
arabic.uz (hikmatlar)
14121. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу:
“Ҳақ кишилар билан танилмайди, аксинча, кишилар ҳақ билан танилади”,
деди.
Изоҳ: Ҳақиқат мутлақ ва мустақил мезондир. Шунинг учун кимнингдир гапи ёки амали ҳақ эканини билиш учун унинг шахсиятига эмас, балки ўша гап ёки амалнинг ҳақиқатга қанчалик мувофиқ келишига қаралади.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
Интилиш
📜
"Орангизда дунёни истайдиган кишилар ҳам бор ва орангизда охиратни истайдиган кишилар ҳам бор..."
,
Оли Имрон сураси, 152 - оят
.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
14120.
Бахт-саодатнинг етти масдари
1. Ҳусни сурат, кўркамлик;
2. Тансиҳатлик;
3. Узоқ умр;
4. Кўп илм;
5. Қўли очиқлик, мол-дунё;
6. Яхши ном, обрў;
7. Дўстни ва душман олдида тамкин, куч-қувватга эга бўлиш.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
Фурсат
📜
Бошланишни ўзгартириш учун ортга қайта олмайсиз, аммо турган жойингиздан бошлаб ниҳояни ўзгартиришингиз мумкин.
Изоҳ: Инсон ўтмиши ёки ҳаёт йўлини ортга қайтиб ўзгартира олмайди. Аммо у ҳар қандай вазиятда ҳам айни турган нуқтасидан туриб келажаги ва унинг якуни (гўзал бўлиши учун) янгидан бошлаши мумкин. Ҳар доим (тавба билан) янги саҳифа очиш ва ҳаётни яхши томонга ўзгартириш кеч эмас
.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
14119. Шарафли ва олийжаноб нафс зулмга ҳам, фаҳшга ҳам, ўғрилик ва хиёнатга ҳам асло рози бўлмайди. Чунки у бундай тубанликлардан кўра анча улуғроқ ва юқоридир.
Хор, пасткаш ва тубан нафс эса бунинг буткул аксидир
(яъни, у мана шундай разилликларга рози бўлади ва уларни бажонидил қилади).
Зеро, ҳар бир нафс ўзига мос ва ўзига муносиб бўлган, ўзининг табиатига ўхшаш нарсаларга мойил бўлади.
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзининг маъноси ҳам айнан мана шудир:
“Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билувчидир”, деб айт”,
Исро сураси, 84 – оят.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
Янгилик
📚
Google Play даги "Ҳикматлар” иловасига янги тўплам қўшилди
"Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар",
Бақара сураси, 269 - оят.
💻
Маълумки, Google Play иловалар дўконига “Ҳикматлар” номи остида ҳар бири 500 тадан иборат 28-тўплам кўринишида электрон илова жойланган ва у доимий тўлдириб борилади.
🔖
Шу кунларда илованинг юқори қисмида жойлашган
"Сараланган 500та ҳикмат"
рукни янги ҳикматлар билан бойитилиб, ҳар бири алоҳида 3 та тўпламга ажратилди. Уларнинг адади
1500
тага етказилди.
👉
Google Playга кириб
Ҳикматлар
иловасини смартфон ёки ноутбукингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
Марҳамат
📜
Солиҳ кишилардан бирига:
«Менга Аллоҳнинг фазли карами ҳақида гапириб беринг»,
дейилди.
У зот:
«Аллоҳ сенинг гуноҳ қилаётганингни кўриб туради, шунда қалбингни пушаймонликка тўлдиради.
Сўнгра сенга истиғфорни илҳом қилади ва сени мағфират қилади. Кейин сендан рози бўлади ва ёмонликларингни яхшиликларга алмаштириб қўяди",
деди.
Аллоҳим, бизнинг аввалгию охирги гуноҳларимизни мағфират қил!
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
14118. Раҳматли отам
(шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда)
Замахшарийнинг «Каламун навабиғ» китобидаги ушбу:
“Тожирнинг шараф-у шуҳрати — ҳамёнида, олимнинг шараф-у шуҳрати эса — дафтар-у китобларидадир”,
сўзларини жуда кўп иқтибос келтирар эдилар
.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
Ҳикмат
📜
"Бас, Раббинг улар вояга етиб, Раббингнинг раҳмати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди"
,
Каҳф сураси, 82-оят.
Аллоҳга ишонинг.
Сабабини билмасангиз-да, неъматларнинг келишида ҳикмат бор эканига ишонинг.
Негалигини англамасангиз-да, маҳрумлик раҳмат эканига ишонинг.
Вақт-соати келганда биласиз, Аллоҳнинг сизга раво кўргани сиз ўзингизга раво кўрганингиздан чандон яхшироқ эканини...
Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан.
▫️
Изоҳ:
"Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Роббинг тарафидан раҳмат ўлароқдир",
Каҳф сураси, 82-оят.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
📣
Устоз Анвар Аҳмад билан «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбатимиз бошланди
🌐
YouTube орқали томоша қилинг
@hilolnashr