
Bankxabar
БАНК КАРТАСИГА ҚАНЧА ПУЛ ТУШСА ЁКИ ЧИҚСА, ОПЕРАЦИЯ ШУБҲАЛИ ҲИСОБЛАНАДИ ВА КАРТА БЛОКЛАНИШИ МУМКИНМИ?
Банк карталари орқали амалга ошириладиган пул ўтказмалари бўйича шубҳали операцияларни аниқлаш мезонлари қонунчилик билан белгиланган. Бунда картага келиб тушадиган ва картадан бошқа карталарга ўтказиладиган маблағлар учун
алоҳида миқдорлар
назарда тутилган.
☝️
Марказий банк ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тасдиқланган, Адлия вазирлигида
2886-сон билан рўйхатга олинган Ички назорат қоидаларининг
49-бандига
мувофиқ, қуйидаги операциялар шубҳали ҳисобланади:
☑️
Картадан пул чиқиши — 220 млн сўм.
Мижознинг банк картасидан мобил илова орқали бир марта ёки 30 кундан ошмаган муддат давомида бир неча марта бошқа банк карталарига ёхуд электрон ҳамёнларга жами
500 БҲМ (220 млн сўм)
ёки ундан ортиқ пул ўтказилса, бу шубҳали операция мезонига тўғри келади.
☑️
Картага пул келиб тушиши — 440 млн сўм.
Мижознинг банк картасига бир марта ёки 30 кундан ошмаган муддат давомида бир неча марта бошқа банк карталари ёхуд электрон ҳамёнлардан жами
1000 БҲМ (440 млн сўм)
ёки ундан ортиқ маблағ келиб тушса, ушбу операция ҳам шубҳали ҳисобланади.
👆
Бунда кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича
эскроу ҳисобварақлар орқали амалга оширилган операциялар
мазкур икки мезондан мустасно.
☑️
Муҳим жиҳати, қонунчиликда
календарь ойи эмас, 30 кундан ошмаган муддат
белгиланган. Яъни операциялар фақат ойнинг 1-санасидан охирги санасигача бўлган давр билан чекланмайди.
❓
Белгиланган миқдорга етмаган операциялар ҳам шубҳали бўлиши мумкинми?
☑️
Ҳа. Ички назорат қоидаларининг
49, 50 ва 51-бандларига
кўра, операциянинг ғайриоддий хусусияти, унинг иқтисодий мазмуни ва банкнинг қўшимча ички назорат мезонлари ҳам инобатга олинади. Масалан, маблағларнинг келиб чиқиши тушунарсиз бўлса ёки операциялар мижознинг одатий молиявий фаолиятидан кескин фарқ қилса, улар қўшимча текширилиши мумкин.
☑️
Шунингдек, 30 кундан ошмаган муддат давомида
5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картаси ёки электрон ҳамёндан битта картага пул келиб тушиши
, шунингдек битта картадан 5 та ва ундан ортиқ хорижий карта ёки электрон ҳамёнга пул ўтказилиши ҳам алоҳида шубҳали операция мезонлари қаторига киритилган.
❓
Шубҳали операция аниқланса, банк картаси автоматик блокланадими?
☑️
Йўқ.
Юқоридаги миқдорларга етиш картани автоматик равишда блоклашни англатмайди. Ички назорат қоидаларининг
63–68-бандларига
мувофиқ, банк операцияларни таҳлил қилади, зарур ҳолларда мижоздан қўшимча маълумот олади ва асосли шубҳалар мавжуд бўлганда операцияни шубҳали деб таснифлаш бўйича қарор қабул қилади. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.
☑️
Бироқ мазкур қоидаларнинг
62-бандига
асосан, банклар масофавий хизматлар орқали шубҳали операциялар аниқланганда, мижоз ёзма тушунтириш бергунига қадар хизматларни вақтинча тўхтатиб туриш ёки шартномада белгиланган муддатга чеклаш чораларини қўллаши мумкин. Жиддий асосли шубҳалар мавжуд бўлганда шартномани белгиланган тартибда бекор қилиш ҳам назарда тутилган.
❓
Банк картаси блокланса, мижоз нима қилиши керак?
☑️
Марказий банкнинг Адлия вазирлигида
3030-сон билан рўйхатга олинган низоми
38¹-бандига
кўра, банк мижознинг картаси ёки ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатганда,
кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда ва унинг сабаблари тўғрисида хабар бериши шарт.
PIN-кодни нотўғри киритиш натижасидаги блокланиш бундан мустасно.
▪️
Бундай вазиятда мижоз карта чиқарган банкка мурожаат қилиб, чеклов сабабини аниқлаши ва зарур бўлса, пул маблағларининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши мумкин. Масалан, олди-сотди шартномаси, қарз шартномаси, даромад ёки бошқа қонуний тушумларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
▪️
Агар банк томонидан қўлланилган чеклов асоссиз деб ҳисобланса, мижоз банкка ёзма шикоят киритиши ёки
Марказий банкнинг 1800 қисқа рақами
орқали мурожаат қилиши мумкин.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
💻
Webase банкларга касса операциялари, клиринг ва пул маблағларини бошқаришни қандай автоматлаштиришга ёрдам беради
21 октябрь куни Webase "Bank Solutions Day 2026
"
тадбирида банк сектори вакилларига 7та тайёр ечимларни тақдим этди. Улар касса, клиринг ва нақд пулни бошқариш жараёнларини қўлда бажаришдан автоматик режимга ўтказади.
Марказий банк маълумотларига кўра, иқтисодиётда нақд пул улуши 2026 йил бошида 18,1 фоизгача тушди, аммо 2025 йилда банклар орқали
нақд пул айланмаси 24 фоизга
ошди. Банкомат ва инфокиосклар сони 2026 йилнинг етти ойида 17 фоизга кўпайиб, 47 мингга етди. Банкоматлар ва инфокиосклар сони ўсган сари қўлда бажариладиган жараёнлар катта юклама остида қолади.
▪️
Касса операциялари
—
Cashbox ва Cash Retail:
бош кассалар ва мижозларга хизмат кўрсатувчи кассалар учун ягона тизим, ички китоблар электрон шаклда.
▪️
Пул маблағларини бошқариш
—
Cash Management:
нақд пул ҳаракати, инкассация ва банкоматларни
Cash Agent
модули орқали реал вақтда назорат қилиш.
▪️
Клиринг —
Clearing Analytics Platform
: HUMO, UZCARD, MUNIS, процессинг ва P2P файллари RRN бўйича автоматик солиштирилади, ходим фақат фарқларни кўради.
▪️
Қўшимча —
Service Desk
,
Help Desk
(банкоматларга хизмат ва мурожаатлар) ва
AutoPay
(кредит тўловини маблағ тушиши билан автоматик ечиш).
Ечимлар мамлакатимизнинг бир нечта етакчи банкларида қўлланилмоқда.
Лойиҳалар
жорий этилган банклардан йиғилган хулосаларга кура:
• даромадлилик 4 баробар ошган;
• операцион самарадорлик 3 баробар ошган;
• операцион жараёнларга кетадиган вақт 2 баробар қисқарган;
• меҳнат унумдорлиги 80 фоизга ошган;
• нақд пулни бошқариш ва назорат сифати 90 фоизга яхшиланган.
Алоқа: Маҳмудхўжа Жўратов, CPO, Webase
📞
+998977109498
🌐
webase.uz
Uzum Bank мижозлари Apple Pay орқали 24 соат ичида жами 2,8 млрд сўмлик транзакцияларни амалга оширди
Uzum Bank мижозлари Apple Pay орқали тўловларни фаол амалга ошира бошлади. Банк маълумотларига кўра, сервис ишга туширилганидан кейинги дастлабки 24 соат ичида 142 минг нафар мижоз ўз карталарини Apple Wallet’га қўшган. Шу вақт давомида жами 2,8 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилган, такрорий тўловлар улуши эса 48,3 фоизни ташкил этган.
Тўловлар орасида жамоат транспорти, озиқ-овқат дўконлари, ресторан ва кафелардаги харидлар етакчилик қилган. Бир мартада амалга оширилган энг йирик тўлов 8,4 млн сўмга етган.
Apple Pay ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган акциянинг дастлабки 24 соатида Uzum Bank мижозларига жами 1,2 млрд сўм кэшбэк қайтарилган.
Сервис ишга туширилиши муносабати билан банк акция шартларига мувофиқ Apple Pay орқали амалга оширилган илк харид учун 100 фоиз, бироқ 50 000 сўмдан ошмайдиган кэшбэк таклиф этмоқда. Бунинг учун Uzum Bank’нинг Visa картасини Apple Wallet’га қўшиб, Apple Pay орқали биринчи харидни амалга ошириш керак.
Акция шартлари билан банк сайтида батафсил танишинг
КАФИЛСИЗ ВА МУЛК ГАРОВИСИЗ МИКРОҚАРЗ БЕРАДИГАН 17 ТА БАНК РЎЙХАТИ
Банкларнинг расмий сайтларида эълон қилинган микроқарз шартлари кўриб чиқилди. Рўйхатга
учинчи шахс кафиллигисиз, уй-жой ёки автомобиль гаровисиз
микроқарз олиш имконияти мавжуд маҳсулотлар киритилди.
🏦
Трастбанк — 19,9% дан 21,9% гача
▪️
Миқдори — 5 млн сўмгача ёки 10 млн сўмгача
▪️
Муддати — 36 ойгача
▪️
Шарти — 5 млн сўмгача микроқарз суғурта билан
19,9%
, 10 млн сўмгача эса
21,9%
. Расмий иш ҳақи ёки пенсия даромади талаб қилинади.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Асакабанк — 20% дан 36% гача
▪️
Миқдори — 2 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 3 ойдан 60 ойгача
▪️
Шарти — мобил илова орқали ажратилади. Фоиз ставкаси индивидуал белгиланади. Банкнинг олдинги микроқарз шартларида кафил ва мулк гарови ўрнига суғурта полиси назарда тутилган, амалдаги таъминот шартларини ариза вақтида текшириш керак.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Orient Finans Bank — 20%
▪️
Миқдори — 5 млн сўмдан 20 млн сўмгача
▪️
Муддати — 36 ойгача
▪️
Шарти —
Green микроқарз
маҳсулотида 20 млн сўмгача суғурта полиси билан кафилсиз олиш мумкин. 20 млн сўмдан юқори сумма учун мулк гарови талаб қилинади.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
APEX BANK — 22% дан 35% гача
▪️
Миқдори — 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 6 ойдан 36 ойгача
▪️
Шарти — банкнинг иш ҳақи картаси эгаларига
22–30%
, бошқа мижозларга
28–35%
. Кафил ва мулк гарови ўрнига суғурта полиси талаб қилинади. Суғурта қийматини кредитдан ушлаб қолиш шарти кўрсатилган.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Ҳамкорбанк — 23% дан 38% гача
▪️
Миқдори — 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 6 ойдан 36 ойгача
▪️
Шарти — кафилсиз ва мулк гаровисиз, мобил илова орқали расмийлаштирилади. Барқарор даромад талаб қилинади.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Ипотека-банк — 24% дан
▪️
Миқдори — 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 3 ойдан 36 ойгача
▪️
Шарти —
ўзини ўзи банд қилган фуқароларга
мўлжалланган микрокредит. Кафил ҳам, мулк гарови ҳам талаб қилинмайди. Банк кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар мавжуд эмаслигини кўрсатган.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Халқ банки — 24% дан 29% гача
▪️
Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 48 ойгача
▪️
Шарти —
таъминотсиз
онлайн микроқарз. Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиларига
24–27%
, бошқа доимий даромадли мижозларга
25–29%
.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Микрокредитбанк — 24% дан 28% гача
▪️
Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 12 ойдан 60 ойгача
▪️
Шарти — банк офисида расмийлаштирилади. Таъминот вариантлари орасида
суғурта полиси
мавжуд, шу сабаб кафил ёки мулк гаровисиз олиш варианти бор.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) — 24% дан 29% гача
▪️
Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 48 ойгача
▪️
Шарти — SQB Mobile орқали онлайн расмийлаштирилади.
Суғурта билан
кафил ва мулк гаровисиз олиш варианти мавжуд. Фоиз ставкаси муддатга қараб ўзгаради.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Алоқабанк — 25% дан 28,9% гача
▪️
Миқдори — 5 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 6 ойдан 60 ойгача
▪️
Шарти — Zoomrad орқали
таъминотсиз
микроқарз. Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун
25%
, бошқа мижозларга
27,9–28,9%
. Сайтдаги 23% ставка кафиллик вариантига тегишли.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Asia Alliance Bank — 25% дан 38% гача
▪️
Миқдори — 500 минг сўмдан 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 1 ойдан 36 ойгача
▪️
Шарти —
Online
микроқарзида банк ҳисобидан қопланадиган ҳаёт суғуртаси мавжуд. Шунингдек,
Online Imkoniyat
маҳсулоти 27–38% ставкада, 2–100 млн сўм миқдорида ва
умуман таъминотсиз
таклиф этилади.
🔗
Online микроқарз
🔗
Online Imkoniyat
🏦
Инфинбанк — 26,99%
▪️
Миқдори — 300 млн сўмгача
▪️
Муддати — 60 ойгача
▪️
Шарти —
ўзини ўзи банд қилган шахсларга
микроқарз. Банк таъминот турлари орасида суғурта полисини ҳам кўрсатган. Шу вариант танланса, кафил ва мулк гарови талаб этилмаслиги мумкин.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Garant Bank — 28% дан 34% гача
▪️
Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 12 ойдан 48 ойгача
▪️
Шарти —
GO микроқарзи
банк офисида расмийлаштирилади. Кафил ўрнига кредит суммасининг камида 125% миқдорида
суғурта полиси
қабул қилинади.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
TBC Bank — 28% дан 49% гача
▪️
Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 3 ойдан 36 ойгача
▪️
Шарти —
кафилсиз ва гаровсиз
, TBC Bank Uzbekistan мобил иловасида расмийлаштирилади. Фоиз ставкаси скоринг натижасига қараб белгиланади.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Агробанк — 31% дан 34% гача
▪️
Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 12 ойдан 48 ойгача
▪️
Шарти — Agrobank Mobile орқали ажратилади.
Суғурта полиси
билан кафил ва мулк гаровисиз расмийлаштириш варианти мавжуд. 12 ойга 31%, 24 ойга 32%, 36 ойга 33%, 48 ойга 34%.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Ипак Йўли банки — 32,81% дан
▪️
Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 48 ойгача
▪️
Шарти — Ipak Yuli Mobile орқали кафилсиз ва гаровсиз расмийлаштириш мумкин.
Бироқ даромад етарли бўлмаса, банк кафил талаб қилиши мумкин.
🔗
Батафсил маълумот
🏦
AVO bank — 34,9% дан 49,9% гача
▪️
Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️
Муддати — 3 ойдан 36 ойгача
▪️
Шарти —
кафил, мулк гарови ва суғурта таъминоти талаб қилинмайди
. Қарзнинг барчаси биринчи 30 календарь кун ичида қайтарилса, 0% имтиёзли давр амал қилади.
🔗
Батафсил маълумот
☝️
Кафилсиз ва мулк гаровисиз дегани ҳар доим ҳам умуман таъминотсиз дегани эмас. Суғурта полиси кредитни қайтармаслик хавфига қарши таъминот ҳисобланади. Унинг харажати кредитнинг тўлиқ қийматига таъсир қилиши мумкин.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
BRB бошқа банклардаги ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни таклиф қилмоқда
Бизнесни ривожлантириш банки (BRB) бошқа банкдан ипотека олган мижозларга кредитни янги шартлар асосида қайта молиялаштириш имкониятини тақдим этмоқда.
«
Ипотека — қайта молиялаштириш
» кредити бўйича йиллик фоиз ставкаси
21,5 фоиздан
бошланади, муддати эса
15 йилгача
.
Кредит миқдори Тошкент шаҳрида
4,4 млрд сўмгача
, ҳудудларда ва Қорақалпоғистонда
2,2 млрд сўмгача
этиб белгиланган.
Бунда бошланғич бадал ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилмайди.
Қайта молиялаштириш орқали амалдаги ипотека бўйича ойлик тўловларни камайтириш имконияти мавжуд.
Батафсил:
brb.uz
ёки
1254
.
Реклама
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
Apple Pay NBU’da — iPhone va Apple Watch orqali to‘lang!
NBU’ning Visa yoki Mastercard kartasini Apple Pay’ga ulang va xaridlar uchun tez, qulay hamda xavfsiz to‘lov qiling — do‘konlarda, ilovalarda va saytlarda. Kartani Apple Wallet yoki
Milliy
ilovasi orqali ulang.
Apple Pay, kartalarni ulash tartibi va mos qurilmalar
haqida batafsil
.
Aloqa markazi:
📞
1344
☎️
(78) 148-00-10
Instagram
|
Facebook
|
YouTube
45 КУНДАН 62 КУНГАЧА ФОИЗСИЗ ДАВРГА ЭГА КРЕДИТ КАРТАЛАРИНИ ТАКЛИФ ҚИЛАЁТГАН БАНКЛАР РЎЙХАТИ
Ўзбекистонда тижорат банклари
45 кундан 62 кунгача фоизсиз даврга эга кредит карталарини
таклиф қилмоқда. Белгиланган муддатда қарз тўлиқ қайтарилса, тегишли операциялар бўйича фоиз ҳисобланмайди. Акс ҳолда банк шартларида белгиланган йиллик фоиз ставкалари қўлланилади.
Банкларнинг расмий сайтларидаги маълумотлар асосида кредит карталари шартларини
фоизсиз даври энг қисқасидан энг узунигача
жамладик:
🏦
Orient Finans Bank — Niyat кредит картаси
▪️
Фоизсиз давр:
45 кунгача
▪️
Кредит лимити:
50 млн сўмгача
▪️
Фоизсиз даврдан кейин:
йиллик 34%
▪️
Нақдлаштириш комиссияси:
4%, камида 30 минг сўм
▪️
Батафсил маълумот
🏦
AVO Bank — AVO Platinum
▪️
Фоизсиз давр:
45 кунгача
▪️
Кредит лимити:
100 млн сўмгача
▪️
Фоизсиз даврдан кейин:
йиллик 27,9–74,9%
▪️
Нақдлаштириш комиссияси:
8,9% + 29 минг сўм
▪️
Батафсил маълумот
🏦
InfinBANK — InfinBLACK
▪️
Фоизсиз давр:
50 кунгача
▪️
Кредит лимити:
100 млн сўмгача
▪️
Фоизсиз даврдан кейин:
йиллик 25,55–54,75%
▪️
Нақдлаштириш комиссияси:
2%
▪️
Батафсил маълумот
🏦
TBC Bank — TBC Osmon
▪️
Фоизсиз давр:
55 кунгача
▪️
Кредит лимити:
50 млн сўмгача
▪️
Фоизсиз даврдан кейин:
йиллик 0–50%, индивидуал белгиланади
▪️
Нақдлаштириш комиссияси:
3%, камида 90 минг сўм, банкoматнинг қўшимча комиссияси бўлиши мумкин
▪️
Батафсил маълумот
🏦
Ipak Yo‘li Bank — Imkoniyatlar кредит картаси
▪️
Фоизсиз давр:
55 кунгача
▪️
Кредит лимити:
100 млн сўмгача
▪️
Фоизсиз даврдан кейин:
йиллик 42%
▪️
Нақдлаштириш комиссияси:
3%
▪️
Батафсил маълумот
🏦
APEXBANK — UZCARD кредит картаси
▪️
Фоизсиз давр:
55 кунгача
▪️
Кредит лимити:
одатда 1–50 млн сўм, айрим мижозларга 100 млн сўмгача
▪️
Фоизсиз даврдан кейин:
йиллик 40%
▪️
Нақдлаштириш комиссияси:
2% операция комиссияси ва банк тарифи бўйича қўшимча комиссия (APEX Bank орқали 1%)
▪️
Батафсил маълумот
🏦
Микрокредитбанк — Milliy кредит картаси
▪️
Фоизсиз давр:
55 кунгача
▪️
Кредит лимити:
1–100 млн сўм
▪️
Фоизсиз даврдан кейин:
нақдсиз операциялар учун йиллик 29%
▪️
Нақдлаштириш комиссияси:
банкоматда 1,5%, кассада 2%
▪️
Батафсил маълумот
🏦
Ipak Yo‘li Bank — MONIX кредит картаси
▪️
Фоизсиз давр:
62 кунгача
▪️
Кредит лимити:
50 млн сўмгача
▪️
Фоизсиз даврдан кейин:
йиллик 41%
▪️
Нақдлаштириш комиссияси:
3,5%
▪️
Батафсил маълумот
🏦
Hamkorbank — Tez кредит картаси
▪️
Фоизсиз давр:
62 кунгача
▪️
Кредит лимити:
50 млн сўмгача
▪️
Фоизсиз даврдан кейин:
йиллик 43,2%
▪️
Нақдлаштириш комиссияси:
2,9%
▪️
Батафсил маълумот
🏦
SQB — Кредит картаси
▪️
Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️
Кредит лимити: 100 млн сўмгача
▪️
Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 26,9%
▪️
Нақдлаштириш комиссияси: 1,9%
▪️
Батафсил маълумот
☝️
Муҳими
Фоизсиз давр ҳар бир харид учун тўлиқ 45, 50, 55 ёки 62 кун берилади, дегани эмас. Амалдаги муддат операция санаси ва банкнинг ҳисоб-китоб даврига боғлиқ. Аксарият кредит карталарида
нақд пул ечиш ва бошқа карталарга ўтказмалар учун фоизсиз давр амал қилмайди
, яъни комиссиядан ташқари, фоиз ҳам ҳисобланади.
MONIX ва Tez
карталарида эса белгиланган шартлар бажарилса, нақдлаштириш ва ўтказмалар учун ҳам фоизсиз давр қўлланилади, бироқ комиссия сақланиб қолади. Кўрсатилган нақдлаштириш комиссиялари кредит маблағларига тегишли бўлиб, шахсий маблағларни ечиш тарифлари фарқ қилиши мумкин.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
🏦
Ўзсаноатқурилишбанк 104 ёшга тўлди
Ўзбекистон банк-молия тизимидаги энг қадимий молия муассасаларидан бири —
Ўзсаноатқурилишбанк (SQB)
ташкил топганига 104 йил тўлди.
Банк тарихи
1922 йил 28 октябрда
Тошкент шаҳрида Савдо-саноат банкининг Ўрта Осиё бўлими ташкил этилиши билан бошланган. 1924 йилдан бошлаб банк иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш ва кредитлашда фаол иштирок этган.
1926 йилда
Бўзсув гидроэлектр станцияси қурилишини молиялаштирган банк 1932 йилда «Промбанк», 1959 йилда «Стройбанк» номи билан фаолиятини давом эттирган. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан кейин пойтахтни қайта тиклаш ишларини молиявий қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим ўрин тутган.
1987 йилда
«Промстройбанк» номини олган молия муассасаси 1991 йилда акциядорлик тижорат банкига айлантирилган. 2009 йилдан эса «Ўзсаноатқурилишбанк» номи билан фаолият юритиб келмоқда.
Сўнгги йилларда банк рақамли трансформация, халқаро молия бозорларига чиқиш ва яшил молиялаштириш йўналишларида ривожланди. Хусусан,
2019 йилда 300 миллион долларлик корпоратив еврооблигациялар
, 2025 йилда эса
300 миллион долларлик AT1 облигацияларини
халқаро бозорга жойлаштирди.
104 йиллик тарих ортида бир неча авлод банк ходимларининг меҳнати, бой тажриба ва миллионлаб мижозларнинг ишончи мужассам.
@Bankxabar
жамоаси
Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти, кўп минг сонли жамоаси ва банк фахрийларини ташкил топганининг 104 йиллиги билан самимий табриклайди!
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
👍
@Bankxabar
’ни рус тилида ҳам кузатиб боринг
Дўстлар,
@Bankxabar
’нинг асосий каналида банк ва молия соҳасидаги муҳим янгиликларни тезкор етказиб боряпмиз. Энди
рус тилида ахборот олишни маъқул кўрадиган обуначилар учун
@Bankxabar_Ru
канали ҳам фаол ишламоқда.
Унда банклардаги янгиликлар, кредит ва омонатлар, тўловлар, карталар, Марказий банк қарорлари ва молия соҳасидаги бошқа муҳим хабарлар
рус тилида бериб борилади.
Айниқса, атрофингизда банк-молия янгиликларини рус тилида кузатадиган ҳамкасбларингиз, дўстларингиз ва яқинларингиз бўлса,
уларга
@Bankxabar_Ru
каналини юбориб қўйинг.
Биз учун ҳар бир янги обуначи муҳим.
Сиздан эса битта таклиф — биздан рус тилидаги энг муҳим банк хабарлари.
👉
@Bankxabar_Ru
— обуна бўлинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг!
ҚАЙСИ БАНКЛАР БОШҚА БАНКДАН ОЛИНГАН КРЕДИТЛАРНИ ПАСТРОҚ ФОИЗДА ҚАЙТА МОЛИЯЛАШТИРМОҚДА?
Айрим тижорат банклари бошқа банклардан олинган ипотека, автокредит, микроқарз ва бизнес кредитларини
пастроқ фоиз ставкасида қайта молиялаштириш
имкониятини таклиф қилмоқда. Қуйида банкларнинг расмий эълонларидаги шартлар кредит турлари бўйича,
энг паст фоиздан юқорига қараб
келтирилган.
☑️
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
:
🏦
Капиталбанк — 21%
Муддати — 10 йилгача;
Миқдори — 1 млрд сўмгача;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Халқ банки — 21,5%
Муддати — 15 йилгача;
Миқдори — Тошкентда 1 млрд, ҳудудларда 550 млн сўмгача;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Агробанк — 21,5% дан
Муддати — 20 йилгача;
Миқдори — 1 млрд сўмгача;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Бизнесни ривожлантириш банки — 21,5–22%
Муддати — 15 йилгача;
Миқдори — Тошкентда 4,4 млрд, ҳудудларда 2,2 млрд сўмгача;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Ипак Йўли банк — 23,9%
Муддати — 10 йилгача;
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Алоқабанк — 24%
Муддати — 3 ойдан 20 йилгача;
Миқдори — 5 млн сўмдан 800 млн сўмгача;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Universalbank — 24%
Муддати — 10 йилгача;
Миқдори — 800 млн сўмгача;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Orient Finans Bank — 24%
Муддати — 20 йилгача;
Миқдори — 800 млн сўмгача;
🔗
Батафсил маълумот
💳
МИКРОҚАРЗ ВА БОШҚА КРЕДИТЛАР
:
🏦
Octobank — 24,9–28,9%
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 4 млн сўмдан 100 млн сўмгача;
Бошқа банклардаги кредитларни микроқарз шаклида қайта молиялаштиради;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Агробанк — 25% дан
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
«Арзон» микроқарзи орқали бошқа банкдаги кредит ва микроқарзлар қайта молиялаштирилади;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Ипак Йўли банк — гаров билан
Сайтдаги бошланғич ставка — 22,9%;
Батафсил шартларда — муддатга қараб 25–27,9%;
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
🔗
Батафсил маълумот
🏦
Ипак Йўли банк — гаровсиз
Сайтдаги бошланғич ставка — 22,9%;
Батафсил шартга кўра — 26% дан паст эмас;
Муддати — 3 йилгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Суғурта ва жисмоний шахс кафиллиги талаб этилади;
🔗
Батафсил маълумот
🚘
АВТОКРЕДИТЛАР
:
🏦
Ипак Йўли банк — 20,9% дан
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 800 млн сўмгача;
Бошқа банкдан олинган, камида 6 ой амал қилаётган автокредит қайта молиялаштирилади. Муддатга қараб батафсил шартларда 21–24,9% минимал ставкалар белгиланган;
🔗
Батафсил маълумот
☝️
Эътибор беринг!
Қайта молиялаштиришда банклар мижознинг кредит тарихи, даромади, амалдаги кредит қолдиғи ва гаров таъминотини ўрганади. Пастроқ ставка ҳар доим ҳам кредит бўйича умумий тўлов камайишини англатмайди.
Маълумотлар 2026 йил 27 октябрь ҳолатига банкларнинг расмий манбалари асосида тайёрланди. Фоиз ставкалари ва шартлар банк қарорига кўра ўзгариши мумкин.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar