Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Avliyolar_uz 🌙

avliyolar_uz


ِسمِﷲ
Авлиёуллоҳлар - Аллоҳ таолонинг солиҳ бандалари ва дўстларидир.
Уларни таниганимиз сари ўзимизнинг кўп хатокор эканимизни билиб борамиз...
📖
Ибратли ҳикоялар.
📝
Авлиёлар ҳаёти.

Подписчики
1 130
Просмотры
2 833
ER
250,73%
Посты
862
October 09, 06:41

Нақшбандий тариқатига алоқадор бўлганларнинг занжирига кирган ва сўнгра турли гуноҳларни қилиб ҳаддидан ошган киши, бу тариқатнинг барокати ила сўнги нафасида бўлса ҳам қилган гуноҳларидан қайтган ҳолда тавбадор бўлур.
На сотиладиган ва на сотиб олинадиган бу улуғ неъмат учун Аллоҳу Таолога шукрлар айтамиз!
Шайҳ Аҳмад ал Ҳазнавий
(қуддиса сирруҳу)

September 26, 14:30
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ЧИН ДЎСТ
Бошинга ғам солганда соя,
Топган молинг қилмас ҳимоя.
Омад кетса юз бурмайдиган,
Бир чин дўстинг бўлса кифоя.
Молингамас оринга шерик,
Ҳам йўғинга, боринга шерик.
Умр буйи сен билан шерик,
Бир чин дўстинг бўлса кифоя.
Фақат нафси борлардан кўра,
Дили эмас тили боллардан кўра.
Мингта ёлғон ёрлардан кўра,
Бир чин дўстинг бўлса кифоя.
Ҳеч тўлмаган шум нафсинг қари,
Дунё йиғма қолғайдир бари.
Хиёнатдан юргувчи нари,
Бир чин дўстинг бўлса кифоя..

August 23, 17:15
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🎉
Мавлид ойи муборак бўлсин!
🕌
Оламларга раҳмат қилиб юборилган Зот, кўзимиз нури, бошимиз тожи, шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой – Рабиул аввал эшик қоқмоқда.
🌙
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари бутун инсоният учун чинакам улкан неъматдир, катта воқеадир.
🕌
Аслида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг биринчи набий ҳисобланадилар. Ҳадиси шарифда: «"Ё Расулуллоҳ! Сизга нубувват қачон вожиб бўлди?" деб сўрашди. Шунда у зот:
"Одам
(алайҳиссалом)
руҳ ва жасад орасида эканида"
, деб жавоб бердилар»
(Имом Термизий ривояти)
.
📖
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
«
(Эй Муҳаммад)
Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик»
(Анбиё сураси, 107-оят)
.
📿
Рабиул аввал – коинот султонига кўп-кўп салавот айтиш, саломлар ва дурудлар йўллаш ойидир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билайлик. Тилимиздан салавот, салом ва дуруд тушмасин.
📿
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад.

Яқинларингизга улашинг!

August 23, 11:19
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

August 23, 11:19
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

August 14, 05:13

Илм ўқуб қилмаган амал мақбул,
Дона сочиб кўтармади маҳсул.
Алишер НАВОИЙ

August 02, 03:30

БУГУН СИЗНИНГ ОХИРГИ КУНИНГИЗ БЎЛСА-ЧИ?
Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, “агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша кунда қандай амал қиласиз?” деб сўрарди.
Бу одамнинг мақсади Аллоҳнинг валийлари наздидаги савоби энг кўп ва нажотга сабаб бўладиган амални билиш эди. Шундай қилиб, турли хил одамларнинг олдига бориб, шу саволни бериб юрди. Ўша пайтдаги машҳур муҳаддис Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурларига ҳам борди ва у кишидан ҳам шу саволни сўради: “Агар сизга эртага вафот этишингиз маълум бўлса, бугун қандай амал қилган бўлар эдингиз?”
Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб жавоб бердилар: “Менинг ҳар куни қиладиган амалим бор, ўшани қиламан. Унга бирорта амал қўша олмайман. Чунки вақтларимни шундай тартиблаб олганманки, гўё ҳар бир кун менинг энг охирги кунимдир. Эрталабдан кечгача ҳаётимни шундай тартибга солганманки, гўё бугун ҳаётимнинг охирги куни ва мен қайси амални қилишим керак бўлса, ўша амални қиляпман”.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
Бизнинг манзил
👇
👉
@Avliyolar_uz
|

August 02, 03:29

ВАЛИЙЛАР АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИДИР
«Эй Одам фарзанди!
Мен Аллоҳдирман, Мендан бошқа илоҳ йўқ. Менга ибодат қилинг, Менга шукр қилинг, куфр келтирманг.
Эй Одам фарзанди!
Ким валийларим - дўстларимга душманлик қилса, Мен билан уришишга бел боғлабди. Мендан бошқа ёрдамчиси бўлмаган кимсага зулм қилган киши учун ғазабим қаттиқдир. Ким тақсимлаб қўйган насибамга рози бўлса, ризқига барака бериб, хоҳламаса ҳам, дунёни у кишининг оёғи остига келтириб қўяман».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
Бизнинг манзил
👇
👉
@Avliyolar_uz
|

July 25, 17:54
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

July 04, 17:49
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб, рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракатли бўлиши умид қилинади. Суфён Саврий: «Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик» деганлар. Суфён ибн Уяйна: «Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик», деганлар. «Ал-Муҳит» китобида шундай дейилган: Жобир раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади», деганлар.