Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🇺🇿Bankxabar

bankxabar

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича:
@Xabaryozishbot
Мурожаат учун:
@Xabaryozishbot

Subscribers
74 700
Post views
18 167
ER
24,32%
Posts
7 862
October 15, 02:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚡️
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРИШЛАР БУГУНДАН КУЧГА КИРДИ
🆕
“Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сонли низомга киритилган ўзгаришлар бугундан кучга кирди.
2025 йил 14 июл куни давлат рўйхатидан ўтган ушбу қарор орқали банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни янада очиқ, шаффоф ва аниқлаштирилган тарзда ташкил этиш кўзда тутилган.
Барча банк ходимлари ва мижозлар танишиб чиқишини тавсия қиламиз.
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar

October 14, 15:01
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🛑
“Маҳалла еттилиги” фаолиятида янги тартиб: уларни ҳар бир йўналиш бўйича йиғилишларга жалб қилиш тақиқланди!
Президент Шавкат Мирзиёев
раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, жойларда ишларни самарали ташкил этиш ва аҳолининг турмуш шароитига таъсир қиладиган вазифаларни белгилаш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра:
☑️
Маҳаллаларни ривожлантириш учун ҳокимларга аниқ вазифалар юклатилди:
▪️
Эндиликда ҳар бир
вилоят ҳокими иккитадан
,
туман ҳокимлари биттадан оғир аҳволдаги маҳаллани белгилайди.
Уларга
5 млрд сўмдан йўналтирилиб
, аҳоли турмушида кескин ижобий ўзгариш бўлиши шарт.
▪️
Жорий йилдан бошлаб
Солиқ қўмитаси “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади.
Илк 100таликка кирган маҳаллаларга:

Инфратузилма харажатининг 75%
давлат бюджети ҳисобидан қопланади;

Ҳар бирига 2 млрд сўм қўшимча маблағ
ажратилади;
▪️
Қонунчилик палатаси депутатларига
ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун
3 млрд сўмдан берилади.
▪️
Жарималарнинг 10% маҳалла бюджетига
йўналтирилади. 2026 йилдан бошлаб маҳаллаларга
ҳар йили 200 млрд сўм
ажратилади.
☑️
Маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти кучайтирилади:
▪️
Президент уларнинг вазифаси —
маҳаллада тадбиркорлик ва бандликни ривожлантириш
эканини таъкидлади. Ҳар бир маҳаллада ўртача
40 тадан микролойиҳа ташкил этиш
кераклиги айтилди.
▪️
Ҳозирда
2356 та маҳаллада ихтисослашув даражаси паст
, шу боис мутасаддиларга барча маҳаллаларда ихтисослашувни йўлга қўйиш ва аҳоли билан учрашиб, аниқ йўналишни белгилаш топширилди.
▪️
Камида 200 минг нафар аҳолини банд қиладиган микролойиҳалар
ни шакллантириш вазифаси қўйилди.
☑️
Ишсизлик, камбағаллик ва жиноятчиликни камайтириш учун ишчи гуруҳлар тузилади:
Масъуллар бугунданоқ ишчи гуруҳлар тузиб,
энг оғир 28 та туманга юборилади.
Улар келаси йилда бу ҳудудлардаги муаммоларни
икки баробар камайтириш
бўйича чоралар ишлаб чиқади.
☑️
Маҳалла активларини сотиш ва маблағни жойда қолдириш тизими жорий этилади:
Маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси
бўш турган
5 минг м² гача давлат мулкини аукцион орқали сотиши мумкин.
Сотувдан тушган маблағнинг
70% маҳалла бюджетига қолиб
, инфратузилмага сарфланади.
☑️
Тадбиркорлар учун янги солиқ имтиёзлари жорий этилди:
Шаҳар ва вилоят марказларида пастки қаватида
“маҳалла еттилиги” жойлашадиган биноларни қурган тадбиркорлар
3 йилгача
, қишлоқ жойларда эса
7 йилгача ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади.
Шу даврда тадбиркорлар
фойда ва айланма солиғини 50% камайтирилган ставкада
тўлайди.
☑️
Республика бўйлаб “Тозалик ва озодалик ойлиги” эълон қилинди:
Ҳар бир ҳоким ўз ҳудудидаги
кўча, йўл, ариқ, хиёбон ва ижтимоий объектларни тозалаб
, доим озода тутиши шарт.
Ободонлаштириш бўйича ҳоким ўринбосарлари 24 соатлик бригадалар
тузиб, аҳоли яшайдиган ҳудудларни тозалаш ишларини йўлга қўяди. “
Тоза ҳудуд
” корхоналари техникаси
тўлиқ сафарбар қилинади.
☑️
“Маҳалла еттилиги” фаолиятини баҳолаш ва ташкил этиш тизими ўзгаради:
Маълум бўлишича, кўпчилик “еттилик” аъзолари иш вақтининг ярмини мажлисларда ўтказмоқда.
Бундан буён “еттилик” ходимлари билан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказиш тақиқланди.
Бу қарор уларнинг вақтини тежаш ва бутун диққатини
маҳалла аҳолиси билан ишлашга қаратилган.
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar

October 14, 13:44
Media unavailable
1
Show in Telegram

💳
БАНКЛАРДАН ТЕКИН ОЛСА БЎЛАДИГАН КАРТАЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
🏦
Ўзсаноатқурилишбанк:
Барча турдаги (HUMO, Uzcard, Visa, Mastercard) виртуал карталар, барча турдаги (HUMO, Uzcard, Visa, Mastercard) иш ҳақи, стипендия лойиҳалари ва нафақа учун бериладиган банк картаси (
Батафсил маълумот
).
🏦
БРБ:
Виртуал карталар (Uzcard, Humo, Visa), иш ҳақи лойиҳаси бўйича, пенсия учун карталар бепул (
Батафсил маълумот
).
🏦
Туронбанк:
Uzcard, Humo иш ҳақи, пенсия ва стипендия лойиҳалари учун биринчи марта банк картасини очиш, Ustoz AI платформаси орқали сертификат олган фуқаролар учун Uzcard, Virtual Uzcard, Virtual Humo, Virtual Visa Classic, Virtual Mastercard Standart
(Батафсил маълумот
).
🏦
Ўзмиллийбанк
: UzCard ва HUMO Virtual карталари (
Батафсил маълумот
).
🏦
Трастбанк:
Humo, Uzcard, Mastercard standart, Mastercard Gold, карталари бепул(
Батафсил маълумот
).
🏦
Халқ банки:
Uzcard
,
Humo, Иш ҳақи ва стипендия лойиҳалари учун биринчи марта банк картасини очиш, Пенсия, нафақа учун бериладиган карталар биринчи марта олинганда ва муддати тугаганида қайта олиш бепул(
Батафсил маълумот
).
🏦
Алоқабанк:
VISA virtual, HUMO virtual(
Батафсил маълумот
).
🏦
Асакабанк
: Mastercard World, Mastercard Platinum, Virtual Mastercard, Virtual Humo(
Батафсил маълумот
).
🏦
Капиталбанк: Mastercard
Sum / Mastercard Euro,Visa Sum / Visa USD, Visa Infinite Veneer, Mastercard Black Edition, Visa Infinite Metal Edge, Mastercard World Elite Metal Edge, Visa Gold Kids (
Батафсил маълумот
).
🏦
Тенге банк:
Visa Platinum, Visa Infinite, Mastercard World, Mastercard Black Edition, Humo, Uzcard Duo(
Батафсил маълумот
).
🏦
Анорбанк:
Mastercard Milliy(
Батафсил маълумот
).
🏦
Ипотека банк:
Junior UZCARD/HUMO
(Батафсил маълумот
).
🏦
Азия Альянс Банк:
Барча турдаги (HUMO, Uzcard, Visa, Mastercard)
виртуал
карталар, барча турдаги (HUMO, Uzcard, Visa, Mastercard)
Junior
карталари ҳамда иш ҳақи, стипендия лойиҳалари ва нафақа учун бериладиган Uzcard
,
Humo банк картасини очиш бепул. (
Батафсил маълумот
).
🏦
Опен банк
: HUMO/Visa кобейдж (
Батафсил маълумот
).
🏦
Ҳамкорбанк:
Visa Classic, Visa Virtual, UnionPay Classic, Uzcard Moment, Humo (Ҳамкор иловаси орқали бепул).(
Батафсил маълумот
).
🏦
Ипак Йули Банк
: Visa PUBG MOBILE, Woman Card, Visa Start Sum, "Imkoniyatlar kartasi" kredit kartasi, Visa Start valyuta kartasi, Humo Virtual, Visa Virtual, Mastercard Virtual. Фақат мобил илова орқали бепул (Uzcard Duo, Humo). (
Батафсил маълумот
).
🏦
ТБС Банк:
Salom card, Osmon card ва visa virtual(
Батафсил маълумот
)
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar

October 14, 08:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚡️
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида
маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари
юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar

October 14, 07:29
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ipoteka foydali bo‘lishi mumkin!
NRG va Asakabank rasmiy hamkorlik shartnomasini imzoladi.
Ko‘pchilik uy sotib olishni qiyin, qimmat va o‘n yillab jamg‘arma to‘plashni talab qiladigan jarayon deb hisoblaydi. Biroq, bugungi kun voqeligi o‘zgardi!
Endi
NRG
va
Asakabank
ning
"Siz uchun"
dasturi orqali uy-joy sotib olish ancha oson va manfaatli bo‘ldi.
Dastur quyidagi shartlarni taklif etadi:
• Boshlang‘ich to‘lov 15% dan — bozordagi eng qulay shartlardan biri
• Ipotekaga 100% to‘lovdagidek chegirma
• Foiz stavkasi — yillik 18% dan boshlab
• Kreditlash muddati — 20 yilgacha
• Kredit miqdori — 2 milliard so‘mgacha
Ipotekani rasmiylashtirish mumkin:
• NRG savdo ofisida
• Asakabankning barcha filiallarida
Ko‘proq ma’lumot olishni xohlaysizmi?
Hoziroq qo‘ng‘iroq qiling:
📞
1060, 1152
Kompaniya veb-sayti: "
havola
"

October 14, 06:39
Media unavailable
1
Show in Telegram

🧾
Ишга жойлашмоқчимисиз? Энди ҳужжатларни онлайн олишингиз мумкин!
Ишга кириш учун керакли ҳужжатларни йиғишда энди идорама-идора югуриш шарт эмас!
☑️
my.gov.uz
порталидаги
“Маълумотномалар”
бўлими орқали қуйидаги ҳужжатларни
бепул ва тез фурсатда
юклаб олишингиз мумкин:
▪️
3x4 фотосурат;
▪️
ЖШШИР берилганлиги ҳақида маълумотнома;
▪️
Яшаш жойи бўйича маълумотнома;
▪️
Иш тажрибаси ҳақида маълумотнома;
▪️
Ўзини ўзи банд қилганлик ҳақида маълумотнома;
▪️
Таълим муассасасини тугатганлик ҳақида маълумотнома;
▪️
Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳақида маълумотнома;
▪️
Имконияти чекланган шахс сифатида рўйхатда туриш ҳақида маълумотнома.
☑️
Шу билан бирга, қуйидаги маълумотномаларни
белгиланган тўловни амалга оширган ҳолда
олиш мумкин:
▪️
Наркология диспансери маълумотномаси
;
▪️
Руҳий касалликлар диспансери маълумотномаси
;
▪️
Судланмаганлик (ёки судланганлик) ҳақида маълумотнома
.
👆
Бу хизматлар орқали ишга жойлашиш учун керакли барча ҳужжатларни уйдан чиқмаган ҳолда олиш имконияти яратилган.
👉
Хизматдан фойдаланиш
👈
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar

October 14, 06:27

#сўраган_эдингиз
Актив ва пассив фарқи нима?
👉
Тасаввур қилинг, сизда икки дўст бор: Актив ва Пассив. Улар иккаловининг пулга муносабати мутлақо бошқача!
☑️
Актив: «Бемалол дам олавер, ака! Мен сенга пул топиб келаман!»
дейди. Бу – сиз учун пул ишлайдиган ботир қаҳрамон. Ижарага берилган уй, депозит ёки бизнес – буларнинг ҳаммаси актив! Актив доим сизга пул киритиб туради. Ундай дўстни топган бўлсангиз, сиқилманг. У сиз ухлаб ётган пайтда ҳам пул топаверади!
☑️
Пассив: «Э-э, ака, бир нарса керак эди…»
деб нолийди доим. Мана бу дўст эса доим пул сўрашдан чарчамайди. Ҳар сафар қўнғироқ қилса, демак, пул чиқиб кетиши аниқ! Кредитлар, машинага бензин, катта коммуналлар – булар пассивнинг севимли иши. Ҳатто 5 дақиқа тинч қўйса ҳам, эртасига яна «Ҳалигача беришни унутмадингизми?» деб сўраб қолади.
😁
Қисқа қилиб айтганда:
▪️
Актив – пулни сизга олиб келади. «Сен дам ол, мен ишлайман!» дейди.
▪️
Пассив – пулни сиздан олиб кетади. «Сен ишла, мен дам оламан!» дейди.
😄
Шундай экан, ҳаётингизни активлар билан бойитишга ҳаракат қилинг, пассивларни эса «жуда ҳам яқин» олиб юрман.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar

October 13, 15:19
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🏦
“MyTuron” иловасида — картадан-картага 0% комиссия!
🚀
Энди картангиздан бошқа картага пул ўтказганда ҳеч қандай ортиқча тўлов йўқ!
“MyTuron” мобил иловасида ойига 3 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар учун комиссия — 0%!
💳
Uzcard ёки Humo картангизни иловага қўшинг ва лимит доирасида пул ўтказмаларни мутлақо бепул амалга оширинг!
📲
Шу билан бирга, MyTuron иловасида сиз учун қулай онлайн хизматлар:
▪️
Виртуал карта очиш (миллий ва хорижий валюталарда);
▪️
Мобил, коммунал ва давлат хизматларига тўловлар;
▪️
Кешбек ва бонус тизими;
▪️
Онлайн омонатлар ва ҳисоб-китобларни кузатиш;
▪️
Электрон чекларни сақлаш ва юбориш имконияти мавжуд.
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar

October 13, 13:22
Media unavailable
1
Show in Telegram

📱
КАРТАДАН-КАРТАГА ФОИЗСИЗ ПУЛ ЎТКАЗУВЧИ ИЛОВАЛАР
СОНИ КЎПАЙМОҚДА
Пул ўтказишда комиссия тўлашдан чарчадингизми?
Энди бир қатор банклар ва тўлов иловалари орқали
комиссиясиз пул ўтказмалари
мумкин!
Ҳеч қандай яширин тўловларсиз, Uzcard ва Humo карталари орқали осон ва бепул пул жўнатиш имконини тақдим этаётганлар:
🏦
Туронбанк —
3 млн сўмгача
;
🏦
Азия Альянс Банк —
10 млн сўмгача
;
👍
Chakanapay —
10 млн сўмгача;
🏦
Hamkorbank
— 5 млн сўмгача;
🏦
Open bank—
5 млн сўмгача;
🏦
Xazna —
5 млн сўмгача;
🏦
SQB Mobile —
5 млн сўмгача;
📱
Mavrid —
5 млн сўмгача;
🏦
BRB —
5
млн сўмгача;
🏦
Anorbank
— 5 млн сўмгача
( 2 ой);
🏦
Milliy —
3
млн сўмгача;
🏦
Davr Mobile 2.0 —
3,5 млн сўмгача;
👍
SelloPay —
5 млн сўмгача;
📱
Alif —
1 млн сўмгача
;
💰
Humans —
1 млн сўмгача
;
👍
OQ —
1 млн сўмгача
.
Бу имкониятлар турли банк иловаларида ва тўлов тизимларида мавжуд. Асосийси — Uzcard ёки Humo картангиз бўлса бўлди.
☝️
Эслатма: лимитлар ортида комиссия қўлланилиши мумкин. Шунинг учун тўловингизни лимит доирасида амалга оширинг — фойдада қоласиз!
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar

October 13, 13:05
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#
Сўраган_эдингиз
СУД ҲУКМИДАН КЕЙИН ПЕНЯ ҚЎЙИЛИШИ ТЎҒРИМИ?
Канал обуначиларидан бири
МЧЖга кредит олинган, муддати 2022 йилда тугаган. Суд ҳукми чиққан. Суд ҳукмидан кейин ҳам банк ҳар ой пеня ҳисоблаб келяпти. Бу тўғрими?
деб мурожаат йўллади.
☑️
Бу савол бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги
ПҚ–292-сон
қарорида аниқ тартиб белгилаб қўйилган. Қарорнинг 10-бандига кўра,
2024 йил 1 январдан бошлаб
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига
ажратилган кредитлар бўйича суд ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка (пеня) ҳисобланиши тўхтатилади.
▪️
Яъни, агар кредит бўйича суд қарори чиқарилган бўлса, суд ҳукмидан кейин пеня ёки қўшимча фоиз ҳисоблаш қонунга зид ҳисобланади.
☑️
Шунингдек, қарорга мувофиқ тўлов миқдори етарли бўлмаганда, у қуйидаги тартибда тақсимланади:
▪️
Биринчи навбатда — муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини қоплашга;
▪️
Кейин — жорий тўлов бўйича фоизлар ва асосий қарзни қоплашга;
▪️
Сўнг — неустойка ва ижро харажатларини қоплашга йўналтирилади.
☝️
Демак, суд ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин пеня ҳисобланиши қонунга хилоф ҳолат ҳисобланади.
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar