabicuz

@arabicuz_nahv
(nahv-sarf kanal)
@arabicuz
(hikmat-kanal)
@arabicuz_matn
(hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot
(hikmat-bot) -
arabic.uz
hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat
(sharhli hikmat)

Subscribers
35 600
Post views
5 067
ER
14,23%
Posts
29 934
October 15, 01:59
Media unavailable
1
Show in Telegram

13196. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам назрдан қайтардилар ва: «У ҳеч нарсани қайтармайди, лекин у билан бахилдан (
бирон нарса
) чиқариб олинади», дедилар»
.
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «
Назр Одам боласига тақдир қилинмаган бирор нарсани олиб келмайди. Назр уни ўзига тақдир қилинган қадарга олиб боради. Шундай қилиб, Аллоҳ у билан бахилдан (
бирор нарса
) чиқариб олади. Шунда у ўшани деб олдин бермаган нарсасини беради».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

October 14, 17:01
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Одоб
📜
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Сизлардан бирортангиз пойабзал кийса, ўнгдан бошласин, ечганда чапдан бошласин. Кийганда ҳар иккисини кийсин, ечганда ҳар иккисини ечсин».
Имом Муслим ривояти.
🟢
Изоҳ
: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз пойабзал кийганда ўнгдан бошласин, ечганда чапдан бошласин. Ўнги биринчи кийиладигани ва охири ечиладигани бўлсин», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

October 14, 15:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

13195. Фарва ибн Навфал Ашжаъийдан ривоят қилинади: «
Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилиб, Аллоҳдан сўрайдиган нарсалари ҳақида сўрадим. У шундай деди: «У зот: «Аллоҳумма, инни аъуузу бика мин шарри маа ъамилту ва мин шарри маа лам аъмал», дер эдилар.*
*
Маъноси
: «Аллоҳим! Мен Сендан қилган ишларимнинг шарридан ва қилмаган ишларимнинг шарридан паноҳ тилайман».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

October 14, 13:15
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Улуғ сура
📜
Фотиҳа сурасини
кўп-кўп такрорлаб
(ўқиб)
юринглар. Чунки у илм, тиловат, зикр, дуо, руқя ва
(турли зарарлардан ҳимоя)
қўрғондир.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий
.
🟢
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қуръоннинг бари шифодир,
Фотиҳа сураси
ундаги энг улуғидир. Ушбу сурада бошқаларида бўлмаган ўзига хос шифо хусусияти бор. Ориф инсонлар у ила хасталикларидан даволанишда давомий бўлганлар ва унинг самарали даво ва тез шифо топишдек таъсирини кўрганлар”, деди.
🟢
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: "Қуръондаги барча нарсалар
Фотиҳа сурасида
мужассам. Фотиҳа сурасидаги барча нарсалар Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзида жамланган:
"Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн"
- "Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз", Фотиҳа сураси, 5 оят.
🟢
Фотиҳа сураси
икки шифони қамраб олади: 1. Қалбларнинг шифоси. 2. Баданларнинг шифоси.
“Бадоиъут тафсир”дан.
🟢
"
Фотиҳа сурас
и барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Уйларингизни Фотиҳани ўқиш билан хушбўй ҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг. Муҳими, такрор ва такрор ва бардавом ўқинг!" Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий
.
🟢
Фотиҳа
(ни ўқиб дам солиш) энг улуғ дам солиш, руқядир. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Замзам сувига бир неча марта
Фотиҳа сурасини
ўқиб дам солиб, сўнг ичсам, тўлиқ шифо топар эдим”, деди.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

October 14, 09:01
Media unavailable
1
Show in Telegram

13194. Аллоҳ таоло айтади: “
Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир
”,
Зориёт сураси, 15 – оят.
Албатта, “тақводор” сўзи бу шариатда ўзини дунё ва охират зараридан сақлайдиган кишига нисбат берилади. Унинг уч даражаси бор:
​Биринчиси: Ширкдан пок бўлиш билан абадий азобдан сақланиш.
​Иккинчиси: Гуноҳ бўладиган барча нарсадан четланиш.
​Учинчиси: Ўзининг сиррини (қалбини) Ҳақдан машғул қиладиган ҳар қандай нарсадан поклаш ва Унга бутунлай юзланиш.
Ким тақво қилса, жаннатга киради ва унинг неъматларидан баҳраманд бўлади.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

October 14, 04:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

13193. Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: “Қалбдаги ихлоснинг ҳиди тоза бухур (хушбўйлик)нинг ҳидига ўхшайди. Уни қанчалик кийим билан беркитсанг, шунчалик унинг атри тарқалиб, атрофга буткул ўзига хослик бағишлайди.
Риёнинг ҳиди эса, ўтиннинг тутуни ҳидига ўхшайди. У осмонга кўтарилиб, сўнгра йўқ бўлиб кетади ва унинг фақат ёқимсиз ҳиди қолади”, деди.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

October 13, 15:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

13192. Аллоҳ таоло: “
Ва Нуҳга ваҳий қилдикки: «Қавмингдан иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас...
”, деди. Иш тугади, лекин шунга қарамасдан у(
Нуҳ
): “«
Эй ўғлим, биз билан бирга мингин, кофирлар билан бирга бўлмагин!
» – дея нидо қилди”. (
Ҳуд сураси, 36 ва 42 оятлар
)
Аллоҳ таоло Мусонинг онасига: “
...Биз, албатта, уни сенга қайтарувчимиз...
”, дея ваъда қилди, шунда ҳам она: “
...у
(
Мусо
)
нинг опасига: «Изидан бор
», – деди”, яъни, унинг изидан кузатиб боргин, деди.
(Қосос сураси, 7 ва 11 – оятлар).
Ота-оналардаги безовталик (фарзандига қайғуриш) доимийдир...
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

October 13, 09:02
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

13191. Абу Молик отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир одам келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Роббимдан сўраганимда нима деб айтай?» деганида у зотнинг «
Аллоҳуммағфирлии, варҳамнии, ваъаафинии, варзуқнии, дегин
», деганларини эшитганман. У зот шундай деб, бошмалдоқдан бошқа бармоқларини бирлаштирдилар ва «
Булар
(яъни бу сўзлар)
сенга дунё ва охиратингни жамлайди
», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
🟢
Изоҳ: Абу Молик Ашжаъий отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Бир киши Исломни қабул қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намозни ўргатар, сўнг унга ушбу «Аллоҳуммағфирлии, варҳамнии, ваҳдинии, ваъаафинии, варзуқнии» калималарини айтиб дуо қилишни буюрар эдилар».
Имом Муслим ривояти.
* Маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят қил, мени афв қил, мени ризқлантир».
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

October 13, 01:50
Media unavailable
1
Show in Telegram

13190. Инсоннинг салобати ва куч-қудрати қай даражага етган бўлмасин, у ҳамиша яхши кўрган кишисининг сўзи ва дўстининг чорловидан беҳожат бўлмайди (
яъни, унга доим эҳиёжи бўлади
).
Мана, имом Шофеийдек қадри улуғ зот, дўстига қарата: «
Мендан ғофил бўлма,
(ташлаб қўйма)
мен қайғудаман
», деган эдилар.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

October 12, 18:24
Media unavailable
1
Show in Telegram

Биродарлик
📜
Тобеин Муҳаммад ибн Мункадирдан:
"Дунёдан сизга нима
(кўпроқ)
ёқди?",
дейилди. У зот:
"Мўминни хурсанд қилиш"
, деди.
Ибн Абу Дунёнинг "Қозоул ҳаваижи" асаридан.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube