
Асланов билан футбол
"Борнмут" ўтган мавсумни қаторасига 19 ўйинли мағлубиятсиз серия билан якунлаганди. Бу мавсум биринчи турдаёқ бу серия тугади, аммо Андони Ираоланинг серияси давом этмоқда - "Ливерпул" билан ҳам у ҳозирча ютгазгани йўқ.
Лекин "Борнмут" натижаларини топ-клубга кўчирганимизда ҳар доим ҳам муваффақият деб баҳоланмайди. Масалан, ўша 19 ўйиннинг 11 тасида "Борнмут" дуранг ўйнаган. Бу юқори ўринлар учун курашишда кўп.
Кейин, ўша мағлубиятсиз сериядан олдин "Борнмут"да 11 ўйинли ғалабасиз серия ҳам бўлган. "Ливерпул"да буни тасаввур қила оласизми? Худди ўтган йилги Салоҳ билан бўлганидек, бундай серия албатта, жамоа ичкарисидаги муҳитга таъсир қилади, босим ошиб кетади. "Борнмут"да эса бемалол ўз услубини давом эттириши ва оқибатда мағлубиятсиз йўлга ўтиб олиш мумкин.
"Ливерпул" 4 ўйиндан 2 дуранг қайд этди. Бунинг устига клуб мураббийни трансфер бозорида етарлича қувватламади. Марказий яримҳимоя ва қанот ҳимоясида муаммолар бор. Ираола чекланган имкониятлар билан ҳам яхши ўйин кўрсата олишини "Борнмут"да исботлаган, "Атлетико"га қарши ўйин ҳам зўр чиқди. Лекин гап барқарорлик ҳақида борса, тортиб кета олармикин? Кузатиш қизиқ жараён.
@aslanov_futbol
Америкада футбол ўйнаш қийин. Бошингни ёришади ва дарҳол реклама жойлаштиришади :)
@aslanov_futbol
Менимча, агар Мартин Эдегор шундай ўйнашда давом этса «Олтин тўп» олади.
Биламан, бунинг учун совринлар керак, лекин агар Мартин Эдегор шундай ўйнашда давом этса «Арсенал» Англияда ҳам, Европада ҳам чемпион бўлади.
@aslanov_futbol
Барколянинг реализацияси классик мавзуга айланиб қолган, аслида. Фақат Ферран фонида мем даражасига чиқмади. Бредлининг академиядаги ва энди чиқиб келган пайтдаги позицияси марказий ҳужум бўлган. Қанотга силжиши эса айнан ўша реализацияга бориб тақалади.…
Барколя ўнг қанотдаям ўйнай олади, яхши ўйнайди, лекин барибир у чапда ўйнаши керак.
Чапда Гакпо ва Нгумоа бор, тўғри, аммо қурбон қилиш керак бўлса, Барколяни эмас.
Расмда унинг «Атлетико»га қарши ўйиндаги зарба берган нуқталари. xG бўйича қулай позиция, аммо тепувчи ўнақай эканидан келиб чиқсак, у қадар қулай эмас. Одатда, бу позициялардан узоқ бурчакка зарба бериш керак, лекин ўнг томондан ўнг узоқ бурчакка тепиш қийин. Дарвозабонни четлаш учун ташқи томондан бурама зарба учун тривелла амалга ошириш лозим бўлади.
Барколя шу нуқталарга чап томондан чиққанда, бемалол хет-трик қилган бўларди.
@aslanov_futbol
Араухо қачондир асосий таркибдаги ўринни Фримпонгдан олиб қўйиши аниқ эди. Гап Араухо кучлироқ эканида эмас, баланс учун - икки қанот ҳимоясида Керкез ва Фримпонг бўлиши хавфли, иккиси ҳам ҳужумкор футболчилар. Иккиси ҳам бир вақтда олдинга ташланганда, шундоғам марказда ҳимоявий ўйинчи камлиги туфайли, қарши ҳужумлар хавфли тус олади.
Араухо эса доим олдинга бормайди, деярли учинчи марказий ҳимоячи. Бу Керкезга эркинроқ ўйнаш имкониятини беради.
Ҳа, Араухо кам ҳужумга чиқади, лекин чиққанда ҳам, ҳозиргидек шедеврлар ҳам қилиши мумкин, дарвоқе.
@aslanov_futbol