Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

🇺🇿Банкир кундалиги

bankirkundaligi
Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank , @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Подписчики
66 369
24 часа
-58
30 дней
-994
Просмотры
16 785
ER
25,29%
Посты (30д)
83
Символов в посте
1 067
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
October 25, 13:38
Файлы недоступны
5
Открыть в Telegram

Пешкуда ишсиз аҳоли касбга ўқитилиб, янги даромад манбалари яратилади
Бухоро вилоятининг Пешку туманида
AloqaBank
бошқаруви раиси ўринбосари иштирокида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
ўтказилди
.
Учрашувда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, чорвачиликни йўлга қўйиш ва янги бизнес лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иссиқхона хўжаликлари фаолияти ўрганилиб, тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари кўриб чиқилди.
Ҳолбор
маҳалласида камбағал оилалар даромадини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятлари таҳлил қилинди. Ўрганишлар якунида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш ва барқарор даромад манбаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Маҳаллада
«Маҳалла сервис хизмат кўрсатиш шохобчаси»
ни ташкил этиш ҳам режалаштирилди.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 23, 11:59

⚡️
Бугун, 2026 йил 23 октябр куни банкларда тўловлар
21:00 гача узайтирилди.
Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 23, 11:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

October 23, 07:17

⚡️
НАВОИЙ ВА ЧИРЧИҚ АҲОЛИСИ, ШУНИНГДЕК, СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРИ БЎЙИЧА ДЕКЛАРАЦИЯ ТОПШИРАДИ
▪️
Ўзбекистонда фуқароларнинг йиллик даромадлари ва харажатларини декларация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилмоқда. Ҳукуматнинг 2026 йил 19 октябрдаги қарорига мувофиқ, дастлаб ушбу тартиб
Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида
амал қилади.
Тажриба Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида доимий рўйхатдан ўтган
18 ёшдан катта фуқаролар
, шунингдек,
солиқ органлари ходимларига
нисбатан қўлланилади. Айрим янги ишга қабул қилинган ва рўйхатга олинганига олти ой тўлмаган шахслар бундан мустасно.
Декларацияда нималар кўрсатилади?
— иш ҳақи, мулкий даромадлар ва бошқа даромад манбалари;
— кўчмас ва кўчар мулк билан боғлиқ харажатлар;
— солиқлар ва коммунал хизматлар учун тўловлар;
— кредитлар бўйича харажатлар.
▪️
Харажатларга оид маълумотлар давлат органлари базалари, фискал чеклар ва электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида шакллантирилади. Етишмаётган маълумотларни фуқаролар мустақил киритиши мумкин.
Декларация қачон ва қандай топширилади?
▪️
2026–2027 йилларда олинган даромадлар бўйича декларациялар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг
1 апрелигача
Солиқ қўмитасининг электрон портали ёки «Soliq» мобил иловаси орқали тақдим этилади.
Муҳим жиҳати:
декларациядаги маълумотлар аниқлаштирилганда, Солиқ кодексида белгиланган истисно ҳолатдан ташқари, аниқлаштирилган солиқ базасига қўшимча солиқ ҳисобланмайди ва ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмайди. Декларацияда хатолар аниқланса, уни тузатиш имконияти ҳам мавжуд.
Мазкур тизим ҳозирча икки шаҳарда синовдан ўтказилади. Кейинчалик уни босқичма-босқич
бутун республика бўйлаб жорий этиш
режалаштирилган.
ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ҚАНДАЙ?
▪️
Даромадларни декларация қилиш тизими АҚШ, Германия ва Буюк Британия каби давлатларда ҳам қўлланилади. Бундай тизимнинг асосий мақсади - даромадларнинг шаффофлигини таъминлаш, солиқ мажбуриятларини тўғри ҳисоблаш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш.
Бироқ хорижда декларация топшириш тартиби ҳамма учун бир хил эмас.
Масалан, Буюк Британияда аксарият ходимларнинг даромад солиғи иш ҳақидан автоматик ушлаб қолинади. Тадбиркорлик ёки солиққа тортилмаган қўшимча даромадларга эга шахслар эса белгиланган шартлар асосида алоҳида декларация топширади.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 23, 06:05
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

⚡️
Жиззах вилояти халқаро инвесторлар олдида ўз баҳосига эга бўлибди
Дунёнинг нуфузли рейтинг агентликларидан бири — Fitch Ratings Жиззах вилоятига «BB−» халқаро кредит
рейтингини
берибди. Прогноз — «Барқарор».
Fitch таҳлилчиларига кўра, Жиззах иқтисодиёти республикадаги ўртача суръатдан тезроқ ўсмоқда. Вилоятнинг молиявий профилига эса «AA» баҳо берилган.
☑️
Хўш, бу рейтинг нима беради?
Гап шундаки, хорижий инвестор бирор ҳудудга пул тикмоқчи бўлса, унинг молиявий аҳволи, қарзларини қайтариш имконияти ва хатарларига ҳам қарайди. Fitch каби халқаро агентликнинг баҳоси шунинг учун керак.
Энди Жиззах вилоятининг ҳам инвесторлар олдига қўядиган мустақил халқаро баҳоси бор.
Албатта, рейтингнинг ўзи завод қуриб, одамларни ишли қилиб қўймайди. Лекин инвестиция жалб қилишда қўшимча имконият яратади.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 23, 03:12

⚡️
Айтишларича, бугун соат 09:45 республика бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Кун тартиби: "Маҳалла еттилиги" фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалалар муҳокама
этилиши белгиланган
.
Йиғилишда ҳокимларнинг тегишли ўринбосарлари ва бошқа масалага даҳлдор бошқарма ҳамда ташкилот раҳбарлари, жумладан
банк раҳбарлари иштирок этади.
Шаҳар ва туманларда маҳалла фуқаролар раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этади.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 22, 12:47
Файлы недоступны
5
Открыть в Telegram

ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!
Марказий банк 2026 йил 19 октябр ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган жисмоний шахсларга
микроқарз, автокредит, ипотека кредитлари ҳамда юридик шахсларга айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситалар сотиб олиш учун кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг
ўзгаришларни
эълон
қилди
.
Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб,
энг мақбул шартлар
ни танлаш имконига эга бўлади.
☑️
Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн иш куни сарҳисоб қилинган) тақдим этди.
▪️
Микроқарз
ларнинг ўртача фоизи 28,3%ни ташкил этиб, энг паст фоизни
МКБанк
(21,8%),
Инфинбанк
(24,0%) ва
Трастбанк
(24,4%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса
ТБС банк
(41,4%),
АВО банк
(39,9%) ва
Узум банк
(38,0%) таклиф этмоқда
.
▪️
Автокредитлар
нинг ўртача фоизи 21,4% ни ташкил этиб, энг паст фоизни
Алоқа банки
(18,3%),
Асака банк
(18,6%) ва
Ипотека банк
(18,8%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса
Анор банк
(27,0%),
Давр
банк
(25,2%) ва
Гарант банк
(24,7%) таклиф этмоқда
.
▪️
Ипотека
кредитларининг ўртача фоизи 21,8% ни ташкил этиб, энг паст фоизни
Октобанк
(18,0%),
БРБ
(20,6%) ва
Миллий
банк
(20,8%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли ипотека кредитларини эса
Азия аллианс банк
(26,0%),
Апекс банк
(25,0%) ва
МКБанк
(24,3%) таклиф этмоқда.
▪️
Айланма маблағларни тўлдириш
учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,8%ни ташкил этиб, энг паст фоизни
Апекс банк
(19,8%),
Миллий банк
(20,3%) ва
Ипак йўли банк
(21,5%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли айланма маблағ учун кредитларни эса
ТБС банк
(33,2%),
Таянч банк
(33,0%) ва
Ҳаёт банк
(28,9%) таклиф этмоқда.
▪️
Асосий воситалар хариди
учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,6%ни ташкил этиб, энг паст фоизни
Ипотека банк
(19,5%),
Турон
банк
(20,1%) ва
Миллий
банк
(20,3%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли мазкур кредитларни эса
Анор банк
(28,0%),
ОФБ
(26,0%) ва
Давр банк
(25,1%) таклиф этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 феврал куни Президентимиз автокредитларни фоизини пастлатиш бўйича
кўрсатма берган эди.
Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда
👉
мана бу ерда
👈
тўхталиб ўтганмиз.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 22, 12:06

⚡️
Бугун, 2026 йил 22 октябр куни банкларда тўловлар
18:00 гача узайтирилди.
Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.
👉
@bankirkundaligi
👈

October 21, 11:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

⚡️
ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ 9 ОЙДА 15,3 ТРЛН СЎМ СОФ ФОЙДА ОЛДИ
▪️
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон тижорат банкларининг жами соф фойдаси
15 трлн 262,8 млрд сўмни
ташкил этди. «Ahbor-Reyting» маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
40,34 фоизга ёки 4,39 трлн
сўмга кўп.
Энг кўп соф фойда олган банклар:
1. Ипотека-банк — 2 072,3 млрд сўм
2. Ўзмиллийбанк — 1 552,2 млрд сўм
3. Ҳамкорбанк — 1 480,4 млрд сўм
4. Капиталбанк — 1 313 млрд сўм
5. Ўзсаноатқурилишбанк — 1 207 млрд сўм
6. Халқ банки — 837,3 млрд сўм
7. Ипак йўли банки — 821,8 млрд сўм
8. Трастбанк — 766,8 млрд сўм
9. Ориент Финанс банк — 724,6 млрд сўм
10. КДБ Банк Ўзбекистон — 644,7 млрд сўм
▪️
Ипотека-банк энг катта ўсишни қайд этган банклардан бири бўлди. Унинг соф фойдаси ўтган йилги 102,5 млрд сўмдан
2,07 трлн сўмгача
, яъни 20 баробардан кўпроққа ошди. Натижада банк 19-ўриндан 1-ўринга кўтарилди.
Шунингдек,
Uzum Bank
соф фойдасини 7,6 млрд сўмдан
485 млрд сўмгача
ошириб, рейтингда 30-ўриндан 13-ўринга кўтарилган.
Ҳисобот даврида
34 та банкдан 32 таси фойда
, иккитаси эса зарар билан ишлаган. Хусусан, Микрокредитбанк
50,4 млрд сўм
, TBC Bank эса
69,6 млрд сўм
зарар кўрган.
Фото:
«Ahbor-Reyting»
👉
@bankirkundaligi
👈

October 21, 10:35
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Ketma-ket uchinchi yil O‘zbekistondagi eng tezkor mobil internet
⚡️
Ketma-ket uchinchi yildirki, Ucell mustaqil Speedtest Intelligence
®
ma’lumotlar tahliliga ko‘ra O‘zbekistondagi eng tezkor mobil internet* maqomini qo‘ldan bermay kelmoqda.
Ookla
®
bu yil Ucellni ikkita toifada e’tirof etdi:
🏅
Best Mobile Network
(“O‘zbekistondagi eng yaxshi mobil tarmoq”);
🏅
Fastest Mobile Network
(“O‘zbekistondagi eng tezkor mobil internet”) — ketma-ket uchinchi yil.
O‘zining 30 yilligida Kompaniya o‘z ishi sifatining yana bir muhim tasdig‘ini qo‘lga kiritadi. Ookla kompaniyalarining xalqaro e’tirofi – bu tarmoqni muntazam takomillashtirish, abonentlar talablariga e’tibor berish va yanada yaxshi bo‘lishga intilish natijasidir.
*Ucell – O‘zbekistonda Ookla
®
kompaniyasining “Fastest Mobile Network” hamda “Best Mobile Network” mukofotlari sohibi. Ookla
®
Speedtest Awards, 1H 2026 Uzbekistan – 2026 Speedtest Awards ma’lumotlari bo‘yicha.
2026-yil birinchi yarmiga (Q1–Q2 2026) oid Speedtest Intelligence
®
ma’lumotlari bo‘yicha Ookla
®
kompaniyasi tahlili asosida.
Ucell, shuningdek, Speedtest Intelligence
®
ma’lumotlari bo‘yicha Ookla
®
kompaniyasi tahlili asosida Q1-Q2 2024, Q3-Q4 2024, Q1-Q2 2025 va Q3-Q4 2025 davrlari uchun Ookla
®
“Fastest Mobile Network” mukofotining, shuningdek Q3-Q4 2025 davri uchun Ookla
®
“Best Mobile Network” mukofotining ham sohibi hisoblanadi. Ookla
®
savdo belgilari litsenziya bo‘yicha qo‘llanmoqda va huquq egasining ruxsati bilan chop etilmoqda.
Batafsil
👉
@bankirkundaligi
👈