
23.5° бурчак остида
🇷🇺
Россияда МАКС авиасалони яна бекор қилинди
Халқаро авиация ва космик салони (МАКС) 2026 йилги кўргазмалар рўйхатидан чиқариб ташланди, бу Россия ҳукуматининг тегишли фармойишидан маълум бўлди. Бундай қарор қабул қилиниши сабабларига аниқлик киритилмаган. Ҳужжатда МАКС билан бирга гидроавиация бўйича "Гидроавиасалон" илмий конференцияси ва "Халқаро вертолёт техникаси ва авиация тизимлари салони" ҳам тилга олинган — уларнинг барчаси 2027 йилга "кўчирилган".
Авиасалоннинг бекор қилиниши бошқа оммавий тадбирларнинг кўчирилиши фонида юз бермоқда. Хусусан, 12 июн — Россия куни муносабати билан Москвадаги Қизил майдонда ўтказилиши керак бўлган концерт ҳам бекор қилинди — тадбир бошқа жойга, Преображенская майдонидаги Моссовет номидаги маданият марказига кўчирилди.
Бу охирги 23 йил ичида биринчи марта содир бўлди, аввалроқ Қизил майдондаги концертлар ҳатто COVID-19 пандемияси даврида ҳам бекор қилинмаган эди. Россия Мудофаа вазирлиги буни "ҳозирги тезкор вазият" билан изоҳлади.
🔥
@burchakostida
🇪🇺
ЕИ бошпана бериш тизимини кескин кучайтиришни бошлади
Европа Иттифоқи мигрантлар оқимини камайтириш ва уларнинг иттифоқ ичкарисига кириб боришини чеклашга қаратилган кенг кўламли миграция ислоҳотини ишга туширди.
DW хабарига кўра, эндиликда бошпана бериш аризалари энг кўп рад этиладиган давлатлар (жумладан, Россия, Туркия, Эрон ва Покистон) фуқаролари тўғридан-тўғри ЕИнинг ташқи чегарасидаги махсус марказларда текширувдан ўтказилади.
Ариза топширилгандан бошлаб депортация қилингунга қадар бўлган бутун жараён 12 ҳафтадан ошмаслиги керак бўлиб, унгача мигрантларнинг мамлакатлар бўйлаб эркин ҳаракатланиши тақиқланади. Янги қоидалар Греция, Италия ва Испания каби мигрантлар биринчи бўлиб кириб келадиган давлатлар масъулиятини оширади ва уларга ёрдам бериш учун аъзо мамлакатлар ўртасида мажбурий бирдамлик механизмини жорий этади.
Бироқ Полша ва Венгрия мигрантларни тақсимлашда иштирок этишдан бош тортган бўлса, Германия ўз тизими ҳаддан ташқари юклангани сабабли қўшимча бошпана изловчиларни қабул қилмаслигини билдирди.
Германия Ички ишлар вазири Александер Добриндт ушбу ислоҳотни "бурилиш нуқтаси" деб атаган, бироқ экспертлар кўплаб давлатлар ўз фуқароларини қайтариб олишни истамаслиги сабабли депортация жараёни барибир асосий муаммо бўлиб қолишини таъкидламоқдалар.
🔥
@burchakostida
🇶🇦
🇦🇪
🇵🇰
🇺🇸
🇮🇷
Қатар, БАА ва Покистон Доналд Трампни Эронга зарба бериш фикридан воз кечишга кўндиришди. Улар келишувга жуда яқин қолинганини маълум қилишган – Politico.
🔥
@burchakostida
🇬🇧
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили ҳарбий бюджетдан норозилиги сабабли истеъфога чиқди Маьлумотларга кўра, бош вазирга йўллаган мактубида у мудофаа соҳасига инвестиция киритиш режаси "ушбу хавфли даврда мамлакат мудофааси учун зарур бўлган даражадан…
🇺🇸
Трамп Тулси Габбард ўрнига АҚШ Миллий разведкасининг янги раҳбарини танлади. Унинг аввалги номзоди Конгрессда танқид қилинган эди
АҚШ президенти Миллий разведка директори лавозимига Жей Клейтон номзодини танлади. Клейтон ҳозирги вақтда Нью-Йорк жанубий округи федерал прокурори лавозимини эгаллаб турибди ва бир қанча шов-шувли ишларни, жумладан, Венесуэланинг собиқ раҳбари Николас Мадурога қарши гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси бўйича жиноят ишини назорат қилмоқда.
Трамп Қўшма Штатлар Сенатини Клейтон номзодини "имкон қадар тезроқ" тасдиқлашга чақирди.
Доналд Трамп томонидан ушбу лавозимга кўрсатилган аввалги даъвогар — Федерал уй-жой молиялаштириш агентлигидан Билл Пулте Конгрессда кенг муҳокама ва танқидларга учраган эди.
🔥
@burchakostida
🇬🇧
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили ҳарбий бюджетдан норозилиги сабабли истеъфога чиқди
Маьлумотларга кўра, бош вазирга йўллаган мактубида у мудофаа соҳасига инвестиция киритиш режаси "ушбу хавфли даврда мамлакат мудофааси учун зарур бўлган даражадан анча орқада қолаётганини" ёзган.
Унинг айтишича, режада қўшимча маблағ ажратиш кейинроққа — 2030 йилдан кейинги даврга қолдирилган, ваҳоланки жанговар шайликни ошириш айнан яқин икки йил ичида ўта муҳим аҳамиятга эга.
Хили Мудофаа вазирлигини 2024 йилнинг июль ойидан бери бошқариб келаётганди. Вазир сифатида у Украинага ҳарбий ёрдамни, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни кўпайтириш ва тезлаштиришни мунтазам равишда ёқлаб чиққан, шунингдек, уруш тугаганидан кейин мамлакатда Британия қўшинларини жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлаган эди.
🔥
@burchakostida
🇺🇸
🇮🇷
Трамп Эрон олий раҳбари АҚШ билан келишувни маъқуллаганини билдирди У шунингдек, келишув имзоланганидан сўнг АҚШ эронга қарши денгиз блокадасини олиб ташлаш ниятида эканлигини тасдиқлади.
🔥
@burchakostida
🇹🇭
Таиланд суди икки эркакни мамлакат тарихидаги энг катта ҳужумни содир этганликда айблади ва уларни ўлим жазосига ҳукм қилди
Маълум бўлишича, 2015 йилда Бангкокда содир этилган портлашни ташкил қилишда айбланган иккала маҳкум — Билал Моҳаммад ва Юсуф Миерали Хитойдаги уйғур озчилиги вакилларидир.
Суднинг қарорига кўра, улар 2015 йил 17 август куни кечқурун Бангкок марказидаги, хорижлик туристлар гавжуд бўладиган Эраван ибодатхонаси яқинида юз берган портлашни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этган. Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.
Бироқ полиция терговидаги кўплаб камчиликлар ва деярли ўн йил давом этган суд жараёнининг ўзи чиқарган қарори борасида жиддий саволларни пайдо қилди. Иккала айбланувчи ҳам бутун суд жараёни давомида ўз айбларини инкор этиб келган, дейилади оммавий ахборот воситалари хабарида.
🔥
@burchakostida
🇬🇧
Шимолий Ирландияда суданлик муҳожирнинг Британия фуқаросига қилган ҳужумидан сўнг бошланган тартибсизликлар икки кун давом этди
Хабарларга кўра, полиция унга қарата турли буюмлар, жумладан, ёнувчи аралашмали шишалар отган оломонни тарқатиш учун сув пуркагичлардан фойдаланди.
Ушбу тартибсизликлар давомида 12 нафар полициячи жароҳатланди, 16 киши ҳибсга олинди.
Маълум бўлишича, одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган, бу аввалги тўқнашувлар миқёсига етмади. Шимолий Ирландия ишлари бўйича вазир Хилари Бенн содир бўлган ҳодиса алоҳида ҳолат эканлигини ва бунинг учун жавобгарлик "Судан ёки бошқа мамлакатлардан келаётган одамлар эмас", балки ҳужум қилганликда гумонланаётган шахснинг зиммасида эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, икки кечалик тартибсизликлардан кейин Шимолий Ирландиядаги этник озчиликлар вакиллари ўртасида "қўрқув ҳисси тарқалган".
🔥
@burchakostida
🇷🇺
🇸🇾
Россия Сурия билан мамлакатдаги ҳарбий базаларини қайта шакллантириш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия ҳукумати билан музокаралар ўтказаётганини маълум қилди. Унда Москванинг мамлакатдаги ҳарбий базаларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда The Moscow Times хабар берди.
Россиянинг Суриядаги Тартус ҳарбий-денгиз базаси ва Хмеймим авиабазаси устидан назорати келажаги борасида саволлар кўпайган эди. Бу шубҳалар 2024 йил декабр ойида Россиянинг иттифоқчиси бўлган Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин юзага келди.
Амалдаги президент Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги ҳозирги Сурия ҳукумати Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, расмий Дамашқ Москвадан сиёсий бошпана олган Асадни мамлакатга топширишни (экстрадиция қилишни) талаб қилмоқда.
"Сурия халқаро ҳамкорлари билан алоқалар доирасида Россиянинг бу мамлакатдаги ҳарбий иштироки масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Жумладан, Россия ҳарбий объектларининг вазифаларини эҳтимолий қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда", — деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Хмеймим ва Тартус Россиянинг собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидан ташқаридаги ягона ҳарбий базалари ҳисобланади. The Wall Street Journal нашрининг АҚШ расмийлари ва сунъий йўлдош тасвирларига таяниб ёзишича, май ойида Қўшма Штатлар санкциялари остидаги Россия юк кемаси Тартус базасига юк келтирган. Кема Хмеймим авиабазаси учун мўлжалланган ускуналар олиб келган бўлиши мумкин.
🔥
@burchakostida