
23.5° бурчак остида
@burchakostida
— дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама):
@temurmalikuz
🇮🇩
Индонезия соҳиллари яқинида бортида 280 нафар йўловчи бўлган сайёҳлар учун мўлжалланган кема ёниб кетди — Mail Online
Нашрнинг ёзишича, KM Barcelona VA номли паром Талауд архипелагидан Манадо шаҳрига йўл олган бўлган.
Ёнғиндан қутулиш учун одамларга сувга сакрашига тўғри келган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.
🔥
@burchakostida
🇭🇰
АP: Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда
Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 20 дан ортиқ киши жароҳатланган, юзлаб дарахтлар қулаб тушган. Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.
Гонконг маъмурияти тўфонга хавфлилик даражасининг энг юқори — 10-даражани берган. Ҳудудда жамоат транспорти ва паромлар ҳаракати тўхтатилган, шунингдек, тахминан 400 та авиарейс бекор қилинган.
🔥
@burchakostida
🇷🇺
🇺🇦
Украинанинг дрон ҳужумлари туфайли Москвада ҳаво ҳудуди ёпилди, Ростов вилоятида поездлар ҳаракатида кечикишлар кузатилмоқда
Москва мэри Сергей Собяниннинг хабар беришича, 20 июл куни кечаси ва эрталаб Россия Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москвага йўналган 19 та дронни уриб туширган.
Учувчисиз қурилмалардан бири Зеленограддаги кўп қаватли уйга урилган. Натижада бир хонадон зарар кўрган. Шунингдек, дрон парчалари тушиши оқибатида икки автомобил ёниб кетган.
Россия фуқаролик авиацияси агентлиги (Росавиация) маълумотига кўра, 19–20 июл оралиғида Москава аэропортларида парвозларнинг чекланиши натижасида 134 та самолёт захира аэродромларга йўналтирилган. 20 июл куни эрталаб Калуга аэропортида ҳам парвозлар чекланган.
Шунингдек, шанба куни кечқурун Ростов вилоятида украин дронларининг парчалари электр тармоқларига зарар етказгани сабабли Россияда 75 та узоқ масофага қатновчи йўловчи поездлар ҳаракат кечикишлар кузатилмоқда.
🔥
@burchakostida
🇮🇷
🇷🇺
Эрон ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари Каспий денгизида уч кунлик машғулотлар ўтказади — Таsnim
"CАSАRЕХ 2025 номи остидаги машғулотлар 21июлдан бошланади. Унда икки давлатнинг ҳарбий-денгиз кучлари ҳамда Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбийлари ходимлари иштирок этади", дея хабар бермоқда агентлик.
"Машғулотларнинг асосий мақсади — денгиздаги хавфсизлик даражасини ошириш ва Каспийбўйи давлатларининг ҳарбий-денгиз кучлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш", — дейилади Таsnim хабарида.
🔥
@burchakostida
🇷🇺
Камчаткада 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, ҳудудда цунами хавфи эълон қилинди — Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Маълум қилинишича, зилзиланинг магнитудаси 7,5 ни ташкил этган, эпицентри Тинч океани акваториясида жойлашган. Россия ФВВ қирғоқбўйи…
🇺🇸
“Эпштейн иши” бўйича суд мажлисларининг стенограммалари эълон қилиниши бир неча ойга чўзилиши мумкин, якуний ҳужжатлар эса таҳрирланган бўлади — Politico
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги судни жабрдийдалар ҳақидаги ва бошқа шахсий маълумотларга оид маълумотларни нашр этилишидан олдин таҳрирлаш режалари ҳақида хабардор қилган.
🔥
@burchakostida
🇷🇺
Камчаткада 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, ҳудудда цунами хавфи эълон қилинди — Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Маълум қилинишича, зилзиланинг магнитудаси 7,5 ни ташкил этган, эпицентри Тинч океани акваториясида жойлашган. Россия ФВВ қирғоқбўйи…
🇮🇷
🇬🇧
🇫🇷
🇩🇪
Эрон ҳукумати Буюк Британия, Франция ва Германия билан Эрон ядровий масаласи бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олди, бироқ ҳозирча унинг ўтказилиш санаси номаълум — Таsnim.
🔥
@burchakostida
🇺🇸
Лос-Анжелесдаа Boeing 767 самолёти двигатели ёниб кетгани учун шошилинч равишда аропортга қайтди — ОАВ
Хабар берилишича, Лос-Анжелесдан учиб кетган самолёт двигателида парвоздан кўп ўтмай ёнғин чиққан. Йўловчилардан бирининг сўзларига кўра, учишдан олдин техник хизмат кўрсатишда муаммолар бўлган ва шу сабабли парвоз кечиктирилган.
Учишни бошлаганидан сўнг самолёт тезлигини камайтирган ва баландликни ошира олмай қолган. Экипаж аэропортга зудлик билан қайтишга қарор қилган. Қўниш муваффақиятли амалга оширилган, ҳеч ким жароҳат олмаган.
🔥
@burchakostida
🇷🇺
Камчаткада 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, ҳудудда цунами хавфи эълон қилинди — Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Маълум қилинишича, зилзиланинг магнитудаси 7,5 ни ташкил этган, эпицентри Тинч океани акваториясида жойлашган.
Россия ФВВ қирғоқбўйи аҳоли пунктлари учун цунами хавфи борлигини огоҳлантирди. Николскийда тахминан 29 см гача, Уст-Камчатскда эса 19 см гача бўлган тўлқинлар кутилмоқда. Аҳолига қирғоқ ҳудудларини тарк этиш ва баландроқ жойга кўчиш тавсия қилинмоқда.
🔥
@burchakostida