Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🇺🇿Банкир кундалиги

bankirkundaligi
Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank , @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Subscribers
67 583
24 hours
-10
30 days
333
Post views
21 468
ER
31,77%
Posts (30d)
77
Characters in post
1 068
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Business & Management
Summary
September 11, 05:15
Media unavailable
4
Show in Telegram

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот Риштонда ўтказилди
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ раҳбарияти томонидан давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ҳудудларда тадбиркорлар ва ташаббускорлар билан
очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Хусусан,
Риштон туманида
банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев, вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, «маҳалла банкирлари», ҳоким ёрдамчилари, маҳаллий тадбиркорлар ва ташаббускорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида тадбиркорларнинг
муаммолари, янги лойиҳалари ва таклифлари
кўриб чиқилиб, уларни молиялаштириш, фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллалардаги бизнес лойиҳаларини натижадорлик асосида молиялаштириш, аҳоли бандлиги ва даромад манбаларини кенгайтириш, стартап ва тижорий ташаббусларни амалга ошириш ҳамда ҳудудларда иқтисодий фаолликни ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқот якунида
истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш бўйича аниқ чоралар
белгилаб олинди.
👉
@bankirkundaligi
👈

September 10, 13:00
Media unavailable
3
2
Show in Telegram

🏦
SQB раҳбарияти Тахиатош туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашди
“Ўзсаноатқурилишбанк” раҳбарияти ва ишчи гуруҳи туман ҳокими билан биргаликда Тахиатош туманининг “Кенегес” маҳалласида бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларини ўрганди.
Учрашувда Президент раислигида 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, хусусан, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқотлар чоғида тадбиркорликни кенгайтириш, бўш бинолардан самарали фойдаланиш, шунингдек, хонадонларда кичик иссиқхоналар ва музлаткичлар ташкил этиш орқали қўшимча даромад манбаларини яратиш юзасидан аниқ лойиҳалар белгилаб олинди. Келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
👉
@bankirkundaligi
👈

September 10, 10:49

Марказий банк 22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотига жарима қўллади
Банк назорати қўмитаси август ойида
34 та
масалани кўриб чиқди.
25 та ташкилотга жарима қўлланилди.
Август ойида
кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир
13 та
масала кўриб
чиқилди
. Хусусан, Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлар талабларига риоя қилиниши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция текширувлари натижалари, ташкилотлар молиявий хизматларининг
«тартибга солиш қумдони»
доирасида синовдан ўтказилиши ҳамда банк филиаллари ва бўлинмаларида амалга оширилган назорат тадбирлари муҳокама қилинди. Эътиборлиси, аниқланган қоидабузарликлар учун
22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.
Жарима чоралари пруденциал
норматив талабларига риоя этилмагани
, қонунчилик талабларига мувофиқ
фаолият юритилмагани,
шунингдек, инспекция текширувлари ҳамда
«сирли мижоз» назорат тадбирлари давомида
аниқланган қоидабузарликлар билан боғлиқ.
Шу тариқа, август ойида Банк назорати қўмитаси томонидан қабул қилинган қарорлар банк ва молия ташкилотлари фаолиятида қонунчилик ва пруденциал талабларга риоя этилишини таъминлаш, соҳадаги назорат механизмларини янада кучайтиришга қаратилди.
P.S.:
Одатдагидек
, 22 та банк айна қайси айби учун жаримага тортилгани очиқланмаган. Истеъмолчиларга банкларнинг айблари ҳақида маълумот берилса, банкни танлашда ҳисобга олади, қолаверса, ўша банкларни ўзи ҳам масъулиятни ҳис қилади. Яна ўзларинг биласизлар.
👉
@bankirkundaligi
👈

September 10, 04:43
Media unavailable
1
Show in Telegram

СУРХОНДАРЁ ВА ФАРҒОНАГА МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРМА БОШЛИҚЛАРИ ТАЙИНЛАНДИ
Акбарали Ибодуллаевич Яров
Марказий банкнинг
Сурхондарё
вилояти Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Турғинбоев Санжарбек Алишер ўғли
Марказий банкнинг
Фарғона
вилояти Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунгача Республика Марказий банкида Тадқиқотлар ва таҳлил департаменти раҳбари
лавозимида
ишлаб келган.
👉
@bankirkundaligi
👈

September 09, 15:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚡️
БУНДАН БУЁН МАҲАЛЛАГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА “ЕТТИЛИК”НИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ РАҲБАРЛАР ТОМОНИДАН АЛОҲИДА-АЛОҲИДА ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ.
Маълумки
, 3 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида
камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш
масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши
ўтказилган эди.
Унда ҳудудларда ишни ташкил этиш тартиби тубдан ўзгартирилиб, асосий ваколат ва ресурсларни туман даражасига тушириш белгиланганди.
☑️
БУГУНГИ ЙИҒИЛИШДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ
:
▪️
Барча ҳудудларда штаблар иш бошлади.
Уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун иқтисодий комплексдан
ҳар бир вилоятга 2 нафардан,
жами 28 нафар масъул раҳбар бириктирилди. Ислоҳотлар штаби, вазирликлар, банклар ва маҳаллий ҳокимликлар янги тизим асосида ишни бошлаган.
Шу билан бирга,
айрим раҳбарлар
ҳали ҳам
ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани
, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги
ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани
кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини
таъкидлади
.
▪️
Қўшкўпир туманида
43 млн еврога
қурилган,
1 минг 300 та
иш ўрнига мўлжалланган тўқимачилик корхонаси
йил бошидан буён ишламай тургани
танқид қилинди. Корхона фаолияти тикланса,
банк томонидан кризис-менежер жалб этилиб,
у тўлиқ қувватга чиқарилиши мумкин.
Шу каби
124 та
корхонанинг
6 трлн
сўмлик активларига
қўйилган чекловларни қайта кўриб чиқиш
ва уларни
банк бошқарувига бериш
орқали
10 минг иш ўрнини
тиклаш имконияти борлиги қайд этилди.
Банклар балансига ўтган тайёр
объектларни қисмларга бўлиб сотиш ўрнига уларни қайта ишга тушириш орқали юзлаб одамларни банд қилиш мумкинлиги кўрсатилди.
Умуман, давлат банклари балансида
10 трлн
сўмлик
2,5 мингга
яқин мол-мулк мавжуд. Уларни самарали ишга солиш орқали
40 мингтагача
иш ўрни тикланиши мумкин.
Мутасаддиларга
бир ҳафта муддатда
қарздорлик
ҳисобига
банклар балансига ўтган
корхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш, йил якунига қадар уларни
яхлит ишлаб чиқариш сифатида сотиш
ёки
менежер тайинлаб
,
фаолиятини тиклаш
чораларини кўриш топширилди.
▪️
Қишлоқ туманларида
эҳтиёжманд оила аъзосини
ишга олган корхоналар учун
1 октябрдан
ушбу ходим бўйича
ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз
бўлиши белгиланди.
▪️
Тадбиркорлар
боғча, мактаб ва техникум
ташкил этиш бўйича
тайёр лойиҳалар
таклифи билан чиқиб,
эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул ўқитмоқчи
бўлса, давлат
ер участкаларини 1 миллион сўм бошланғич
нарх
билан
аукционга чиқаришга
тайёр экани таъкидланди.
Аҳоли бандлигини оширишда сервис соҳасининг имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.
Кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида сартарошхона, гўзаллик салони, кичик дўкон, ателье, пойабзал ва маиший техника устахонаси
каби одамларга қулай хизмат турларини ташкил этиш мумкин. Бироқ
амалда
хонадонни
нотурар жойга ўтказиш
учун
ортиқча тартиблар
ва
рухсатлар
талаб этилади.
Шу боис,
кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан
, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга
рухсат бериш
таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.
▪️
Бундан буён
маҳаллага тегишли масалалар
бўйича
“еттилик”ни мувофиқлаштирувчи
раҳбарлар томонидан
алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади.
Мамлакатимиз етакчиси маҳаллада ишни тўғри ташкил этиш, давлат сиёсатини энг қуйи бўғингача етказиш ва ҳар бир оилани барқарор даромад манбаига боғлаш барча даражадаги раҳбарлар учун энг муҳим вазифа эканини таъкидлади.
👉
@bankirkundaligi
👈

September 09, 09:33
Media unavailable
4
Show in Telegram

Бизнесни ривожлантириш банки масъуллари Бектемир туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларини ўрганди.
Давлат раҳбарининг 3 сентябрдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Юсупов туман ҳокими билан биргаликда маҳаллаларда амалий ўрганишлар ўтказди.
Мулоқотлар давомида банк, ҳокимлик ва "маҳалла еттилиги" ҳамкорлигида штаб фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир оила учун барқарор даромад манбаини яратиш ва аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилиб, "Зилола" МФЙдаги "Elman baba" МЧЖ объектини расмийлаштириш ва ГАСН рухсатномасини олиш, "Абай" МФЙда 100 млн сўм имтиёзли кредит асосида новвойхона ва қандолатчилик фаолиятини йўлга қўйган "Инновацион чорва комплекси" ХКни ичимлик суви тармоғига улаш масалалари бўйича амалий чоралар кўрилди.
Бундан ташқари, туманда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш учун Банк хизматлари маркази ҳамда янги бизнес лойиҳаларини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашга ихтисослашган "Лойиҳалар фабрикаси"ни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
👉
@bankirkundaligi
👈

September 09, 09:04

«Иш топиш қийин эмас, ўзингга муносиб иш топиш қийин. Чунки баъзан дипломингни эмас, сабрингни синовдан
ўтказишади

👉
@bankirkundaligi
👈

September 09, 07:16

⚡️
Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Кун тартиби:
Ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, прокурорлар, ички ишлар, божхона, солиқ органлари бошлиқлари, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, шунингдек иқтисодиёт соҳасига алоқадор барча бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар уюшмаси, "Нуроний" жамғармаси раҳбарлари, "Ислоҳотлар штаби" аъзолари,
Марказий банк ва тижорат банкларининг ҳудудий бошқармалари
раҳбарлари, туманлардаги барча
"маҳалла еттилиги" аъзолари ва маҳалла банкирлари
таклиф этилган.
👉
@bankirkundaligi
👈

September 09, 05:57
Media unavailable
3
Show in Telegram

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРГА АМАЛИЙ ЕЧИМЛАР
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган сайёр қабуллар изчил давом эттирилмоқда.
Навбатдаги очиқ мулоқот
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятининг Касби туманида ўтказилди. Унда 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари, мавжуд муаммолари ва таклифлари тингланди. Ҳар бир масала бўйича тегишли ечимлар муҳокама қилиниб, уларни белгиланган муддатларда ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлар билан бевосита алоқани мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва амалий кўмак кўрсатишга хизмат қилмоқда.
👉
@bankirkundaligi
👈

September 08, 15:43

⚡️
⚡️
⚡️
ТЕЗКОР!!!
Айтишларича, айни пайтда бўлаётган муҳокамада Марказий банк раиси 2026 йил 1 октябрдан
оилавий тадбиркорлик кредитларини барча 9 та давлат банклари
ажратишни бошлашини маълум қилган.
Банклар тижорий кредитлар фоизларини 24 фоиздан 21 фоизга пастлатиши мумкин.
👉
@bankirkundaligi
👈