
Avantaj|Buxgalteriya
Бухгалтерские услуги!
Реклама бўйича мурожаат учун:
@Avantaj_reklama_bot
Реклама акцияларида совға берувчи ва совға олувчида солиқ оқибатлари.
ЖШДС (Жисмоний шахслар даромад солиғи)
.
Агар корхона рекламавий маҳсулотларни аниқ бир шахсга бермасдан, ноаниқ доирадаги кўплаб жисмоний шахсларга тарқатса ва уларнинг қабул қилиб олганини қандайдир шаклда тасдиқламаса, бу ҳолат жисмоний шахснинг даромади деб ҳисобланмайди.
Агар бепул товарларни тарқатишда қабул қилувчининг шахси аниқ бўлиб, қабул қилгани ҳужжатлар билан расмийлаштирилса
, (масалан, автомобил, квартира)
у ҳолда жисмоний шахс моддий наф кўради ва бу даромад ЖШДСга тортилади. Бунда ташкилот солиқ агенти сифатида ЖШДСни ҳисоблаб, бюджетга тўлаши шарт
(СК, 376 ва 387-моддалар).
Солиқни жисмоний шахс ўрнига корхона тўлаши мумкин. Бунда жисмоний шахс ҳам совға қиймати ва унинг учун тўланган ЖШДС миқдорида даромад кўрган бўлади.
Фойда солиғи
.
Фақат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган реклама харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади.
Агар бепул берилган қийматликлар жисмоний шахслар учун моддий наф сифатида тан олинса, уларнинг қиймати чегирилмайдиган харажат ҳисобланади
(СК, 317-модда, 3-банд).
Ғолиб учун тўланган ЖШДС ҳам ҳисобдан чиқариб ташланмайдиган харажат ҳисобланади
(СК, 317-модда, 11-банд).
ҚҚС
.
Агар харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқловчи бўлса, реклама акциялари давомида бепул тарқатиладиган қийматликлар ҚҚСга тортилмайди.
(СК, 239-модда, 1-қисм, 2-банд).
Аксинча бўлса, бепул топширилган қийматликлар товарларни реализация қилиш ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади.
@avantaj_buxgalteriya
Бугун банклараро тўловлар қабул қилиш вақти узайтирилмади.
@avantaj_buxgalteriya
Айланма солиқ тўловчилар учун энг юқори балл 95.
Маълумки, 2024 йил 1 февралдан бошлаб адбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш ва юритиш жорий қилинган. Унга кўра Айланмадан олинадиган солиқни тўловчиларнинг рейтинги «АА» рейтинг шкаласидан юқори бўлмаслиги лозим.
30.01.2024 йилдаги ВМҚ 55-сон.
@avantaj_buxgalteriya
Хусусий университетлар ер ва мол-мулк солиғи тўламайди.
Солиқ кодексининг 414-моддасида мол-мулк солиғини ҳисоблашда солиқ базаси маданият ва санъат,
таълим,
соғлиқни сақлаш
(бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари мустасно),
жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот
объектларининг
ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилади дейилган.
Солиқ кодексининг 428-моддасида эса маданият,
таълим,
соғлиқни сақлаш
(бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно)
ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар
солиқ солинмайдиган ер участкалари
жумласига киради дейилган.
@avantaj_buxgalteriya
Қўшма корхона ва чет эл сармояси иштирокидаги корхона (хорижий корхона). Булар қандай корхоналар?
Кўпчилигимиз СП қуриляптикан, бу Корея билан СП, бу Хитой билан СП деган сўзларни эшитганмиз. Қандай корхоналар бундай аталиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Аслида уларнинг ҳам аксарияти МЧЖ шаклидадир. Иккита шарт бажарилса МЧЖ шаклидаги қўшма корхона ёки хорижий корхонага айланади.
Қўшма корхона ташкил этиш шартлари:
1. Корхона устав фонди миқдори 400 000 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак.
2. Таъсисчилардан бири чет эллик юридик ёки жисмоний шахс бўлиши ва унинг устав фондидаги улуши 15% дан кам бўлмаслиги керак.
Хорижий корхона ташкил этиш шартлари:
1. Бунда ҳам корхона устав фонди миқдори 400 000 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак.
2. Корхона таъсисчиларининг барчаси чет эллик юридик ёки жисмоний шахслар бўлиши керак. Яъни корхона устав фондининг 100 % улуши чет эллик якка ёки бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлиши керак.
01.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сон.
@avantaj_buxgalteriya
Янги корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш ёки корхоналарни қайта рўйхатдан ўтказишда Face-ID назорати жорий қилинибди. Энди таъсисчиларнинг маълумотларни электрон имзо орқали тасдиқлаши етарли бўлмай қолди. ДХМга бормай туриб шу ишларни амалга ошириш учун ҳам компютерингизда камера бўлиши керак.
@avantaj_buxgalteriya
Фирма очишда қанча давлат божи тўланади?
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда юридик шахслар бирлашмалари
давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда
- БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Бундан ташқари чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар (қўшма корхона, ҳорижий корхона) давлат рўйхатидан ўтказилганда ҳам БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(аввал БҲМнинг 10 баравари эди)
Давлат божи тўғрисидаги қонун.
@avantaj_buxgalteriya
Бугун банклараро тўловлар соат 18:00 гача узайтирилди.
@avantaj_buxgalteriya
Солиқ аудити.
Солиқ органлари солиқ аудити ўтказилиши бошланишидан камида 30 календарь кун олдин солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида хабарнома юборади.
.
Агар солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлса,
солиқ органи Солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда солиқ тўловчини
олдиндан хабардор этмасдан
солиқ аудитини бошлашга ҳақлидир.
07.01.2021 йилдаги ВМҚ 1-сон
.
@avantaj_buxgalteriya
Бугун банклараро тўловлар соат 17:00 гача.