
Асланов билан футбол
Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар.
Тижорий ҳамкорлик учун:
@Muhammadsalah7
ЖЧ-2026 иштирокчилари 16 тага етди
Жанубий Америкада бугун ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур ўйинлари якунига кўра яна 3 та терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Булар — Уругвай, Колумбия ва Парагвай.
Мундиалда иштирок этадиган жамоалар сони 16 тага етди:
1️⃣
🇺🇸
АҚШ (мезбон)
2️⃣
🇲🇽
Мексика (мезбон)
3️⃣
🇨🇦
Канада (мезбон)
4️⃣
🇯🇵
Япония
5️⃣
🇳🇿
Янги Зеландия
6️⃣
🇮🇷
Эрон
7️⃣
🇦🇷
Аргентина
8️⃣
🇺🇿
ЎЗБЕКИСТОН
⭐️
(дебют)
9️⃣
🇰🇷
Жанубий Корея
🔟
🇯🇴
Иордания (дебют)
1️⃣
1️⃣
🇦🇺
Австралия
1️⃣
2️⃣
🇧🇷
Бразилия
1️⃣
3️⃣
🇪🇨
Эквадор
1️⃣
4️⃣
🇺🇾
Уругвай
🆕
1️⃣
5️⃣
🇨🇴
Колумбия
🆕
1️⃣
6️⃣
Парагвай
🆕
👉
⚽️
@futbol_qoidalar
Энг қимматбаҳо футбол клублари экан. «Реал» биринчи ўринда.
@aslanov_futbol
«Тоттенҳэм»нинг олдинги чизиғи учун футболчилар: Мэддисон, Жонсон, Кулушевски, Ришарлисон, Соланке, Симонс, Кудус, Тел, Одобер, Коло Муани - 10 футболчи. Максимум 4, жамоанинг сўнгги ўйинларидаги схемага қарасак, 3 позицияга.
Бу дегани, шулардан ҳар ўйинда камида 2-3 нафари нафақат асосий таркибдан, балки заявкадан четда қолади. Ҳозир жароҳатлар бор, билинмаслиги мумкин, лекин доим шундай бўлмайди, тўғрими?
Рўйхатга қарасак, янги трансферларнинг ўзи 4 нафар. Қолганлар ҳам ўтган йили кўпинча асосийда тўп сурган футболчилар. Ҳа, ичида бирортаси, масалан, Салоҳ каби ҳамма ўйинда майдонга тушиб, юқори даражани ушламас, ротация ва алмаштиришлар орқали ҳаммасидан фойдаланиш мумкиндир. Лекин ҳар бирининг энг яхши формаси пайтини топиш, вақт тақсимоти, таркибни тонусда ушлаш, норозиликларга йўл қўймаслик жуда мушкул бўлиб кетади. Бунинг устига Томас Франк аввалги жамоаларда анча кичик ва камтар таркиб билан ишлаган.
Менимча, январга бориб, жароҳатланганлар ҳам қайтганда, бир неча футболчи сотилса керак. Сотилиши керак.
@aslanov_futbol
АПЛ энди ҳар турнинг энг яхши футболчисини аниқлар экан ва 3-турда бу номга Доминик Собослаи лойиқ кўрилди. Унинг "Арсенал" дарвозасига урган голи умуман августни ким пешқадам бўлиб якунлашини ҳам белгилаб берди.
Умуман икки футболчини алоҳида мақташ керак. Сабослаи ва Маунт. Ўхшаш жиҳати, янги харидлардан кейин ҳар иккиси ҳам асосий таркибдан тушиб қолиши айтилганди, аммо аксинча, айнан шу футболчилар жамоасида энг яхши бўлиб келишмоқда.
Сабо "Арсенал"га гол урганидан ташқари, "Нюкасл" билан ҳал қилувчи голда асосий ишни қилди - айнан у Нгумоага тўпни ўтказиб юбориб, ҳаммани чалғитганди. Бу ишларни у яна ўнг қанот ҳимоячиси сифатида, Фримпонгнинг жароҳатини ёпган ҳолда амалга оширмоқда.
Мейсон Маунт эса "МЮ"да асосий прессинг машинаси, жамоани боғлашда муҳим фигура. Деярли ҳамма ўйинда Маунт чиқиб кетгач, "МЮ" ўйинида муаммолар юзага келди, ташаббус бой берилиб, голлар ўтказиб юборилди. Аморим катта пулга олинган Шешкони захирада қолдиришга мажбур бўлаётгани айнан Маунт туфайли.
@aslanov_futbol
Биз жаҳон чемпионатига чиқдик, энди ҳар қандай мураббий биз билан ишлашга қизиқади, улар учун керак, деяётгандинглар, ҳамма рад қиляптику-а?
😊
@aslanov_futbol
Интернетда мана бу маълумотлар айланиб юрибди. «Манчестер Юнайтед» кўп ҳужум кўрсаткичлари (зарбалар, вазиятлар, рақиб жарима майдонида тўпга эгалик қилиш) бўйича лигада етакчи ё етакчилар қаторида. Ростанам ҳаммаси яхшими?
Гап шундаки, бу кўрсаткичлар контекстсиз нотўғри хулосаларга олиб келади ва гўёки «МЮ» энг яхши футбол ўйнаётган жамоадек кўриниб қолади. Аслида ундай эмас.
«МЮ» кўп вазиятлар яратганининг сабаби, шунга мажбур бўлган. Ҳужум қилишга тўғри келган, рақиб эса аксинча. Чунки жуда кўп вақт жамоа учун қониқарли ҳисоб таблода акс этмаган.
Хўш, инглиз топ клублари жами қанча дақиқа ўзи учун қониқарсиз ҳисобда ўйнаган? Топ рақибларга қарши ўйинларда дурангни қониқарли деб олдим:
«Арсенал» атиги 46 дақиқа ўзини қониқтирмайдиган шароитда тўп сурган - «Ливерпул» билан ўйин охири ва «Лидс»га илк голни ургунча.
«Ливерпул»да бу 61 дақиқа, «Тоттенҳэм»да 105, «Челси» 170, «Сити» 194, «Манчестер Юнайтед»да эса 228 дақиқа!
Яъни Аморим шогирдларига 228 дақиқа гол зарур бўлган.
@aslanov_futbol
Федерико Кьеза Ливерпулнинг чемпионлар лигаси учун қайдномасига киритилмади. Масалан 17 ёшли Рио Нгумоа бор рўйхатда. t.me/Davron_Fayziev
Родриго Инстаграмдаги саҳифасига ушбу видеони жойлаб, «менинг уйим» дея изоҳ қолдирди Бу ёз жаҳон футболида энг катта қийинчиликка рўбарў келган футболчи Родриго бўлса керак. У бир неча йиллар деганда аста-секин "Реал"нинг асосий фигураларидан бирига айланиб…