Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🇺🇿Банкир кундалиги

bankirkundaligi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank
,
@bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари:
@arslonpr
Мурожаат юбориш учун:
@bankirmanbot

Subscribers
69 200
Post views
20 310
ER
29,14%
Posts
9 376
October 23, 04:04

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВЛАРИ УСТАВ ФОНДИГА УЛУШ СИФАТИДА КИРИТИШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ
Миқдори:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача.
☝️🏻
Талабгор субсидия ажратиш бўйича
МФЙ ҳоким ёрдамчисига
ёки Ягона интерактив давлат хизматлари
портали
ва
«Онлайн маҳалла» электрон платформаси
орқали мурожаат қилади.
Талабгор «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оиланинг ишсиз аъзоси бўлиши лозим.
Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида
ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун
«Маҳалла еттилиги»га
киритади.
«Маҳалла еттилиги»
коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни
уч иш кунида
жойига чиққан ҳолда ўрганади.
▪️
Бунда талабгорнинг қишлоқ хўжалиги кооперативининг
балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик ва ҳунармандчилик
фаолият турларининг бири билан шуғулланиш имконияти мавжудлигини ўрганади.
Талабгор белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги кооперативини ташкил этгандан ёки қишлоқ хўжалиги кооперативига ихтиёрий аъзо бўлгандан сўнг
Жамғармага банк реквизитларини тақдим этади.
☑️
Жамғарма уч иш кунида
сўралаётган субсидия маблағларини кооператив устав фондига ҳар бир аъзонинг улуши сифатида киритиш учун унинг банкдаги ҳисобварағига аризада кўрсатилган базавий ҳисоблаш миқдорида
(БҲМнинг ўн бараваригача)
ўтказиб беради.
Кооператив устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия битта оиланинг битта аъзосига фақат бир марта ажратилади.
☝️🏻
Яна қандай мақсадларга субсидия, ссуда ва грант маблағлари ажратилиши ҳақида
👉
мана бу ерда
👈
шунингдек, иссиқхона ўрнатиш ҳамда кўчат сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби ҳақида
👉
мана бу ерда
👈
тўхталиб ўтганмиз.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 22, 08:16
Media unavailable
4
Show in Telegram

⚡️
ҲОКИМЛИКЛАРДА ШТАТЛАР ЎЗГАРМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”
ги Фармони (ПФ-186-сон, 21.10.2025 й.) қабул қилинди
☑️
Фармонга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришнинг
асосий мақсадлари этиб
қуйидагилар белгиланди, жумладан:
▪️
“аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш”
тамойилини ҳаётга тўлиқ жорий этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларини
аҳоли ва тадбиркорларга
комплекс хизмат кўрсатувчи замонавий тузилмага трансформация қилиш;
▪️
маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этишда туман (шаҳар) ҳокимликларининг
маъмурий ваколатларини янада кенгайтириш;
▪️
туман (шаҳар) ҳокимларининг ҳудудий ривожланишга оид
устувор вазифалари
ва
масъулият доирасини
аниқ белгилаш.
☝️🏻
2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “
Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та
ҳамда
Сурхондарё вилоятининг
қолган барча туман (шаҳар) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг белгиланган туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
☑️
Тажриба-синов
даврида:
▪️
туман (шаҳар) ҳокимлари республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари  фаолияти устидан
бевосита раҳбарликни амалга оширади,
уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этади.
Тажриба-синов даврида ҳоким ўринбосарларининг чекланган сони
Сурхондарё вилояти
ҳокимлигида
6 нафар,
туман (шаҳар) ҳокимликларида
4 нафар
этиб белгиланади.
Тажриба ўтказилаётган Сурхондарё вилоят ҳокимларининг Туризм масалалари ва Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари кўринмай қолибди. Туризм Инвестицияга, Хотин-қизлар Ёшларга ўтиб кетибди.
Туман ҳокимликларида эса Қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар Инвестицияга ўтиб кетибди.
Хуллас, Инвестиция бўйича ўринбосарларга иш кўпаядиган бўлибди.
Катта эҳтимол билан, ҳокимлик тизимига ўтадиган бошқармалар ходимларининг ойлик маошлари эса кўтарилади. Сезиларли даражада.
☝️🏻
Айнан қайси шаҳар ва туман ҳокимликларида шундай ўзгариш бўлиши ҳақида
👉
мана бу ердаги
👈
постдан рўйҳатни ўқишингиз мумкин.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 22, 07:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

ТУРОНБАНК "ЎЗБЕК ЛИМОНИ"НИ СИНГАПУРДА НАМОЙИШ ҚИЛДИ
Сингапур марказида бўлиб ўтган
“Ўзбекистон маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси
да
Туронбанк
вакиллари ҳам фаол иштирок этиб,
“Ўзбек лимони”
миллий брендини жаҳон саҳнасига олиб чиқдилар.
Банк ҳомийлигида
лимончилик йўналишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслари
бугун ўз самарасини бериб, мазкур кўрмазада хорижий инвесторлар ва йирик импортёрлар эътиборини тортмоқда.
Банкнинг тиниб-тинчимас Матбуот котиби ҳам воқеалар ривожини бевосита жойидан
шарҳлаб
борди.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 22, 06:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

СИЗ OFB YORDAMCHI ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АССИСТЕНТИДАН ФОЙДАЛАНИБ КЎРДИНГИЗМИ?
Ушбу ақлли чат-бот Ориент Финанс Банк ҳақида тезкор маълумот олишингизга кўмаклашиш учун яратилган.
☑️
Бу ерда қуйидагиларни осонгина билиб олишингиз мумкин:
▪️
энг яқин филиалларнинг манзиллари;
▪️
омонатлар, кредитлар, карта хизматлари каби маҳсулотлар ҳақида маълумотлар;
▪️
валюта курслари.
Телеграмдаги ёрдамчингизга ўзингизга қулай вақтда мурожаат қилинг ва дарҳол жавоб олинг!
Дам олиш кунларида ҳам қуйидаги ҳавола орқали онлайн маслаҳат олинг:
@OFBYordamchi_bot
👉
@bankirkundaligi
👈

October 21, 14:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

АНДИЖОНДА АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ТАКЛИФЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Бугун 21 октябр куни Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги Уйғур маҳалласида «Микрокредитбанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари
Умрбек Жуманиязов
бошчилигида аҳоли ва тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.
Учрашувда
30 дан
ортиқ фуқаролар қатнашиб,
15 дан
ортиқ мурожаатлар эшитилди.
☑️
Шу куни вилоятнинг Марҳамат туманида Алтепа маҳалласида ҳам
аҳоли ва тадбиркорлар учун учрашув
бўлиб ўтди.
Шундан сўнг «Микрокредитбанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Умрбек Жуманиязов Тошйўли ва Миришкор маҳаллаларидаги микролойиҳалар, амалга оширилган ишлар ва аҳоли муаммоларини ўрганди.
Батафсил
👉
@bankirkundaligi
👈

October 21, 11:49

⚡️
Бугун, 2025 йил 21 октябрь куни банкларда тўловлар
18:00 гача узайтирилди.
Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 21, 09:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

СИРДАРЁДА ЯРИМ ТУНДА МАЖЛИСГА КЕТАЁТГАН БАНК ХОДИМИ ҲАЛОКАТГА УЧРАБ ВАФОТ ЭТДИМИ?
Ижтимоий тармоқларда
“Сирдарё вилоятида Микрокредитбанк бухгалтери ярим тунда мажлисга чақиртирилган вақтида аварияга учради”
номли сарлавҳа остида хабарлар тарқалган эди.
Darakchi.uz
мухбири ҳолатни
ўрганиш
учун  банкнинг матбуот хизмати раҳбари Сарвар Очилов билан боғланди. Очиловнинг сайтга тақдим этган маълумотига кўра, жорий йилнинг
17 октябрь куни
“Микрокредитбанк” АТБнинг Сирдарё вилояти Ширин шаҳарчасидаги
Банк хизматлари маркази ходимлари кечки пайтда автоҳалокатга учраган.
Ҳодиса оқибатида
41 ёшли бухгалтер ҳалок бўлган. 29 ёшли менежер эса тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирги вақтда унинг аҳволи барқарор бўлиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, ушбу мудҳиш воқеа иш вақтидан ташқари бўлган бўлиб, банк фаолияти билан боғлиқ йиғилиш ёки хизмат вазифасини бажариш ҳолати кузатилмаган.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 21, 08:30
Media unavailable
2
Show in Telegram

ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКДА!
Марказий банк 2025 йил 20 октябр ҳолатига банклар аҳолига таклиф қилаётган
микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг
навбатдаги ўзгаришларни
эълон
қилди
.
☑️
МБ навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди.
▪️
Микроқарзларнинг
ўртача фоизи 33,1%ни ташкил этиб, энг паст фоизини
Инфинбанк
(25,6%),
Бизнесни
ривожлантириш
банк
(25,6%) ва
Трастбанк
(25,8%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса
Анор
банк
(41,8%),
ТБС
банк
(40,4%) ва
Тенге банк
(39,7%) тақдим этмоқда.
▪️
Автокредитларнинг
ўртача фоизи 24,3%ни ташкил этиб, энг паст фоизини
Гарант банк
(19,0%),
Ипотека-банк
(19,9%) ва
Ориентфинансбанк
(21,4%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса
Мадад инвест
банк
(28,3%),
Hamkorbank
(27,4%) ва
Азия аллианс банк
(27,3%) тақдим этмоқда.
Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда
👉
мана бу ерда
👈
,
микроқарзларни
👉
мана бу ерда
👈
тўхталиб ўтганмиз.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 20, 13:30

​​
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (13 - 19 октябр) янгиликлари.
☑️
Халқ банки
чорва, балиқ, қуён ва асаларичиликни ривожлантириш учун 1 млн Еврогача кредит таклиф этди. Фоизи 17%, муддати 05.04.2032 йилгача. Тел.: 1106.
☑️
МКБанк
"Fifa-2026", "Универсал" ва "Бахтли болалик" омонатларини таклиф этди. Тел.: 1285.
☑️
Ўзсаноатқурилишбанк
"Сармоя" кредитини таклиф этди. Миқдори 2 млн АҚШ долларигача, муддати 18 ойгача, фоизи индивидуал тарзда белгиланади. Тел.: 1180.
☑️
Асакабанк
"Бизнес онлайн" кредитини таклиф этди. Миқдори 500 млн сўмгача, муддати 24 ойгача. Фоизи 28%. Тел.: 1152.
☑️
Трастбанк
"Golden house" уйларига ипотека кредит таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 2500 бараваригача, фоизи 20% дан бошлаб. Тел.: 1287. Банк шунингдек, MasterCard билан бирга Lixiang Li7 автомобили ютиб олиш мумкин бўлган акция эълон қилди.
Батафсил.
☑️
Анорбанк
"Смарт бизнес" онлайн омонатини таклиф этди. Фоизи 20%, минимал миқдор 1 млн сўм,муддати 730 кунгача. Тел.: 1290.
☑️
Hamkorbank
пенсионерлар учун онлайн кредит таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, маблағ картага ўтказилади. Тел.: 1256.
☑️
Бизнесни ривожлантириш банки
мобил иловаси орқали исталган банк карталарига 10млн сўмгача комиссиясиз пул юбориш мумкинлигини маълум қилди. Тел.: 1254.
☑️
Давр банк
"Нуроний" микроқарзини таклиф этди. Фоизи 33%, муддати 60 ойгача ва миқдори 100 млн сўмгача. Тел.: 1284.
☑️
Ўзмиллийбанк
имтиёзли таълим кредит таклиф этди.
Эркакларга 14%, аёлларга 0%.
☑️
Туронбанк
бинес учун 300 млн сўмгача тезкор микрокредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи сўмда 28%, хорижий валюатада 15%. Тел.: 1220
.
☑️
Янги банк
жорий йил 30 октябргача, факторинг бўйича бепул онлайн-вебинар ташкил этмоқда. Рўйҳатдан ўтиш учун
@yangibank_webinar_bot
. Тел.: 78-7778887.
☑️
Ориент финанс банк
@OFBYordamchi_bot
ни ишга туширди. Бу ботда банк филиаллари, омонатлари, карталари, кредитлари ва валюта курслари ҳақида янгиланган маълумотларни топиш мумкин. Тел.: 4004.
☑️
Тенге Банк
кийим соҳаси бизнеси учун 300 млн сўмгача онлайн кредит таклиф этди. Фоизи 33,1% дан бошлаб. Тел.: 1245.
☑️
Азия аллианс Банк
кичик ва ўрта бизнес учун кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пайсатираётганини маълум қилди. Шунингдек, банк илк марта ребрендингни амалга оширди
.
Батафсил.
☑️
Ипотека-банк
мижозларидан
4242 1500 хххх хххх рақамли Виза карталарини янгилашни сўради. 2025 йил 1 декабрдан бошлаб эски карталар ишламай қолишини маълум қилди. Янги картани банк филиалларида бепул очиш мумкин. Тел.: 1233.
Банк каналимизда
эълон қилинган мурожаатга
ҳеч қандай муносабат билдирмади.
☑️
Ҳаёт банк
"Яхшиликка" омонатини таклиф этди. Фоизи 23%, муддати 24 ойгача. Фоизлар ҳар ҳафтада тўланади. Тел.: 1320.
☑️
Опенбанк
Халқаро
савдони молиялаштириш Ислом корпорацияси билан тадбиркорларга исломий молиялаштиришни таклиф этди. Миқдори 5 млн АҚШ долларигача, муддати 12 ёки 18 ой, банк маржаси 12%.
☑️
ТБС банк
ҳикоясига (ташкил топганига) 5 йил бўлганини маълум қилди.
Табриклаймиз.
☑️
ИнфинБанк
пойтахтда 800 млн сўмгача, бошқа ҳудудларда 500 млн сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Муддати 180 ойгача, фоизи 20% дан, бошланғич тўлов 26% дан бошлаб. Тел.: 1214.
☑️
Ипак йўли банк
1,5 млрд сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йилгача, фоизи 23% дан бошлаб, бошланғич тўлов 25% дан бошлаб.
☑️
Универсалбанк
Kia, Cherry ва Lada автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 30-34%. Тел.: 1355.
☑️
Пойтахт банк
жорий йил 20-23 октябр кунлари банк банкоматларида техник танаффус олиб борилишини маълум қилиб, узр сўради. Тел.: 71-2142000.
☑️
Қуйидаги банклар ишга таклиф этди
:
▪️
Давр банк
.
☑️
Ҳафта давомида
энг кўп ўқилган пост.
☑️
Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини
👉
мана бу ерда
👈
автокредитлар шартини
👉
мана бу ерда
👈
эълон қилдик.
Микроқарзларни
,
ипотека кредитлари
ва
таълим кредитларини
ҳам рўйҳатини эълон қилдик.
☑️
Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни
👉
мана шу ерда
👈
ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 19, 14:14
Media unavailable
1
Show in Telegram

ҚАШҚАДАРЁДА БАНК ХОДИМАСИ КЎПЛАБ ШАХСЛАРНИНГ НОМИГА КРЕДИТ ОЛИБ
...
Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган банк ходимасининг озодлиги чекланди.
👉
@bankirkundaligi
👈