Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Avliyolar_uz 🌙

avliyolar_uz
#ب ِسمِﷲ Авлиёуллоҳлар - Аллоҳ таолонинг солиҳ бандалари ва дўстларидир. Уларни таниганимиз сари ўзимизнинг кўп хатокор эканимизни билиб борамиз... 📖 Ибратли ҳикоялар. 📝 Авлиёлар ҳаёти.
Subscribers
1 175
24 hours
-1
30 days
16
Post views
358
ER
30,47%
Posts (30d)
33
Characters in post
1 182
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Others
Summary
September 10, 12:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

في الإمام أبي حنيفة
كان الإمام أبو حنيفة رحمه الله يفتي بالنظر إلى حال المستفتي. رُوي أن رجلاً قال له يوماً:
— أيها الإمام، كيف لو قبّلت امرأتي في نهار رمضان؟
فقال:
— لا بأس.
ثم سأله آخر عن ذلك فنهاه، فسأله بعض الحاضرين، فقال:
— إن الأول شيخ لا شهوة فيه، وأما الثاني فشابٌّ يؤدي إلى النقض.
Имом Абу Ҳанифа ҳақида
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ фатво берганларида сўровчининг ҳолатига қараб ҳукм чиқарар эдилар. Ривоят қилинишича, бир куни бир киши у зотдан сўради:
— Эй имом, агар Рамазон куни рўза ҳолатида хотинимни ўпсам, қандай бўлади?
Шунда у зот:
— Бунда зарар йўқ, — деб жавоб бердилар.
Кейин яна бир киши шу ҳақда сўради. Бу сафар имом уни бундан қайтардилар. Шунда ҳозир бўлганлардан баъзилари бунинг сабабини сўрашди. Имом айтдилар:
— Биринчи киши кекса бўлиб, унда шаҳват йўқ эди. Аммо иккинчиси ёш эди, бу иш унинг шаҳвати қўзғалишига ва натижада рўзасининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин эди.
Манба:
«Ал-Воридату вал-вақиъату ас-суфиятул-ҳудаия».

September 10, 12:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

Шаъбий қуддиса сирруҳу Халифа Мансур даврида қози эди. Бир куни халифа бир гуруҳ фақиҳ ва уламоларни жамлади. У ўзининг айрим хос кишиларига мулклар берди, баъзиларини вақф қилди, баъзиларига эса инъомлар тақдим этди. Бу ишлар учун ҳужжатлар ёздирилди.
Сўнгра бу ҳужжатлар Шаъбийга юборилди. У уларни ёзиб, ҳукм қилди. Шунингдек, мажлисда ҳозир бўлган бошқа фақиҳлар ҳам имзо қўйдилар.
Навбат Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга етганда, у рози бўлмади ва ҳужжатга гувоҳлик ёзмади. Хизматкор унга қаттиқ туриб олди.
Шунда Абу Ҳанифа деди:
— Халифа қаерда?
Хизматкор:
— У саройда, — деди.
Абу Ҳанифа айтди:
— Ё халифа ўзи менинг олдимга келсин, ёки мен унинг ҳузурига бориб, бу ишни бевосита ундан эшитай.
Хизматкор унга қаттиқ гапирди ва танбеҳ берди. Бу гапларни халифа эшитиб қолди ва ҳолатни сўради. Унга:
— Абу Ҳанифа ҳужжатни ёзишдан бош тортди, — деб айтдилар.
Халифа унга хабар юбориб сўради:
— Нима учун ёзмаяпсиз? Бошқалар ёздилар-ку.
Абу Ҳанифа жавоб берди:
— Бу ишда халифанинг ўзидан эшитиш шарт.
Шунда халифа Шаъбийдан сўради:
— Бу шартми ёки шарт эмасми?
У:
— Ҳа, бу шарт, — деди.
Халифа яна сўради:
— Сиз қачон мени кўрдингиз ва мендан эшитдингизки, шу ҳужжатларни ёздингиз ва ҳукм чиқардингиз?
У жавоб берди:
— Мен сизни кўрмадим ҳам, эшитмадим ҳам. Лекин халифа бу ишларни амалга оширганини билдим.
Шунда халифа деди:
— Бу гап ҳақиқатдан узоқ. Мана шу ёш йигит (Абу Ҳанифа) қози бўлишга лойиқ экан.
Шундан кейин халифа Мансур қози лавозимига кимни тайинлаш ҳақида ўйлай бошлади. Бу вазифага муносиб ва лойиқ кишини танлаш учун маслаҳат қилди. Маслаҳатдан кейин унинг фикри тўрт нафар буюк олимга тўхтади. Улар мужтаҳид даражасига етган йирик уламолар эдилар: Абу Ҳанифа, Суфён ас-Саврий, Шарик ибн Абдуллоҳ ан-Нахаий ва Мисъар ибн Кидом (Аллоҳ улардан рози бўлсин).
Халифа уларни чақирди ва ҳузурига тўплади. Лекин улар халифага етиб боришларидан олдин Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ дедилар:
— Мен фиросат билан айтаман: халифа бизни қози қилиш учун чақирган. Мен бу ишдан бир ҳийла билан қутуламан. Суфён ас-Саврий эса қочиб кетади. Мисъар ибн Кидом ўзини жинни қилиб кўрсатади ва қутулиб қолади. Шарик ибн Абдуллоҳ ан-Нахаий эса қози бўлади.
Ҳақиқатдан ҳам иш шундай бўлди. Суфён ас-Саврий йўлда қочиб кетди. У қайиққа чиқиб, Дажла дарёсидан ўтди ва:
— Мени яширинглар, мени сўймоқчи бўлишяпти, — деди.
У бу гапи билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига ишора қилди:
«Ким қози қилиб тайинланса, гўё у пичоқсиз сўйилган бўлади».
Шунда қайиқчи уни яшириб қўйди. Қолган уч киши эса халифа ҳузурига етиб келдилар.
Халифа Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга мурожаат қилиб, қози бўлишни таклиф қилди.
Абу Ҳанифа деди:
— Эй халифа! Мен арабларнинг шарафли қабилаларидан эмасман. Балки одамлар менинг ҳукмимдан рози бўлмаслар ва менга итоат қилмаслар.
Халифа деди:
— Қозилик насабга боғлиқ эмас, балки илм ва одобга боғлиқ.
Абу Ҳанифа яна деди:
— Аслида мен бу мансабга муносиб эмасман ва унга лойиқ эмасман. Агар бу гапим рост бўлса, демак, мен бу вазифага нолойиқман. Агар ёлғон бўлса, демак, мен ёлғончи бўламан. Ёлғончи эса фосиқ бўлади. Фосиқни қози қилиш жоиз эмас. Сен эса халифасан, мусулмонлар орасида ҳақ билан ҳукм қилишинг керак. Қандай қилиб ёлғончини мусулмонлар устидан қози қилиб қўясан ва мусулмонларнинг қони, номуси ва молини унга топширасан!
Шу ҳийла билан Аллоҳ уни бу вазифадан қутқарди.
Кейин халифа Мисъар ибн Кидомга қаради. У эса:
— Эй халифа! Қалайсан? Аҳлинг, бола-чақанг ва ҳайвонларинг яхшими? — деб гапирди.
Халифа:
— Бу жинни экан, уни чиқариб юборинглар, — деди.
Сўнг Шарик ибн Абдуллоҳ ан-Нахаийга:
— Қозиликни қабул қил, — деди.
У айтди:
— Мен савдовий (меланхолик) табиатли одамман, миям ҳам заиф.
Халифа деди:
— Барибир қози бўласан. Миянгни даволаш мумкин, даволат.
Шундай қилиб, у қози бўлди. Халифа эса Абу Ҳанифадан хафа бўлиб, умрининг охиригача у билан гаплашмади.
(«Тазкиратул-авлиё» китобидан)

September 06, 14:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

Шаъбийнинг бир оғиз насиҳати
Аш-Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳ билан Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўртасида машҳур бир воқеа ривоят қилинади.
Ёшлик вақтларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бозорда савдо ишлари билан машғул бўлиб юрар эдилар. Бир куни йўлда Аш-Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳни учратиб қолдилар.
Шаъбий у кишидан:
— Қаерга кетяпсан? — деб сўради.
Абу Ҳанифа:
— Бозорга кетяпман, — деб жавоб бердилар.
Шаъбий яна сўради:
— Уламоларнинг мажлисларига ҳам борасанми?
Абу Ҳанифа:
— Камдан-кам бораман, — дедилар.
Шунда Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳ у кишига шундай насиҳат қилди:

Илм аҳлларининг мажлисига қатна. Чунки сенда зеҳн, фаҳм ва иқтидор кўриниб турибди.
Шаъбийнинг бу бир оғиз сўзи ёш Абу Ҳанифага қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин у зот уламоларнинг дарс ва суҳбатларига мунтазам қатнашиб, илм талаб қилишга жиддий киришдилар.
Натижада, илм йўлида шундай юксалдиларки, кейинчалик Ислом оламининг энг буюк фақиҳларидан бирига,
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ
га айландилар.
Кўп уламолар таъкидлаганидек,
агар Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳнинг ўша куни айтган бир оғиз насиҳати бўлмаганида, балки Абу Ҳанифа тижорат билан банд бўлиб, ўзларидаги буюк илмий истеъдодни тўлиқ намоён қилмай қолишлари ҳам мумкин эди.
Демак, баъзан бир инсоннинг ҳаётини ўзгартириш учун катта имконият ёки узун насиҳат шарт эмас.
Бир оғиз сўз ҳам етарли.
Фақат у сўзни ўз вақтида, муносиб инсонга ва самимият билан айтиш керак.
Шаъбий Абу Ҳанифадаги истеъдодни кўрди — Абу Ҳанифа эса Шаъбийнинг сўзига қулоқ тутди.
Бирида — инсоннинг қобилиятини кўра билиш фазилати, иккинчисида эса ҳақ сўзни қабул қила билиш фазилати бор эди.

September 06, 14:16
Media unavailable
1
Show in Telegram

Имом Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳ
Тўлиқ исми:
Омир ибн Шароҳил аш-Шаъбий (عامر بن شراحيل الشعبي)
Туғилган жойи:
Куфа
Вафоти:
тахминан 103 ҳижрий / 721 милодий йил
Илмий соҳалари:
ҳадис, фиқҳ, тафсир ва қазо.
Имом Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳ
тобеинларнинг буюк уламоларидан
эдилар. У киши кўплаб саҳобалардан илм ва ҳадис ривоят қилганлар. Зеҳнлари ўткир, ёдлаш қобилиятлари ниҳоятда кучли бўлгани билан машҳур эдилар.
У киши
ҳадис ва фиқҳ илмида Куфанинг энг нуфузли уламоларидан бири
саналганлар. Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳам Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳ билан учрашганлар ва ундан илм олганлар.
Ривоят қилинишича, Имом Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Мен беш юзга яқин саҳобани кўрдим»
, деганлар.
Шу сабабли у кишининг илмий меросида саҳобалардан бевосита олинган илмнинг ўрни жуда катта. У киши
саҳобалар авлодидан кейинги илм занжирининг энг буюк ҳалқаларидан бири
бўлганлар.

September 03, 16:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

🌿
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг тушлари ҳақида ривоят
Ривоят қилинишича, у зот аввалида хилват ва узлатни талаб қилувчи, ҳақиқат Қибласига — (Аллоҳ таолога) юзланган, халқдан юз ўгирган ҳолда эдилар. Жундан тўқилган кийим кийганлари учун уларни «сўфий» деб аташар эди.
Бир куни тушларида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифларидан у зотнинг суякларини олиб чиқиб, уларнинг баъзиларини танлаётганлари ва баъзиларини бошқаларидан афзал қилаётганларини кўрдилар.
У зот бу тушдан қўрқиб, даҳшатга тушган ҳолда уйғондилар. Шунда Ибн Сириннинг баъзи шогирдларидан тушларининг таъбири ҳақида сўрадилар.
Улардан бири шундай деди:
«Сиз Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илмларида юксалиб борасиз ва у зотнинг суннатларини муҳофаза қиласиз. Охир-оқибат бу илмда шундай даражага етасизки, тушингизда суяклар билан қандай муомала қилган бўлсангиз, ҳадислар борасида ҳам шундай тасарруф қиласиз: яъни саҳиҳ ҳадисларни заиф ҳадислардан ажратиб берасиз».
Яна бир марта у зот тушларида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга:
«Эй Абу Ҳанифа! Сен дунёга мениинг суннатимни тирилтириш учун келтирилдинг, узлатни ихтиёр қилиш учун эмас», — дедилар.
Шундан сўнг у зотнинг ҳаётларидаги йўналиш янада равшан бўлди. У киши ниҳоятда парҳезкор ва эҳтиёткор эдилар.
Шуни ҳам айтиш жоизки, Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳ дастлаб Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг устозлари эдилар. Кейинчалик эса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ илмда юксалиб, Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳга устоз мақомига етдилар.
📖
«Тазкиратул-авлиё»

September 02, 09:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

🌿
ИМОМ АЪЗАМ ВА РАСУЛУЛЛОҲ Соллаллоҳу алайҳи васаллам ЗИЁРАТЛАРИ
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ кўплаб шайх ва уламоларнинг суҳбатига етишган буюк зот эдилар.
У киши
Жаъфар ас-Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан
, шунингдек
Фузайл ибн Иёз, Иброҳим ибн Адҳам, Бишр ал-Ҳофий ва Довуд ат-Тоий
каби улуғ зотларнинг устозларидан бўлгани зикр қилинади.
«Тазкиратул-авлиё»да Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилганлари ҳақида қуйидаги таъсирли ривоят келтирилади:
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш мақсадида йўлга чиқдилар.
Муборак
Равзаи шарифага
етиб келгач:
«Ассалому алайка, ё Саййидал-мурсалин!»
— дедилар.
Шунда Равзаи шарифадан бир овоз эшитилди:
«Ва алайкас-салом, ё Имомал-муслимин!»
Яъни:
«Ва алайкас-салом, эй мусулмонларнинг имоми!»
📖
«Тазкиратул-авлиё»

September 02, 09:28
Media unavailable
1
Show in Telegram

🕌
АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ
أبو حنيفة
ذكر الإمام الاعظم ابي حنيفة روح الله روحه
أوصافه ونعوته معروفة مشهورة، وبألسنة أهل الملة مذكورة، وهو مقبول في قلوب الخواص والـعـوام، إمام أهـل الإسلم، كانت له رياضات ومـجاهـدات، مشاهدات لا نهاية لها ولا غاية، وله في الأصول والفروع، والشريعة والطريقة درجة عالية، ومنزلة رفيعة، ونظر نافذ.
تذكرة الأولياء
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ
нинг сифат ва фазилатлари маълум ва машҳурдир. У зотнинг номи аҳли ислом тилларида доимо эҳтиром билан тилга олинади.
У киши
хослару омманинг қалбларида мақбул
, Ислом аҳлининг буюк имоми эдилар.
У зотнинг риёзат ва мужоҳадалари, ибодатдаги ғайратлари, қалбий мушоҳадалари ниҳоятсиз ва беқиёс эди.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ
усул ва фуруъ илмларида, шариат ва тариқатда юксак даражага, олий мартабага ва ўткир назарга
эга эдилар.
📖
«Тазкиратул-авлиё»
Суратда
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қабрлари (
Боғдод, Ироқ.)
У зотнинг илми асрларни кесиб ўтди,
мазҳаби эса миллионлаб мусулмонларнинг ибодатига йўл кўрсатиб келмоқда.

September 02, 09:25

Имоми Аъзам (роҳматуллоҳи алайҳ)
Бизнинг канал
👇
👉
@Avliyolar_uz
|

September 01, 15:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

Мавлуди шариф хосиятлари
Ҳазрати Султонул Орифийн Жалолуддин Суютий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Қайсидур хонадон, масжид ëки маҳаллада мавлидун набий ўқилса у ерни фаришталар ўраб олгайлар ва шу макон ахлига салавот юборгайлар. Қайсидур муъмин уйида мавлид ӯқиса, Аллох таоло ўша хонадон аҳлидан қаҳатчилик, вабо, ëнғин, чўкиш, офат, бало, буғз-у хасад, ëмон куз ва ўғрилардан сақлагай. Агар вафот қилса мункар-накир жавобини осон қилгай, мақъади сидқда худо хузурида бўлгай".
Манба: «Аннеъматул кубро»
(Ибни Хажар Алхайтами)
Бизнинг канал
👇
👉
@Avliyolar_Uz
|

September 01, 15:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

#ХУЛОСА
Кимки мавлидни улуғласа шу қадар кифоя қилгай, агар бемухаббатларга дунëни тўлдириб гапирилса хам қалбига тасир қилмагай. Аллоҳ таоло барчамизни ўзини ва ҳабибимизни улуғлайдиганлардан қилсин, омин я роббал ъаламийн.
«Ан неъматул кубро алал олам
🌹
фи мавлиди саййиди вулди одам» китобидан ожизона таржима.
Манба: «Аннеъматул кубро»
(Ибни Хажар Алхайтами)
Бизнинг канал
👇
👉
@Avliyolar_Uz
|