
Асланов билан футбол
Искандеров бутун ўйин бурчак тўпларини (жарималарниям) яқинроқ бурчакка узатиб, энг охиргисини узоқ бурчакка йўллади. Бу албатта, ҳимоячиларни чалғитди, Ўткирнинг позициясигаям таъсир қилди.
@aslanov_futbol
Бир пайтлар Нўъмон Ҳасанов деган футболчимиз бўларди. Энг зўр яримҳимоячи, аммо терма жамоада деярли ўйнамаган. Чунки у Миржалол Қосимов билан бир таркибга сиғмасди. Нотўғри даврда ўйнагани омадсизлиги.
Жамшид Искандаровдан яхши яримҳимоячи йўқ ҳозир Ўзбекистонда. Баъзи ишларни у каби қила оладиганини билмайман. Миржалол ҳам йўқ. Лекин Жамшиднинг энг яхши даври терма жамоамизнинг 5-2-3 схемасида ўйнаган даврига тўғри келяпти. Бу тизимда унга жой топиш деярли имконсиз. Марказий яримҳимояда ҳам, олдинги чизиқдаям бошқача типдаги футболчилар керак. Аморим давридаги Бруно Фернандеш хуллас.
Жамшиднинг «Навбаҳор»га қарши биринчи тайми - шедевр. Менимча, терма жамоа услуби ва схемаси мавжуд футболчиларга мос бўлиши керак деб ҳисобласак, айни дамда 5-2-3 дан кўра 4-3-3 га мос футболчиларимиз кўпроқ. Жамшиднинг ўзи тарози палласида катта тош босади.
Афсуски, «Нефтчи»га мухлис эмасман, мен эса Искандеров футболдан кетмасидан унга мухлислик қилгим келяпти. Жаноб Фабио, илтимос.
@aslanov_futbol
Бошланғич математикадан савол. Сизда бир текинга олинган маҳсулот бор. Уни 15 миллионга сотдингиз. Кейин 27 миллионга қайтариб сотиб олдингиз. Бир йил ўтиб эса 40 миллионга яна сотдингиз. Фойдангиз неч пул бўлади?
Агар фарзандингиз футболга қизиқса, "Манчестер Сити" ва Жеймс Траффорд номларини ишлатиб ҳам берсангиз бўлади шу саволни :))
@aslanov_futbol
Роберто Манчини Италия терма жамоасини бошқарадиган бўлибди.
Сўнгги йигирма йилликда Италиянинг энг яхши натижаси - Европа чемпионлиги айнан Манчини қўл остида ютилган. Аммо ЖЧ-2022 саралашида Роберто Манчини муваффақиятсизликка учраганди.
@aslanov_futbol
Реал трансферлар камайиб кетганидан икки машҳур инсайдерлар "Реал"нинг трансферини деб тортишиб кетишди :))))
Флориан Плеттенберг (твиттерда 700 мингдан ортиқ фолловер), немис футболига ихтисослашган журналист Ян Диоманде билан боғлиқ музокараларни, "ПСЖ", "Реал" ва "Манчестер Сити"нинг унга қизиқишини энг бошидан ёритиб келаётганди. Кейин Фабрицио Романо (30+ миллион фолловер) бирданига Ян Диоманде 100 миллиондан ортиқ суммага "Реал"га ўтиши ҳал бўлгани ҳақида ёзворди. Ҳаммаси шундан бошланди.
Фабрицио Романинг бир одати бор - бирор трансфер пишиб келаётган пайтда аниқ хабарни биринчи бўлиб чиқаришни истайди. Баъзида бу тахминан ҳам бўлиши мумкин. Плеттенбергнинг асосий эътирози шунда эди.
Яъни, Диоманде учун "Реал"нинг 100 миллион евролик таклифи рад этилгач, шунингдек, "ПСЖ"нинг ўйиндан чиқиши маълум бўлгач, футболчи учун асосий даъвогар сифатида фақат "Реал" қолди. Ана шунда Фабрицио Диоманденинг Мадридга ўтаётгани ҳақида here we go қилиб, маълумот бутун дунёга тарқади. Музокаралар бошидан хабар улашиб келаётган Плеттенбергга бу ёқмади ва твиттерда Романога ҳақли савол берди - "хўп, трансфер келишуви аниқ экан, суммаси қанча, нега ёзмаяпсан?"
Плеттенбергга кўра, Романо шунчаки у ва бошқаларни кузатиб ўтириб, "Реал"нинг кейинги таклифи 100 миллиондан ортиқ бўлишини ва бошқа талабгор йўқлигидан "Лейпциг" бунга рози бўлишини тахмин қилган ва аниқ келишув сифатида ёзиб юборган. Шунинг учун аниқ сумма йўқ, фақат "100 миллиондан ортиқ" дейилади холос. Инсайдерлар учун биринчи хабарни бериш муҳим - барча сайтлар кейин айнан уни манба қилиб тарқатади ва инсайдер учун бу аҳамиятли, камида ўқувчиларнинг ошиши нуқтаи назаридан. Романо эса Плеттенберг узоқ вақт пишириб келган ошни тахминий твит билан ўзиники қилиб олди.
Баҳснинг кейинги қисмлари бироз хунук, айниқса Романо томонидан. Плеттенбергга жавоб берар экан, Романо бир пайтлар унинг шахсий ёзишмалардаги гапларини ошкор қилиб юборди. Қандай қилиб фолловерларни ошириш бўйича маслаҳат сўрагани, унга хавас қилиши ҳақидаги гапларни. Албатта, кўпчилик томонидан бу Романонинг кринжи сифатида кутиб олинди.
Энг қизиғи, "Реал"нинг 100+20 миллион евролик таклифи ҳали немис клуби томонидан қабул қилинмаган. Клуб бошидан тўлиқ 120 миллион ҳақида айтиб келяпти. Энди тасаввур қилинг, бу келишув барбод бўлса ва Диоманде бошқа клубга ўтса. Фабрицио Романо шарманда бўлади. Бундай ҳолатлар аввал ҳам бўлган, лекин айнан ҳозир, шу тортишувлар фонида чатоқ. Романо баъзида тахминан ёзвориши исботланиб қолади.
Диоманденинг "Реал"га ўтмаслигини айни пайтда энг кўп Плеттенберг истаётган бўлса керак, тўғрими?))
@aslanov_futbol
Англияда янги мавсумдан дарвозабонлар билан боғлиқ тўхталишлар бўйича янги қоида киритилади:
Агар майдонда дарвозабонга ёрдам кўрсатилиб, пауза юзага келса, кейинги бир дақиқада жамоа бир ўйинчи кам бўлиб ўйнаши керак. Албатта, дарвозабон чиқиб турмайди, мураббий танлови билан майдондаги футболчилардан бири четга чиқади. Дарвозабонга қарши қоида бузилиши, тўқнашув ёки қон чиққан ҳолатлар бундан мустасно.
Аввалдан биламизки, футболчиларга майдонда ёрдам кўрсатилиб, ўйин тўхтатилганда, ҳакам уларни ўйинга қайтишига дарҳол рухсат бермайди. Маълум вақт ҳакам рухсати кутилади. Лекин дарвозабонларсиз ўйнаш иложи йўқлигидан, уларга нисбатан бундай қоида ишламас, бундан эса мураббийлар "тайм-аут" учун фойдаланишар эди.
Мисол учун, ўйин давомида нимадир терс кетди ва мураббий шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериши керак. Кўпинча бундай ҳолатларда хийла ишлатилади - дарвозабон оёғини ушлаб ётиб олади, усиз ўйинни давом эттиришнинг иложи йўқ, натижада керакли пауза юзага келади. Мазкур янги қоида мана шундай ҳолатлар билан курашиш учун қўшилди.
@aslanov_futbol
Эски даврларда «Челси»нинг бир одати бор эди - 30 ёшдан ошган футболчига бир йилдан ортиқ муддатга шартнома қилмаслик. Ҳатто клубни 25 ёшдан катта аёллар билан «юрмайдиган» Ди Каприога ҳам қиёслаб, ҳазиллашишарди.
Лекин энди ўзгариш. «Челси» 35+ ёшда бўлган бирданига икки футболчи билан қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Жордан Хендерсон
ва
Дэнни Уэлбек
.
Таркибда жуда кўп истеъдодли футболчилар бўлса-да, айнан тажриба етишмаслиги туфайли натижаларнинг барқарор бўлмагани шундай қарорларга сабаб бўлди шекилли.
@aslanov_futbol