Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Avliyolar_uz 🌙

avliyolar_uz


ِسمِﷲ
Авлиёуллоҳлар - Аллоҳ таолонинг солиҳ бандалари ва дўстларидир.
Уларни таниганимиз сари ўзимизнинг кўп хатокор эканимизни билиб борамиз...
📖
Ибратли ҳикоялар.
📝
Авлиёлар ҳаёти.

Subscribers
1 170
Post views
1 729
ER
149,08%
Posts
860
August 23, 17:15
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🎉
Мавлид ойи муборак бўлсин!
🕌
Оламларга раҳмат қилиб юборилган Зот, кўзимиз нури, бошимиз тожи, шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой – Рабиул аввал эшик қоқмоқда.
🌙
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари бутун инсоният учун чинакам улкан неъматдир, катта воқеадир.
🕌
Аслида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг биринчи набий ҳисобланадилар. Ҳадиси шарифда: «"Ё Расулуллоҳ! Сизга нубувват қачон вожиб бўлди?" деб сўрашди. Шунда у зот:
"Одам
(алайҳиссалом)
руҳ ва жасад орасида эканида"
, деб жавоб бердилар»
(Имом Термизий ривояти)
.
📖
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
«
(Эй Муҳаммад)
Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик»
(Анбиё сураси, 107-оят)
.
📿
Рабиул аввал – коинот султонига кўп-кўп салавот айтиш, саломлар ва дурудлар йўллаш ойидир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билайлик. Тилимиздан салавот, салом ва дуруд тушмасин.
📿
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад.

Яқинларингизга улашинг!

August 23, 11:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

August 23, 11:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

August 14, 05:13

Илм ўқуб қилмаган амал мақбул,
Дона сочиб кўтармади маҳсул.
Алишер НАВОИЙ

August 02, 03:30

БУГУН СИЗНИНГ ОХИРГИ КУНИНГИЗ БЎЛСА-ЧИ?
Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, “агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша кунда қандай амал қиласиз?” деб сўрарди.
Бу одамнинг мақсади Аллоҳнинг валийлари наздидаги савоби энг кўп ва нажотга сабаб бўладиган амални билиш эди. Шундай қилиб, турли хил одамларнинг олдига бориб, шу саволни бериб юрди. Ўша пайтдаги машҳур муҳаддис Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурларига ҳам борди ва у кишидан ҳам шу саволни сўради: “Агар сизга эртага вафот этишингиз маълум бўлса, бугун қандай амал қилган бўлар эдингиз?”
Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб жавоб бердилар: “Менинг ҳар куни қиладиган амалим бор, ўшани қиламан. Унга бирорта амал қўша олмайман. Чунки вақтларимни шундай тартиблаб олганманки, гўё ҳар бир кун менинг энг охирги кунимдир. Эрталабдан кечгача ҳаётимни шундай тартибга солганманки, гўё бугун ҳаётимнинг охирги куни ва мен қайси амални қилишим керак бўлса, ўша амални қиляпман”.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
Бизнинг манзил
👇
👉
@Avliyolar_uz
|

August 02, 03:29

ВАЛИЙЛАР АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИДИР
«Эй Одам фарзанди!
Мен Аллоҳдирман, Мендан бошқа илоҳ йўқ. Менга ибодат қилинг, Менга шукр қилинг, куфр келтирманг.
Эй Одам фарзанди!
Ким валийларим - дўстларимга душманлик қилса, Мен билан уришишга бел боғлабди. Мендан бошқа ёрдамчиси бўлмаган кимсага зулм қилган киши учун ғазабим қаттиқдир. Ким тақсимлаб қўйган насибамга рози бўлса, ризқига барака бериб, хоҳламаса ҳам, дунёни у кишининг оёғи остига келтириб қўяман».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
Бизнинг манзил
👇
👉
@Avliyolar_uz
|

July 25, 17:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

July 04, 17:49
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб, рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракатли бўлиши умид қилинади. Суфён Саврий: «Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик» деганлар. Суфён ибн Уяйна: «Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик», деганлар. «Ал-Муҳит» китобида шундай дейилган: Жобир раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади», деганлар.

July 04, 16:51
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ашуро кунининг фазилатлари
Бизнинг манзил
👇
👉
@Avliyolar_uz
|

July 04, 16:36

​​
Асир хикояси. (Ошуро баракаси)
يحكي - أنه هرب أسير من الكفار يوم عاشوراء فركبوا في طلبه فلما رأي الفرسان خلفه و علم أنه مأخوذ رفع رأسه إلي السماء و قال : اللهم بحق هذا اليوم المبارك اسألك ان تنجيني منهم فاعمي الله أبصارهم جميعا فنجا الأسير فصام ذلك اليوم فلم يجد ما يفطر عليه و يتعاشي به فنام فاطعم و سقي في المنام فعاش بعد ذلك عشرين سنة لم يكن له حاجة إلي الطعم و الشراب قال النبي صلي عليه السلام : " التمسوا فضله فإنه يوم مبارك اختاره الله من الأيام من صام ذلك اليوم جعل الله له نصيبا من عبادة جميعا من عباده من الملائكة و الانبياء و المرسلين و الشهداء و صالحين" هذا في الصوم.
تفسير روح البيان
Ҳикоя қилинишича бир асир ошуро куни кофирлардан қочиб кетибди. Унинг ортидан бир неча отлиқ қувдилар.
Отлиқларни кўрган асир қўлга тушишини билиб, осмонга бошини кўтариб, дуо қилди:
«Худоё!
Шу муборак куннинг ҳурмати, булардан нажот беришингни сўрайман».
Аллоҳу таоло барчаларини кўзларини кўрмас қилди ва асир нажот топди.
Шу куни рўза тутиб, ифторга егулик ва ичгулик тополмай ухлаб қолди.
Тушида таом еб, сув ичди бундан сўнг йигирма йил яшаб бирор марта ейиш ва ичишга муҳтож бўлмади.
Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:
«Бу куннинг фазилатини қидиринглар! Чунки бу кун муборак кундир. Аллоҳу таоло бошқа кунлардан бу кунни ихтиёр қилди. Кимки бу кунда рўза тутса Аллоҳу таоло у бандага фаришта, Набий ва Росуллар, шаҳид ва солиҳлардан бўлган бандаларининг ибодатларидан насиба қилгай».
Тафсири руҳул баёндан.
Бизнинг манзил
👇
👉
@Avliyolar_uz