Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Avantaj|Buxgalteriya

avantaj_buxgalteriya
Buxgalteriya xizmati! Murojaat uchun: @avantaj_boss
Подписчики
5 003
24 часа
-5
30 дней
69
Необычное падение (24 часа)
Просмотры
1 493
ER
29,84%
Посты (30д)
48
Символов в посте
699
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Блог о бизнесе и экономике
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
October 25, 15:43

Валютада олинган бўнак ва курс варқи
.
Даромад қайси курсда ҳисобланади?
Корхона хорижий мижозга хизмат кўрсатади. Шартнома долларда тузилган. Мижоз пулнинг бир қисмини олдиндан, қолганини эса хизмат бажарилгандан кейин тўлайди. Бундай ҳолатда даромад қайси курсда ҳисобланади?
22-сонли БҲМСга кўра
, хизмат учун олдиндан олинган бўнак қайта баҳоланмайди. Даромаднинг бўнакка тўғри келадиган қисми бўнак олинган кундаги курс бўйича тан олинади.
1-Мисол. Хизмат бажарилишидан олдин 100% тўлов олинган.
Шартнома қиймати — 100 000 доллар. Мижоз пулни 4 марта ўтказди:
• 10 январь — 20 000 $ × 12 500 = 250 млн сўм
• 20 январь — 30 000 $ × 12 600 = 378 млн сўм
• 5 февраль — 10 000 $ × 12 700 = 127 млн сўм
• 15 февраль — 40 000 $ × 12 800 = 512 млн сўм
Жами олинган бўнак —
1 млрд 267 млн сўм
.
1 март куни хизмат тўлиқ бажарилди. Бу кунда доллар курси 13 000 сўмга етди. Энди корхона қанча даромад ҳисоблайди?
100 000 × 13 000 = 1 млрд 300 млн сўм эмас. Даромад —
1 млрд 267 млн сўм
. Чунки пулнинг ҳаммаси хизмат бажарилишидан олдин олинган. Ҳар бир бўнак ўзининг олинган санадаги курсида ҳисобга олинади.
@avantaj_buxgalteriya

October 23, 07:06

Юқоридаги саволнинг жавоби.
Солиқ кодексининг 38-моддасида
билвосита иштирок улушини ҳисоблаш тартиби белгиланган. Ҳар бир улуш занжири бўйича фоизлар
кўпайтирилади
, бир неча алоҳида занжир бўлса, уларнинг натижалари
қўшилади
.
Шунинг учун A корхона В орқали
100% × 60% = 60%
, С корхона орқали
40% × 30% = 12%
, Иккала йўналишдаги билвосита иштирок жами:
12% + 60% = 72%
.
40% × 30% = 12%
математикага тўғри келмаяпти деб ўйламанг ))) Бу ерда 4
0% улушнинг 30% и
ҳисобланяпти. Яъни С корхонанинг Dда 30% улуши бор. А эса C нинг 40%ига эга. Математик кўриниши:
0,4 × 0,3 = 0,12
, яъни
12%
.

October 23, 01:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

October 22, 17:44

IELTS дан 9 ёки 1 миллиард доллар?
IELTS дан 9ни танлаётганларга 1 млрд доллар 100 долларликдан нечта бўлишини айтиб кўриш керак. Чунки, кўп гувоҳи бўлганман, баъзи одамларга долларда сумма айтсанг унча етиб бормайди, шунча дона доллар десанг кейин тушунадида
😊
Маълумот учун, 1 млрд доллар - 10 000 000 та 100 долларлик бўлади. Энди тепдими )))

October 22, 16:05

29-кодга тўланган ҚҚС автомат зачетга ўтиради.
Корхона хизматлар импортини амалга оширганда, агар хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, бундай хизматлар бўйича айланмалар
ҚҚСга тортилади.
Хизматларни реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддасига асосан аниқланади. Хизматлар харидори солиқ агенти сифатида ҚҚСни ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиб бериши керак. Агар шартнома Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда тузилган бўлса, солиқ агенти уни ўз ҳисобидан тўлайди. ҚҚС 29-кодга тўланади. Солиқнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради.
(СК, 255-модда).
Тўланган ҚҚС зачетда ўтириши учун бирор нима қилиш шарт эмас. Автомат ҚҚС ҳисоботида шаклланади.
@avantaj_buxgalteriya

October 22, 09:52

Солиқ органига тадбиркорнинг cчётини 10 кундан кўп муддатга ҳам суд қарорисиз тўхтатиш имконияти берилди
.
2026 йил 21 октябрдан кучга кирган ЎРҚ–1183-сон Қонун ҳисобварақ операцияларини тўхтатиш тартибини ўзгартирди. Солиқ кодексининг 111-моддасида бундай чорани қўллаш учун қуйидаги ҳолатлар белгиланган:
- Молиявий ёки солиқ ҳисоботи белгиланган топшириш муддати тугаганидан кейин 10 кун ичида ҳам тақдим этилмаса.
- Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ органининг талабига белгиланган муддатда тушунтириш ёки тузатиш киритилмаса, ёхуд талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаса.
- Солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахсларнинг ҳудуд ёки бинога киришига тўсқинлик қилинса.
- Солиқ тўловчи ўзи кўрсатган манзилда бўлмаса.
Аввал қандай эди?
Солиқ органи раҳбари ёки ўринбосари ҳисобварақ операцияларини кўпи билан 10 кунга тўхтатиб туриши мумкин эди. 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиш масаласини солиқ органининг илтимосномасига асосан суд ҳал қиларди.
Ҳозир нима ўзгарди?
Солиқ органи раҳбари ёки ўринбосари операцияларни тўхтатиш ҳақида ўзи қарор қабул қилиши мумкин. Агар тадбиркор бу қарорга эътироз билдирса, солиқ органи эътироз берилган кундан кейин уч кундан кечиктирмай судга ариза киритиши мумкин. Масалани суд кўриб чиқади, аммо операциялар суд қарор чиқаргунига қадар тўхтатилган ҳолда қолади.
@avantaj_buxgalteriya

October 22, 01:30

Йирик солиқ тўловчиларга оид эски низом кучини йўқотди.
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонларини белгилаган 3172-сон низом ва унга киритилган ўзгаришлар Солиқ қўмитасининг
қарори
билан ўз кучини
йўқотди
. Тегишли қарор 2026 йил 21 октябрдан кучга кирган.
Энди йирик солиқ тўловчилар қандай аниқланади?
2026 йил 19 майдаги ПФ–95-сон Фармонининг 2-иловасида июл ойидан бошлаб йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари белгиланган.
Айрим ташкилотлар фаолият турига қараб
йирик солиқ тўловчи ҳисобланади: масалан, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, биржалар, мобил алоқа операторлари.
Тўланган тўловлар ва ходимлар сонига оид мезон ҳам бор:
охирги 12 ойда бюджетга тўланган белгиланган тўловлар
БҲМнинг 240 минг бараваридан
ва
доимий ходимлари
100 нафардан кам бўлмаган
юридик шахслар. Бунда 2-иловадаги истиснолар ҳам инобатга олинади.
2027 йил 1 январдан «ўта йирик солиқ тўловчилар» тоифаси ҳам жорий этилади.
@avantaj_buxgalteriya

October 21, 15:20

Янги пост ёзганим сари одам камайиб кетяпи-я! Тинчликмикин ишқилиб
😳

October 21, 15:18

Шу нарса амалда барибир ишламади.
Экспортчилардан ҚҚСни қайтариб олишда ҳалигача валюта тушуми тўғрисида банк маълумотномаси сўраляпти. Ушбу тартиб 1 йил-у 7 ой олдин, 2025 йил 11 мартда бекор
қилинган
. Ҳаттоки,
my3.soliq.uz
платформасида божхона маълумотлари интеграция қилиниб, товарлар экспорти, улар учун келиб тушган валюта маълумотлари ҳар бир шартнома кесимида шаклланяпти. Йўқ, барибир банк маълумотномаси керак.
Маълумотнома олиш у қадар қийин иш эмас, лекин бунга энди зарурат йўқда.
@avantaj_buxgalteriya

October 21, 12:20

9 ой якуни билан жами даромадингиз биринчи марта 10 миллиард сўмдан ошган бўлса, фойда солиғини камайтиришингиз мумкин.
2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта
10 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар
— жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида фойда солиғини 7,5 % тўлайди. Агар пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади 100 миллиард сўмдан ошмаса. 100 миллиард сўмлик чегара икки солиқ даври учун эмас. Ҳар бир солиқ даври учун чегара 100 миллиард сўм бўлади.
СК, 337-модда.
@avantaj_buxgalteriya