Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Avantaj|Buxgalteriya

avantaj_buxgalteriya
Buxgalteriya xizmati! Murojaat uchun: @avantaj_boss
Subscribers
4 914
24 hours
-1
30 days
50
Post views
1 710
ER
34,8%
Posts (30d)
52
Characters in post
612
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Business & Economy Blog
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Business & Management
Summary
September 10, 10:04

МЧЖдан АЖга айланишни ўйлаб кўриш керак.
Сабаби дивиденд. 2022 йил 1 апрелдан 2028 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари бўлган
жисмоний шахсларнинг
(акциядорларнинг) акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.
Кўп дивиденд оладиган МЧЖ таъсисчилари, АЖ ташкил қилишни ўйлаб кўришса бўлади. Ҳисобчингиз билан ўтириб ҳисоб-китоб қилиб кўринг.
@avantaj_buxgalteriya

September 10, 05:16

Резидент ва
Норезидентдан фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олинганда солиқ оқибатлари
.
СКнинг 299-моддасига асосан фоизсиз қарз олинганда, олувчи томон қарз олиш санасидаги қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида даромад кўради. Ушбу даромад корхонанинг даромадлари таркибида акс эттирилади ҳамда фойда солиғи ёки айланмадан солиққа тортилади. Даромадни ҳисоблаш фoрмуласи:
Қарз суммаси х қайта молиялаштириш ставкаси / 365 кун х ҳисобот даврида қарздан фойдаланилган кунлар сони.
Худди шундай қарз норезидентдан олинса, 299-модданинг бу қоидаси тадбиқ қилинмайди, яъни
қарз олувчи томонда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.
@avantaj_buxgalteriya

September 10, 00:44

Давлат харидлари янгича тартибда!
Вазирлар Маҳкамасининг 8 сентябрь куни имзоланган 480-сон қарорига кўра, энди барча давлат буюртмачилари харид қилишдан олдин товар, иш ёки хизматнинг
ўртача бозор нархини
махсус Портал орқали ўрганиши шарт бўлади. Харид жараёнида камида 3 та манба ёки 3 та етказиб берувчидан нархлар солиштирилади.
2027 йил 1 январга қадар компьютер, маиший техника, мебель, қоғоз маҳсулотлари ва бошқа 60 турдаги товар бўйича ўртача бозор нархини
сунъий интеллект технологиялари
асосида автоматик ҳисоблайдиган электрон модуль тўлиқ жорий этилади. Тизим охирги 90 кунлик бозор маълумотларини таҳлил қилади. Агар нарх ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошса, қайта ўрганиш талаб этилади.
@avantaj_buxgalteriya

September 09, 16:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бухгалтерлик ҳалол иш. Лекин қандай корхонада бухгалтер бўлишга ҳам боғлиқ.

September 09, 16:01

Божхонада катта ислоҳотлар амалга оширилади.
Президент 27-августда ПФ-174-сон Фармонни имзолади. Бу билан Ўзбекистон божхона тизимида 2030-йилга қадар ўзгаришлар амалга оширилади.

1-сентябрдан бир қатор ортиқча талаблар (олдиндан тўлов, қўшимча сертификатлар) бекор қилинмоқда.

Божхона расмийлаштируви 2 баробар тезлашади.

"Сунъий интеллект" асосида назорат ва "Post Clearance" тизими жорий этилади.

2027-йилдан ягона божхона тўлови: қийматнинг 20%, лекин килограмм учун камида 2$.

Янги "Рақамли технологиялар маркази" ташкил этилади.
Мақсад — 2030-йилга қадар инсон омилисиз расмийлаштирувни 60%га етказиш ва тадбиркорлар учун божхона жараёнларини соддалаштириш.
@avantaj_buxgalteriya

September 08, 18:17

Йўлда келаётиб бир радиони қўйўдим, чиққан “қўшиқ”ни қарелар:
Наташахон Наташа
Хафа қисам еб таша
Ну ты тоже ўзбекча
Нимадирла деб таша
Наташахон Наташа
Ёнингда нега Саша
Севгида в конце концов
Манга едирма каша
Нима бало бу, нснмсн )))

September 08, 12:47

Меҳмонхоналар учун ер ва мол-мулк солиғи.
Меҳмонхоналар 2030-йил 1 январгача мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициентни қўллайди. Яъни, ушбу солиқларни ўн баробар кам тўлайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон туроператорлари чет эллик сайёхларга кўрсатган хизматларига
0% ҚҚС қўлланилади.
27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон.
@avantaj_buxgalteriya

September 08, 09:36

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари реализацияси учун 0% ҚҚС фақат ишлаб чиқарувчиларга.
Маълумки,
2026 йил 1 январдан бошлаб,
Қишлоқ хўжалиги товар
ишлаб чиқарувчиларига
ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда қўшилган қиймат солиғи
0% ставкада бўлади.
Қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар кимлар?
Солиқ кодексининг 57-моддасига асосан, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади:
- ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса;
- ўзи ишлаб чиқарган товарларни сотишдан даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг
камида 80 фоизини ташкил этса.
Шу икки шартга мос келадиган юридик шахслар
рўйхатга
киритилган қишлоқ хўжалик товарларини сотганда ҚҚСни 0% ҳисоблайдилар.
Бундан ташқари, ўзи ишлаб чиқарган товарларни сотишдан даромадининг улуши
жами даромаднинг 90 фоиздан кўпроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича фойда солиғи ҳам 0% бўлади
.
@avantaj_buxgalteriya

September 08, 01:00

Ким тезрок карзга ботяпти — ахолими ёки бизнесми?
1 июл ҳолатига аҳолига ажратилган кредитлар бир йилда
+40 трлн сўмга ошиб
235,9 трлн сўмга етди. Корхоналарнинг кредит қолдиғи эса бир йилда
+28,6 трлн сўм
.
Яъни аҳоли қарзи корхоналарникидан
деярли 1,4 баробар тезроқ
ўсмоқда — гарчи умумий портфелнинг катта қисми (406,9 трлн сўм) ҳамон юридик шахслар ҳиссасига тўғри келса ҳам. Соддароқ тушунтирганда, бир йил олдин 10 та одамдан 3 таси банкдан қарз олган бўлса, бугун бу рақам 4 тага яқинлашмоқда. Одамлар уй-жой, автомобиль, кундалик эҳтиёжлар учун кўпроқ истеъмол кредити, ипотека ва микрокредит олишни афзал кўрмоқда.
Микрокредит бозорида хатарлар юқори. Муаммоли микрокредитларнинг деярли ярми “шубҳали” ва “умидсиз” тоифасига киритилган. Марказий банкнинг ўзи июлда эълон қилган сўровга кўра, қарз оладиганларнинг
61 фоизи
уни ўз вақтида тўлашда қийналмоқда.
Менимча буни тўхтатиб бўлмайди. Орамизда кредитга қарам ва даромадини катта қисмини қарз тўлашга сарфлайдиганлар кўпайиб бораверади.
@avantaj_buxgalteriya

September 07, 08:42

Текширишларга мораторий берилди дегани, бу давр ҳеч қачон текширилмайди дегани эмас.
Яқинда кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий эълон
қилинди
. 3 йил давомида корхонангизда камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви, солиқ аудити ва ҳатто масофавий солиқ текшируви (маркировка бўйича) ҳам ўтказилмайди. Лекин бу дегани шу 3 йиллик давр умуман текширилмайди дегани эмас. 3 йил хоҳлагандек ишлаймиз экан деб тушуниб олманг.
Шу кунларда охирги 3 йиллик фаолияти текшириладиган бўлиб турган тадбиркорлар текширувдан “қутулиб” қолди. Мораторий тугагандан кейин даъво муддати чиқиб кетмаган даврлар, яъни ўша пайтдаги охирги 3 йил учун солиқ текширувлари ўтказилиши мумкин.
@avantaj_buxgalteriya