Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

ANDIJON DURDONALARI

durdonadur

Ушбу каналда Ханафия мазхаби, Мотурудия ақидасида бўлган Устозларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатлари қўйиб борилади.

Subscribers
3 780
Post views
16 963
ER
445,22%
Posts
9 533
October 18, 11:26

Кулги ва йиғи чeгараси
Ҳазрати Исо алайҳиссаломда кулиш ғолиб экан. У киши бир гапириб, бир табассум қилар эканлар. Ҳазрати Исонинг қариндошлари Яҳё алайҳиссалом эса кўп йиғларканлар.
Бир куни Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломдан сўрабдилар:
— Эй Исо, Аллоҳдан қўрқмайсизми? Мунча куласиз?
Исо алайҳиссалом:
— Аллоҳдан умидингиз йўқми? Нега йиғлайверасиз?
Иккалаларининг ўрталарида ҳукм қилиш учун Аллоҳ таоло бир фариштани юборибди.
Фаришта шундай жавоб берган экан:
— Кўпчиликнинг орасида Исо алайҳиссаломнинг ҳолати яхши. Чунки одамларни маъюс, ноумид қилиб қўймаслик керак.
Хилватда эса Яҳё алайҳиссаломнинг ҳолати яхши.

October 15, 00:31

Ҳар бир лаҳзамиз ғанимат
Бир донишманд бутун умри давомида доим бахтли яшаган экан. У доим ҳурсанд, кайфияти аъло даражада юрар, ҳеч ким уни тушкун кайфиятда юрганини кўрмаган экан. Вақти соати яқинлашиб ўлим тўшагида ётганида шогирдларидан бири ундан сўрабди:
— Устоз мана ҳозир ҳам сизга қийин бўлаётганини билиб турибмиз, шундай бўлса ҳам юзингизда табассум билан ётибсиз, нега ҳар доим ҳурсанд бўлиб юргансиз? Сизни ҳеч тушкун кайфиятда кўрмаганмиз. Бунинг бирор сабаби борми айтинг? — дебди.
— Мен йигит давримда ўзимнинг устозимдан бу ҳақида сўраган эдим. Устозим етмиш ёшни қоралаган ва анчайин қариб қолган эди. Уни дарахт соясида ўтириб ҳеч қандай бир сабабсиз кулаётганини кўриб қолдим ва ҳайрон бўлиб бу ҳақида сўрадим.
"Мен доим сен каби ҳамма нарсадан ҳафа бўлиб юрар эдим. Доим ҳаётда омадим келмасди, менга ҳеч ким эътибор бермайди деб ҳафа бўлардим.
Бир кун тонгда ўзимга савол бердим
“бу ҳаёт сеникими ёки бошқаникими, нега уни ҳафа ҳолда ўтказишинг керак, ахир атрофингда бирдан омади келган инсонлар талайгина. Шулардан бири бўлиш қўлингдан келмайдими“
дедимда ҳаётимни ва тонгни табассум ила бошладим. Шу кундан бошлаб мен доим табассум қилиб юраман. Бу менинг танловим" деган.
Донишманд шогирдига:
Ҳар тонг уйғониб бугунги танлов қандай бахтиёрлик ёки аксинча бахтсизлик танлаш имкони ўзингда. Менинг танловим эса ҳар бир ҳолатимда шукр дея табассум қилиш! Сен ҳам танла дебди.

October 01, 11:36
Media unavailable
2
Show in Telegram

Мулло Абдуллатиф Қози Домла. Суннатга амал қилган одамни масъулияти!

September 29, 02:32
Media unavailable
3
Show in Telegram

Қўлни ювишликдаги суннатлар ҳақида, қўл ювиш одоблари.
Мулло Абдуллатиф Қози Домла.
@durdonadur

September 29, 02:29

БЕВА АЁЛГА УЙЛАНИШ!
Саҳобалар даврида бирор муслима талоқ бўлса ёки эри вафот қилса, ҳурмат юзасидан ва ожизалиги учун унга уйланишга шошилишар эди.
Базан бир саҳобийя аёл тўрт марта турмушга чиқар эди. Саҳобалар унга камситиш маъносида муомила қилишмас эди, балки кейингиси аввалгисидан яхши бўлишга ҳаракат қилар эди.
Гўзалликда маълум, Атика бинту Зайд розияллоҳу анҳо. Аввал унга Абдуллоҳ ибн Абу Бакр уйланади. Улар бир-бирини тасвирлаб бўлмас даражада қаттиқ яхши кўришар эди, сўнг у Тоифадаги жангда шаҳид бўлгач унга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу оғиз солдилар ва уйландилар, сўнгра у зот ҳам шаҳид бўлдилар. Бу аёлни ҳурмат қилиб унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қўриқчиси Зубайр ибн Аввом уйландилар ва у зот ҳам шаҳид бўлдилар. Қизиқ томони бу саҳобийя ҳақида ҳеч ким: «Эрига мусибат олиб келувчи аёл»- демаган, балки у ҳақида «Ким шаҳидликни хоҳласа Атикага уйлансин!»- дейишган.
Асмо бинту Умайс розияллоҳу анҳо.
Унга охири бўлиб рижолларни саййиди Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу уйланган. Қизиқ томони, Али ибн Абу Толибга унинг аввалги эрларининг болларидан озор берадиган гапларни эшитар эди ва табассум қилиб айтардики: «Агар улардан бошқа одам ҳақида гапирганларингизда сизларни тазирингизни берардим, лекин улар мени дўстларимдир».
Саҳобалардан бирортасидан бева аёллар турмушга чиқса «Аввалги эрига хиёнат қилди»- деган сўз эшитилмаган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзлари ҳам Оиша онамиздан бошқасини бева олганлар.
Баъзилар агар бева аёлга уяланса, унга ишлатилган маркабдек муомила қилади. Бу ҳақиқий жиноятдир! Бундан сўнг албатта аёл ўз нафсида қўрқув ва камситишликни сезади.
Баъзиларни эса аввалги вафот қилган эрини эсласа унга қаттиқ муаомола қилганини кўрасиз. Бу нарса фақатгина у эркак ўзининг эркаклигига шубҳа қилишига ёки ўзига ишонмаслигига далолат қилади халос.
Муслима аёл агар талоқ бўлса ёки эри вафот бўлиб бева қолса, у омадсиз аёл эканлигини англатмайди.
Аксинча буни муфассирлар Талоқ сурасидаги 1-оятга кўра «Нажот» деб аташган.
«Сен билмайсан, шояд Аллоҳ ундан кейин бирор ишни пайдо қилса»
(Талоқ сураси, оят-1).
Талоқ олган ёки эри вафот қилган аёлга айтамизки: «Қўрқма! Балки бу нарса келажакда сенга саодат олиб келар. Балки кейинги эр аввалгисидан солиҳроқ ва яхшироқ бўлар. Балки келаётган кунлар бахтлироқ ва яхшироқдир».
Имкони бор эркакларга беваларни ҳасрат кунларини ҳурсандчилик кунларига алмаштиришлари вожиб бўлади.
Уларга ишлатилган мато каби қарашимиз ҳам асли хато ишлардандир.
Мана сизни Набиййингизни биринчи аёли бева ва ўзларидан 15- ёш катта эди.
Агар аёлни турмуши кўп бўлиши ҳаром бўлганда шариат қайтарган бўлар эди. Бизни гўзал ахлоққа ўргатган зотни аёллари бева эди.
Аёл кишини холати ўша жамиятни қандай холатда эканига далолат қилади, ким жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлса беваларни камайтирсин!
Унутмангки!
Ҳақиқий муслимани ҳақиқий эркак икром қилади, пастлар эса уни хорлайди.
Ҳақиқий Эркак аёли қалбини ширин сўз билан сурурлаган эркакдир.
Биродарингизни юзига қилган табассумингиз ҳам садақа бўлса, аёлингизга табассум қилсангиз қандай ажр бўлади? Унутманг аёллар қулоғи билан яхши кўради!
Ҳақиқий Эркак аёлини шаъни ҳусусида жаҳл қилган эркакдир, агар ундай бўлмаса у комил эркак бўлмабди.
Аллоҳ таоло барча Мўмина, Муслима опа-сингилларимизга ёрдам берсин. Амийн!

September 21, 12:51

Фолбинлик фитнаси — жамиятнинг кулфатидир.
Ҳозирги кунда оиладаги ажримларнинг кўпи бахшиларга, кўзи очиқларга, фолбинларга бориб, бировнинг тинч ҳаётини бузиш учун “иситма–совутма” қилдириб юрган жирканч инсонлар сабабидан келиб чиқаяпти.
Олдинлари одамлар домланинг ёнига келиб: “Домла, болам ғалати бўлиб қоляпти, бир дам солиб беринг” — деса, домла ихлос сураси билан Фотиҳа сурасини ўқиб, шуф деб қўярда, шу шуфнинг баракаси билан шифо топиб кетаверишарди.
Энди эса “жин кирган”, “жин ўқиган” деган гаплар ҳаддан зиёд кўпайди.
Аллоҳдан қўрқинглар, бу ишга қадам қўяётганлар! “Алқасосу минал ҳақ” — қайтар дунё бор. Сиз қилганингиз бир кун ўзингизга ҳам келади.
Куёвини ўзига иситиш учун фолбинга борган келинлар, келинни қайнонаси билан адоват қилиб совитиш учун иситма қилдирадиганлар — ахир охирида ўзи ҳам қаримай ўлади.
Иситма-совутманинг таъсири жуда ёмон:
кимга қилдирилса, исийдими, совийдими — барибир давосиз касалликка дучор бўлади;
буйраклари қурийди;
ўсимталар пайдо бўлади;
оқибати — ўлимгача етади.
Битта одамнинг ўлимига сабабчи бўлдингизми — сиз қотилсиз!
Иситма-совутма қилган одам эса танасига оқ доғлар тушади, ўз-ўзи билан гаплашадиган бўлиб қолади, ўлаётганда танаси буришиб, қўллари қайрилиб, ҳайвон каби жон топширади.
Расмга, кийимига, егулиларига “куф-суф” қилдириб, эшиги тагига қабристон тупроғи сепиб баддуо қилдирганлар — ҳолингизга вой бўлсин!
Расмдаги ҳолатни қаранг. Бу фитнадан бошқа нарса эмас, биродарлар!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким фолбин ёки коҳинга бориб, унинг гапини тасдиқ қилса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган нарсага кофир бўлган бўлади»
(Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ривояти).
«Ким фолбинга бориб, ундан бирор нарса сўраса, қирқ кеча давомида унинг намози қабул бўлмайди»
(Саҳиҳ ҳадис, Имом Муслим ривояти).
Биродарлар! Илтимос, бу фитнага алданманг. Қийинчилик ва муаммоларни Аллоҳдан сўранг. Қуръон ва дуоларда шифо бор, фолбинликда эса фақат кулфат ва ҳалокат бор.

September 18, 09:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

September 18, 09:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

September 18, 09:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

September 18, 09:32
Media unavailable
1
Show in Telegram