
Bankxabar
⚡️
ЧАКАНА ТЎЛОВЛАРНИ ЯГОНА СВИТЧ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТАСДИҚЛАНДИ
Марказий банк бошқарувининг
3960-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган қарори
асосида банк карталари, электрон пуллар ва мобил иловалар орқали амалга ошириладиган чакана тўловларни ягона тизим орқали ўтказиш тартиби белгиланди.
☑️
Янги тартибга кўра,
Ўзбекистон банклари томонидан чиқарилган халқаро банк карталари ва электрон пуллар орқали сўмда амалга ошириладиган чакана тўловлар, пул ўтказмалари, шунингдек мобил иловалар орқали жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари
Марказий банкнинг ягона тўлов свитчи орқали қайта ишланади.
👉
Тўлов свитчи
— бу банклар ва тўлов тизимлари ўртасидаги операцияларни қабул қилиш, текшириш, тегишли банкка йўналтириш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этишга хизмат қиладиган марказлашган инфратузилма. Яъни мижозлар учун алоҳида илова эмас, балки тўловлар ортида ишлайдиган ягона технологик тизим ҳисобланади.
☑️
Низомга мувофиқ,
тўловларни йўналтириш жараёни 24/7 режимида
, яъни кечаю кундуз ташкил этилади. Тизимга банклар бевосита иштирокчи сифатида, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторлари эса ҳисоб-китоб банки орқали уланади. Уланиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилишнинг умумий муддати
30 иш кунидан ошмаслиги
белгиланган.
☑️
Шунингдек, тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга
мижознинг розилигисиз тўловни бошлаш, тўлов реквизитларини бир томонлама ўзгартириш тақиқланади
. Банк сири, шахсий маълумотлар ва операциялар хавфсизлиги таъминланиши шарт. Хато ўтказмаларни тузатиш, пулни қайтариш ҳамда низоларни ҳал қилиш амалдаги қонунчилик ва тегишли тўлов тизимлари қоидалари асосида амалга оширилади.
Мазкур қарор 2027 йил 25 январдан кучга киради.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
Банк мижозлари билиши керак бўлган 19 та муҳим ҳолатни бир жойга жамладик
Банкдан кредит олган, карта ёки ҳисобварақ очган, гаровга мулк қўйган фуқаролар турли вазиятларга дуч келади. Айрим ҳолларда мижоз ўз ҳуқуқларини билмайди, баъзида эса банк қандай ҳаракат қилиши кераклиги тушунарсиз бўлиб қолади.
@Bankxabar
каналида шу пайтгача банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларга оид кўплаб масалаларни қонунчилик асосида тушунтириб келдик. Энг керакли материалларни бир жойга жамладим.
Ҳар бир мавзу устига босиб, батафсил тушунтириш билан танишишингиз мумкин.
☑️
Кредит тарихи ёмонлашган фуқаро қачон яна кредит олиши мумкинлиги
, салбий маълумотлар қанча вақт сақланиши ва кредит тарихини яхшилаш тартиби.
☑️
Кредит тўлови кечикканда банк мижозни дарҳол судга бериши мумкинлиги
ҳамда судгача қарздорликни ундириш тартиби.
☑️
Банк ходими кредит қарзини ундириш учун мижознинг уйига бориши ёки телефон қилиши
, бунда мижознинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш талаблари.
☑️
Кредит тўлови кечиктирилганда пеня ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш
бўйича белгиланган чекловлар.
☑️
Суд қарори чиққандан кейин микроқарз учун фоиз ҳисоблаш масаласи
ва бу борадаги ҳуқуқий тушунмовчиликлар.
☑️
Кредит учун белгиланган ойлик тўловдан ортиқча пул тўланганда унинг асосий қарзга йўналтирилиши
, банк ҳисоб-китоблари билан боғлиқ муаммолар.
☑️
Кредит муддатидан олдин тўлиқ ёпилганда суғурта пулини қайтариб олиш
шартлари, қайтариладиган суммани ҳисоблаш ва мурожаат қилиш тартиби.
☑️
Кредит тўлиқ тўлангандан кейин банк гаровдаги мулкни 3 иш кунида тақиқдан чиқармаса
, банкка қўлланилиши мумкин бўлган жарима ва мижознинг ҳуқуқлари.
☑️
Кредит қарзи бор фуқаронинг чет элга чиқиши қайси ҳолларда чекланиши
, тақиқни текшириш ва уни олиб ташлаш тартиби.
☑️
2027 йил 10 январдан кредит қарзини ундиришда банк карталарида минимал маблағ қолдириш
бўйича кучга кирадиган янги талаблар.
☑️
Банкомат мижознинг картасини ютиб қўйганда уни қайтариш тартиби
ва банкнинг бу борадаги мажбуриятлари.
☑️
Банк картасига пул келиб тушганда ёки картадан маблағ чиқарилганда блоклаш масаласи
ва бундай ҳолатларнинг сабаблари.
☑️
Банк ҳисобварақларини хорижга чиқиш паспорти билан очиш
ҳамда ўз номига очилган ҳисобварақлар ҳақида маълумот олишнинг янги тартиби.
☑️
Банкда хизмат кўрсатиш, кредит тўловлари, гаровни ечиш ва қарздор билан мулоқот қилиш
бўйича мижозларнинг муҳим ҳуқуқлари.
☑️
Банкка берилган мурожаат ва шикоятлар билан ишлаш
, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича банкларга қўйилган талаблар.
☑️
Бошқа шахснинг кредитига кафил бўлиш
қандай молиявий мажбуриятлар ва жавобгарликларни келтириб чиқариши.
☑️
Танишингизнинг кредити учун ўз уйингиз ёки бошқа мулкингизни гаровга қўйиш
қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши.
☑️
Кредит олган шахс вафот этганда унинг банк олдидаги қарзи
қандай тартибда ҳал этилиши.
☑️
Эр-хотин ажрашаётганда кредитга олинган уй, автомобиль ва бошқа мулкларни тақсимлаш
тартиби.
Ушбу материалларни
ўзингизга сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам юборинг.
Банк билан боғлиқ вазиятларда асқотиши мумкин.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
⚡️
Исломий банкларда «Муробаҳа» асосида молиялаштириш учун янги қоидалар таклиф этилди
Марказий банк томонидан
1-сонли «Муробаҳа» исломий молия стандартини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси
эълон қилинди. Ҳужжат билан исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар томонидан муробаҳа операцияларини ўтказиш, мижозлар билан шартнома тузиш, товарларни сотиб олиш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.
☑️
Лойиҳага кўра, банк мижоз буюртмаси асосида товарни аввал
ўз мулкига сотиб олиши
, шундан кейингина уни бошланғич қиймати ва олдиндан келишилган устама билан мижозга сотиши мумкин бўлади. Бунда
товар нархи ва банк устамаси шартномада аниқ кўрсатилиши, устама эса кейинчалик ўзгартирилмаслиги
белгиланмоқда.
☑️
Шунингдек, банкларга мижозни молиялаштириш мажбуриятини олгани ёки молиялаштиргани учун
алоҳида комиссия, йиғим ва бошқа тўловларни ундириш тақиқланиши
кўзда тутилган. Товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади, бироқ
тўлов кечиктирилгани ёки муддати узайтирилгани сабабли сотув нархини ошириш мумкин бўлмайди.
☑️
Қарор лойиҳасида кечиктирилган тўловлар учун неустойка ундириш имконияти ҳам назарда тутилган. Аммо
ушбу маблағлар банк даромадига ўтказилмайди, балки тўлиқ хайрия мақсадларига йўналтирилиши шарт
бўлади.
☑️
Бундан ташқари, банк товарни сотиб олишда чегирма олган тақдирда,
ушбу чегирма мижозга сотиш нархида ҳам ҳисобга олиниши
белгиланмоқда. Товар мижоз мулкига ўтказилгунига қадар унга эгалик қилиш билан боғлиқ таваккалчиликлар банк зиммасида бўлади.
☑️
Лойиҳада
олтин, кумуш ва валюталарни насияга муробаҳа асосида сотишга йўл қўйилмаслиги
, шунингдек, мижоз тўловларни тўлиқ якунламагунича товарга мулк ҳуқуқини ўтказмаслик шартини белгилаш тақиқланиши ҳам назарда тутилган.
☝️
Мазкур тартиблар ҳозирча лойиҳа босқичида.
Қарор тасдиқланса, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланмоқда.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
Octobank ипотекаси — йиллик 20% дан
Octobank ипотекаси билан бирламчи ёки иккиламчи бозордан хонадон харид қилиш мумкин.
- муддати —
10 йилгача
- бошланғич тўлов —
20% дан
- Octobank иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва корпоратив мижозлар ходимлари учун махсус ставка —
йиллик 18% дан (2026-йил 31-декабргача амал қилади).
Онлайн ариза бериш
ipoteka
☎️
+998 71 202-33-33
🗣
21:00
Бугун 23 октябрь куни банклараро тўловларни қабул қилиш
21:00 гача узайтирилди.
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
⚡️
БАНК КАРТАЛАРИ, ЛОМБАРДЛАР ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРДА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ
Адлия вазирининг
2026 йил 20 октябрдаги
33-мҳ
ва
34-мҳ
-сон буйруқлари
билан банк-молия тизимига оид бир қатор тартибларга ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда айрим молиявий операцияларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг
my.gov.uz
портали ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали тақдим этиладиган электрон шаклидан
фойдаланиш мумкин.
☑️
Хусусан,
банк карталари билан операцияларда
эквайер томонидан карта эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинганда, унинг расмий электрон шаклини ҳам тақдим этиш имконияти белгиланди. Бу ўзгариш Марказий банкнинг
3294-сон билан рўйхатдан ўтган низоми 47-бандига
киритилди.
Ломбардларда ҳам янги тартиб жорий этилди.
Эндиликда жисмоний шахслар билан шартнома тузишда паспорт, ID-карта ёки бошқа белгиланган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг расмий электрон шаклидан фойдаланиш мумкин. Бу Марказий банкнинг
3412-сонли низоми 43-бандида
назарда тутилди.
☑️
Шунингдек,
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни расмийлаштиришда
битим иштирокчилари ва уларнинг ваколатли вакиллари шахсини электрон ҳужжатлар орқали тасдиқлашга рухсат берилди. Вояга етмаганлар иштирокидаги битимларда туғилганлик гувоҳномаси ҳамда ота-она ёки васийларнинг тегишли ҳужжатларини ҳам белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим этиш мумкин.
☑️
Инвестиция воситачиси фаолияти тўхтатилган ёки тугатилган ҳолларда
қимматли қоғозларни эгаларига қайтариш жараёнида ҳам шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилиниши белгиланди. Бунда васийлар ва ҳомийларга оид ҳужжатларни тақдим этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилди.
☑️
Бундан ташқари,
аудиторлик ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши ички назорат қоидалари
доирасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг расмий электрон шаклидан фойдаланиш имконияти назарда тутилди.
☝️
Мазкур ўзгартиришлар 2026 йил 22 октябрдан кучга кирган.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
Octobank ikkita yangi kredit mahsulotini — Octo Card va Octo Restartni taqdim etdi
Shaxsiy xaridlar va kreditlarni qayta moliyalashtirish uchun ko‘proq imkoniyatlar.
🔹
Octo Card
— xaridlar, ta’lim va boshqa shaxsiy maqsadlar uchun kredit.
• Kredit summasi —
100 mln so‘mgacha
, yirik miqdordagi kreditlar mol-mulk garovi evaziga beriladi.
• Imtiyozli davr — 3 oygacha. Bu davrda faqat foizlar to‘lanadi, asosiy qarz so‘ndirilmaydi.
• Foiz stavkasi — mijoz toifasiga qarab,
yillik 25% dan 30% gacha.
🔹
Octo Restart
— boshqa banklardagi kreditlarni qayta moliyalashtirish.
• Bank boshqa banklardagi qarzdorlikni so‘ndiradi, mijoz esa to‘lovlarni Octobankda amalga oshiradi.
• Kredit summasi — 4 mln so‘mdan 100 mln so‘mgacha.
• Yaxshi to‘lov intizomiga ega mijozlar uchun foiz stavkasi bazaviy 28,9% o‘rniga 24,9% ni tashkil etadi.
• Qayta moliyalashtirish uchun qo‘shimcha komissiyalar undirilmaydi.
Har ikki mahsulot bo‘yicha kredit 5 yilgacha muddatga beriladi
, ariza bo‘yicha qaror murojaat qilingan kunning o‘zida qabul qilinadi.
Shartlar haqida batafsil:
Octo Card
/
Octo Restart
БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ҲАЖМИ БЎЙИЧА 9 ОЙЛИК НАТИЖАЛАР
2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича тижорат банкларининг кредит портфели ҳажми таҳлил қилинди.
Ahbor-Reyting
маълумотларига кўра, кредит портфели ҳажми бўйича етакчи бешталикдан қуйидаги банклар ўрин олган.
🏦
Ўзмиллийбанк
— 104 077,9 млрд сўм. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,72 фоизга камайган.
🏦
Агробанк
— 95 886,5 млрд сўм. Кредит портфели бир йилда 24,48 фоизга ошган.
🏦
Ўзсаноатқурилишбанк
— 59 319,3 млрд сўм. Ўтган йилга нисбатан 10,92 фоизга камайган.
🏦
Капиталбанк
— 39 890 млрд сўм. Кредит портфели 14,82 фоизга ўсган.
🏦
Асакабанк
— 39 313,2 млрд сўм. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,69 фоизга камайган.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
⚡️
БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ХОРИЖГА ЧИҚИШ ПАСПОРТИ БИЛАН ОЧИШ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛДИ, ҲИСОБВАРАҚЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ ОЛИШ ВА БАНКРОТЛИК ЖАРАЁНИДАГИ МАБЛАҒЛАРНИ БОШҚАРИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРТИРИЛДИ
Марказий банк бошқарувининг
3420-3-сонли қарори
билан банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибига ўзгартишлар киритилди. Янги тартиб бугун, 21 октябрдан кучга кирди.
☑️
Эндиликда фуқаролар
ўзларига тегишли барча банк ҳисобварақлари ҳақидаги маълумотларни исталган банкдан олишлари мумкин.
Аввал бундай маълумотни фақат асосий ҳисобварақ очилган банк орқали олиш мумкин эди.
☑️
Шунингдек, банк ҳисобварақларини очишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди.
Энди хорижга чиқиш биометрик паспортидан ҳам фойдаланиш мумкин.
☑️
Яна бир муҳим ўзгариш тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги тадбиркорларга тегишли.
Санация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомили жорий этилган тадбиркорлар учун махсус банк ҳисобварақлари очилади.
▪️
Бунда тадбиркорнинг асосий ва иккиламчи ҳисобварақларидан пул чиқариш операциялари тўхтатилади. Улардаги мавжуд маблағлар ҳамда кейинчалик келиб тушадиган пуллар
махсус ҳисобвараққа ўтказилади.
▪️
Аввалги ҳисобварақларга қўйилган банд солиш қарорлари ва инкассо топшириқномалари эса уларни юборган ташкилотларга ижросиз қайтарилади.
Махсус ҳисобварақдаги маблағлардан белгиланган тартибда мижоз ёки суд бошқарувчисининг тўлов топшириқномаси асосида фойдаланилади.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar
КРЕДИТНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ЁПГАНДА СУҒУРТА ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ ШАРТЛАРИ, ҚАЙТАРИЛАДИГАН СУММА, МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Кўпчилик банкдан кредит олаётганда суғурта учун ҳам пул тўлайди. Айримлар кредитни белгиланган муддатдан анча олдин ёпади, аммо
фойдаланилмаган давр учун тўланган суғурта пулини қайтариб олиш мумкинлигини билмайди.
Аслида қонунчиликда бундай имконият бор. Лекин кредитнинг муддатидан олдин ёпилиши суғурта пули ҳар доим қайтарилади дегани эмас.
☑️
Фуқаролик кодексининг 948-моддасига
кўра, суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимоли йўқолса ва суғурта хавфи бошқа сабаблар билан тугаса, шартнома муддатидан олдин бекор бўлади.
▪️
Бундай ҳолатда суғурта компанияси
фақат суғурта амал қилган даврга мутаносиб мукофотни ўзида олиб қолиш ҳуқуқига эга.
Қолган қисмни қайтариш учун ҳуқуқий асос юзага келади.
▪️
Масалан, фуқаро 3 йиллик кредит олиб, суғурта учун
3 миллион сўм
тўлади. Кредитни эса 1 йилда тўлиқ ёпди. Агар суғурта хавфи ҳам тугаган бўлса, оддий мутаносиб ҳисоб-китоб бўйича
қолган 2 йил учун 2 миллион сўм қайтарилиши мумкин.
Бу шартли мисол. Аниқ сумма суғурта муддати, шартнома шартлари ва суғурта хавфининг қачон тугаганига қараб ҳисобланади.
❓
Қайси ҳолатда суғурта пули қайтарилмаслиги мумкин?
☑️
Агар кредит ёпилган бўлса-да, суғурта хавфи сақланиб қолса, пулни қайтариш мажбурияти автоматик юзага келмайди. Масалан, автомашинанинг шикастланиши ёки йўқолиши хавфи кредит ёпилганидан кейин ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, фуқаро суғурта шартномасидан ўз хоҳиши билан воз кечса, шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, суғурта мукофоти қайтарилмайди.
☑️
Суғурта пулини қайтариб олиш тартиби
:
▪️
Биринчи қадам.
Кредит олган банкингиздан қарздорлик тўлиқ сўндирилгани ҳақида маълумотнома олинг.
▪️
Иккинчи қадам.
Суғурта полисини текшириб, қайси суғурта компанияси билан шартнома тузилганини аниқланг.
▪️
Учинчи қадам.
Суғурта компаниясига шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва фойдаланилмаган давр учун суғурта мукофотини қайтариш ҳақида ёзма ариза беринг.
▪️
Тўртинчи қадам.
Аризага паспорт ёки ID-карта маълумотлари, суғурта полиси, кредит ёпилганлиги ҳақидаги банк маълумотномаси, зарур бўлса тўлов ҳужжати ва пул қайтариладиган ҳисобварақ реквизитларини илова қилинг. Аризангиз қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжат ёки рўйхат рақамини сақлаб қўйинг.
Қайтариладиган сумма бўйича ёзма ҳисоб-китоб талаб қилинг.
☝️
Агар суғурта шартномаси банк томонидан тузилган бўлса, аввал банкдан шартнома иштирокчилари ва пулни қайтариш тартибини аниқлаштириш лозим. Бу масала
«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси
билан ҳам боғлиқ.
❓
Суғурта пули қанча вақтда қайтарилади?
☑️
Фуқаролик кодексининг 948-моддасида пулни айнан 5, 10 ёки 15 кун ичида қайтариш бўйича умумий муддат белгиланмаган. Шунинг учун
тўлов муддати суғурта шартномаси ва тегишли суғурта қоидалари асосида аниқланади.
❓
Суғурта компанияси пулни қайтармаса, кимга мурожаат қилинади?
☑️
Агар мурожаатингиз рад этилса ёки асоссиз равишда маблағ қайтарилмаса, қуйидаги ташкилотларга шикоят қилишингиз мумкин.
▪️
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
— суғурта соҳасини тартибга солувчи ваколатли орган.
«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 64-моддаси
суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутади.
📞
71-231-18-40
— суғурта соҳасидаги мурожаатлар учун.
▪️
Рақобат қўмитаси
— истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилганда мурожаат қилиш мумкин бўлган ташкилот.
📞
1159
— Рақобат қўмитасининг қисқа алоқа рақами.
▪️
Шунингдек,
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига
асосан, истеъмолчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини чеклайдиган шартнома шартлари ҳақиқий эмас ҳисобланади. Зарур ҳолларда
суд орқали ҳам ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишингиз мумкин.
☑️
Рақобат қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги
маълумотига
кўра, Жиззах вилоятидаги фуқаро 60 миллион сўмлик микроқарзини суғурталаш учун
3 миллион сўм
тўлаган. Кредитни муддатидан олдин ёпганидан кейин суғурта пули қайтарилмаган. Фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, суғурта компанияси томонидан
2,1 миллион сўм унинг банк картасига қайтарилиши таъминланган.
Демак, бундай пулларни қайтариб олиш амалиёти ҳам мавжуд.
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar