Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

arabic.uz (hikmatlar)

arabicuz
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Subscribers
37 745
24 hours
34
30 days
95
Post views
4 729
ER
12,53%
Posts (30d)
169
Characters in post
1 049
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
September 10, 09:01
Media unavailable
1
Show in Telegram

13996. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Илонни, унга тегадими ёки тегмайдими, бир марта қамчи билан уриш кифоя»,
дедилар.
Имом Байҳақий “Сунанул кубро”да келтирган, санади ҳасан.
Изоҳ: Байҳақий ҳадисни шарҳлаб, агар киши илонга бир марта қамчи урса ва илон қочиб кетса ёки зарари даф бўлса, шунинг ўзи кифоя қилишини, лекин бу «илонни ўлдириш учун иккинчи марта уриш мумкин эмас» дегани эмаслигини таъкидлаганлар.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

September 10, 03:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

13995. Оқил инсон шуни билиши керакки, шаҳватларга
(нафси ҳавога)
мубтало бўлганлар шундай ҳолатга келиб қоладиларки, энди ундан лаззат олмай қўядилар, аммо шу билан бирга уни тарк ҳам қила олмайдилар.
«Равзатул муҳиббин ва нузҳатул муштақин» асаридан.
Изоҳ: Бу ҳолатда энг хатарли босқич шундаки, инсон шаҳватдан лаззат олмай қўйса-да, уни тарк эта олмайдиган даражада унга қарам бўлиб қолади. Энди у хурсандчилик ёки лаззат учун эмас, шунчаки ўша одатдан келадиган азоб ва безовталикни тўхтатиш учун уни такрорлашга мажбур бўлади. Бу ҳолатдаги инсон икки томонлама азобда қолади: Ички бўшлиқ - завқ тугаган, қалб ҳувиллаб қолган. Ожизлик - ирода заифлашиб, нафс ўз эгасини жиловлаб олган. Аллоҳ асрасин!
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

September 09, 18:50
Media unavailable
1
Show in Telegram

#rabiul_avval
Роҳматан лил оламийн
📜
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Етмиш битта китобни ўқиб чиқдим ва уларнинг барчасида шуни топдимки: албатта, Аллоҳ таоло дунё яратилганидан то у тугагунга қадар барча инсонларга берган ақл —
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ақллари олдида худди дунёдаги барча қумлар ичидаги бир дона қум кабидир.
Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг ақли энг комили ва фикри энг тўғрисидирлар».
Абу Нуайм «Ҳилятул авлиё»да ва Ибн Асокир ривоят қилишган.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

September 09, 16:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

📜
Истиғфор
-
Астағфируллоҳа
Роббал ъаламийна ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ъазизал Ҳакийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ғофурор Роҳийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ъафуввал Қодийра ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳат Тавваабар Роҳийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ваасиъал Ъалийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳа Латийфан Хобийрон ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳа Қорийбан Мужийбан ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ъалиййал Ъазийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳа хойрол ғофирийна ва атуубу илайҳ.
Оламларнинг Робби Аллоҳдан истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Азиз ва Ҳаким Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Ғафур ва Роҳийм Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан..
Ъафувв ва Қодир Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Таввоб ва Роҳийм Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Ваасиъ ва Ъалийм Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Латиф ва Хобийр Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Мужийб ва Қорийб Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.
Олий ва Азийм Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Кечирувчиларнинг энг яхшиси бўлмиш Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
◽️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо - жаннат бўлсин”,
дедилар.
Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

September 09, 14:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

13994. Зулмнинг ўз нисоби
(тўлиш меъёри)
бордир, агар у тўлиб-охирига етса, азоб албатта нозил бўлади:
“Уларга қарши шошилма! Биз уларнинг саноғини санамоқдамиз”,
Марям сураси, 84-оят
.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

September 09, 09:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

13993. Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ:
“Сендаги амалларнинг ўзгаришига сабаб бўлувчи бирор хулқни ўзгартирмаган ҳар қандай ваъз-насиҳат - сенинг зарарингга хизмат қилувчи далил, ҳужжатдир”,
деди.
“Мухтасару минҳожул қосидин”дан.
Изоҳ: Илм ва мавъиза — қалб ойнасига тушган шуъла. Аммо ойнада аксланмаган, вужудга сингиб кетмаган ҳар бир шуъла инсонни ёритиш ўрнига, унинг панада қолган айбларини фош этувчи ёриткичга айланади.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

September 09, 08:16
Media unavailable
1
Show in Telegram

#rabiul_avval
Роҳматан лил оламийн
🔖
Буюк Британиянинг энг йирик файласуфларидан бири ва 1950 йилги Нобель тинчлик мукофоти совриндори
Бертран Рассел
шундай деган:
«Мен Ислом ва Ислом пайғамбари ҳақида ўқидим ва англаб етдимки, бу дин дунё ва инсоният динига айланган, Пайғамбар Муҳаммаднинг таълимотлари ҳали ҳамон шарҳланиб, ўрганилиб келинмоқда ва биз ушбу таълимотлар орқали энг юксак мукофотларга сазовор бўлмоқдамиз».
🔖
Француз тадқиқотчиси
Эдвард Браун
(1862–1926) ўзининг «Дунё цивилизациялари тарихи» китобида шундай дейди:
«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ арабларга ва бутун дунё халқларига хушхабар келтирди, уларни Ягона Аллоҳга ибодат қилишга чақирди. Унинг даъватидаги шариат иймон ва ақидадан асло фарқ қилмайди. У диний ишларнигина эмас, балки дунё ишларини ҳам бошқарадиган мажбурий илоҳий ваколатга эгадир. Шу сабабли у мусулмонларга закотни фарз қилди ва мушрикларга қарши урушни мажбуриятга айлантирди. У жоҳилият арабларининг қабилачилик тизимидан устун турадиган ижтимоий тизимни барпо этди ва шу тариқа Арабистон ярим ороли учун илгари мутлақо номаълум бўлган мустаҳкам диний бирликни таъминлади».
🔖
Ҳиндулик раҳнамоси
Рамакришна
(1886) ўзининг
«Муҳаммад Пайғамбар»
номли китобида шундай ёзади:
«Пайғамбар Муҳаммад шахсиятини барча жабҳалари билан тўлиқ англаб етиш имконсиздир. Бироқ мен тақдим эта оладиган нарса — у зотнинг ҳаёти ҳақидаги бир қатор гўзал суратлардан иборат қисқача тасаввурдир.
У пайғамбар Муҳаммаддир, жангчи Муҳаммаддир, савдогар Муҳаммаддир, сиёсатчи Муҳаммаддир, хатиб Муҳаммаддир, ислоҳотчи Муҳаммаддир, етимлар бошпанаси Муҳаммаддир, қуллар ҳимоячиси Муҳаммаддир, чўриларни озод қилувчи Муҳаммаддир ва адолатли Муҳаммаддир.
Бу улуғвор ролларнинг барчаси уни ҳақиқий қаҳрамонга айлантирди».
🔖
Машҳур рус ёзувчиси
Лев Толстой
(1828–1910) шундай дейди:
«Пайғамбар Муҳаммад учун бир оддий, ожиз миллатни жоҳилият урф-одатлари ва анъаналари кишанларидан озод қилгани, уларга тараққиёт ва юксалиш йўлини очиб берганининг ўзигина фахрланишга кифоядир. Муҳаммад шариати ақл ва ҳикматга мувофиқ келиши туфайли тез орада бутун дунёни бошқаради».
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

September 09, 06:42
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#rabiul_avval
Роҳматан лил оламийн
📜
Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари
(қисқача)
-63 йил умр кечирдилар:
-
40
йил пайғамбарликдан
(ваҳий келишидан)
аввал;
-
23
йил пайғамбар этиб юборилганларидан
(ваҳий келганидан)
сўнг;
-
13
йил Маккада яшадилар, бундан;
-
3
йилида
(Исломга)
яширин даъват қилдилар;
-
10
йилида эса
(Исломга)
ошкора чақирдилар;
-
10
йил
(то ҳаётларини сўнгигача)
Мадинада яшадилар.
🕌
Буюклар Расулуллоҳ ҳақларида
🪶
"Дунё ҳеч қачон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби инсонни кўрмаган ва кўрмайди. У зот инсониятнинг нафақат маънавий, балки ақлий ва амалий етакчиси эди”
.
Шайх Абулҳасан Надавий.
🪶
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати ва суннатига эргашмасдан туриб Қуръонни тўлиқ тушуниш имконсиздир. Чунки у зот Қуръоннинг тирик намунаси эди”.
Уламолардан бирлари.
🪶
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чақириғи, даъвати инсон ақлини озод қилди, қалбини маънавиятга бой қилди ва жамиятни инсоний қадриятларга асослантирди. Унинг рисолати ҳар замон учун амалий ҳидоятдир”.
Шайх Юсуф Қаразовий.
🪶
"
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мисли йўқ. Чунки у зотнинг сўзлари ва ишлари Аллоҳнинг ваҳийсига асосланган эди. Уни фақат ақл билан тушуниш етарли эмас, юрак билан ҳис қилиш керак”
.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий.
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

September 09, 06:26
Media unavailable
1
Show in Telegram

#rabiul_avval
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
📜
Ва маа фақодал мадууна мисла Муҳаммадин,
Ва лаа мислуҳу хаттал қиямати йуфқоду
...
-
Муҳаммад кабисин йўқотмаган ўтганлар,
Ва бошқа ундайи қиёмат қадар йўқотилмас...
Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу.
▫️
Тарих Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотнинг вафотларидек улкан йўқотишни кўрмаган. Бундан кейин ҳам ислом уммати учун у зот сарвари Коинотнинг ўлимларидан ортиқ йўқотиш бўлмас. Чунки у зотга тенг келадиган инсон йўқ ва бўлмайди.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

September 09, 04:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

#rabiul_avval
Роҳматан лил оламийн
🔖
Уилл Дюрант (Will Durant)
Америкалик тарихчи, файласуф ва кўп томлик
«Цивилизация тарихи»
асари муаллифи (1885–1981):
«Агар биз тарихдаги шахсларнинг буюклигини уларнинг инсониятга кўрсатган таъсирининг кўлами билан ўлчайдиган бўлсак, Пайғамбар Муҳаммад тарихнинг энг буюк шахсларидан биридир. У ўз зиммасига жоҳилият ва иссиқ саҳро ичида тарқоқ яшаётган мутаассиб қабилаларни бирлаштириш ва уларни юксалтириш вазифасини олди ва буни мукаммал даражада уддалади.
У қисқа фурсат ичида нафақат янги диний ақидани, балки асрлар давомида яшаб келаётган маданият ва сиёсий тизимни буткул ўзгартирган кучли ижтимоий низомни барпо этди. Инсоният тарихида диний, сиёсий ва маънавий раҳбарликни худди Муҳаммаддек ўз вужудида мукаммал бирлаштира олган ва бутун бир дунёнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб юборган иккинчи бир шахсни топиш қийин».
🔖
Марсель Буазар (Marcel Boisard)
Швейцариялик ҳуқуқшунос профессор ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакили сифатида мусулмон ўлкаларида узоқ йиллар яшаган олим ўзининг
«Исломдаги инсонпарварлик»
китобида ёзади:
«Ислом пайғамбари ҳақида бирор бир ёзма манба яратилишидан аввал, унинг ҳаёти тарих саҳифаларини ёритиб бўлган эди; чунки у зотнинг ҳаёти энг майда тафсилотларигача аниқ маълумдир.
Муҳаммаднинг шахсияти қолдирган мерос — гарчи баъзи Ғарб тарихчилари томонидан мақсадли равишда бузиб кўрсатишга ҳаракат қилинган бўлса-да — шу қадар ҳайратланарли ва улуғворки, у ушбу диннинг софлигини ва Исломнинг асл характерини яққол намоён этади.
Тарихий жиҳатдан Муҳаммад нафақат янги дин келтирди, балки инсоният тарихининг оқимини буткул ўзгартириб юборган ва кейинчалик Исломнинг дунё бўйлаб кенг ёйилишига замин яратган мукаммал сиёсий-ижтимоий тизимни ҳам барпо этди».
🔖
Руди Парет (Rudi Paret)
Германиялик таниқли шарқшунос олим, Гейдельберг университети профессори (1901–1983):
«Бутун дунёни ўз таълимоти ва нури билан уйғотган, маърифатга бошлаган шахсларнинг энг олдинги сафида араб Пайғамбари туради.
У бизга Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига доир энг гўзал ва рад этиб бўлмас далилларни ҳамда ҳаётимизни тартибга солувчи донишмандликка йўғрилган қонунлар мажмуасини тақдим этди. У инсониятга соф табиат (фитрат) дини ҳақида хушхабар берган ва уни ўргатган ниҳоятда фазилатли ва холис бир Элчи эди».
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube